Навоий шеъриятида Юсуф тимсоли талқини |
Қуръони каримда “энг гўзал қисса” дея таърифланган Юсуф алайҳиссалом саргузаштини назм силкига тортиш ва туркий халқларни Буюк Муҳаббат қиссаси билан янада яқинроқ таништириш Навоийнинг амалга ошмай қолган орзуларидан эди. Жумладан, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”да бу бобатда унинг ўзи шундай деб ёзади: “Юсуф алайҳиссалом қиссаси андин машҳурроқдурким,эҳтиёж анинг тафсилина бўлғай, невчунки ғаробат ва ширинлиги учун акобир ҳам назм ва ҳам насрда анинг шарҳин тузубдурлар ва баёнида сеҳрлар кўргузубдурлар... Бовужуди булар бу бебизоатки, ҳам иборат роқимидур, коми хотирға бу орзуни кечурурким, иншооллоҳ умр омон берса, турк тили била-ўқ кофурчун варақ узра хомайи мушкин шамомани сургай. Ва бу қисса назмин ибтидо қилиб, интиҳосиға еткургай...” Лирик мероси ва достонларини кўздан кечирганимизда ҳам маълум бўлдики, Юсуф – ҳазрат Навоийнинг севимли тимсолларидан бири. Шу билан бирга, бу пайғамбарнинг саргузашти фақат ижод учун илҳом манбаи бўлиб қолмасдан, Навоийнинг давлат арбоби сифатида фаолият юритиши, қолаверса, баркамол инсондек ҳаёт кечиришида ҳам ўрнак бўлган. Бежиз эмаски, Мавлоно Жомийнинг “Юсуф ва Зулайхо” достонида сўнгги боб “ Бу достондаги Юсуф тимсолидан мурод – Мир Алишер Навоий эканлиги баёнида” деб номланган. Ёр ҳажриға даво гулдин эмаским, бермас Қамис – кўйлак демак. Байтнинг насрий табдили “Қонга бўялган ҳар қандай кўйлакдан Юсуф иси келмаганидек, ҳижрон дардига мубтало бўлган ошиққа қизил гуллар даво бўлмас” шаклини олади. Унда лирик қаҳрамоннинг руҳияси Яъқуб (а)нинг ҳолати билан қиёсланмоқда. Яъқуб (а) қиссаси – ҳузн ва ҳусн, ҳижрон ва висол, ғусса ва шодлик, қўрқув ва умид каби қарама-қарши туйғуларнинг уйғунлашган кўриниши баён этилган қисса. Қонли кўйлак – фироқ нишонаси бўлса, Юсуф юборган кўйлак – шодлик ва висол белгиси. Ўз ёридан айро тушган лирик қаҳрамонга ҳам баҳор фасли ва гулзор сайри кўнгил дардига даво бўлмайди. Аксинча, Юсуф биродарларининг қонга бўялган ёлғонлари умри қисқа бўлганидек, гулнинг қизил ранги ўткинчи ҳавас, бебақо гўзаллик нишонаси сифатида кўзига ташланади. Гул – моддий оламнинг ёлғон жилвалари. Кўзга чиройли кўрингани билан Ҳақиқий Ёр ишқида бемор бўлган кўнгил уйида унга жой йўқ. Ишқ бемори бўлган кишига қизил гулни кўриб, гўзал сабр қилишдан ўзга чора йўқ, чунки Дард ҳам Ундан, Даво ҳам, Вафо ҳам Ундан, Жафо ҳам. Ҳақиқий ишққа ёлғонни аралаштириб бўлмайди, бу гўзал дардга мубтало бўлган кўнгилни ҳеч қандай ботил ҳақ йўлидан адаштиролмайди. У Юсуфнинг нажотбахш исини бошқа кўйлаклардан топиш мумкин эмаслигини жуда яхши англайди. Аммо шу билан бирга, қизил гул қайсидир маънода маҳбуб жамолини эслатиши унинг кўнглига таскин беради: Ҳабибим истаю гулшан аро ҳар дам гул ислармен, Ўғиллари Юсуфнинг бирор жойи йиртилмаган кўйлагини қонга бўяб, олиб келиб кўрсатганларида Яъқуб (а) шундай дейди: "Йўқ! Сизларга ҳавойи нафсларинг бирон ёмон ишни чиройли қилиб кўрсатган.Энди менинг ишим чиройли сабр қилмоқдир".-Юсуф сураси,18-оят. Навоийнинг пок назари мажозий гўзалликда айни ҳақиқатни кўради, дунё гўзалликларига басират кўзи билан қарайди. У ҳам гулнинг чиройи, табиатнинг мафтункорлиги сиррини Парвардигор нурининг тажаллийси туфайли, деб билади. Ишқ ўтида ўртанган кўнгли Мутлақ Гўзаллик нишоналарини кўрганда таскин топгандай бўлади. Зотан, Жалолиддин Суютий айтганидек, “Илоҳ мўъжизалари кўзга кўринмасдир, улар суюкли бандаларига кўрсатилур.” Навоий ботин гўзаллиги мўъжизаларини кўриш саодатига мушарраф бўлган қалб кўзи очиқ зотлардан эди. Хожа Абдуллоҳ Ансорий “Кашф ул-асрор”ида кўнгил ҳақида шундай фикрлар битилган: “ Кўнгилнинг беш қават пардаси бор: биринчиси, кўкрак қафаси пардасиким, ислом аҳди қарор топган жойидир, иккинчиси – қалб пардаси иймон нури маҳаллидир, учинчи парда фуод (юрак) пардаси бўлиб, бу парда Ҳақ назаргоҳидир, сир пардасида ихлос хазинаси жойлашган, бешинчи парда шағоф (кучли эҳтирос) пардасидирким, Ишқ ва Муҳаббат қўнадиган макондир”. Муҳаббат – кўнгил амри, қалб иши. Қалб (арабчада кўнгил маъносини ҳам билдиради) ҳақида хотамуланбиёнинг қуйидаги ҳадислари “Қалб ўзгариб турганлиги сабабли қалб деб аталган. Қалб мисоли саҳродаги бир дарахтнинг танасига ёпишган бир парқуга ўхшайди. Шамол уни гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа ағдаради”. Навоий лирик қаҳрамонининг Қалби ҳам Ишқ саҳросида Вафо дарахтига ёпишган парқу каби беқарор; гоҳ умид насими, гоҳ ҳижрон самуми уни ҳар кўйга соладир. Шу сабабдан, “Ёр ҳажридин даво гулдин эмас”, дея гулзор сайридан воз кечган кўнгил гоҳида ўз гулрух нигори исини гулдан топади ва Яъқуб каби Юсуф ҳидини кўйлакда топганидек кўзи равшанлашади: Гулдин ул гулрух исин топқач Навоий очти кўз, Қуръонда келтиришича, карвон Мисрдан чиқиши биланоқ Яъқуб алайҳиссалом байт ул-эҳзон (Юсуф фироқида қурилган ғамхона)да туриб, ҳузуридаги кишиларга: “Мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман. Агар мени ақлдан озган демасангизлар (Юсуф тирик, деган бўлур эдим”, – дейди. (Улар) айтдилар: Аллоҳга қасамки, сен ўша эски хатойингда турибсан. Ушбу оятни Ҳусайн Воиз Кошифий “ишқ ояти” деб атайди. Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳам ғазалларининг бирида ана шу эски хатога нозик ишора қилиб ўтади: Ишқро Эзад залоле хонд дар Қуръон қадим, Кошифий тафсирида Юсуф биродарлари ҳақида яна қуйидаги фикрларни ўқиймиз: “Бу ўн бир юлдуз (Юсуф тушида кўрган ой, қуёш ва ўн бир юлдуз ҳақида гап кетмоқда – О.Д) Юсуфнинг ўн бир оға-иниларига ишоратдир. Юсуф биродарларида ҳам пайғамбарлик нури зоҳир эди, аммо ўз иниларига нисбатан қилмишлари пайғамбарлар ва уларнинг аҳлларидан содир бўладиган гуноҳлардан эди. Бунинг ҳикмати шундадирким, айбсиз фақат Биру Бор сифатли Парвардигорнинг Ўзидир, қолган барча мавжудот гуноҳкор ва нуқсонлидир.” Улардан бу хато ўтиши, юқорида айтиб ўтилганидек, зоҳирбинликларида. Юсуфни оталари кўзидан йироқлашиш мақсадида арзимас баҳога карвон савдогарларига сотиб юбориб, ўзлари Яъқуб олдида Юсуф мақомини эгалламоқчи бўладилар. Аммо бу Миср бозорида Юсуфни “бир калоба ип била” сотиб олишдек самарсиз уриниш эди. Юсуфсифат кишиларнинг ҳақиқий баҳоси ҳақида Навоий ёзади: Керак қуёш дирами танга бўлса байъона, Рус олимаси И.В.Стеблева таъкидлаганидек, “бадиий санъатларни танлаб олиш ва қўллаш, улар қанчалик мураккаб ва жозибадор бўлмасин, ҳамиша ҳеч бир истисносиз байтда айтилиши лозим бўлган мазмунни муносиб даражада ифодалаш учун восита бўлади. Образ яратишнинг ўзи мақсад бўлолмайди...” Тарк этиб савдо, анинг савдосиға тушмиш улус, Навоий қуръоний талмеҳлардан шунчаки бадиийликни ошириш, лирик ифоданинг эмоционаллик хусусиятини кучайтириш учун эмас, балки ижтимоий-сиёсий, ирфоний-фалсафий, тарбиявий-ахлоқий ғояларини янада ёрқинроқ, янада таъсирчанроқ ифода этиш йўлида ҳам изчиллик билан фойдаланган. Унинг талқинида, Юсуф қиссаси – фақат муҳаббат достони эмас, балки ибрат намунаси ҳамдир. Жумладан, иззат-обрў топиш, умум эътирофига эришиш чексиз машаққат ва тинимсиз меҳнатни талаб этмоғини Юсуф тақдирига боғланган ҳолда ифода этган: Мисри иззат истабон зиндони ғамдин қочмаким, Биринчи назарда байтни ҳар қандай роҳат-фароғат қийинчилик ва кулфатлар эвазига ҳосил бўлиши, халқ ибораси билан айтганда, “жон куйдирмасанг, жонона қайда”нинг шоирона ифодаси сифатида талқин қилиш кифоядек туюлади. Аммо шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, барчага маълум бўлган ҳақиқатларни турли йўл ва усуллар билан ифода этиш Навоий даҳоси учун мутлақо бегона ҳодисадир. Қолаверса, мумтоз шеърият, жумладан, Навоий ижодиёти билим даражаси саёз китобхонга эмас, балки ўша давр тафаккур хазинасидан етарлича баҳраманд бўлган, фикри теран, тасаввури дақиқ ўқувчига мўлжалланган. Навоийдек тенгсиз мутафаккир шоирнинг шеърини жўн хулосалар билан умумлаштириш “ўзинию халқни гумроҳ этиш” билан баробар. Олимжон Давлатов, |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |