115. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:56

Ҳар кимни ҳам сирингга маҳрам дема; бу сифат олам аҳлида кўп дема. Сирингни асраш ўзингга малолдир, бошқа бировнинг уни асрамоғи маҳолдир. Ўз хазинангни ўзинг очсанг ва махфий дурларингни ҳаммаёққа сочсанг — териб олган киши уни сепмай нима қилади ва «асра!» деб койиганинг қаерга боради? Ўзинг ўз сирингни асрай олмаганингни биласан; яна бошқа биров уни фош қилса, айбдор ҳам қиласан... Ўз айбингдан кўзингни олма; бировларнинг айбига назар солма!
Байт:
Уз айбига иқрор одам ҳушёр одамдир,
Бошқалар айбини кўриш учун кўз очма.