«ҚОБУСНОМА»дан. Шоирлик ҳақида |
К А Й К О В У С Унсуру-л-Маолий Кайковус Каспий денгизининг жанубий қирғоғидаги Гилон қабиласидан бўлиб, унинг отаси машҳур шоҳ Шамсу-л-Маъолий Қобуснинг ўғлидир. Қобус ўз даврида таназзулга юз тутган самавийлар хонадонини тиклашга уринди, бироқ бунга эришиш учун Маҳмуд ёрдами билан Табаристонни забт этиб, пойтахт қилган (унинг ҳузурида маълум муддат Беруний ҳам яшаган). Қобуснинг набираси ўз замонасининг илмли ҳукмдорларидан бўлиб, ўғли Гилоншоҳга бағишлаб "Насиҳатномаи Кайковус" асарини ёзди. Асарни машҳур шоҳ бобосининг номи билан "Қобуснома" деб атади. Муаллифнинг бундан бошқа асарлари борлиги маълум эмас. "Қобуснома" 1083 йили Журжонда ёзилган бўлиб, 44 бобдан иборат. «ҚОБУСНОМА»дан. Шоирлик ҳақида Эй фарзанд, шоир бўлишни истасанг, ҳаракат қилки, сўзинг осон ва фойдали бўлсин, англашилмайдиган, қийин сўзларни ишлатмагил, ўзинггина билиб, бошқалар унинг шарҳига муҳтож бўлгудек сўзни айтмагил, чунки шеърни халқ учун ёзиш керак ва ўзи учун ёзмайди. Бир хил вазн ва қофияга қаноат қилмагил, санъатсиз, тартибсиз шеър айтмагил. Шеър зарб ва шаклда алъал1 бўлса, яъни вазни тўла бўлса, яхши бўлади. Шоирлик қоидасига кўра (шеър ёзишда) санъатдан ғофил бўлмагил. Масалан, шоирларнинг зарур усуллари шулар: мужонис (ўхшаш), музмар (яширин), мутобиқ (уйғун), мушокил (шаклдош), мулавван (бўялган), муташобиҳ (аллегорик), мукаррар (такрор), мувассал (уланган), мураддаф (радифли), мусаммат (шеърнинг бир бандидаги қофия ва бошқа мисралардаги қофиядан фарқ қилади), муқаттаъ (кесик), мусажжаъ (қофиядош), мутазод (қарама-қарши), мувашшаҳ (безатилган), мустаар (кўчма маъноли), мухаллаъ (бўртмоқ), мустахиёт (ўзгариш), муставий (равон), муздаваж (жуфт), муваана (параллел), зулқофиятайн ражаз мақлуб (қўш қофияли мақтов шеъри) ва шунга ўхшашлар2. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |