Facebook
Усмон Носир (1912-1944) PDF Босма E-mail

30-йилларнинг кўзга кўринган, эл оғзига тушган  истеъдодли шоири Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрда Қўқон шаҳрида ҳунарманд оиласида дунёга келди.

Болалиги болалар уйида ўтган Усмон ўрта мактабни битиргач, 1931 йилдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг Тил ва адабиёт факултетида Амин Умарий, ҳасан Поълатлар билан биргаликда таҳсил олди.

Усмон Носирнинг илк шеърлари университетда ўқиб юрган вақтларидаёқ матбуотда кўрина бошлаган эди. Натижада шоирнинг «Қуёш билан суҳбат» (1932), «Сафарбар сатрлар» (1932), «Тракторобод» (1934), «Юрак» (1935), «Меҳрим» (1936) каби шеърий тўпламлари,  «Норбўта» ва «Нахшон» поемалари ҳамда «Атлас» шеърий драмалари бирин-кетин нашр қилинди. Унинг «Норбўта» (1932) асарида Ўзбекистондаги фуқаролар уруши мавзуи, «Нахшон»да қардош арман халқи фарзандларининг озодлик учун интилишлари куйланган бўлса, антик дунёдаги қуллар курашини акс эттирувчй «Нил ва Рим» каби поетик асарлари тарих ва халқ мулки бўлиб қолди.

Усмон Носир шеърияти, аввало, ҳаётийлиги, қолаверса, жозибали ва исёнкорлиги, айни чогъда содда ва равонлиги билан тезда китобхон қалбидан чуқур жой эгаллайди. Шундан боълса керак, шоир шеърлари ҳамон давраларда тез-тез ёддан айтилади:

Юрак, сенсан менинг созим,
Тилимни найга жўр этдинг,
Кўзимга ойни беркитдинг
Юрак, сенсан ишқибозим.
Сенга тор келди бу кўкрак.
Севинчим тошди қиргоқдан
Тилим чарчар, ажаб гоҳи
Сени таржима қилмоқдан.

Усмон  Носирнинг таржима  соҳасидаги  хизмати  ҳам бебаҳодир.   Унинг   таржимасида   Пушкиниинг    «Боқчасарой фонтани» поемаси, Лермонтванинг «Демон» («Иблис») асари ўзбек китобхонларининг қалбига етиб броган.

Самимий, жўшқин, лирик истеъдод эгаси Усмон Носирнинг асарлари ҳамиша кишини ҳаяжонга солади. Усмон Носир қатағонлик даврининг қурбоиларидан бири сифатида ёш умрини шўро лагерларида азоб-удубатда оътказиб, тутқунликда 1944 йили вафот этган. Шоир номи ёшлик, кураш, гўзаллик куйчиси бўлиб, ўзбек халқи қалбида абадий яшайди.  Ҳа, шоир ўзи айтганидек:

Минг йиллардан кейин ҳам
Унутма мени богъим.
Шеърларим янграб қолур...
Бир умрга ўлмайман,—

деганда ҳақ эди.