Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Ўзбек адабиёти тарихи»Ҳозирги Ўзбек адабий тили - Ўзбекистон республикасининг давлат тили
Facebook
Ҳозирги Ўзбек адабий тили - Ўзбекистон республикасининг давлат тили PDF Босма E-mail

Ҳар бир халқ мустақиллигининг асосий белгиларидан бири ўз она тили билан, унга бўлган хурмат ва эътибор билан белгиланади, 1980 йилларнинг охирларида ўзбек халқининг мустақилликка интилиши, аввало, ўз она тилига иззат-хурмат талаб қилиш билан бошланди. 1988 йилнинг охирлари ва 1989 йилнинг бошларида давлат тили масаласи матбуотда кескин кўтарилди. 1989 йил бошларида ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа жамоатчилик орасида, ташкилот, корхона, ўқув юртлари жамоаси орасида кенг муҳокама қилинди, матбуотда бу муҳим миллий масала кескин мунозараларга сабаб бўлди. Кўпчилик ўзбек тилига давлат тили мақомини беришни ёқлаб чиқса ҳам, аммо баъзилар ўзбек тилини фақат расмий тил деб ҳисоблаш зарурлиги, баъзилар ўзбек тили билан баробар рус тилига ҳам давлат тили мақоми берилиши масаласини қўйдилар. Баъзилар эса ўзбек тили неча юз йиллардан бери Ўзбекистон (собиқ Туркистон) ўлкасининг тили бўлиб келди, ҳеч қайси тилга давлат тили мақомини бериш керак эмас, дея даъво қилдилар.
Мустамлака даврида миллий тилларга давлат тили мақоми бериш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. Агар рус тилига давлат тили мақоми берилса, миллий тиллар аста-секин йўқолишга юз тутар эди. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон мустақил бўлгач, унинг тили ҳам давлат тйли мақомини олиши қонуний бўлгани маълум бўлди. 1989 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг тўртдан уч қисми ўзбек бўлиб, улар ўзбек тилини ўз она тиллари деб биларди (2 фоиз ўзбекларгина ўз она тили сифатида бошқа тилни — рус тилини кўрсатган). Республика аҳолиси ичида ўзбек тилини яхши биладиган рус, тожик, қозоқ, армани, корейслар ва бошқа миллат вакиллари эса 10 фоиз атрофида эди. Шунинг учун ҳам ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасининг давлат тили мақомининг берилиши ва тегишли Қонун қабул қилиниши табиий эди(Аммо тарихий-ижтимой шароитга, аҳолининг сонига қараб бир давлатда икки, ҳатто уч тил ҳам давлат тили мақомини олиши мумкин: Ҳиндистонда ҳинди ва инглиз тиллари, Канадада инглиз ва француз тиллари, Швейцарияда (16 миллион аҳолиси бор) уч тил (немис, француз, итальян) давлат тили саналади.). Давлат тилини белгилаш бўйича ташкил этилган Ишчи Комиссия «Давлат тили ҳақида»ги Қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўйича берилган фикрларни ва Комиссия номига келган мингдан ортиқ хатлардаги таклифларни ўрганиб, 1989 йилнинг баҳорида «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг иккинчи лойиҳасини эълон қилди. Қайта ишланган янги лойиҳа ҳам кенг муҳокама қилиниб, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисида Ўзбекистон Олий Совети II сессияси Қонун қабул қилди.
Бу қонун Ўзбекистон Республикаси ҳали СССР таркибида бўлган вақтда қабул қилинган эди. Ўзбекистоннинг собиқ Министрлар Совети Қонунни амалга оши-риш чоралари тўғрисида Давлат Дастурини қабул қилиш тўғрисида 1990 йил 19 февралда қарор қабул қилди ва ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш тўғрисидаги Қонунни қабул қилган кунни ҳар йили алоҳида нишонлашни белгилаб чиқди, мазкур Қонуннинг ҳар бир моддасини бажариш бўйича жавобгар бўлган вазирлик, ҳокимликлар, идора ва муассасаларни белгилаб чиқци ва тадбирларни бажариш муддатлари кўрсатилди.
