19. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
24.06.2024 16:48

Дард аҳлининг нафаси бир ўтдирки, қаттиқ кўнгилни юмшатади ва дийдаси қаттиқ одамни йиғлатади. Қуйганларнииг дами шундай елки, у манманлик хашагини совуради ва жаҳолат тупроғини супуради. Ошиқнинг вазифаси ялиниш-ёлбориш; ишқнинг далили эса — куйиш, ёнишдир. Парвонанинг одати — куймоқ-ўртанмоқдир; булбулга зор-нола ва фарёддан бўлак таскин йўқдир. Қечаси ялтирайдиган қурт — ёлқин ёруғини бермайди; капалак — парвона ишини билмайди.
Байт:
Киши узини зўрлаган билан ошиқ буларми?
Ёлғон тонг ёруғи чин тонг ёруғидек бўларми?