Facebook
Рауф Парфии (1943) PDF Босма E-mail

Истеъдодли шоир Рауф Парфи 1943 йилда Тошкент вилоятининг Шўралисой қишлоғида  дунёга келди. 1960—1965 йилларда Тошкент Давлат дорилфунунида таҳсил кўрди. Жумҳурият кино қўмитасида, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлади.

Гарчи унинг илк шеърлари 50-йилларнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган бўлса ҳам у 60-йилларнинг ўрталарига келиб шоир сифатида танилди. Шундан сўнг унинг «Карвон йўли» (1968), «Акс садо» (1970), «Тасвир» (1973), «Хотирот» (1974), «Кўзлар» (1976), «Қайтиш» (1981), «Сабр дарахти» (1981) каби ўнлаб сара шеърият тўпламлари босилиб чиқди. «Сукунат» (1991), «Она Туркистон» (1992), «Туркистон руҳи» (1993) ҳамда икки жилдли «Сайланма» асарлари (1993) чоп этилди. Агар унинг 1-жилди назм бўлса, 2-жилди насрий ва таржима асарларини ташкил этади. Сўнгги йилларда унинг «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» каби ойномаларда ҳамда «Ўзбекиотон адабиёти ва санъати», «Туркистон», «Ерк» рўзномаларида янги — мустақиллик даври муаммоларини ҳикоя қилувчи ўнлаб ажойиб шеърлари ўз ўқувчиси қалбини янгидан забт этолди. У моҳир таржимон сифатида Байроннинг «Манфред», Нозим Ҳикматиинг «Инсон манзаралари», Карло Каладзенииг «Денгиз хаёли каби асарларини ўз она тилига ўгирди.

У шоир, таржимонгина эмас, носир, мақоланавис сифатида ҳам ўз ўқувчисига яқиндир.

Рауф Парфи ўзининг «Сабр дарахти» (1986) шеърий тўплами учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ҳамид Олимжон номидаги совринига мушарраф бўлган. 1992 йилда халқаро Маҳмуд Кошғарий совринига ҳам эга бўлди.