116. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:57

Чин сўзни ёлғонга чулғама; чин гапира оладиган тилни ёлғонга булғама. Ёлғончи — киши эмас; ёлғон айтмоқ— яхшилар иши эмас. Ёлғон сўз — айтувчини беэътибор қилади; чунки у гавҳарни оддий тошдек хор қилади. Кимки чин сўзни ёлғонга қотади; бебаҳо дурни нажосатга отади,
Байт:
Шоҳларнинг тож ва тахтига безак бўлган гавҳарни,
Нажосатга ташлаган ажаб бадбахт кишидир.