Адабиёт назарияси |
![]() |
![]() |
![]() |
АДАБИЁТ НАЗАРИЯСИ — адибиётшунослик фанининг асосий таркибий қисмларидан биридир. Бадиий адабиёт, унинг жамият хаётида тутган ўрни ва ахамияти, яратилиш қонуниятлари, тараққиёт босқичлари,бадиий асарнинг тасвирий хамда ифода воситалари, таркибий тузилиши, адабий тур ва жанрларни, адабий жараён хусусиятларини ўрганади. Адабиёт назарияси сўз санъатининг ижодий тажрибаларига таянган холда иш кўради, ўз назарий хулосаларини турли даврларда яратилган энг сара бадиий жавохирлар тахлилидан, тарихий-адабий жараённи ўрганишдан келтириб чиқаради. Адабиёт назарияси узоқ тарихга эга фанлардан биридир. Мазкур фан Шарқда асосан уч йўналишда ривожланган. Булар — аруз илми, қофия илми ва балоға илми, яъни шеърий санъатлар хақидаги йўналишлардир. Мухаммад бин Умар ар-Родуёнийнинг «Таржумон ул-балоға», Рашидиддин Ватвотнинг «Ҳадойиқ ус-сехр фи дақойиқ уш-шеър», Шайх Аҳмад ибн Xудойдод Тарозийнинг «Фунун ул-балоға», Алишер Навоийнинг «Мезон ул-авзон», Бобурнинг «Мухтасар», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Бадоеъ ул афкор фи саноеъ ул-ашъор», Атоуллох Ҳусайнийнинг «Бадоиъ ус-саноиъ», Вохид Табризийнинг «Жамъи мухтасар» каби асарларида аруз шеърий тизими, қофия хамда унинг турлари ва шеърий санъатлар алохида-алохида ўрганилган. Узбек адабиётшунослигида том маънодаги адабиёт назарияси XX асрнинг 20-йилларида шаклланди. Бу даврда Фитрат томонидан яратилган «Адабиёт қоидалари» китобида бадиий адабиётнинг ўзига хослиги, ижтимоий табиати, адабий тур ва жанрлар, сюжет, композиция, бадиий нутқ ва махорат масалалари бўйича яхлит маълумотлар берилди. Кейинчалик Абдурахмон Саъдий, Иззат Султон, Ҳ.Ёқубов, М.Юнусов, М.Қўшжонов каби олимлар томонидан олиб борилган назарий изланишлар ушбу фан тараққиётига катта хисса бўлиб қўшилди. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
![]() Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
![]() Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
![]() Гар ниҳон тутсам дағи жон хавфидур бешак мангаВаҳки, ишқинг зоҳир этсам ваҳм эрур ўлмак манга, Гар ниҳон тутс... |
![]() Йиғламоқ оҳимға таскин бермадиСинса кўнглумда ўқунг суртуб исиғ қондин анга, Пай масаллик чир... |
![]() Ишқидин олам менга ҳайрону мен ҳайрон ангаУл паривашким, бўлубмен зору саргардон анга, Ишқидин олам менга... |
![]() Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бошҲар гадоким, бўрёйи фақр эрур кисват анга,Салтанат зарбафтидин ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |
![]() Дарди йўқ — кессак, ишқи йўқ — эшшак!— Калникига ошға-а-а-а!!!Гур-гур одам калникига туз ялаб чопади... |
![]() Совинак қори билан мағзава қориСовинак қори:(Совинак қори — енгил-елпи, чала қори.) — Бу йил б... |