Унинг чолғуси – юраги эди… |
Менга ўхшаб рус тилидан бошқа тилни билмаганларни Федерико Лорка шеърияти билан илк бор таништирган таниқли таржимон Анатолий Гелескул шоир ҳаёти ва шеъриятига бағишлаган мақолаларининг бирида шундай ёзади: “Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Аммо унинг ўқлар тешган жасади шоир севган ватан тупроғида ва мабодо кун келиб ўша жой топилса, мабодо кун келиб қабр устига хотира тоши қўйиладиган бўлса, мен шу тошга бошқа бир улуғ шоир, масофа билан ўлчанганда Испаниядан жуда йироқда бўлган юртнинг фарзанди – ўзбек Алишер Навоийнинг ушбу сатрларини ёздирган бўлардим: “…туфроқ ила тенг ўлмишам”. Хуршид Даврон УНИНГ ЧОЛҒУСИ – ЮРАГИ ЭДИ… Менга ўхшаб рус тилидан бошқа тилни билмаганларни Федерико Лорка шеърияти билан илк бор таништирган таниқли таржимон Анатолий Гелескул шоир ҳаёти ва шеъриятига бағишлаган мақолаларининг бирида шундай ёзади: “Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Аммо унинг ўқлар тешган жасади шоир севган ватан тупроғида ва мабодо кун келиб ўша жой топилса, мабодо кун келиб қабр устига хотира тоши қўйиладиган бўлса, мен шу тошга бошқа бир улуғ шоир, масофа билан ўлчанганда Испаниядан жуда йироқда бўлган юртнинг фарзанди – ўзбек Алишер Навоийнинг ушбу сатрларини ёздирган бўлардим: Афсуски, Гелескулнинг бу сўзлари Лоркани илк маротаба ўзбек тилига таржима қилган Шавкат Раҳмон ўлимидан анча вақт ўтгач ёзилган. Шавкат тирик бўлганда бу сўзлар уни беҳад қувонтирган бўларди, деб ўйлайман. Бошланяпти Федерико Лорканинг бетакрор овози бежиз Шавкат Раҳмон таржимасида ўзбек тилида жарангламаган. Аввалан, уларнинг шеър ва шоирлик масъулияти бобидаги эътиқодлари ҳамоҳанг эди. “Энг қайғули шодлик” китобига ёзган сўзбошисида Шавкат Лорканинг қуйидаги сўзларини алоҳида қайд этган: “Яхшиямки, санъат – санъат учун деган ғоянинг мағзи пуч, акс ҳолда бундан-да шафқатсиз ғоя бўлмасди. Бу сохта санъатнинг ўзигагина дахлдор соф санъатга бирортаям виждонли одам ишонмайди. Зиддиятли давримизда ижодкор халқ кулса кулиб, йиғласа йиғламоғи, ўз бинафшаларидан воз кечмоғи, белигача ботқоққа ботиб бўлсаям бинафша излаётганларга кўмаклашмоғи шарт”. Бу фақат Лорканинг эмас, Шавкат Раҳмоннинг ҳам ижодий ва ҳаётий матлаби эди. Шавкат Лоркадан шеърлари таржимаси билан жуда узоқ вақт шуғулланди. Дастлабки таржималарининг кўпидан воз кечди. Унинг ўзи бу ҳақда шундай ёзган эди: “Ўйлаб қарасам, Лорканимас, Лорканинг таржималарини таржима қилганим аёнлашди. Рус мутаржимлари, шубҳасиз, энг сўнгги имкониятларини ишлатиб меҳнат қилган бўлсалар ҳам, Лорка шеърларининг асл қиёфасини кўриш иштиёқида ёнавердим”. Лорка шеърларининг асл қиёфасини фақат шеър ёзилган тилгина бера олишини англагани учун Шавкат испан тилини ўрганишга киришди, Испанияга сафар қилди. Айнан ана шу узоқ йиллик меҳнат ва беқиёс муҳаббат натижаси ўлароқ “Энг қайғули шодлик” китоби майдонга келди. Китобнинг номи ҳам Лорканинг “Энг қайғули шодлик шоир бўлишдир, қолгани ҳисобмас” деган сўзларидан олинган эди. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |