Этма имондин жудо |
Инсон қалби имон нури, Аллоҳни зикр этиш лаззати билан пок ва соғлом бўлади. Шундагина унинг ҳаёти ҳам яратилишдан кўзланган асл моҳиятга уйғун кечади. Ҳазрат Навоийнинг қуйидаги ғазали шу ҳақда:
Ё Раб, ўлғон чоғда жоним жисми вайрондин жудо, Ғазал Яратганга муножот тарзида битилган. Муножот — Парвардигорнинг тенгсиз қудрати олдида ожизлик изҳори. Тазарру ва покланиш истаган инсоннинг Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга айтмайдиган иқрорномаси. Ғазал бизни ўз ҳол-аҳволимиз ҳақида тафаккур қилишга ундайди. Ё Раб, ўлғон чоғда жоним жисми вайрондин жудо, Шоир Ҳақ таолога шундай илтижо қилмоқда: «Ё Раб, жоним жисмимдан айри тушган чоғда сен менинг жонимдан жудо бўлмагил. Чунки вақти соати етгач, жоннинг жисмдан ажралиши муқаррар. Бу унчалик ташвишли ҳам эмас. Энг муҳими, менинг жони зорим сендан жудо бўлмаса, бас». Чун жудо бўлсам мане ғамнок йўқу бордин, Имом Ғаззолийнинг «Дақойиқ ул-ахбор» асарида Мансур ибн Аммор розийаллоҳу анҳу ривоят қилган бир ҳадис зикр этилган. Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдиларки: «Агар кишининг умри охир бўлса, унинг ҳоли бешга тақсим қилинади: моли ворисларига, жони Азроил алайҳиссаломга, гўшти қуртларга, устухони тупроққа, қилган яхши амаллари душманларига». Бас, жонини Азроил алайҳиссалом олиб кетар. Не ҳасратда йиққан мол-дунёси ворислар ўртасида тақсим бўлар. Гўшти ни қуртлар еб битар. Устухони ерда чириб тупроққа айланар. Яхшиликларини эса душманлари олиб кетар. Илоҳо, ул вақтда ҳеч банданинг имонини шайтон олиб кетмасинки, бу тақсим қилинган нарсалардан айри тушмоқ билан банда Аллоҳ таолодан жудо бўлмас. Балки унга яқин бўлар. Агар имонидан айрилса, Аллоҳ таолодан жудо бўлар. Бу ҳолдан Аллоҳнинг ўзи асрасин». Нақди жон чиққонда иймон гавҳарин кўнглумга сол, Ушбу байт замирида имоннинг нечоғлик улуғ неъмат эканлигига ишора мавжуд. Имом Аъзам раҳматуллоҳу алайҳи «Иймонсиз кетадиганларнинг аксарияти жон чиқар ҳолатда иймонларидан айриладилар», деб марҳамат қилганлар. Хонумондин ойириб, қилғонда зиндон ичра ҳибс Ҳазрат Навоий қабрни қоронғу зиндонга қиёслайдилар. Унга тушган киши ҳамма нарсадан айрилади. «Алохону аломон» бор-будидан ажралиш маъносида. Модомики, банда оламлар тарбиячисининг лутфига ноил бўлса, бу айрилиқ заррача ҳам қўрқинчли эмас. Ҳашр ғавғоси аро осийлигимга раҳм қил, Байт мазмунидан шоир ҳам осий, гуноҳкор бўлган экан, «осийлигим» деб иқрор қиляпти-ку, деган мулоҳазага бориш ноўрин. Улуғларнинг ўзларини гуноҳкор ҳисоблашларида ҳам оддий одамлар тушуниши қийин бўлган ҳикматлар бор. Бинобарин, улар Ҳақ таоло зикридан бир лаҳзагина ғофил бўлишни ҳам оғир гуноҳ деб ҳисоблашган. Ҳазрат Навоий мансуб бўлган нақшбандийа тариқатининг асоси «Зоҳирда халқ билан,ботинда Ҳақ билан» бўлиш эканлиги аён. Қуйидаги байт мазмунини ҳам худди шу мезон асосида англамоқ керак: Гарчи ўлдум кофири ишқ, аҳли Ислом ичра қот, Кейинги байтларнинг мазмуи-моҳиятини ҳам тасаввуф таълимоти асосидагина тўғри тушуниш мумкин. Элга махлас истасанг, етти тамуғни айла кул, Яъни, «Элга нажот бермоқ истасанг, қалбимдаги ишқ шуъласи билан етти дўзахни куйдир». Тасаввуфнинг бош мақсади муддаоси муҳаббатуллоҳ. Муҳаббат аҳли наинки яралмишлар афзали бўлган инсон қалбига, балки Ҳақ таолонинг қудрат қўли билан яралган ожиз бир чумолига хам озор етишини истамайди. Жаннат истаб айлаганларни ибодат, қилмагил «Жаннат илинжида ибодат қилганларни жаннат боғларидан, Ҳавзи Кавсар сувидан, беҳиштдаги ҳурлар васлидан, ундаги қасрлардан жудо қилма», дея илтижо қилади шоир. Барчадин айру Навоийга қилиб васлинг насиб, Яъни, бошқаларни жаннат ва ундаги улуғ неъматлардан бахраманд қилган чоғингда, ё Раб, Навоийга васлингни насиб этгилки, унинг асл матлуб мақсади сенинг дийдорингдир. Нурбой АБДУЛ ҲАКИМ |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |