Мунтазир (1831-1889) PDF Босма E-mail
20.03.2014 18:05

Мунтазир (тахаллуси; исми Юсуфқори) (1831, Қўқон — 1889, Андижон) — шоир. Қўқондаги «Мадрасаи олий»ни тугатгач, мударрислик қилган. У Низомий, Ҳофиз, Навоий, Бедил асарларини чуқур ўрганган. Муқимий, Фурқат, Завқий, Писандий, Муҳаййир, Рожий Марғинонийлар билан яқиндан танишган, адабий ҳамкорлик қилган. Худоёрхон ўғли Насриддинбекни Андижонга ҳоким этиб тайинлаганда, Мунтазирни унга маслаҳатчи қилиб юборади (1860). Шу сабабли умрининг охиригача Андижонда яшаб ижод қилади.
Мунтазир ўзбек ва форс-тожик тилларида ёзган зуллисонайн шоир сифатида шуҳрат қозонган. Мумтоз шеъриятнинг анъанавий жанрларида ижод қилган, кўпроқ ғазал, мухаммас, мувашшаҳ, рубоийлар ёзган. Уларда замонадан шикоят, эрк ва маърифат ғоялари ифодаланган. Мунтазирнинг «Баёзи Мунтазир» шеърлар тўплами бизгача етиб келган. Баёзга 800 мисрадан кўпроқ шеърлари кирган.


ҒАЗАЛЛАР


* * *

То кўзим ўлди дучор ул сарви гул рухсорға,
Келмади тил ҳайрон этиб кўнглими гуфторға.

Ёр улким воқиф ўлғай хўблиқ ойинидин,
Йўқ не лозими таашшуқ сурати деворға.

Қолмади бир зарра тоқат зулми жавринг ҳукмиға,
Мунча мойилдир нигорим хотиринг озорға.

Поймолинг ўлди жисмим, қилмадинг бир йўл нигоҳ,
Йўқму охир бир назар мен нотавони зорға.

Яхши лутф эттингки, қаҳр айлаб, ёмон дединг мени,
Талх сўз зебо эмишдур лаъли шаккарборға.

Бир тараҳҳум айла, ёраб, Мунтазир янглиғ мудом,
Умри зое айлаган бадкору бадкирдорға,

* * *

Десангким, фард ўлай оламда меҳри оламородек,
Жаҳон асбобидин бир йўл дамон чеккил Масиҳодек.

Ўзингдин ўзга гарчи восил эрмас мақсудинг, ғофил,
Кўзинг оч, воқиф ўл, қўл сунма ҳар жонибга аъмодек.

Тамошо айла мавжи гавҳари дил истиқоматдин,
Югурма ҳар тарафға, бу сифат саргашта дарёдек.

Мунаввар ўлса ҳар гаҳ маърифат анворидин ботин,
Тилар бу зоҳир айлар ҳар нафас луълуъи лолодек.

Тажаллий гоҳи зоти ҳақ ўлур ағёр нақшидин,
Кўнгил лавҳи агар пок ўлса миръоти мусаффодек.

Ўлуб байт ичра пинҳон, Мунтазир, элдин яшур номинг,
Ўкуш санъатлар ила маҳкам ўлғон бир муаммедек.

* * *

Ул ойнинг бода тоби бирла то рухсори ол ўлмиш,
Жамоли партавидин базмимиз жаннат мисол ўлмиш.

Висолиға етишгач бу кеча аҳбоблар ичра,
Дамо-дам юзланиб минг шодлик, ғам поймол ўлмиш.

Лаби лаъли хаёли бирла бағрим қон ўлуб ҳар дам,
Кўнгул ҳам фикри зулфи бирла бас ошуфтаҳол ўлмиш,

Белу оғзин йўқу борини таҳқиқ ила билмакчун,
Мадорис аҳлиға юз баҳс ила минг қийлу қол ўлмиш.

Бу не мазҳаб, паривашларғаким тортиб жафо тиғи,
Гунаҳсиз мубталолар қонларин тўкмоқ ҳалол ўлмиш.

Онингдек фурқатинг-ла заъфдин зору низор ўлдим,
Ки ҳоло эл кўзиға хаста жисмим бил, хаёл ўлмиш.

