Айрим ғаройиб ҳолатлар ва ажойиб ҳикоятлар баёни PDF Босма E-mail
18.06.2024 16:42

Олиймакон хоқон Шоҳрух Султон вафотидан сўнг Хуросон вилоятлари ва шаҳарларида тартибсизликлар ва бошбош-доқликлар бошланиб кетгач, олий мартабали ушбу Амирнинг улуғ отаси ўзининг азиз бола-чақаларини олиб Шерозга кетди. У ерда бир неча йил яшаганларидан сўнг, она юрт муҳаббати тақозоси билан Язд чўли орқали Хуросон томон йўл олдилар.
Тунда йўл юриб кетаётган чоғларида барчада уйқу ғолиб келиб, у пайтларда ҳали ёш бола бўлган ул олий Ҳазратни қўриқлаб бориш эсларидан чиқиб қолди. Ул Ҳазрат ҳам уйқуга кетиб, от [улар кетаётган] йўлдан адашди ва бошқа томонга кетиб қолди. Бир оз йўл юрилганидан сўнг [ул Ҳазрат] эгардан ерга ағнаб тушдилар. Бироқ йўлда жудаям толиққанликлари ва қаттиқ уйқуга кетганликлари сабабли уйғонмадилар. От ҳам ҳориганлигидан ўша ерда тўхтаб қолди.
Турғун ва сайёр осмон жисмларининг сарвари (яъни, куёш) чўл ва даштнинг барча томонларини (58а) кўнгил нури билан мунаввар айлагач (яъни, тонг отгач), кичик ёшли [бўлсада] тиришқоқ ва кўп нарсани билувчи [бўлган ул Ҳазрат] уйқудан кўз очиб, бу бепоён чўлда ўзларидан бошқа ҳеч ким йўқ эканлигини кўрдилар. Шундан сўнг [ул Ҳазратни] қўрқув босди. Бироқ ўткир ақллари ва кучли иродаларига таянган ҳолда, ўзларича «ҳозир дод-фарёд қилишдан фойда йўқ, [ундан кўра] Хуросон томонга олиб борадиган йўлни топишга [ва унга тушиб олишга] ҳаракат қилиш керак», деб ўйладилар.
Шундан сўнг омад отига миниб, ўткир ақл-заковатларини ишга солганларича [Хуросон томонга олиб борадиган] йўлни топдилар ва олдинга қараб йўл олдилар.
Бир оз йўл юриб, [иссиқ] ҳарорат ҳавонинг қоқ юрагини ҳам ишғол этгач (яъни, ҳаво қизиб кетгач), илоҳий файзлар тушадиган макон бўлган ул ҳазратда чанқоқлик ғолиб келиб, ҳолдан тойиб қолишларига оз қолди.
Шу чоғ узокдан гумбаз катталигидаги бир қора кўзга ташланди. [Уша нарсага қараб] бир оз йўл юргач, ўша нарсанинг олдингидан ҳам кичикроқ бўлиб кўринаётганлигини сездилар. У бирор отлиқ бўлса керак, деб ўйладилар. Шундай қилиб, [ўша нарсага] қанчалик яқинроқ борсалар, у шунчалик кичрайиб борарди. Энди уни дубулғанинг ғилофи бўлса керак, деб ўйлай бошладилар.
[Шуни айтиб ўтиш лозимки,] чўлларда сезги аъзоларининг янглишиши сабабли узокдаги нарсалар жудаям катта бўлиб кўринади. Ниҳоят ўша нарсанинг олдига етиб борганларида унинг сув тўла офтоба эканлигини кўрдилар. Уша сувдан ичиб, [ғойибдан] бандаларига совғалар бергувчи Зотга шукрлар айтдилар. Ҳаммасидан ҳам ҳайратланарлиси шу эдики, Язддан йўлга чиққанларидан буён чучук сув топмаган эдилар. Бу сув эса жудаям ширин эди.
Маснавий:
Унга омад кулиб боққан кишининг Йўлида банд қолмас ҳаргиз ишининг. Ишига мингларча тугун тушса ҳам, Осонгина ечар яратган эгам.
(58б) Бироқ охиратда мақталувчи кишилардан бўладиган бу фарзанднинг отаси ва ака-укалари бир манзилда тўхтаганларидан сўнг ул Ҳазратнинг ораларида йўқ эканликларини билиб қолгач, қайғу ва изтироб карвонлари уларнинг қалбларини эгаллаб олди. Саодатли фарзандларини қанча изламасинлар, уни ҳеч жойдан тополмасдилар.
Ахийри мулозимлардан бирини ул Ҳазратдан бирор нишон топиш учун Язд томонга қайтариб жўнатдилар. У киши бироз масофани босиб ўтгач, ўз хожасининг ўғлига дуч келди.
Шундай қилиб, ул Ҳазрат ўз отаси ва ака-укалари олдига етиб келиб, уларга сувсиз қолиб кетиб, қаттиқ чанқоқликка йў-лиққанликлари, сўнгра сув топиб олганликлари воқеасини сўзлаб бердилар. Барчалари бу сўзларни эшитиб ҳайрат денгизига ғарқ бўлдилар ва ўша ширин сувдан ичиб кўриш лаззатидан баҳраманд бўлиб, илоҳий эҳсоннинг шукрига оғиз жуфтладилар.

Ҳикоят
Султон Саъид (Абусаъид Мирзо) подшоҳлиги замонида илоҳий омад соҳиби бўлган бу Амир бир муддат Самарқандда истиқомат қилдилар. Уша замонда кунлардан бир куни эрталаб ул ҳазрат ўзларининг мулозимларидан бўлган Мавлоно Пир Аҳмадни чақириб, унга шундай дедилар:
- Кеча тушимда Мирзо Аҳмад Хоразмшоҳ билан бирга бир тоққа чиққан эмишмиз. Шу орада йўл ўртасида катта бир тош ётган бир жойга етиб борибмиз. Олдин Мирзо Аҳмад ўша тошнинг устига чиқибди, сўнгра қўлимдан тортиб мени ҳам унинг устига чиқариб олибди.
Иттифоқо [ул Ҳазрат] ўша куни юқорида номи эслатилган ўша Мирзо билан учрашиб қолдилар. У суҳбат орасида ул Ҳазратга қарата шундай деди:
- Кеча тушимда сиз билан бирга бир тоққа чиққан эмишмиз. Ногоҳ йўл ўртасида ётган катта бир тошнинг олдига етиб борибмиз. Мен ўша тошнинг устига чиқибманда, сўнгра сизни ҳам қўлингиздан тортиб унинг устига чиқариб олибман.
Шунда ул олий ҳазрат (59а) унга:
- Мавлоно Пир Аҳмадни чақириб, мен эрталаб унга нима деганлигимни сўранг, - дедилар.
Мирзо Аҳмад ўша одамни чақириб, бу тўғрида сўраб-суриштирди. У [Мирзо Аҳмад кўрган] ўша тушни айнан ўзини айтиб берди. У ерда турганлар бу ғаройиб воқеадан ҳайратга тушдилар.

Ҳикоят
Самарқанд шаҳри муборак сифатли Амирнинг нуроний чеҳраси ёғдусидан жаннат боғига ўхшаб қолган ўша замонда Амир Низомиддин Шайх Аҳмад Суҳайлий [деган шоир Самарқанд ҳокими] Мирзо Султон Аҳмад мадҳида бир қасида ёзиб, таҳрир қилиш ва керакли тузатишлар киритиш учун ул Ҳазратга такдим этди. Ул Ҳазрат мазкур қасиданинг байтлари-ни ўқиб чиқиб, шундай дедилар:
- Мадҳ этилаётган кишининг исми билан зийнатланган байтдан кейин, гап бир-бирига боғланиши учун, яна бир байт ёзилмоғи керак.
Амирлик намунаси бўлган ул жаноб:
- Узим ҳам шундан хавотирланиб тургандим, - деди. - Илтимосим шуки, ўша байтни сиз ёзиб берсангиз.
Ул Ҳазрат:
- Унда мен ҳам ўйлаб кўрай, сиз ҳам бирор нарса ўйлаб топишга ҳаракат қилинг, - дедилар-да, қуйидаги мисрани ўқи-дилар:
Кўрайлик-чи, фалакнинг ўзи парда ортидан нимани чиқариб кўрсатар экан.
Шундан сўнг ҳар бирлари олдиларига довот, қалам ва бир парчадан қоғоз қўйиб, ўй денгизига чўмдилар. Сўнгра икковлари ҳам бирданига бошларини кўтариб, биттадан байт ёздилар ва бир-бирларига узатдилар. Тасодифан таворуд юз бериб, икковлари ҳам айнан бир байтни ёзишган ва улардаги бирор ҳарф ҳам фарқ қилмас эди. У байт қуйидагичадир:
Байт:

Ёшлик боғининг баҳори, адолат гулшанининг ниҳоли,
Саховат боғининг гули, улуғворлик ариғи бўйидаги сарв.

Ҳикоят
[Бир пайтлар]охиратдамақталувчикишиларданбўладиган бу Амирнинг кутубхонасида [Хожа] Ёқут [деган хаттот] хати билан кўчирилган ва [ўрталаридан] бир неча варағи йўқолган Қуръон бўларди. Бир гал ул Ҳазратнинг муборак кўнгилларига ушбу нафис туҳфан) келиб, Хожа Хофиз Муҳаммад такомиллаштириш фикри Хаттотга (596) ўша тушиб қолган варақларни [қайтадан кўчириб чиқиб] тиклашни буюрдилар.
Хожа Ҳофиз бир неча кун кўчирилиши керак бўлган варақларни Қуръоннинг бошқа варақларига тўла мувофиқ келадиган, [тушиб қолган варақлар ҳажмидан] кам ҳам, ортиқ ҳам бўлмайдиган бир даражада кўчириб тайёрлаш имкони бормикан, деган ўй билан юрди.
Шу аснода ул Ҳазратнинг қўлига Мавлоно Шамс Маъруф деган хаттот томонидан кўчирилган Қуръон [нусхаси] тушиб қолди. [Ул Ҳазрат] ушбу нусханинг кўчирилиш усулининг [Ёқут ал-Мустаъсимий томонидан кўчирилган] ўша Қуръон нусхасининг кўчирилиш усулига яқин эканлигини кўриб, ўша [тушиб қолган варақларни] мана шу нусхага қараб кўчирсангиз, шояд [Қуръоннинг бошқа варақларига] мувофиқ келиб қолар, дея уни Хожа Ҳофизга юбордилар.
Иттифоқо, Мавлоно Шамс Маъруф ушбу Қуръонни Хожа Ёқут томонидан кўчирилган ўша Қуръондан саҳифама-саҳифа, қаторма-қатор кўчирган ва [ушбу икки нусхадаги] бирорта ҳарфнинг жойлашиши ҳам бир-биридан фарқ қилмас экан. Шундай қилиб ўша [тушиб қолган] варақларни қайта кўчириш осонлик билан амалга ошди.

Ҳикоят
[Ҳижрий-қамарий] 905 (мил. 1499/1500) йилда Мовароуннаҳр томондан бедорлик ва огоҳлик аҳлининг йўлбошчиси бўлган Хожа Носириддин Убайдуллоҳнинг ўғли Хожа Яҳё ўта дабдабали ва серҳашам тарзда ҳаёт кечирмоқда, Султон Али Мирзо эса унинг маслаҳатисиз бирор ишга қўл урмас экан, қолаверса, ҳар куни унинг олдида бўларкан, деган хабарлар пайдар-пай келиб турарди.
Хуллас, ўша йилнинг охирларида кунлардан бир куни ул олижаноб Амир Саййид Юсуф Ўғлоқчига қарата Худо кўнгилларига солган нарсаларни сўзловчи тилларига шу сўзларни келтирдилар:
- Хожа Яҳё танлаган бундай турмуш тарзи сўфийларнинг хулқ-атворига муносиб эмас. Шуниси аниқки, кимки ўз ота-боболарининг хулқ-атворлари йўриқларидан четга чиқиб кетса ва узоқлашса, унга жудаям катта зиён-заҳмат етади. Бунга Амир Ҳусайн замонида Самарқанд аҳолисини ўз томонларига оғди-риб, уруш байроғини кўтарган (60а) ва мўғул лашкари билан жангга киришиб, шаҳарни Амир Ҳусайн ва Ҳазрати Соҳибқирон (Амир Темур) учун ўз қўлларида ушлаб турган Мавлоно Хурдак Бухорий ва Абу Бакр Наддофнинг бошларига тушган балолар мисол бўла олади. Улардан бири Амир Ҳусайн томонидан қатл этилган бўлса, иккинчиси ўзбек улусига қарашли ўлкаларда сарсон-саргардон бўлди. «Зафарнома» асарида бу тўғрида батафсил ҳикоя қилинган.
Амир Юсуф бунгажавобан:
- Мен «Зафарнома»ни ўқиганман, аммо бу тўғрида ҳикоя қилинган қисми эсимда йўқ экан, - деди.
Уша куни соф кўнгилли Амир «Зафарнома»дан ўша қиссани топиб, ушбу сатрлар муаллифи орқали ўша амирнинг олдига юбордилар. Мен («Зафарнома»нинг ўша жойини) унга ўқиб бердим.
Ушбу суҳбатдан бир оз муддат ўтганидан сўнг Самарқанд томондан ўзбек [улуси] подшоси Шоҳбахт (яъни, Муҳаммад Шайбонийхон)нит Мовароуннаҳрга ҳужум қилганлиги, у мамлакатда ўз ҳукмронлигини ўрнатганидан сўнг Хожа Яҳёни икки ўғли билан бирга шаҳид қилганлиги тўғрисидаги хабар етиб келди.

Айтиб ўтиш лозимки, энг яхши хислатларни ўзида намоён қилган бу зотнинг бошидан ўтган ажойиб ҳолатлар ва ғаройиб 138 воқеалар жудаям кўп бўлиб, уларнинг ичида энг ҳайратланарлиси ул Ҳазратнинг касал бўлишлари ва вафот этишлари воқеасидир. Қуйида шу тўғрида ҳикоя қилинади.