1991 йил 31 августда Ўзбекистоннинг мустақил Давлат сифатида собиқ Советлар Иттифоқидан ажралиб чиқиши, БМТга аъзо бўлиши (1992 йил 2 мартда), Мустақил Давлатлар Иттифоқига таъсис этувчи ва аъзо бўлиб кириши (1991 йил 21 декабрь), ўзининг миллий пули («сўм»и)нинг муомалага киритилиши (1994 йил 1 июль) муносабати билан, шунингдек, Мустақил Ўзбекистоннинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳамма миллат, халқ ва элатлар ўртасида яқинлик, ҳамжиҳатликни ўрнатиш ниятида Ўзбекистон Олий Кенгаши 1995 йил 21 декабрда «Давлат тили ҳақида»ги Қонунда Совет Иттифоқи билан боғлиқ бўлган айрим сўз-ибораларни чиқариб ташлаб, янги таҳрирдаги Қонунни қабул қилди. Янги таҳрирдаги Қонунни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1996 йил 10 декабрда махсус Давлат дастурини тасдиқлади. Дастурга кўра, жумладан, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунни (21 октябрь) ҳар йили Тил байрами сифатида намойиш қилиш тўғрисидаги қарор ўз кучида қолди.
Қонуннинг ижроси бўйича белгиланган тадбирларни амалга ошириш тегишли ҳокимлик, вазирлик, қўмита, бошқа идоралар зиммасига юкланди.
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 2-чақириқ ўн биринчи сессиясида (1992 йил 8 декабрь) қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси»да ҳам ўз аксини топди. Конституциянинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир» деб ёзиб қўйилди. Конституциянинг 90-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланадиган шахс «давлат тилини яхши биладиган» киши бўлиши керак.
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши Ўзбекистон (собиқ Туркистон) тарихида биринчи марта рўй берган тарихий-ижтимоий воқеа бўлди. Тарихда ўзбек тилининг мавқеи дам кўтарилиб, дам пасайиб борган бўлса ҳам, бу тил давлат тили даражасига кўтарилиб, «Давлат тили» мақомини олган эмас эди.
Милоддан аввал Мовароуннаҳрда, бутун Ўрта Осиёда муқим яшаб келган ва ҳозирги ўзбек халқи ва тили учун асос бўлган туркий уруғлар маҳаллий эронзабон уруғлар (асосан, суғдийлар) билан бирга истиқомат қилганлар. Бу даврда муомала ва расмий тил туркий бўлган, эрон-забон суғдий уруғлар билан бирга ёки ёнма-ён яшаган гуркий уруғлар икки тилли бўлиб, туркча ва суғдча муомала қилганлар ва уларнинг расмий ҳужжатлари икки тилда — туркий ва суғдий тилларида олиб борилган. Туркий уруғлар ичида туркий тил билан суғдий тилни ҳам билувчилар, Маҳмуд Кошғарийнинг гувоҳдик беришича, XI асрда ҳам бўлган(Қаранг: Маҳмуд Кошғарий. Дсвону луғатит турк. 1-жилд, «Фан»,Т., 1960, 66-бет. Қадимги суғдий тилнинг хусусиятлари Тожикистоннинг игноб шсвасининг айрим лаҳжаларида ҳозир ҳам сақланган.). Қадимги суғдий ва бошқа эрон-забон уруғлар асосида шаклланган тожик халқи ва тилининг таъсири билан кейинги даврларда ҳам (Сомонийлар давлати, айниқса, Темур давлатининг сўнгги даврларида, Бухоро хонлиги замонларида) тожик тилининг таъсири сезиларли бўлган. Айниқса, Мовароуннаҳр ҳудудида тожик уруғларининг бўлиши (Бухоро, Самарқанд, Чуст ва Поп шаҳарлари, Фарғона вилоятининг айрим туманлари в.б.) тожик тилининг ўзбек тилига таъсирини кучайтирган. Тожик аҳолиси зич яшаган ёки туркий уруғлар билан бирга яшаган ҳудудларда муомала тили ҳам туркий, ҳам тожикча, расмий ҳужжатлар эса асосан туркий гилда ёки ҳар икки тилда тузилган (Бухоро хонлигида расмий ҳужжатлар тожик тилида бўлган). Ҳозирги кунда Бухоро, Самарқанд, Поп, Чуст каби асосан тожикзабон аҳоли орасида муомала тожик тилида, расмий ҳужжатлар ўзбек ва тожик тилларида қабул қилинади.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни забт этган рус амалдорлари ҳам рус тилини тарғиб ва ташвиқ қилиш билан бирга, маҳаллий тилларга ҳам аҳамият берганлар. Рус — Осиё банки маъмурияти ўзининг Қўқондаги банкига, хизматчиларидан маҳаллий тилни билишни, бу тилни билмаганларга бир-бир ярим йилгача маҳаллий тилни ўрганиш зарурлигини талаб этган (ЦГИАЛ, Ленинград, Ф. 1396, оп. 5, д. 210, л. 11-18).
