| Навоий талаб ва сабр тўғрисида |
|
|
|
|
Навоийнинг шеъриятида Қуръон оятлари ва ҳадислар маъноларининг талқини ҳақида бир қанча илмий ишлар яратилди ва яратилмоқда. Чунки, бу масала бир муддат адабиётшуносликнинг “манъ этилган” мавзуларидан эди, Ҳолбуки, Навоий шеъриятида қўлланилган иқтибос, ақд, талмеҳ, тамсил, истиора, ишора каби маънавий санъатлар Қуръон оятлари ва пайғамбар ҳадислари маъносига ишорат қилиш орқали шеърга полифоник руҳ бағишлаш, маъно қатламдорлиги ва сўз залворини ошириш, ўқувчини ранг-баранг маънолар оламига нозик баён воситасида раҳнамолик қилиш ва уларга такрорланмас эстетик завқ бағишлаш йўлида ҳосил бўлган. Умумий тарзда олганда, Навоийнинг барча шеърларини диний-тасаввуфий йўсинда шарҳлаш мумкин. Сўнгги йилларда бунга қайсидир маънода мойиллик ҳам сезилмоқда. Фақатгина Навоийни эмас, ҳатто тасаввуф ва ирфон кўчасидан ўтмаган айрим замондош шоирларнинг шеърларини ҳам ислом фалсафасига боғлаб тушунтиришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Шунинг учун, ҳар бир байтни таҳлил қилишдан олдин унинг таркибий қувватига диққат билан назар солиш, манбаларини аниқлаш ва тўғри талқин қилиш Навоий тафаккур дунёсига йўл очиб беради. Мисол тариқасида мана бу байтни олайлик: Чу Ҳақ дедики маъал-усри юср мужда санга, Ҳақ таоло Шарҳ сурасининг 5-6 оятларида шундай буюради: Инна маъал ъусри юсро. Фаинна маъал-ъусри юсро.(Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта ҳар бир оғирлик машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир). Юқоридаги оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланган. Буни икки хил тушуниш мумкин. Биринчиси – ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнма-ён тургандек бўлади. Бас, демак, қийинчиликка рўбарў келганда ноумидликка тушишнинг асло ҳожати йўқ. Иккинчи маъно–бир кишининг бошига имон-эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим. Зеро у охиратдаги осонликка, мангу саодатга айни мана шу дунёда тортаётган қийинчилиги шарофати сабабли эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахт-саодат бор экан. Олимжон Давлатов, |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Кўнгил сен гар вафо истар эсанг…Кўнгил сен гар вафо истар эсанг, дилдор топилмасму? Жудолик д... |
![]() Аввалғиларға ўхшамасКўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас Ким, ул ойнинг ҳ... |
![]() Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» маснавийсидаги эшак (хар) рамзи ишлатилган байтларҲарчанд ки хар қолса кўчар,Ҳар кўчада бўлса ҳам у хардир бароба... |
![]() Шайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хуморШайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хумор,Соҳибидир риёнинг, з... |
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Абдулҳамид Чўлпон. Тараққий (ҳикоя)Шунинг билан тараққий қилиб бўлурми?Ҳали кун буткул ётиб кўрунм... |
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |






























