Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Ҳар-хил мақолалар»Дунё халқлари мақоллари
Дунё халқлари мақоллари PDF Босма E-mail

Араб мақоллари
Агар сенга итоат қилишларини истасанг, қилиш имкони бор бўлган ишни буюр.
Ким сенга итоатсизлик қилган кишига итоат қилса, сенга ҳам итоатсизлик қилган бўлади. Яъни, душманингни дўсти ҳам душманингдир.
Кучли одам деб ғазаби келганда ўзини боса оладиган кишига айтилади.
Иффатли ва шижоатли кишигина ҳақиқий маънода сева олади.
Ҳикмат қалбда униб-ўсиб, тилда меваси кўринган дарахтдир.
Йиғлаб туриб қилинган табассум энг гўзал табассумдир.
Марваридни фақатгина ғаввос танийди.
Агар ҳаё кетса, бало келади.
Инсонларнинг энг яхшиси бошқаларнинг ютуқлари учун ҳурсанд бўладиган одамдир.
Жазолашдан олдин танбеҳ бериш керак.
Узоқ қариндошдан яқиндаги қўшни яхши.
Муаллими йўқ кишининг муаллими вақтдир.
Йўлга чиқишдан олдин йўлдошни танла.

Француз мақоллари

Ким икки дўстининг орасида ҳукм қилса, улардан бирини йўқотади.
Кимки мен етиб келдим деса, у ҳали ҳам йўлнинг бошида турган бўлади.
Янги хизматкор кийикдан ҳам тезроқ ҳаракат қиладиган бўлади.
Ёшимиз улғайгани сари ҳикматимиз ҳам ортади, яъни серҳикмат бўлиб қоламиз.
Ким фақирнинг гўштини еса, суягига тиқилиб қолади.
Олтиннинг баҳоси бор. Лекин ҳикматнинг баҳоси йўқ, у бебаҳодир.
Кимки бир нарсани ишлатиб камайтирса, ўша нарсани сотиб олишга қизиққан бўлади.
Бировнинг обрўси, мол-мулки билан мақтанма.
Вақтни беҳуда ўтказишдан ҳам ёмонроқ жиноят йўқ.

Рус мақоллари
Ўғри доим уйининг олдида полиция тўхтаса, қалтирайди.
Хизматкорларнинг мақтови билан хўжайинга баҳо берма.
Ёмон ишчи ўзига доим маломатни рўбарў қилади.
Шайтон доим энг чиройли кийимлар билан безанади.
Тилингни пичоқ олдида ўйнатма, лабларингни кесиб оласан.
Бўрилар билан бўлса ҳам дўстлашавер. Муҳими, қўлингда болтанг доим тайёр турсин.
Қудуққа туфлама. Бир кун келиб ўша қудуқдан ўзинг ҳам сув ичишинг мумкин.

Хитой мақоллари
Одамларнинг энг ёлғончиси ўзи ҳақида кўп гапирадиганидир.
Ёлғоннинг оёғи йўқ.
Ҳар куни эксанг, ҳар куни ейсан.
Ёпиқ оғизга пашша ҳам кирмайди.
Аксингни кўрсатадиган энг яхши кўзгу – амалларингдир.
Мол-дунёни яхши кўриш донишмандни аҳмоққа айлантириб қўяди.
Илм олиш худди оқимга қарши сузишга ўхшайди. Агар сен олдинга интилмасанг, оқим сени ортга ёки истаган тарафига оқизиб кетади.
Хатоларинг шошилганинг туфайлидир, оҳисталигинг туфайли эмас.
Донишманд одам жоҳил одамнинг ёмонлигини кечиради.
Агар бир одамга битта балиқ берсанг, уни бир кун овқатлантирган бўласан. Борди-ю, унга балиқ тутишни ўргатиб қўйсанг, уни бир умр овқатлантирган бўласан.

Япон мақоллари
Сирингни хизматкорингга ҳам айтма.
Инсоннинг қалби сирларни сақлайдиган энг мустаҳкам сандиқдир.
Йиғи ҳам керак, аммо у муаммонинг ечими эмас.
Бир-икки томчилардан анҳорлар пайдо бўлади.
Уруш майдонида кимнинг жасурлиги билинади.

Олмон мақоллари
Ким энг юқори зинага чиқмоқчи бўлса, ишни биринчи зинага оёқ қўйишдан бошлаши шарт.
Яна ҳам бой бўлишни хоҳламайдиган бой одам топилмайди.
Қўрқоқ хатар пайтида оёғи остини ўйлайди.
Хусуматлашиб турган одамингдан бўлса ҳам илм ўрган.
Ким аҳмоқ билан тортишса, унинг аҳмоқона жавобини эшитишга чидасин.
Тажриба энг яхши устоздир. Лекин унинг нафақаси, тўланадиган ҳақи жуда қиммат, оғирдир.

