ХОТИМА PDF Босма E-mail
27.06.2024 14:00

Шундай қилиб, бу бажарилган ишнинг яхши-ёмон сифати шунда зикр қилингандир; унинг мақбул ва номақбул ҳолати ҳам шу ерда ёзилгандир. Илоҳо, буларни ёзган кимса гарчи яхшилардан эмас, ёмонлардан бўлса ҳам, аммо, Сендан яхшилик умидида бўлгани учун ўзини ёмон демайди.
Илоҳо, уни яхшилар орасидан четлатма ва ёмонлар; гуруҳига қўшма... Бу қалбим фарзандини кўзларға маҳбуб эт ва бу бағрим пайвандини кўнгилларга марғуб; эт.
Рубоий;
Бу қалам билан ёзганларим
Кўнгул аҳли наздида маҳбуби қулуб бўлгай,
Агар нуқсонини топсалар, айбдор қилмағайлар,
Ҳар ким ўқиса, шаксиз, ниятига етгай.
Тарих:
Бу ёзилганларни тилим айтиб турди,
Қаламим ҳар хил эл ишини нақл қилди.
Унинг тугалланиш йили «хуш» сўзидан