20. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
24.06.2024 16:49

Дўст дийдорин кўришни истасанг — ошиқ бўл; бунинг уддасидан чиқмасанг, ошиқлар атрофида бўл. Агар сенда у ўтнинг шуъласини куриш ҳаваси бўлса, бир учқуни сен томонга юзланса басдир.
Назм:
Ишқ бир ўтдир, агар унинг шуъласидан бир учқун,
Осмон пардасига тушса, уни майин шойидек ўртайди.
Сенинг жисмииг тори эса ана шу парда ипидан ҳам нозикдир,
Агар унга ўшандай чақин тушса, бечора тор чидай оладими?