Америка мақоллари
Садақа соябонга ўхшайди. Қачон ҳаво ёмон бўлиб, ёмғир ёғса сени пана қилиб туради.
Шошма-шошарлик ҳамма нарсани барбод қилади.
Китобнинг номини ўқибоқ у ҳақида ҳукм чиқарма.
Қийинчиликсиз топган пулингни надоматсиз ишлатасан (совурасан).
Бировга сирингни айтсанг, унинг қулига айланасан.

Британ мақоллари
Ким иккита қуённинг ортидан қувса, биттасини ҳам ушлай олмайди.
Агар ҳар биримиз уйимиз олдини тоза тутсак, кўчамиз ҳам тоза бўлади.
Одамларнинг айбларини мис асбоб билан кавлаймиз, аммо уларнинг фазилатларини эса сув устига ёзамиз.
Гоҳида унчалик ялтирамаган нарса жуда қиммат нарса бўлиб чиқади.
Мендан бошқа ҳеч ким пойабзалим оёғимни қисиб, азоб бераётганини билмайди, ҳис қилмайди.
Юмшоқ, енгил берилган жавоб ғазабни ҳам босади.
Сафар ақлли одамнинг ҳикматини кўпайтирса, аҳмоқ одамнинг ғафлатини кўпайтиради.
Кечангни кечадек ўтказ, яъни дам ол, кундузингни кундуздек ўтказ, яъни меҳнат қил, бахтли бўласан.

Испан мақоллари
Ўз сирини яширолмаган киши одамларнинг энг заифидир.
Кўз билан кўришдан олдин қалб билан кўр.
Бир кишига муносиб бўлган нарса бошқанинг касал бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Севги, гина-кудурат, мол-дунё. Булар яшириб бўлмайдиган нарсалардир.
Ростгўйликнинг битта ранги бор. Ёлғоннинг эса сон-саноқсиз ранглари бор.
Италян мақоллари
Ким бир одамга зарар келтирса, ўша зарар кўпчиликка етади.
Кўпчиликда бахиллик ва очкўзлик мол кўпайгани сари ортади.
Очлик энг афзал ошпаздир.
Қозининг олдида йиғлаган ютқазади, кўз ёшлари беҳуда кетади.
Дўстингни бор айблари билан яхши кўр.

Турк мақоллари
Мулойим сўз берк эшикларни ҳам очади.

Швед мақоли
Ўзи яшайдиган уйнинг эгасини чақадиган чивин каби бўлма.

Янги Зеландия мақоли
Яқинларга ва дори-дармонга қийин кунда муҳтож бўламиз.

Эфиоп мақоли
Оғзингдагини ютмай туриб яна овқат тиқма.

Мавритания мақоли
Ишнинг бошидан кўра охири, оқибати ҳақида кўпроқ ўйла.

Босния мақоли
Ким бир соат вақтини беҳуда ўтказса, бир йил вақтини ҳам беҳуда ўтказади.

Швейцария мақоли
Дўстнинг тили, талаффузи доим енгил, тушунилиши осон бўлади.

Словак мақоли
Муваффақиятсизлик сенга муваффақиятдан кўра кўпроқ нарсани ўргатади.

Украин мақоли
Жароҳатсиз қаҳрамонлик бўлмайди.

Португал мақоли

Бахт – дўстларнинг кўплигидир.

Лотин мақоли
Ким ер устида ўтирса йиқилишдан қўрқмайди.

Чех мақоли
Агар мушукни қамаб қўйсанг арслонга айланади.

Голланд мақоли
Ким дўст қидирмаса ўзига ўзи душман бўлиб қолади.

Юнон мақоли
Орзу унумсиз ерда ўсган дарахтдир.
Ҳақиқат кечадан кейин албатта келадиган кундузга ўхшайди.

Венгер мақоли
Бугунги арпа нон эртанги буғдойдан қилинган  пирожнийдан афзалдир.
Табассумсиз юз дарахтсиз боғ кабидир.

Дания мақоли
Кийим қанчалик оқ бўлса, унга теккан доғ шунчалик равшан кўринади.

Ирланд мақоли
Ким бошқаларга чуқур қазиса унга ўзи йиқилади.

Поляк мақоли
Агар пешқадамлик ва устунлик либос билан бўлганда товус махлуқотнинг энг гўзали бўларди.

Нозимжон Ҳошимжон