1905 йили Тошкентда «Сборник материалов по воп-росу об изучении туземнмх язнков» нашр этилди. Турки-стон губернатори генерал-лейтенант Д.И. Субботичнинг 1906 йил 7 февралдаги буйруғига мувофиқ, идора хизматчилари, бошликдар, ҳарбий раҳбарлардан маҳаллий тилларни билиш талаб этилган ва бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш кўзда тутилган. Туркистонда иш кўрган В.Н. Наливкин, З.А. Алексеев, Лапин, М. Андреевлар ўзбек тили (у вақтда сарт тили деб номланган) грамматикаси ва қўлланмаларини ёздилар, луғатларини туздилар. Маҳаллий тилларни ўрганиш учун тўгараклар ташкил қилинди, рус-тузем мактаблари 1917 йил октябрь тўнтарилишидан сўнг Туркистон Компартиясининг I съезди (1918 йил, июнь) «Кенг мусулмонлар оммасини янги жамият қуришга жалб қилиш учун маҳаллий аҳоли тилини давлат тили деб эътироф қилиш керак» деган қарорга келди ва бу қарор «Иштирокиюн» газетасининг 1918 йил 14 августида (19-сон) эълон қилинди.
1924 йили Бутунтуркистон съезди ўзбек, рус, туркман, қирғиз тилларини расмий тиллар деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Умумтуркистон республикасидан ажралиб, алоҳида республика деб эълон қилиниши билан ўзбек ва рус тиллари расмий тиллар деб тан олинди («Правда Востока» газетаси, 3.04.1989)
Шунга қарамай, ўзбек тили ўзбеклар орасида муомала тили бўлиб қолаверди, расмий ҳужжатлар, асосан, рус тилида қабул қилинди. Руслаштириш сиёсатининг жадал суръатлар билан амалга оширилиши туфайли раҳбарий идораларда ҳам амалдорлар орасида ўзбек ва бошқа маҳаллий миллат вакиллари кам эди(Маориф комиссариатида 68 рус, 4 қозоқ ва қирғиз, 1 ўзбек ишлаган («Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газстаси. 1989 йил 6 октябрь.)). Натижада Ўзбекистон Марказий Ижроия Комитети (ЦИК) ва Ўзбекистон Министрлар Совети (СНК) 1928 йил 18 февралда «Давлат аппаратини ўзбеклаштириш тўғрисида» ва шу йил 20 декабрда «ЎзССРдаги идора, корхона ва ташкилот хизматчилари томонидан ўзбек тилини мажбурий ўрганиш тўғрисида» махсус қарорлар қабул қилинди. Қарорларга кўра, идора, корхона ва ташкилотларга ўзбек тилини биладиган кишиларни қабул қилиш ва ишлаб турганларга ўзбек тилини ўрганиш учун алоҳида тўгараклар таш-кил этиш топширилади. Бу қарорларни бажариш учун махсус комиссия ва унинг Низоми тасдиқланди (1928 йил 21 май қарори) ва ўзбек тилини ўрганиш муддатларини (1933 йил 1 апрелгача) белгилаб чнқци (ЎзССР Халқ Комиссарлари Советининг 1932 йил 7 март қарори). Қарорларда ўзбек тилини яхши ўрганиб олганлар алоҳида гақдирланиши кўрсатиб ўтилди.
Афсуски, 1937 йил март ойида ВКП(б) ва СССР Министрлар Советининг рус тилини мажбурий ўрганиш гўғрисидаги қарори қабул қилингач (қаранг: Йзвестия КПСС журнали, 1989 йил 3-сон), ЎзССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Совети 1938 йил 17 июл қарори билан мазкур қарорларни бекор қилди.
Рус тилини мажбурий ўқитиш ва ўргатиш тўғрисидаги ВКП(б) ва СССР ХКСнинг қароридан сўнг, айниқса И. Сталиннинг Компартиянииг XVI съездида миллий тиллар йўқолиб, зонал тилларга, зонал тиллар ягона бир гилга қўшилиши тўғрисидаги «назария»сидан сўнг, миллий тиллар аста-секин камая ва йўқола бошлади. Рус тилига ажратилган соатлар икки баробар оширилиши муносабати билан, ўзбек мактабларининг юқори синфларидаги ўзбек тили дарслари олиб ташланди, ҳатто олий мактабларнинг миллий гуруҳларида ҳам маърузалар рус гилида ўқиладиган бўлди. Мажлис ва йиғинларни рус I илида ўтказиш одат тусига кирди. Расмий ҳужжатлар рус гилида тузилиши ва ёзилиши шарт эди. Рус тилини ўрганиш боғчалардан бошланди. Миллий тиллардаги мактаб-ларнинг сони ҳам тобора камайиб борди. Агар улар собиқ СССР ҳудудида 30-йиллари 80 та бўлса, 1972—1973 ўқув йили — 52 тага, 1986 — 1987 йиллари 39 тага тушиб қолди. Агар чоризм даврида Россия империяси даврида 146 миллат, халқ, элат бўлган бўлса, 1979 йилга келиб уларнинг сони 101 тага тушиб қолди (қаранг: «Коммунист» журнали, 1988 йил, 15-сон).
Таркибида 100 дан ортиқ миллат, халқ ва элатлари бўлган Ўзбекистонда дарслар асосан рус ва ўзбек тилларида ва баъзи жойларда (бошқа миллат вакиллари гавжум бўлиб яшаётган ҳудудларда) яна 5 тилда ўқитилар эди. Қозоқ, тожик тиллари ва адабиёти факультетлари Тошкент ва Самарқанддагина очилган эди. Рус тилини билмаган маҳаллий ёшлар марказий олий ўқув юртларига кириб ўқишдан маҳрум эдилар. Рус мактабларида ўзбек тили хўжакўрсинга ўқитилар, бу фандан бирор имтиҳон ҳам, синов ҳам йўқ эди. Монография, мақолалар, дарслик, қўлланмалар рус тилида ёзиладиган бўлди. Рус тилини тарғиб ва ташвиқ қилувчи конференция, симпозиум, семинарлар тез-тез ўтказиб турилди. Бирор амални эгалламоқчи бўлганлар рус тилини яхши билиши керак эди. Кўча, туман, шаҳар номлари асосан рус тилида эди. Мафкура соҳасида ҳар қандай миллий манфаатларга қаратилган интилишлар миллатчилик номи билан қоралан-ди, шафқатсиз жазога маҳкум этилди, бутун дунё илмига ҳисса қўшган миллий-маданий бойлик йўққа чиқарила бошлади.
Бундай вазиятда, албатта, ота-оналар, биринчи навбатда, зиёлилар ўз фарзандларини рус мактабларига бердилар, ўзаро муомала ҳам рус тилида бўларди. Ўзбек тилида гаплашиш қолоқлик, маданиятсизлик нишонасига айланиб қолди.
