Уй бино айлаб ажабтур... |
...Дунёни манфаат бошқаради, деган гап куни кеча пайдо бўлган эмас. Инсон зоти борки, манфаат ҳақида ўйлайди, фойдани кўзлаб ишлайди, ҳаракат қилади. Аслини олганда, манфаат салбий тушунча эмас. “Ҳайрат ул-аброр”да иқтибос қилинган ҳадиси шарифда ҳам “Инсонларнинг энг яхшиси – одамларга фойдаси тегадиган кишидир”, дейилган. Лекин нима у – манфаат – бировлар ҳисобидан чўнтак қаппайтириш, кўнгилнинг ҳавойи истакларини амалга ошириш учун юзлаб кишиларнинг ёстиғини қуритишми ёки эл манфаатини кўзлаб меҳнат қилиш ва шу тариқа икки дунё саодатига эришишми? Жавоб беришда одатда саволнинг иккинчи қисми тасдиқланади, аммо асрлар давомида саволнинг биринчи қисми кўпчиликнинг ҳаёт мазмунига айланганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Бугун ер юзида олти миллиарддан ортиқ одам яшайди. Уларнинг ичидан иккинчи Суқрот, Афлотун, Хайём, Яссавий, Навоий ва Бобурни топиш қийин, аммо юзлаб неронлар, цезарлар, чингизхонлар ёвуз ниятларини амалга ошириш учун пайт пойлаб юришибди... Адабиёт пайдо бўлганидан бери одамларни адолатга, инсоф-диёнатга, эзгуликка хизмат қиладиган улуғ ишларга даъват этади, аммо афсуски, буни эшитадиган қулоқ, эътибор кўзи кам топилади. Қанийди, инсон боласи ўткинчи дунёвий манфаатлар аслида кони зарар эканлигини англаса, Ҳазрат Навоийнинг ушбу байтини ҳаётий принципига айлантирса: Даҳр судидин тамаъ узким, зиёне беш эмас, Бозор – манфаат уяси. Бозорда икки тоифа– сотувчи ва харидор суд-фойда топиш учун ўз молини ўтказиш билан овора. Дунё ҳам ўз моҳиятига кўра, бозорга ўхшайди. Бунда ҳам, замондош шоиримиз айтганидек, “молим ёмон, деган бирор кимсани” топиш амримаҳол. Бугунги дунё бозори ҳам, бозор дунёси ҳам Ҳазрат Навоий яшаган даврдан бирмунча фарқ қилади. Лекин моҳият ўзгаргани йўқ. Ҳали ҳам бу бозорда оқиллар ва ғофиллар ўз ақлларига яраша керакли кўринган нарсаларни қўлга киритиш илинжида энг азиз сарват – умрларини харж қилмоқдалар. Ҳали ҳам ғофил киши бир кун келиб, бу бозорни тарк этишга мажбур эканлигини унутиб, ўзини мезбон сифатида тутмоқда: Уй бино айлаб ажабтур элни меҳмон айламак, Юқоридаги байтда “беш кун” ва “беш эмас” ибораларидаги сўз ўйини – тажнис санъати алоҳида диққат талаб қилади. Бунда шоир “беш” сўзининг форсий ва туркий маъносини қўллаб, ўқувчи тасаввурини маъно-моҳият сари ҳаракатлантиради ва қалбда кечинмалар тўлқинини жунбушга келтиради. Бунинг натижаси ўлароқ, “беш кун” ибораси ўқувчини теранроқ мулоҳаза қилишга, тафаккур қилишга чорлайди. Чунки, сўзамоллик ҳали шоирлик белгиси эмас. Тасвир ва баённинг зоҳирий гўзаллигини ўйлаб, маъно юкидан озод сўзларнинг оҳангдорлигига қараб шеърда жойлаштириш Навоийдек тасаввури дақиқ шоир учун мутлақо ёт ҳодиса. Шунинг учун, мумтоз шеъриятида қўлланилган ҳар бир тимсол, ҳар бир сўзнинг тарихий тадрижи ҳақида маълумот тўплаш, таҳлил қилиш ва муайян шеърга татбиқ эта билиш – тадқиқотчининг бирламчи вазифаларидандир. Сухан дар парда мегўям, чу гул аз ғунча берун ой, (Таржимаси: Рамз тилида сўзлайман, гулдек ғунча пардасини оч, чунки Наврўз амирининг ҳукми беш кундан ортиқ эмас.) Узангинг тортарлар, тўрт кун кечган сўнг, деган сатрлари бор. Ҳофиз байтидаги “Наврўз амири” ибораси “беш кун”нинг тарихини Наврўз айёмига боғлиқ урф-одат ва анъаналар ичидан ахтаришимизга ундайди. Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарида келтирилишича, қадимда аждодларимиз бир йилни ўн иккита ўттиз кунлик ойга (жами уч юз олтмиш кун) тақсимлаб, қолдиқ сифатида қолган беш кунни Наврўз айёмида байрам қилишган. Яъни, бу беш кун йил ҳисобига киритилмаган. Гардизийнинг “Зайн ул-ахбор”ида берилган маълумотга кўра, ушбу беш кун сарой масхаравозларидан бири шоҳона кийиниб, шоҳ томонидан қўшиб берилган шотирлар билан шаҳарни айлантириб, Наврўз айёми амири сифатида ажабтовур ҳукмлар чиқарар, дўконлардан ширинликлар ва бошқа ноз-неъматларни бепул олиб, болалар ва мискинларга тарқатиб бераркан. Наврўз амири беш кун ўтгандан сўнг бирор муддатга яшириниб юришга мажбур бўларкан, чунки одат бўйича агар қўлга тушиб қолса, қаттиқ калтакланаркан. Ҳофиз мозийдаги ушбу одат тарихига ишора қилиб, одам боласининг бу дунёдаги ҳаётини йил саноғига киритилмаган беш куннинг “ҳукмдор”и – Наврўз амирининг ҳолатига қиёслайди ва шу тариқа кундалик турмушда жуда муҳим кўринадиган барча нарса аслида ўткинчи-муваққат эканлигини таъкидлайди. Ўлимим куни қачонки тобутим равон бўлгай, “Одам боласининг мол-дунё, абадий роҳат-фароғат, зулм ва зўравонлик, уруш ва қирғинбаротга ўчлиги ўлимдан қўрқиши туфайли юзага келадиган руҳий иллатдир”, деб ёзади араб алломаси Ибн Халдун. Бир сония олдин ҳам, кейин ҳам келмайдиган бу қазойи мубрам олдида ночор, моддият ва руҳоният аросатида қолган инсонни юқоридаги талқинларнинг бирортаси тўла қаноатлантирмайди. Шу сабабдан, Ансорий “Ўлимдан икки кун қочмаслик керак– ажал етган кун ҳамда ажал етмаган кун”, дея ушбу ҳақиқатга ойдинлик киритгани ҳам ушбу муаммо ечимига қўйилган сўнгги нуқта эмас... Қўй тавонолиғ сўзин, ёд эт ажал хоринки, бил Учинчи байтда Навоий дастлабки икки байтда ифода этилган фикрни ўзига хос изчиллик билан давом эттириб, “тавонолиғ” иллати ҳақида сўз очади. “Тавонолиғ”нинг ўзаги “тавон” сўзи бўлиб, куч, қудрат, зўрлик маъносини англатади (тавонгар – бой, бадавлат, нотавон – кучсиз, ҳимояга муҳтож сўзларининг ўзаги ҳам “тавон” сўзидир). Одам боласининг замирида такаббурлик, ҳасад, бахиллик, очкўзлик, менсимаслик, худбинлик каби иллатларнинг томир ёзишига кўпинча Яратган томонидан синов тариқасида берилган мол-дунё, амал, билим, жисмоний қувват ёки зоҳирий ҳусн-чирой сабаб бўлади. Муваққат муваффақиятларга мағрурланиш, фақат ўз салоҳиятига таянишдан Олий Қудратни инкор этишдек ҳалокатли ҳолат юзага келади. Алалоқибат, Намруддек худолик даъвосини қилганлар димоғига кирган бир пашша туфайли ҳалок бўладилар, Абраҳа сингари Каъбатуллони бузишга филлари билан отланган ҳукмдорлар абобил қушлари отган кесаклар зарбидан қурт еб ташлаган япроқдек бўлиб қоладилар... Тарих – ибрат кўзгуси. Тарих – одамийлик сабоғи. Ижодкор вазифаси – тарих ибратларини эслатиш орқали инсонларни ҳамиша огоҳликка, Раҳмон изидан юришига даъват этмоқдир: Кир фано дайриғаким, ҳар шайху юз савдо анга, Ҳақ йўли фидоийликни талаб қилади. Фидоийлик – ўзликдан, манманликдан, инсоний қусурлардан воз кечмоқ ва юксак ахлоқий сифатлар ила безанмоқдир. Бу йўл Навоий наздида фано йўлидир. Фано йўли шайхпараст, кўр-кўрона эътиқод соҳиблари учун абадий ёпиқ. Негаки сохта обрў савдосига (савдо сўзининг яна бир маъноси – телбалик, жунун демакдир. Бу байтда савдонинг ушбу маъносига ишора қилинмоқда – О.