“… Дардингға Навоий ҳолин истишҳод бил” |
Навоийнинг ошиқона, орифона, риндона дея, нисбий жиҳатдан тасниф этилган лирикасида соф маънодаги илмий-маърифий ёки таълимий-ирфоний асарлар ҳам мавжуд. Бунга унинг ғазалларидан ва кичик лирик жанрлардаги асарларидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ҳазратнинг ушбу тарздаги асарларида маърифат тушунчаси изчил мазмун-моҳиятга эга бўлган ҳолда, баъзан тадрижли тарзда баён этилади. Бизни чуқур мушоҳадага чорлаган бир ғазалда шоир ҳақиқат асроридан сўз юритар экан, мажозий маънода қўлланиладиган май, маъшуқа, соқий каби бадиий тимсолларга мурожаат этмайди. “Ғаройиб ус-сиғар” девонига киритилган мазкур ғазалда ҳаёт ҳақиқатини изловчи, истовчи билан (кўнгул, солик, дўст, пири дайр) маърифий суҳбат қурилади. Ғазал чуқур мушоҳадавий, ирфон асрори сабоқларидан иборат. Эй кўнгул, ер-кўк асосин асру бебунёд бил, “Ул кесак” – ер курраси, “бу саҳфа” – кўк, осмон. Демак, баъзан абадийга ўхшаб кўринган ҳаёт ниҳоятда омонат, сувда эриб, йўқ бўлиб кетадиган кесакдан ҳам, йиғиб олиниб, ғижимлаб ташланадиган қоғоздан ҳам хор, субутсиз экан. Жисм уйи чунким, эрур фоний, тафовут йўқ ани Жисм уйини йўқлик сели вайрон қилса ҳам, обод қилса ҳам фарқ йўқ. Тўрт унсур – ҳаво, сув, тупроқ, оловдан яратилган вужуд ўзидаги нафс юкидан қутулмас экан, ҳатто, тўрт илоҳий китоб – Таврот, Забур, Инжил, Қуръони каримни ёд билса ҳам ҳеч қандай фойда кўрмайди: Тўрт унсур қайдидин то чиқмагайсен, нафъ эмас, Ғазалнинг бундан кейинги байтларида, Навоийни, энди, тасаввуф олими сифатида кўрамиз. Эйки дебсан, ҳақни не таърифу васф ила билай, Дунё неъматларига майл этмайдиган покиза хилқатлар – фаришталарнинг руҳий озиғи тангри таоло зикридир. Ҳақ йўлига қадам қўйган эл поклар сафига қўшилмоқ учун худди шундай озиққа рағбат этмоғи даркор: Тенгри зикриким, малойикка ғизои руҳ эрур, Ҳар қандай тариқат тарбиясининг асосларидан бири зикрдир. Тариқатларни бир-биридан фарқловчи унсур ҳам зикр. Пир эътиқодига кўра дил покизалиги зикр биландир. Зикр – ботин сабоғи бўлиб, зоҳирий сабоқлардан кўра муҳимроқдир. Зикр меваси эса маърифатдир. “Маърифат лаззати дилда бўлади, – дейилади шайх Муҳйиддин Ургутийнинг “Мактубот”идан жой олган бир мактубда. – Маърифат лаззати ҳамма лаззатлардан яхшироқ ва хушроқдир. Маърифат самараси эса муҳаббатдир”. (Шайх Муҳйиддин Ургутий. Мактубот. Тошкент. Мовароуннаҳр нашриёти. 2006 йил, 73-бет). Гар ҳабибим қилса изҳори калом, эй пири дайр, Фард бўлмоқ – нафс юкидан, ўзлигидан ажралмоқ демак. Нафс кетгач, руҳ қолади. “Билсинларким, – дейди яна Шайх Муҳйиддин Ургутий ўша “Мактубот”ида, – илм руҳнинг таъсиридан ҳосил бўлади. Аммо, ҳақ субҳонаҳу ва таоло оинадай пок қалбга назар қилади”. (79-бет). Ҳақ таоло юзи зуҳур этган қалб эса чин ошиқ қалбидир: Мантиқи ишқ ичра ошиқни тасаввур айла навъ, Май кўҳанпири – тавҳид асроридан соликни огоҳ этгувчи пири тариқат, муршид. У соликни бу дунёда эл оёғи остида тупроқ каби ястаниб ётишидан авлиёуллоҳ даражасига етиб олгунига қадар тарбиялаб, сўнгра рухсатнома беради: Эл оёғиға тушардин бошқа чиқмоқ рамини Эй сулук аҳли, қачон мақсуд топқумдир десанг, Худодан бошқа барча борлиқ йўқ бўлиб кетган муддатда солик мақсадига етади, яъни, ваҳдат ҳосил бўлади. У вужудан ҳақ вужудида сингиб кетади. Аммо, солик илм истовчи эмасми, тавҳид асрорини идрок этишга интилади: Эйки дебсенким, билай тавҳид сирин хабар, Тавҳид масаласида шоирнинг дунёқараши қандай? Тасаввуф таълимотининг назарий масалаларидан бўлмиш “тавҳид” тушунчаси Навоий шеъриятида анча чуқур ифодасини топган… Дўст васлин топмаған дунёву уқбодин кечиб, Бу ғазал “ёшлик даври шеърияти” деб номланган девондан ўрин олган бўлса-да, аслида, шоирнинг ўрта ёшлик даври ижоди маҳсулидир. Чунки, Навоий ғазалларида маърифий мавзу шоир ҳаётининг турли даврларида ўша давр мазмуни билан ҳамоҳанг равишда намоён бўлади. Чунончи, ёшлик даврида анъанага эргашиш («Илк девон» мисолида), йигитлик даврида ҳаётсевар фалсафий моҳият касб этади («Бадоеъ ул-бидоя» мисолида). Ўрта ёшликда шоир сўфиянинг назарий масалаларига мурожаат этиб, таълимий-дидактик асарларга майл кўрсатади. Бу ҳодисани унинг таржебанд, таркиббанд, соқийнома ва қитъа жанрларида яратган асарлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Қарилик лирикасида эса, ғазалларда мавзу-ғоя ифодаси, тасвирланмиш ва тасвирий имкониятлар турлича бўлса-да, пировард натижада, якуний фикр, хулоса бир маънода, яъни, ўзликдан кечиб, фанога юз тутиш мақсади ифодаси билан интиҳо топади. Нукта нозук бўлди асру бўлғай эрди, кошки, Дилором САЛОҲИЙ, |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |