Эшак ва арғумоқ отлар PDF Босма E-mail

Мешкобчи қариди, энди бозорма-бозор муздек сув деб бақириб юришга қуввати етмасди. Эшаги ҳам ориқлаб кетди, яғири чиқди. У бозорнинг бир четида эшагини ёнига олиб, дам олиб ўтирар экан, унга сарой ходимларидан бири рўпара бўлди. Негадир эшакка харидор бўлди ва мешкобчини рози қилиб, эшакни саройга етаклаб келди. Эшак бундоқ қарасаки, оғилхонада арғумоқлар гижинглаб туришибди, устлари ялтирайди, биқинлари чиққан, кўзлари чақнаган.
Эшак ўз ҳолига ачиниб кетди. "Мен ҳам махлуқ, бу отлар ҳам махлуқ, улар ҳам одамларга хизмат қилишади, мен ҳам. Нега энди мен бунақа афтодаҳол бўли-шим керак, нега улар гижинглаб туришлари керак, қани адолат?" деди ўзига ўзи.
Эшак ҳар куни бу арғумоқпарга қараб ўкинар, қисматидан нолир эди.
Орадан бирон ҳафта ўтиб, оғилхонадаги отлар ташқарига олиб чиқилди, устларига эгар-жабдуқ урилди. Эгарга миниб олган суворийлар қўлларида тиғу пайконлар билан арғумоқпарни чоптириб кетдилар. Уч кун ўтиб арғумоқлар қайтиб келишди. Энди улар гижингламас, баданлари пайкон ўқларидан илма-тешик бўлиб кетган. Уларнинг оёқларига тушов солиниб, табиблар баданларидаги ўқларни суғуриб олиб ташлай бошладилар. Арғумоқлардан бир-иккитаси ҳаром ўлиб қолди.
Эшак уларнинг хароб аҳволини, азоб тортаётганларини кўриб, ўз қисматига шукрона айтди. "Ўзимнинг яшаш тарзим яхши экан, тинчгина, хизматимни қилиб, кавш қайтариб ётаман, холос”, деди у ўзига ўзи.

Асрор Самаднинг
"Қалб кўзи" китобидан