Д.) тушган шайхларнинг хонақоҳи аслида бозордаги баққол дўкони сингари олибсотарлар дўконидир. Ёлғон ва алдов, макр ва найрангни энг муқаддас жой – ибодатгоҳга олиб киришга шайланган риёкор шайхлар бу савдога зоҳирга мафтун “аҳли жоҳ”ни жалб қилмоқчи бўладилар. Шу сабабдан, кейинги байтда шоирнинг танқид қалами зарбоф тўнига мағрур мағзи пуч дунё аҳлининг аслини фош этишга қаратилган. Навоийнинг талқинида, зарбоф тўн маънавият аҳли олдида одамнинг табъини хуш қиладиган заъфарон гуличалик қадри йўқ: Эйки, бўлмиш хилъатинг зарбафт, бори билким, ул Манфаатпарастлик, фақат бугунни кўзлаб иш кўриш, бойлик ва ҳашамга ўчлик қалб кўзини сўқир қилади, кишини ғафлат ботқоғига етаклайди. Кўланкасини майдон деб ўйловчилар билмайдики, ҳаттоки бутун дунёга якка ҳоким бўлиш ҳам ҳали нажот ва бахт белгиси эмас. Нажот – огоҳликда. Дунё – синов майдони. Мансаб ҳам, мансабсизлик ҳам аслида синовнинг бир туридир. Берилган амалга имтиёз эмас, масъулият деб қараш кишида огоҳлик туйғусини шакллантиради, эътиқод ва иродасини тоблаб, одамийлик сарҳадларига ёвуқ келтиради. Навоий ўзи яхши кўрган мавзу – шоҳлик ҳикматини янада ёрқинроқ ифода этиш учун шоҳни чўпонга, фуқарони бир сурук қўйга ўхшатади. Қўйларнинг ҳаёти чўпонга ишониб топширилганидек, шоҳлар ҳам унга ишонч билдирган раиятнинг тинч ва фаровон яшаши учун шароит яратиб бермоғи, тараққиётнинг янги-янги манзилларига олиб чиқмоғи керак. Сурувсиз чўпон бўлмаганидек, раиятсиз шоҳлик ҳам йўқ. Шунинг учун раиятига зулм қилган шоҳ аслида ўзига-ўзи путур етказади, дейди шоир: Меҳр тожу чарх тахтинг бўлса ғофил бўлмаким, Бу қуйма сатрлар бутун умри давомида “яхши-ямоннинг феълини билган ва ямону яхши хислатларин тажриба қилган” (“Маҳбуб ул-қулуб”) шоирнинг ҳаётий хулосаларидир. Отаси тирик бўла туриб, тахт учун курашаётган темурий шаҳзодалар, ҳаж сафари учун Навоийдан пул олиб, бўлмағур ишларга сарфлаб юборган диёнатсиз диндорлар, халқ молига кўз тикиб, талончилик, фириб ва найранг билан кун кўришга одатланган текинтомоқлар, тўртта гувалани устма-уст қўйиб, осмонўпар қасри борлигидан мағрур бойларнинг ғофиллиги туғма инжатабъ шоирни оворалик кўйига солганди. У масжиду хонақоҳдан, бозору мозорлардан, илм даргоҳлари ва косибхоналардан фақат ва фақат Огоҳ Кўнгил соҳиби бўлмиш Ҳазрати Инсонни қидирарди: Гар Навоий истади оворалиғ, эй аҳли ҳуш, Мумтоз ғазалчилигимизда тахаллус байтидан сўнг дуо ва бағишлов мазмунига эга бўлган бир-икки байт ёзиш анъанаси ҳам бўлган. Бундай байтлар ғазал қайси муносабатда ва кимга бағишлаб ёзилганини аниқлаш имконини беради. Жумладан, таҳлил қилаётганимиз ғазал “Билқиси аҳд” алқови билан тугайди: Аз шумо наҳс мешаванд ин қавм, (Таржимаси: Сизлар туфайли бу элни наҳс босди, Зуҳалга наҳслик туҳматини қилманг). Навоий ҳам “Наҳси акбар” бўлмиш Зуҳал Хадичабегим қасрида бор-йўғи бир посбон эканлигини қайд қилиб, шу орқали Бойқаро саройидаги қабоҳат ва алдовлар, найранг ва фитналарнинг уясини кўрсатишга жазм қилган бўлса, ажабмас. Валлоҳу аълам биссавоб... Олимжон Давлатов |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |