Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Собир Абдулла (1905—1972)
Facebook
Собир Абдулла (1905—1972) PDF Босма E-mail

Ўзбекистон халқ шоири, таниқли драматург, Ҳамза Мукофоти совриндори Собир Абдулла 1905 йили Қўқон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келди. Эски ва совет мактабларида билим олган Собир Абдулла ишчилар тайёрлов курсини (1924-1926) тамомлади.
1925-1948 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш ленинчи» рўзномалари, «Муштум»да ходим, Апдижон театрида адабий эмакдош бўлиб ишлади. Собир Абдулланинг ижоди 1925 йилдан бошланган. Шоирнинг «Ерк илҳомлари» номли биринчи тўплами 1931 йилда босилиб чиқди. «Кўклам, нашъаси» (1932), «Таажжуб», «Гулшан» (1939) шеърлар тўплами, «Навбаҳор» (1930), «Дўстлик» (1937) ҳикоя тўпламларида халқнинг ҳаёти, севгиси ва маънавий дунёси ўз ифодасини топган.
Собир Абдулла — сермаҳсул драматург. Унинг «Боғбон қизи» (1930), «Ойхон» (1935), «Тоҳир ва Зуҳра» (1939) саҳна асарлари, «Алпомиш», «Муқимий» кабилар театрларимизнинг кўрки бўлди.
Улуғ Ватан уруши йилларида адиб жанг майдонлари қахрамонлари ва фронт орқасида кишиларнинг фидокорона меҳнат мўжизаларини акс эттирувчи «Агар Ватан буюрса», «Чегарачи», «Олга қадам ташланглар» шеъ ларини ёзиш билан бирга, «Қурбон Умаров» (1941), «Даврон ота», (1942) каби пъесаларнипг яратилишида фаол иштирок этди.
Урушдан кейинги йилларда Собир Абдулла яратган «Ватан севгиси», «Бахтим қилур намойиш», «Пахтакор тонги», «Равшан замон» қўшиқлари халқимиздаги ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини улуглашга хизмат қилди.
Шоир ғазалнавис, қўшиқчи шоир сифатида замондоши, дўсти Ғафур Ғулом билан ҳамкорликда ижод қилган. Умрининг сўнгги йилларида демократ шоир Муқимий таржимаи ҳоли бадиий акс эттнрилган «Мавлоно Муқимий» номли романнинг ҳам муаллифидир. Собир Абдулла 1972 йилда оғир хасталик билан вафот этди.