Facebook
Темур Пўлатов (1939) PDF Босма E-mail

Ёзузчи Темур Пўлатов ўзининг ўнлаб қисса ва романлари билан ўзбек адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган адиблар сирасига киради.

У 1939 йилда Бухорода туғилиб, эрта меҳнат фаолиятнни бошлади. Сўнгра Бухоро Давлат педагогика институтида таҳсил олди. Уни 1963 йилда тугатиб, 1967 йилда Москвадаги киностсенарий олий курсига кириб ўқиди.

Унинг ижоди журналист сифатида бошланган бўлиб, хабар ва очерклари талабанк йилларидаёқ маҳаллий матбуот саҳифаларида пайдо бўлади. Унинг дастлабки қиссаси («Не ходи по обочине») 1964 йилда «Звезда Востока» журналида чоп этилади. Шундан сўнг у яратган қисса ва романлар Тошкентда, Москвада рус ва ўзбек тилларида нашр этила боради. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, Темур Пўлат рус илида ёзадиган ўзбек ёзувчиларидан бўлганлигидан унинг асарлари тезроқ тарқалади, Иттифоқ нашрларида тез-тез чоп этилади.

Адибнинг «Бўлак манзилгоҳлар», «Болалар хори», “Душан қайсарнинг кўрган-кечирганлари» 70—80-йиллар адабиётида саргузашт жанри тараққиётига ҳисса бўииб қўшилди. Шунингдек унинг «Бухоро хонадонининг кечмишлари», «Мулк», «Кунда-шунда», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу алам», «Ғойибнинг қайтиши», «Тарозий тошбақаси» каби ўнлаб йирик эпик полотнолари китобхон томонидан илиқ қарши олинган.

Темур Пўлат публитсист ва мунаққид сифатида ҳам ўзининг ўнлаб мақолалари билан «Шарқ юлдузи», «Звезда Востока», «Литературное обозрение», «Дружба народов» каби ойномаларда тез-тез чиқиб туради. Айниқса, унинг табиат муҳофазасига, хусусан Оролга оид ўткир чиқишлари алоҳида эътирофга лойиқдир. У айни чогда ўзбек адиблари асарларини рус тилига, рус тилидаги адабиётларни ўз она тилига таржима қилишда ҳам маҳорат кўрсатади.

Темур Пўлатов 1986 йилда ўзининг «Мулк», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Кунда-шунда» қиссалари ва «Бухоро хонадонининг кечмишлари» романи учун Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1989 йилда эса унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони берилган.