Илмнинг фазилати ва олимларнинг мартабаси ҳақида PDF Босма E-mail
11.06.2024 16:36

Фазилат ва санъат эгалари кўнгиллари ҳошиясига қазо ва қадар қалами билан шундай шарҳ битилганки, яратилиш денгизларидаги садафлар ичида илм асарининг муборак гавҳаридан қимматлироқ дур йўкдир. Чунки Ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло олий даражали бу хусусиятни ўзининг муборак зотига нисбат бериб, Олий ва Азиз Зот: «Биз унга Уз ҳузуримиздан илм берган эдик»(Қуръони карим, «Каҳф» сураси, 65-оят.), дея марҳамат қилади ҳамда Ҳазрати Хотам ул-анбиёга (ул зотга салавотларнинг мукаммали ва буюги бўлсин) [илм деб аталмиш] ана шу буюк совғани берганлиги учун унга ўз миннатини билдириб (11а) шундай дейди: «Аллоҳ Сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганингизни билдирди. Аллоҳнинг Сизга [нисбатан] фазли буюкдир»(Қуръони карим, «Нисо» сураси, 113-оят.).
Шунингдек, [Ҳақ субҳонаҳу ва таоло] ул ҳазратга илм олишни амр этиб: «Айтинг: «Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!»(Қуръони карим, «Тоҳо» сураси, 114-оят.), дея марҳамат қилади ҳамда олимларни Худога шоҳидлик беришда [Худога] яқинлаштирилган фаришталарга яқин қилади. [Худо] яқинлаштирилган фаришталарни ўзига яқин қилган пайтида шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ адолатда [барқарор] туриб, шундай гувоҳлик берди: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўкдир», фаришталар ва илм эгалари ҳам»(Қуръони карим, «Оли Имрон» сураси, 18-оят.).
Ширин сўзли тўтининг кишига роҳат бағишловчи сўзларидан ҳамда «[Муҳаммад Қуръонни] хомхаёлдан олиб сўзлаётгани йўқ!»(Қуръони карим, «Ҳижр» сураси, 3-оят.) [ояти]дан маълум бўладики, уммат олимлари қиёмат куни гуноҳкорларни шафоат қилишда пайғамбарлар билан бир қаторда туришади.
Салавотларнинг мукаммали ва саломларнинг афзали ул зотга (яъни, Муҳаммад пайғамбарга) бўлсин, шундай деганлар: «Қиёмат куни уч тоифа кишилар шафоат қилинади: пайғамбарлар, олимлар, шаҳидлар» (Ҳадис). Бошқа бир ҳадисда [келтирилишича, пайғамбар алайҳиссалом] олимларни уларнинг хулқ-атворлари ва сийратларига кўра пайғамбарларга ўхшатиб, шундай марҳамат қилади: «Умматимнинг уламолари гўё Бани Исроил пайғамбарлари кабидирлар» (Ҳадис).
Шунингдек, [пайғамбар алайҳиссалом яна бир жойда олимлар тўғрисида] шундай дейди: «Ким олимнинг орқасида намоз ўқиса, гўё пайғамбарнинг орқасида намоз ўқигандек бўлади» (Ҳадис). [Пайғамбар алайҳиссалом] бошқа бир жойда ушбу сара тоифага мансуб кишиларни пайғамбарларнинг ворислари, деб атаб, шундай марҳамат қилади: «Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир» (Ҳадис).
Шунингдек, [ул Ҳазрат] олимнинг обиддан афзаллиги тўғрисида шундай дейди: «Олимнинг обиддан устунлиги худди Ойнинг бошқа юлдузлардан устунлигига ўхшайди» (Ҳадис). [Пайғамбар алайҳиссалом бу тўғрида] яна шундай марҳамат қилади: «Олимнинг обиддан фазли худди менинг сизларнинг энг пастларингизга нисбатан бўлган устунлигимга ўхшайди» (Ҳадис).
Бундан ташқари Ҳазрати амир ал-мўминин ва имом ул-муслимин асадуллоҳ ул-ғолиб (мўминларнинг амири ва мусулмонларнинг имоми, Худонинг ғолиб арслони) Али ибн Абу Толибнинг (унга салом ва мақтов бўлсин) ўзидан дурлар сочувчи сўзлари тизилган тизмалари ҳамда ўзидан гавҳар сочувчи шеърлари орасидан қуйидаги икки байт ҳам ўрин олиш шарафига муяссар бўлибди.
Шеър:

Жабборнинг бизга юборган қисматига рози бўлдик,
Бизда илм бордир, душманларда эса мол-дунё.
(11б) Бас, албатта мол-дунё тезда йўқолгувчидир,
Илм эса албатта абадий ва боқий қолажак.