Рус тилининг айниқса ўзбек тилига таъсири кучли бўлди: ўзбек тилига ёт бўлган ш, н товушлари ва ҳарфлари кириб келди, ўзбек тилининг ўзига хос товушларини ифодаловчи қ, ғ, ҳ ҳарфлари алифбо сирасининг охирига кўчирилди. Ўзбек тили талаффузига мос келмаган хусусиятлар (унли ва ундошларнинг қатор келиши ва б.), рус-байналминал сўз ва қўшимчалар, рус тилига хос бўлган сўз ва иборалар (калькалар) ўзбек тилига сингди-рила бошлади («КПСС қарорлари — ҳаётга!» — «Решения КПСС — в жизнь!», «ёқимли иштаҳа!» — «приятного аппетита!» ва б.)
Бу ҳол айниқса атамалар соҳасида яққол кўринди: ижтимоий-сиёсий атамалар 1924 йили тилимизда 0,9 фоиз бўлса, 1980 йилга келиб 20 фоизни ташкил этди. Аниқ фанлар соҳасида, масалан, химияда илмий атамалар сони 90—95 фоиздан ортиб кетди.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгач ва Ўзбекистон мустақилликка эришгач, саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият ва мафкура соҳаларида катта ўзгаришлар рўй берди. Узбекистон мустақил ҳаракат қила бошлади, турли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кирди, деярли бутун дунё мамлакатлари Тошкентда ўз элчихоналарини очдилар, Ўзбекистон давлати ҳам бошқа давлатларда ўз элчихоналарини ташкил этди. Маориф тизими тамоман янгидан тузилди.
Ўзбекистонда йил сайин лингвистик муҳит ўрнатила борди: миллий ўрта мактаб, лицей, коллежларда, олий ўқув юртларида дарслар ўзбек тилида ўтиладиган бўлди. Рус мактабларида ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш бўйича муаллимлар тайёрлана бошлади. Ўзбек тилида китоб нашр этиш, мақолалар, диссертациялар ёзиш ва ёқлаш жорий қилинди. Ўзбек тилида сўзлаш ва муомала қилиш энди миллий ғурурга айланди. Кўча, туман, шаҳарларга машҳур ўзбек олимлари, шоирлари, саркардаларининг номи қўйилди.
Идора ва корхоналарнинг расмий иш қоғозлари ҳамда мажлис ва йиғинлар ўзбек тилида олиб борилди, исм ва фамилиялар миллий анъаналарга мувофиқ ёзила бошлади, почта ва телеграфлардаги ёзувлар, ариза ва таклифлар ўзбек тилида қабул қилина бошлади.
Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бошқа миллатларга, уларнинг маданияти ва тилига ҳурмат ва эьтибор камаймади.
Ижтимоий-сиёсий ҳаётда бўлган бу ўзгаришлар, албатта, 1989 йили қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонунни қайта кўриб чиқишни талаб этар эди. Чунки 1989 йилги қонунга мувофиқ, 8 йил ичида ўзаро муомалани ва расмий иш қоғозларини ўзбек тилида олиб бориш (4-, 7-, 8-моддалар), конференция, сессияларни ўзбек гилида ўтказиш ва жой номларини ўзбекчалаштиришни 3 йилда тугаллаш (5- ва 24-моддалар) кабилар республикада нотинчлик, норозилик туғдириши мумкин эди.
Ҳақиқатан ҳам, республикамиз миллий таркиби мураккаб бўлиб, нозик сиёсат олиб боришни талаб этади: 1989 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, рсспубликада ўша пайтда 20 миллионга яқин (ҳозир 25 миллионга яқин) аҳоли яшаб, уларнинг 14 миллиондан оргиғи (ҳозир 20 миллионга яқини), аҳолининг умумий сонига нисбатан 70 фоиздан зиёди ўзбеклар бўлиб, рус, украин, белорус, қозоқ, тожик, татар, қорақалпоқ, озарбайжон, қирғиз, уйғур, турк, корейс, немис, яҳудий, нўғай, арман, бошқирд, латиш каби миллат, халқ, элатлар ҳам анча кўпчиликни ташкил этади.

Ф.Абдураҳмонов ва С.Мамажоновнинг
"Ўзбек тили ва адабиёти" китобидан