Шева нутқи PDF Босма E-mail

Сўзлашув нутқи муомала доирасининг кенглиги билан ҳам шева нутқидан фарқланади. Шева нутқи эса маълум ҳудуд билангина боғланган сўзлашув нутқидир. Сўзлашув оғзаки нутқи маълум даражада шева нутқини ҳам, ёзма нутқ хусусиятларини ҳам қисман ўз ичига олади.
Ҳозирги замон ўзбек тили турли шева ва лаҳжаларга эга. «...туркий тилларнинг бирортаси ҳам ўзбек тилидаги каби турли-туман диалектал фаркдарга эга эмас...», деган эди машҳур туркийшунос олим Е.Д. Поливанов. Бунинг асосий сабаби ўзбек халқи этник таркибининг мураккаблигидадир. Узбек халқининг ва тилининг шаклланишида ўғуз, қарлуқ, қипчоқ уруғларининг иштироки катта бўлган. Бу жараёнда асосий ўринни қарлуқ уруғлари эгаллаган, албатта, тожик (эронзабон) уруғларнинг ҳам ўзбек халқи ва тилининг шаклланишида иштироки бўлган. Ҳозирги Ўзбекистон ва унга ёндош ҳудудлардаги жой, уруғ, дарё ва бошқаларнинг номлари (топоним, этноним, этноойконим, этногидроним, этноагронимлар)-да мазкур уруғларга тегишли кўплаб сўзларнинг бўлиши бу фикрни исботлайди.
Ўзбек шева ва лаҳжаларини ўрганишда Е.Д. Поливанов, К.К. Юдахин, В.В. Решетов, Ғози Олим Юнусов, А.К. Боровков, Ш. Шоабдураҳмонов ва бошқа олимларнинг хизмати катта бўлди. Шеваларни ўрганишда бу олимлар ўз таснифларини бердилар.
Ҳозирги кунда В. Решетов ва Ш. Шоабдураҳмоновлар томонидан маъқулланган таснифга кўра, ўзбек шевалари қуйидаги уч гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳнинг ўзига хос фонетик, морфологик ва лексик хусусиятлари бўлади:
1. Қарлуқ-чигил-уйғур шеваси (тўғрироғи, қарлуқ шеваси).
2. Қипчоқ шеваси.
3. Ўғуз шеваси.
Ҳар бир шеванинг ички гуруҳлари бўлиб, уларни лаҳжа дейилади. Масалан, қарлуқ-чигил-уйғур шеваси Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон ва бошқа лаҳжалардан ташкил топади. Қипчоқ шевасига Қашқадарё ва Сурхондарёдаги шаҳар ва туман лаҳжалари, ўғуз шеваларига Хоразм вилоятининг шаҳар ва туман лаҳжалари киради.
Мазкур шеваларни Ўзбекистон ҳудудидан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикалари ҳудудида ҳам учратиш мумкин.
Одатда, ҳар бир шевани ташкил этган лаҳжаларнинг ҳам ўзига хос фонетик, морфологик, лексик хусусиятлари бўлади.
Қипчоқ шеваси сўз бошида й нинг дж га ўтиши (джол, джаман), ғнинг в га ўтиши (тав, авуз), п, қ, к нинг унлилар орасида жаранглашиши (қабш — қопи, экин — егин, чиғиб — чиқиб), сўз бошида ҳ нинг тушиши ёки ортиши (арра — харра, айвон — ҳайвон), сўз охирида к, қ нинг тушиши (кичи — кичик), қараткич ва тушум келишигининг — тьшг, — тш шаклида қўлланиши, шахс олмошларининг жўналиш келишигида маған, саған, уған шак-лида, ҳозирги замон феъли — джапшр (бараджапшр), ҳозирги — келаси замон сифатдошининг — пшған шаклининг (баратиған) қўлланиши билан бошқа шевалар-дан ажралиб туради.
Ўғуз шевасида бирламчи чўзиқ унлиларнинг сақланиши (а:ч — оч, сифат, ач — оч, феъл), сўз бошида т, к товушларининг жаранглашиши (дил — тил, гел — кел), қаратқич келишигининг-ь/нг || - инг, жўналиш келишигининг-а шаклида, бўл сўзида б нинг тушиши (ўл) каби хусусиятлари билан ажралиб туради.
Одатда, ҳар бир шевани ташкил этган лаҳжаларнинг ҳам ўзига хос фонетик, морфологик, лексик хусусиятла-ри бўлади.
Қарлуқ шевасига кирган Наманган лаҳжасида бошқа лаҳжаларда учрамайдиган биринчи бўғиндаги а унли э га ўтади: ат-эти.
Наманган ва Тошкент лаҳжасида айрим товушлар туширилади ёки тор айтилади (бза, адамла, сла);
Тошкент лаҳжасида: туззъ, томмъ, борвотман, бор-воттъ.
Наманган лаҳжасида: оттъ, толлъ, борутти, қълут-тъман.
Андижон, Қўқон лаҳжаси: толдъ кестъ, қилйаппан, борйаппан.
Самарқанд, Бухоро лаҳжаси: қилопман, қилопту.
Ҳозирги замон ўзбек адабий тили асосига марказий шаҳар шевалари, асосан, Тошкент — Фарғона гуруҳ шевалари олинади. Шу билан бирга бошқа шеваларга хос айрим фонетик ва грамматик хусусиятлар ҳам адабий тилдан ўз ўрнини олган.
Адабий тилда унлилар тизимига Тошкент гуруҳи ше-валарига хос 6 унли қабул қилинди: и, э, а, о, у, ў. Аммо Фарғона гуруҳи шеваларига хос бўлган тор, олдинги қатор у ва ўрта — тор, олдинги қатор в унлилари Тошкент гуруҳ шеваларида йўқ, бу унлилар адабий тил фонетик тизимига кирмайди.
Адабий тил морфологик тизимида Фарғона гуруҳи шеваларига хос бўлган ҳозирги замон феълининг — яп шакли (Тошкент — вот, Самарқанд — оп, Наманган — ут), ҳозирги-келаси замон кўплигининг биринчи шахси — миз (Тошкент — вуз // вуза) шаклида қўлланади.
Адабий тилда буйруқ феълининг II шахси боринглар, келинглар шаклида ишлатилади (Тошкент — борларинг, келларинг).
Лексика соҳасида шевалар айрим ўзига хос сўзлари билан ажралиб туради. Масалан, Хоразм шевасида балиқ 17 хил ном билан, Қашқадарё ва Сурхондарёда қўй ва эчки 19 хил ном билан ифодаланади.

Ф.Абдураҳмонов ва С.Мамажоновнинг
"Ўзбек тили ва адабиёти" китобидан