Бугун топдим ҳаёти жовидон дилдор васлидин,
Манга ўлмаклик эмди, эй ажал, амри маҳол ўлмиш,

Муҳаббат шоҳроҳин солики ўлсам ажаб йўқким,
Манга ҳоди бу йўлда хуршиди соҳибкамол ўлмиш,

Шукур, тамйизи топсанг, Мунтазир ашъоридин тонг йўқ,
Ким ул мадҳин адосила ажаб ширин мақол ўлмиш.

* * *

Табъи мавзунинг жаҳон борича бир хамланмасун,
Хотирингдин зарраи файзи сухан камланмасун.

Эй Асирий, офарин табъинггаким мулки сухан,
Эмди сендин ўзгага ҳаргиз мусалламланмасун.

Ҳақ сени қилсун ики дунёда андоғ шодким,
Жони покинг то абад, озмунча ҳам ғамланмасун.

Олам этсун сафҳасин, мамлу сенинг назминг била,
Этмаса мамлу сенинг, назминг-ла оламланмасун.

Сўзларингдин гар чаман касби латофат қилмаса,
Бир гули очилмасун, гулшанда хуррамланмасун.

Айлади тангри паришон ҳосидинг жамъиятин,
Аҳли дунё кўнглидек ҳаргиз фароғатланмасун.

Офият бўстонида ҳар ғуссадин озод ўлуб,
Қомати сарви балият боридин хамланмасун.

Бу сифат азбаски олий келди назминг рутбаси,
Ҳеч ким бу рутбада сендин муқаддамланмасун.

Аҳли маъни мадҳини ўлмиш асири Мунтазир,
Мундин ўзга маъни, ёраб, кўнглиға замланмасун.


МУХАММАС

Узоринг меҳри кўнглим ичра тушгач, ўртаниб жоним,
Лабинг шавқида қон ёшлар тўкиб ул чашми гирёним,
Фироқинг дарди, ҳажринг ханжари бирла оқиб қоним,
Йиқилдим кўйинг узра бехуд, эй бераҳми давроним,
Кўриб бир лутф бирла қилмадинг тадбири дармоним.

Сабо, лутф этгилу, ҳолим бориб жонона изҳор эт,
Ул ойнинг ўтли оҳим, қонли ёшимдин хабардор эт,
Жунун оғози қил, ошиқлиғ атворин намудор эт,
Фиғону нолаю фарёд ила изҳори гуфтор эт,
Ки, барбод ўлди ҳажрингда саботу сабру сомоним.

Икки кўздин фироқинг шиддати ашким равон этмиш,
Ҳамул майгун лабинг андишаси бағримни қон этмиш,
Дуто айлаб қадимни, қошларинг фикри камон этмиш,
Кўриб бу ҳола кофир кўзларинг ҳам қасди жон этмиш,
Бу дамда бир тараҳҳум зоҳир эт, эй номусулмоним.

Майи гулгун ичарсан, ғайр ила ҳар тун тутиб суҳбат,
Қилиб юз лутфу эҳсон гарм эдуб ҳангоман ишрат,
Ютар кўнглим бу ғамдин муттасил хунобаи ҳасрат,
Кўриб бу ҳолатимни меҳр ила кўрсатмадинг шафқат,
Жамолингдан мунаввар ўлдиму бир тун шабистоним?

Азалда қисматим, эй шўх, ишқинг ибтилосидин,
Ҳазин жоним асири меҳнату ҳажринг балосидин,
Кеча-кундуз бошимға меҳнату ғам можаросидин,
Бу андуҳу малолат бирла кўнглим муддаосидин -—
Ки, раҳм этсанг кўриб бу меҳнати беҳадду поёним.

Лаби лаълинг хаёли бирла ашким лолагун ўлди,
Ғамингдин қон ютиб ҳар лаҳза кўнглим ғарқи хун ўлди,
Фироқинг шиддатидин хаста аҳволим забун ўлди,
Балою дарди ҳажринг, оҳ, кундан-кун фузун ўлди,
Кетиб сабру қарорим, етти кўкка оҳи сўзоним.

Давосиз дарда жонимни гирифтор айладинг охир,
Ики чашмимни ҳажринг ичра хуноб айладинг охир,
Кўнгилни, эй париваш, ҳуснингга 'зор айладинг охир,
Мени солдинг бу ҳола, майли, ағёр айладинг охир,
Тағофулдин эшитмай бир йўли фарёду афғоним.

