Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Абдуқаҳҳор Иброҳимов (1938)
Facebook
Абдуқаҳҳор Иброҳимов (1938) PDF Босма E-mail

Ҳам журналист, ҳам ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов 1938 йили Тошкентда таваллуд топди. У аввал Тошкент Давлат дорилфунунининг журналистика бўлимини (1962), сўнг 1975-1977 йилларда Москвадаги Олий Адабиёт курсини тугатди.

1962—1972 йиллар мобайнида «Ўзбекистон маданияти» кейин эса «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»_ ҳафталигида, «Гулистон» ойномаларида масъул лавозимларда ишлади. Шундан сўнг унинг «Сўнгги нур», «Осмон яқин, ер юмшоқ» каби очерк ва ҳикоялар тўпламлари яратилди. Шунингдек, унинг «Биринчи бўса»  (1978), «Мени айтди деманг» (1982) каби саҳна асарлари Москвада рус тилида нашр этилди. Шу дамдан бошлаб фақат публитсист, ҳикоянависгина эмас, сермаҳсул ва истеъдодли драматург сифатида ҳам элга танила борди.

Унинг «Бу замон ўғлони» (1982), «Зўлдир» (1983), «Тусмол», «Пуч», «Сенга бир гап айтаман», «Чакана савдо» каби бир қатор песалари яратилди. Уларнинг кўплари Ҳамза ва Муқимий театри саҳналарида муваффақият билан қўйилди.

Айни чоғда унинг шу йилларда «Чиллаки», «Тонг эди», «Ҳар томчининг сабаби бор» каби ажойиб ҳикоялари ўз ўқувчисига тақдим этилди.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов сўнгги йилларда оташин публитсист сифатида самарали ижод қилиб келмоқда. Айниқса, маънавий мнллий мерос, табиат муҳофазасига оид чиқишлари кенг жамоатчилик эътиборини ўзига қаратди.


У адабиёт ва маданият, театр санъати олдидаги ана шу самарали меҳнати учун 1990 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби деган фахрий номга савовор бўлди.