6
Зиҳи, тожинга гавҳари кибриё, Бу гавҳардин офоқ топиб зиё.
Қуёш чиққач, андоқки иткай нужум Кўрунмай, сен ўлғач аён, анбиё .
Уружунгда айнул яқин аҳлининг Кўзига ғуборинг бўлиб тўтиё.
Қуёшнинг шиои хутутин Масиҳ, Тўқуй олмайин ҳужранга бўрё.
Сенинг миллатингдин чу топиб шараф , Саодат либоси кийиб ашқиё.
Қилиб тошу туфроғни олтунки, бор Сенинг коргоҳингда бу кимё .
Санга уммат ўлмағни истаб русул, Вале биз сарафроз ўлуб ҳолиё.
Келиб сидқинг оллида сиддиқлар, Анингдекки, сиддиқу аҳли риё.
Навоий нетар қоба қавсайн, агар Топа олса қошинг кеби икки ё.
7
Зиҳи, ҳилолинг ўлуб ой бошиға тиғи бало, Бир олмасиз икки ёрғои сену қуёш масало.
Тугуб санга чу майи лутф соқийи раҳмат, Шафоатинг уруб икки жаҳон элига сало.
Рисолатинг дамидин шарь кўзгусига жило, Сиёсатинг ўтидин куфр роҳибиға жало.
Ҳам аҳли равзага фирдавс сенсизин чаҳи вайл, Ҳам аҳли вайл иши ҳажринг ўтида вовайло.
Хумор дофии бўлғайму соқийи кавсар, Бу дайр ичинда майи ишқ ичмаганга тўло.
Тилимда зикрингу кўнглумдадур хаёлинг, шукр Ки, бори сенсиз эмас суҳбатим халоу мало.
Навоий ўлди, басе хору паст хас янглиғ, Сенинг йўлунгда эса, бас, анга бу иззу ало.
39
Зиҳи айда макон топибки, йўқ мумкин макон айда, Етиб андаки, етмас ақлу фаҳми хурдадон анда.
Киши бу навъ хилватни начук қилғай тааққулким, Ҳақ анда мизбон бўлгай, ҳабиби меҳмон анда.
Бу хилват розиға номаҳрам ўлмағлиқ тариқинда, Малак бўлғай ҳамон анда, башар бўлгай ҳамон анда.
Йироқгин анбиё арвоҳи сойир посбон янглиғ, Чу шаҳ матлуб ила булғай, не маҳрам посбон анда.
Начукким, меҳмонға туҳфа чекмак расми давр, бўлғай Улусқа раҳмати жовиди осори аён анда.
Макон бирла замондин сўрмаким, йўқлуқда бор эрди Замон янглиғ макон анда, макон янглиғ замон анда.
Нишон, эйким, тиларсен ақлдин мундоқ нишонларни, Нишон ким айтқай, ақи ўлса беному нишон анда.
Топиб мақсуд шабгарди самовий бу уружидин, Еридин зарра бориб, қайтибон хуршидсон анда.
Илоҳий, ул шафиъ ўлғанда эл журминки, афв эткунг, Навоийни доғи новмид қилма ногаҳон анда.
92
Зиҳи, кўк бошиға гардун хиромингнинг изидин тож, Висолинг хилватида бир шабистон лайлатул меърож.
Шабистонинг аро сабуҳийлардин юз туман товус, Гулистонинг аро қуддуслардин юз туман дуррож.
Юзунг хуршидидин ул тун топиб хайли кавокиб нур, Сочингнинг зулмати ул кеча тун рангини айлаб дож.
Рикобингда малойик хайлидин ҳар сари юз минг саф, Солиб ҳар саф шаётин мулкига яғмо била торож.
Йўлунгда анбиё руҳи мушарраф айлабон ўзни Ва лекин илтифотингға бири муштоқ, ўни муҳтож.
Буроқинг суръатидин хатти нуронийки расм айлаб, Аён айлаб бу сайринда нубувват аҳлиға минҳож.
Ўзин ўзлукдину кавнайн мулкидин қилиб хориж, Қаю кавнайн мулки, ломакондин ҳам топиб ихрож.
Ҳарими қурб аро матлуб васлидин бўлуб маҳзуз, Йўқ андоқким, ҳарими Каъба ичра зумраи ҳужжож.
Тилаб уммат гуноҳин ҳар неким истаб топиб бахшиш, Зиҳи сойил, зиҳи бозил, зиҳи рифъат, зиҳи меърож.
Зиҳи шоҳеки, тун-кун жавҳаридин соннъи ҳикмат, Сенинг зотинг учун тузди бу тахти обнусу ож.
Игирди риштаи наътинг Навоий кўз учи бирла, Агар боқсанг, мутиъ ўлғай анга нассож ила саррож.
107
Садқанг бўлубон урмоқ бу гунбади ахзар чарх, Қасрингға давр урғондек бир сабз кабутар чарх.
Сен шамъ, вале гардун фонуси хаёл эрди, Урғанда малак хайли тегрангда саросар чарх.
Чун юқори майл этти нуру азминг бўлди, Ҳам нурда чарх ахтар, ҳам азмда ахтар чарх.
Шамъингға лаган бўлғач афлок малойикдин, Парвоналар урдилар тегрангда мукаррар чарх.
Кўк ҳулласидин ёйиб атлас йўлунга анжум, Анжум дуридин сочиб бошинг уза гавҳар чарх.
Йўлунг изидин ўзни равшан қилибон кавкаб, Рахшинг нуридин кўзни ҳар дам қилиб анвар чарх.
Кўйунгда Навоийға чарх урмоқ агар етса, Бир доираи мақсуд ўлғуси анга ҳар чарх.
224
Не ҳадки айлагамен ёр дастбўси ҳавас, Муяссар ўлса итининг аёғин ўпмак — бас.
Табиб бермади муҳлик ҳароратимға сукун, Ки, тез ўлур бу ўт, ар худ Масиҳ урса нафас.
Кўзунг кўнгулни кабоб эгги, мает агар этмас, Танурдин киши қушқа бўлурму, қилса қафас.
Ҳаваси лабинг шакаридур чибиндек этса ҳаво, Кўнгулдин ўлмади кам ҳеч бу ҳавою ҳавас.
Фироқ ашкидин эл ғофил ўлмасунки, қилур Кўзим орасида ҳар қатра қилмағанни Арас.
Насими ҳусн ёругга чу шавқ шуъласини, Эрур тенг ўртамакида хитойию чаркас.
Навоий ўлмади ровий ҳадисидин хушҳол Ки, бу ҳабибу анис айгур ул ҳабибу Анас.
280
Гар фано расмини қилмоқ тилар эрсанг мазбут, Нафс ила руҳни зинҳорки қилма махлут.
Руҳ ул нурдурурким, ҳақ анга бермиш авж, Нафс зулматқа қолиб, қилмиш анга поя ҳубут.
Руҳ раҳмони эрур, нафс эрур шайтони, Иккисин бир-бирига қўшмақ эмастур машрут.
Руҳға шева Калимулло ишин қилмоқ фош, Нафс фиръавнлиқ асбобини айлаб марбут.
Руҳға дааъб Ҳабибулло иши ойини, Нафс Бужаҳллиқ асбобини айлаб мабсут.
Ё раб, эт бизни ҳабибинг сифатиға росих, Айла Бужаҳл тариқин ичимиздин масқут.
Қил Навоийни ҳамул хат била, ё раб, озим Ким, бирор ёнидин айрилди ўтуз олти хутут.
293
Кўзум ёшарди, аён бўлғач ул жамоли бадеъ, Булўтқа су тўлар ул дамки, бўлди фасли рабеъ.
Тасаввур этса қошинг тоқини кўнгул титрар, Қазо муҳандиси баским чекибтур ани рафеъ.
Недин аёғинга тушкай бошингға эврулубон, Қуёш гар ўлмаса ҳусн ичра қуллуғунгға мутеъ.
Қошинг хаёли ториқмай кўнгулда эврулсун, Эрур чу қибланамо пўясиға ҳуққа васеъ.
Не навъ барқни дейким, буроқи янглиғ эрур Ким, ул батийдуру музлим, бу бир муниру сареъ.
Навоий, уйла тирилким, уятдин ўлмагасен, Агар Расул алайҳис-салом бўлса шафеъ.
Қилурни айла риоят демакда асра адаб Ки, дўст феълингу қавлингғадур басиру самеъ.
338
Зиҳи секрибон чарх узра раҳнавардинг, Назар топмайин тўтиёлиққа гардинг.
Кўрунуб кавокиб риёҳини шабнам, Чу кўк гулшаниға етиб тоза вардинг.
Ўчуб стти дўзах ўти, чунки уммат, Гуноҳин тиларда чиқиб оҳи сардинг.
Изингдин қуёш чеҳра ёрутмағандин, Қилиб заъфарон кун узорини зардинг.
Раёҳин аро сарви озод янглиғ, Кўрунуб русул хайлида зоти фардинг.
Русул сурмади ломакон узра маркаб, Сен эрдинг бу майдондаким от чиқардинг.
Навоий, набий наътидин жамъ қилғил, Паришон эса хотири ҳарзагардинг.
440
Юзунгким тозароқцур барги гулдин, Учар кўздин вале чиқмас кўнгулдин.
Куюб ҳажрингда кул бўлдим ва лекин Ёруқтур ишқ миръоти бу кулдин.
Ажаб фархунда зоте сенки, Одам Мубоҳот айлагай севдек ўғулдин.
Қулимен ишқингким, танламайдур Муҳаббат шевасида шаҳни қулдии.
Сироти мустақим ўлди шариат Ки, жаннат топмоғунг ўтмай бу пулдин.
Бағоят ҳийлагардур золи гардун, Агар эрсен, ҳазар қилғил бу тулдин.
Тариқи ишқ ила борғил, Навоий Ки, озди ҳар кишиким, чиқш йўлдин.
443
Ул кони малоҳатда демон бор эди бир он, “Лав танзур фи ҳусниҳи-л-он камо кон”.
Ин иҳгарақа жисмий мин нори ҳавойиҳ, Куймаслиги хаснинг чокин етканда не имкон.
Ўлгум сусабон ҳажр биёбонида, раҳм эт, “Конат шафаҳак айн ул-ҳаёт ана атшон”.
“Ё қуррата айни жиъ варҳам бидумуьи”, Ким қилди бу селоб кўзум уйини вайрон.
Эй қонки, кўзумдин оқасен раҳмки, ўлгум, “Мин жайри дамил-айни лано ҳосилу ийқон”.
“Лав лам якунир-ройиҳати-л-манзили салмо”, Юз қатла банд манзилидин кетминг эди жон.
Ҳар важҳ ила гар ўлса Навоий не ажабким , “Мин кулли вужуҳин суфи важҳика” ҳайрон.
575
Эй юзунг устида тер гулбарги узра шабнаме, Лек ҳар бир қатрадин бўлуб гулистон оламе.
Қатрадин олам гулистон бўлмағи тонг йўқки, бор Баҳри раҳмат оразинг боғига тушкан шабнаме.
Гул не дин ер тутти эл бошида солу мсҳрдек, Топмамиш бўлса риёзингнинг шамимидин шаме.
Кўкка чун элтиб малак рахшинг губорин топмайин, Зуҳра андоқ сурмаи, Кайвон анингдек парчаме.
Йўқ ажаб, отингға гар муҳри нубувват бўлса хатм, Ким, нубувват ҳалқасида йўқ сенингдек хотаме.
Сочқай эрди чашмаи хуршиддин ҳайвон суйи, Ҳамдаминг бўлса эди Исои руҳуллоҳ даме.
Чун Навоий наътинг айтурға тилар бўлғай илм, Не ажаб гар бўлса бот олимлар ичра аъламе.
650
Зиҳи йўлунгда бир афтода одами хокий, Ҳавойи ишқингда саргашта меҳри афлокий.
Уруж шоми чу бот қайтшнг бу армондин Магарки, ҳар тонг ўлур субҳ жайбининг чоки.
Фалак навардинга ҳам шохи сидра, ҳам тубо, Бу бир аёғида хас, ул йўлинда хошоки.
Мадинанг аҳлиға ҳар йилки, азм этар ҳужжож, “Катабту қиссата шавқию мадмаъи бокий”.
Не бўлди Ясрибу Батҳо аро ўқусамким, “Аё маиозилу салмо фаайиа салмоки”.
Сенинг мадойиҳи наътингда, ё Расулаллоҳ, Тамом бўлди Навоий такаллуми поки.
Бу тўрт дафтарида ҳамду наът аро халали, Гар этмиш ўлса аён табъу килки бебоки.
Вале шафоатинг имкони кўнглига киргач, Умид ила севунур яна табъи ғамноки.
Етур анга караминг баҳридин паёпай файз Ки, наътинг ичра дурафшонлиғ этсун идроки.
|