Айтилган ушбу сўзларнинг баён услубидан ҳамда [ушбу бобнинг бошида келтирилган] мазкур муқаддимадан шу нарса осмоннинг қоқ ўртасидаги қуёш каби аниқ-равшан кўзга ташланиб турибдики, илм ва билимнинг даражаси ва мартабаси бундай даража ва мартабалардан юқорироқ бўлиб, олимларни қолган барча кишилардан афзал билиш зарур. «Илм ўрганиш барча мусулмон эркаклар ва мусулмон аёллар учун фарздир», деган саҳиҳ ҳадисга мувофиқ, барча инсонлар билим чироғи ёруғида ҳидоят манзили томон йўл олишлари ва «Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот [мағфират] ва раҳмат бордир»(Қуръони карим, «Бақара» сураси, 157-оят.) жумласидан бўлишлари учун ўзларининг кучлари ва чидамлари етгунига қадар илм ўрганишга ҳаракат қилишлари лозим.
Байт:

Билим орттир ва билим олишга интил,
Чунки билим кишига йўл кўрсатгувчи бўлади.

Шунга кўра, ҳидоятга эришган Амир болалик чоғларидан умрининг охирларигача ўзининг баракали вақтининг кўп қисмини илм эгаллаш ва камолотга эришиш ишига сарфлаб, бир лаҳза бўлса-да, турли билимларни ўрганиш ва ҳар хил кўникмаларни эгаллашдан тинмади. Умрининг энг яхши фасли бўлган ёшлик йиллари ва йигитлик даврида машҳур олимлар йиғилган ва ҳурматга сазовор фозилларнинг нуфузли маркази ҳисобланган шавкатли Ҳирот шаҳрида катта саъй-ҳаракат ва сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ғайрат билан [ўша замондаги] машҳур китобларни мутолаа қилишга машғул бўлди.
Улуғ султон Мирзо Султон Абусаъид подшоҳлиги даврида Самарқандга - фиқҳ ва бошқа соҳалардаги катта билими туфайли иккинчи Абу Али [ибн] Сино лақабини олган, фойдали илмлар хазинаси бўлмиш жаноби Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсий (Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин) ҳузурига бориб, ул жанобнинг хонақоҳидаги ҳужралардан бирига жойлашди ва маълум бир муддат давомида муносиб тарзда илм олиш билан шуғулланди. Жаноби Хожа доимо ул Ҳазратнинг табиатидаги олийҳимматликни мақтар ва [уни] бошқа талабалардан устун кўрарди (12а).
Улуғ Султон ғам-қайғуга тўла бу манзилдан (яъни, бу дунёдан) ўтганидан сўнг мақтовга сазовор хислатларга эга бўлган Соҳибқирон (Султон Ҳусайн Мирзо) салтанат пойтахти Ҳиротда подшоҳлик ва иқбол байроғини тикиб, фазилат ва камолот аҳли йиғинларининг тўрида ўтирувчи ул ҳазрат (Алишер Навоий) довруғи таралган ушбу шаҳарга қутлуғ қадамини қўйганидан кейин ҳам, [ул Ҳазрат давлат ишидаги] юқори мансаблар ва даражаларга етишган, шавкатли подшоҳнинг ноиблиги мақомига эришган, аҳолининг турли қатламларига оид энг муҳим ишлар билан шуғулланиш, юқори ва қуйи табақалар вакилларининг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш, давлат ва халқ ишларини йўлга қўйиш, дин ва давлат ишларини тартибга солиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса-да, ўз одатига кўра, ўзининг бутун саодатли умрини турли сўз ва ибораларни тузатиш, турли маъно ва мавзуларни тадқиқ этиш, [тадқиқ қилинаётган мавзуларга] далиллар келтириш, турли масалаларни ўрганиш, оғиздан оғизга ўтиб келган ва ривоятларга асосланган фанларнинг сирларини очиб бериш ҳамда ақл ва мантиққа асосланган фанларнинг нозик жиҳатларини аникдаштиришга сарфлади.
У доимо, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ шаҳарда, олий мартабали жаноб ҳамда миллат ва диннинг сўзга чечан нотиғи бўлган Мавлоно Фасиҳиддин Муҳаммад Низомийнинг ҳузурида унинг илмидан фойдаланиш мақсадида хизматда турар ва юрарди.
Байт:

Камдан-кам киши мансаб ва мартаба тахтида
Сенчалик фазилат ва камолотга эришмиш.

Шу сабабли ҳам, «Бирор нарсани яхшилаб қидирган киши уни топади», деган нақлга асосан, файзли кўнглининг лавҳи [борликдаги] нарсалар [ва ҳодисалар] тўғрисидаги ҳақиқатлар тасвирланган жойга, фойдалй билимлар жой олган қалбининг саҳифаси эса Юқори оламнинг нозик жиҳатларини исботлаш маконига айланди.
Қитъа:

Сўзингда баённинг нозик жиҳатлари ифодалангандир,
Қилган ишларингда Қуръон моҳияти шарҳлангандир.

Ақлий ва нақлий илмларнинг турли соҳаларидан Сифатларинг мулки моҳияти беҳад лаззатланади.
Илгари замонларда яшаб ўтганлар томонидан билдирилган фикрларнинг энг саралари унинг тўғри фикрлари ҳосилаларидан бир намуна, замондошлар томонидан билдирилган нуқтаи назарларнинг энг яхшилари эса унинг ёрқин қарашларидан бир нишона бўла олади.
Маснавий:

Фалсафанинг муаммолари сўзингда ечимини топмиш,
Мантиқ илминг ҳар бир ноаниқ тушунча изоҳини бермиш.
Машшоийлар(Машшоийлар - қадимги фалсафада борликдаги нарсалар, ҳодисалар ва тушунчаларни ақл ва далил ёрдамидагина ўрганиш мумкин, деган қарашга эга бўлган машшоийлик ёки аристотелизм таълимотига эргашганлар, Арасту издошлари (тарж.).) йўли аниқдир сен туфайли,
Ишроқийлар(Ишроқийлар - қадимги фалсафада борлиқдаги нарсалар, ҳодисалар ва тушунчаларни мушоҳада ва ички сезги йўли ёрдамидагина ўрганиш мумкин, деган қарашга эга бўлган ишроқийлик ёки платонизм таълимотига эргашганлар, Афлотун издошлари (тарж.).) йўли ёруғдир сен туфайли.

(12б) Ўтдек чақнаган покиза табъинг учун
Фалсафани англаш оддий бир ишдир.

Қалбингга илоҳий билим нур сочмиш,
Қалбинг вақтичоғлик зулматидан юз ўгирмиш.

Фикринг риёзиёт борасида ҳам сўз айтмиш, Риёзиёт жаннатни безовчи боғ бўлмиш.
Олимларнинг улуғлари қачонки унинг олий даражадаги йиғинларида қатнашиш имкониятини қўлга киритишса, унинг самимий қалби сирлари саҳифаларидан фойдали марваридлар йиғишар, фозилларнинг машҳурлари қачонки ул ҳазрат ўтирган муборак гиламнинг бир четида ўтириш шарафига эга бўлишса, нозик фикрлар ва нафис сўзлар гавҳарларини теришарди.
Қитьа:

Ақл сенинг кафтингни саховат кони деб билади,
Лекин илм конида сендек гавҳар топилмади.
Фикринг ақли файзидан юзта шамъ ёнмиш,
Натижада табъинг нуридан илм дунёси ёришмиш.

Шунингдек, тасаввуф ва иймон аҳлининг қибласи бўлган ушбу зот унга зафар йўлдош бўлган Соҳибқироннинг подшоҳлик замонида машҳур олимлар ва ҳурматга сазовор фозилларнинг обрў-эътиборини ошириш ва мартабаларини юксалтиришга қўлидан келганича ғайрат ва ҳиммат кўрсатди ҳамда талабаларнинг [моддий қийинчилик кўрмасдан] хотиржам ва бемалол таълим олишлари учун уларга нафақалар тайинлаб, қуйида санаб ўтиладиган мадрасалар ва хонақоҳларни қурди.

«Ихлосия» мадрасаси
Инжил ариғи бўйида ғоятда чиройли безаклар берилган ҳолда қурилган. Ҳижрий 906 йил (мил. 1500/1501) бўлмиш ҳозирги пайтда юксак билимга эга бўлган олимлардан тўрт нафари ушбу табаррук масканда дарс бериш шарафига муяссар бўлиб, унга тегишли вақф мулкларидан катта даромад олиб, ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондирмоқдалар. Уларнинг номлари қуйидагича: Амир Бурҳониддин Агоуллоҳ Нишопурий(), Қози Ихтиёриддин Ҳасан Турбатий, (13а) Амир Муртоз, Мавпоно фасиҳ ул-миллат ва-д-дин (миплат ва диннинг сўзгауста нотиги) Муҳаммад Низомий. «Халосия» хонақоҳи
Эслатиб ўтилган мадрасанинг қаршисида чиройли безаклар берилган ва ўта чиройли бир тарзда қурилган. Ушбу масканда ҳам улуғ олимлардан уч нафари дарс бериш ва илм фойдаларини улашишга бел боғлаган бўлиб, уларнинг номлари қуйидагича: Амир Жамолиддин Атоуллоҳ Асилий, Амир Садриддин Иброҳим Машҳадий, Хожа Имодиддин Абдулазиз Абҳарий.

«Шифоия» [мадрасаси]
Ушбу мадрасанинг ғарбий томонида ўта тоза ва саришта бир тарзда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда Мавлоно Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Мавлоно Жалолиддин ушбу масканда тиббий илмлардан таълим бериш билан машғул.

«Низомия» мадрасаси
Ҳирот шаҳрининг ичкари қисмида жойлашган. Ҳозирги кунда Амир Саййид Асилнинг тўнғич фарзанди Амир Бурҳониддин ҳамда Мавлоно Каримиддин Даштбаёзий ушбу масканда таълим бериш билан шуғулланмокдалар.

«Хусравия» мадрасаси
Шавкатли Марв шаҳрида бино этилган. Мадрасанинг бундай номланишининг сабаби шуки, Соҳибқирон хусрав(хусрав - подшоҳ (тарж.).) опасининг ўғли, Кичик Мирзо номи билан машҳур бўлган марҳум шаҳзода Мирзо Муҳаммад Султон унинг илк ғиштини қўйиб берган. Шунинг билан биргаликда, «хусравия» сўзининг ўзи абжад ҳисобида ушбу мадрасанинг қурилган йилини билдиради.
Бундан ташқари, шу ҳам чуқур билим эгаларининг кўнгиллари учун номаълум ва яширин бўлиб қолмасинки, юқорида эслатиб ўтилган масканларнинг беназир хусусиятлари ва улардан ҳосил бўладиган файз-барака бутун дунё аҳлига шунчалик маълум ва машҳурки, бу ҳакда бирор бир қўшимча 34 гап айтишнинг ҳожати йўқ. Айниқса йигирма йил олдин бино этилган «Ихлосия» мадрасаси ва «Халосия» хонақоҳи қурилганидан буён то шу кунга қадар ушбу икки табаррук масканга дунёнинг турли мамлакатлари ва бурчакларидан бир неча минг талаба келиб, қисқа вақт (13б) ичида ўз билимларини такомиллаштиришга муваффақ бўлдилар ҳамда [ушбу илм масканлари ҳаққига] дуолар қилиб ва олқишлар айтиб, ўз юртларига қайтиб кетдилар. Ушбу жамоатга мансуб бўлган кишилардан кўпчилиги ҳозирги кунда шавкатли Ҳирот шаҳрида мударрислик лавозимида фаолият кўрсатиш шарафига муяссардирлар.
Улардан айримларининг номлари «Хулосат ул-ахбор»нинг хотима қисмида келтирилган.
Энди эса, мавзу тақозосига кўра, замона олимларининг (уларнинг илмларидан ҳосил бўладиган фойдалари қиёматга қадар соя ташлаб турсин) олий мартабали ул Амирнинг машҳур номига атаб ёзган китобларининг номларини айтиб ўтсак, сўнгра эса қаламнинг чиройли юришлар қилиб бораётган наслдор отининг жиловини бошқа мақсадлар сари бурсак.
«Шарҳи Фаройиз»(Бу ерда фиқҳга (ислом ҳуқуқшунослигига) оид «Шарҳ «Фаройиз ас-Сижовандий» китоби назарда тутилмоқда (тарж.).) («Фарз амаллар шарҳи») китоби - инсонларнинг пуштипаноҳи, пок Парвардигор иноятига сазовор зот, миллат ва диннинг қиличи бўлган олий ҳазрат шайхулислом Аҳмад ат-Тафтазоний (Аллоҳ таоло унинг баракатларидан тушадиган сояни қиёматга қадар абадий қилсин) томонидан ёзилган.
«Равзат ул-аҳбоб фи сийрат ан-набий ва-л-ол ва-л-асҳоб» («Пайғамбар, унинг оиласи ва саҳобалари тўғрисидаги «Дўстлар боғи») китоби, икки жилддан иборат - мақтовга лойиқ кишиларнинг сараси, миллат ва диннинг чеҳраси бўлган Амир Атоуллоҳ ал-Асилий (Аллоҳ таоло унинг баракатларидан тушадиган сояни қиёматга қадар абадий қилсин) томонидан тузилган.
«Тафсири форсий» («Форсча тафсир») китоби - ўзидан файз-барака сочувчи олий жаноб Мавлоно Камолиддин Ҳусайн ал-Воиз ал-Кошифий томонидан ёзилган.
«Шарҳи «Арбаъин» («Қирқ ҳадис шарҳи») китоби - Имом Наввавий томонидан ёзилган.
«Ҳошияи «Мухтасар» («Мухтасар» асарига изоҳлар»), 35 «Ҳошияи Чағминий» («Чағминий изохдари»), «Ҳошияйи шарҳи «Ҳидояи ҳикмат» («Ҳикмат ҳидояти» асари шарҳига ёзилган йзоҳлар»), «Ҳошияи шарҳи «Ашкол» («Шакллар» асари шарҳига ёзилган изоҳлар»), «Таъсиси шарҳи бист боби Устурлоб» («Устурлоб» шарҳининг йигирма бобига ёзилган изоҳлар»), «Ҳошияи «Мавоқиф» («Тўхталишлар» асарига ёзилган изоҳлар»), «Шарҳи «Миъату омил» («Юз омил» асарига ёзилган шарҳ») китоблари - фойдали илмлар хазинаси бўлган ҳазрати махдум, миллат ва диннинг сўзга чечан нотиғи Муҳаммад ан-Низомий (Аллоҳ унинг фазилатлари соясини бошимизда абадий қилсин) томонидан тузилган.
«Шарҳи «Мишкот» («Мишкот» асарига шарҳ») китоби - фазилат насабли жаноб Хожа Имодиддин Абдулазиз Абҳарий (Аллоҳ ундан етадиган фойдалар соясини бошимизда абадий қилсин) томонидан (14а) ёзилган.
«Ҳошияи шарҳи «Ҳикмат ул-айн» («Донишмандлик булоғи» асари шарҳига ёзилган изоҳлар») китоби - марҳум жаноб Мавлоно Камолиддин Масъуд Ширвоний томонидан ёзилган.
«Рисолае дар илми фаросат» («Фаросат илми тўғрисида бир рисола») китоби - Мавлоно Абдурраззоқ Кирмоний қаламига мансуб.
«Шарҳи «Ҳошияи Мужаз»и Мавлоно Нафис» («Мавлоно Нафиснинг «Ихчам баён» асарига ёзилган изоҳларга берилган шарҳ») китоби - донишмандлик булоғи Мавлоно Ғиёсиддин Муҳаммад (Аллоҳ унинг муборак нафасининг эсишини тўхтатиб қўймасин) томонидан тузилган.
«Таржимаи арабиёти «Нафаҳот» («Нафаҳот» асари арабча қисмининг таржимаси») китоби - Мавлоно Низомиддин Аҳмад Пир Шамс қаламига мансуб.
«Тазкират ун-нуфус» («Кишилар ёди») китоби - Мавлоно Дарвешали Табиб томонидан ёзилган.
«Ҳошияи «Мутаввал» («Батафсил» асарига ёзилган изоҳлар») китоби - Хожа Абулқосим Абуллайсий қаламига 36 мансуб.
«Ҳошияи «Мифтоҳ» («Калит» асарига ёзилган изоҳлар») ва «Ҳошияи «Талвиҳ» («Ишора билан тушунтириш» асарига ёзилган изоҳлар») китоби - Хожа Хованд Абуллайсий томонидан ёзилган.
«Шарҳи «Мужаз» («Ихчам баён» асарига ёзилган шарҳ») китоби - Сабзавор қозиси Мавлоно Ғиёсиддин томонидан тузилган.

Ғиёсиддин Хондамирнинг"Макорим ул-ахлоқ" китобидан