Юзингдин, эй пари, нури сабоҳат ошкор ўлди,
Кўриб рухсори покинг меҳри анвар шармсор ўлди,
Жаҳон аҳли жамолинг жилвасидин беқарор ўлди,
Кўзим чун талъатингни кўрди, кўнглум онча зор ўлди,
Нигорим, нозаниним, маҳвашим, хуршиди тобоним...

Нисор этдим муҳаббат махзанидин бир неча гавҳар,
Сени васфингда, эй гулбарги тар, шўхи пари пайкар,
Бериб ҳар банди тўғросиға исминг ҳарфидин зевар,
Асиринг Мунтазир кўнглим аро бир муддао гавҳар-
Ки, бўлсанг лутф этиб бир кеча жоним ичра меҳмоним.

 
Сизга айтар сўзим. Асқад Мухтор PDF Босма E-mail
22.08.2013 20:07

МЕН ДУНЁГА КЕЛИБ ДУНЁ ОРТТИРДИМ

Гоҳо ўй сураман: нима бўларкин
Ўз зиммамга масъул иш олиб,
Ҳаётимни буткул тўкиб солсам
Бир парча қоғозга ишониб?

Бироқ уни ёзиб бўладими?
Хўш, мана—йилларим, аҳволим, зотим...
Ажрата бошласам «ўзимники» дея,
Қайдан қайгача у, менинг ҳаётим?

Чегараси борми ўй ва ҳисларимнинг?
Узоқдаги юлдуз қалбга нур солар.
Биламан, албатта дилшикастаман
Ана у дарахтга болта урсалар.

Бугун ўйларимни безовта қилар
Узоқ космосдаги минг йиллик гардлар.
Қачон мени лоқайд қолдирган
Дахлсиз қувончлар, бегона дардлар?

Сочларимга оқ туширмадими,
Қалбга солмадими жароҳат
Заминда тикилган ҳар бир қора байроқ,
Маҳаллага келган ҳар бир қора хат?

Елкамда сезаман Бруноларнинг
Гулхан тафти каби ўт нафасини.
Ўйларимда суратлантираман
Келгуси асрлар қиёфасини.

Қайдан қайгача у, менинг ҳаётим?—
Ўйламабман ҳатто энг оғир дамлар.
Қайғу ва қувончим кўп бўлди, аммо
Сизсиз улар йўқдир менга, одамлар.

Сиз биландирманки, бари ўзимники,
Чегараси йўқдир ўи-ҳисларимнинг.
Сиз биландирманки, йиллар ва диллар,
Қувончларим минг-минг, ташвишларим — минг.

Мен дунёга келиб дунё орттирдим,
Ҳаммасиии қолдириб кетарман.
Қалбни эса сўнгги ҳужайрасигача
Ловиллатиб ёндириб кетарман.

ФАБРИКАМНИНГ ЙУЛЛАРИ

Онам хотирасига
Сизни ўйлаганимда
Ғамгинман бир оз,
Фабрикамнинг йўллари,
Сиз менга мерос.
Машаққатли бахтимни
Сиздан изладим.
Фабрикам хиёбони —
Ёшлик изларим.
Асфальт эмас эдингиз,
Қайроқи тошдан.
Узоқ-яқин йўлларим
Сизга туташган.
Ўксик болалигимни
Қўмсайман баъзан,
Сиз умримнинг илк сатри,
Тақдири азал.
Мен қайрилиб боқаман
Адашсам агар.
Сиз нурланиб ётасиз
Уфққа қадар.
Фабрикамнинг йўллари.

КЎНГИЛ

Нимадир етмайди инсонга ҳамиша,
Озга қониқмайди, кўпга интилар.
Жасорати чексиз, доимо ташна,
Ерга сиғмагандай, кўкка интилар.
Шу инсон боласи жиндак ранжиса-чи,
Ё сўзда етмаса нафис малоҳат,
Бирон ноҳақликдан, бирон совуқликдан
Юрагига тушса жароҳат.
Бирон сабаб билан жонидан тўйиб,
Умидсизлик солганда соя,
Бундай пайтда кўп керак эмас,
Бир ширин сўз унга кифоя.

УМР НЕГА ШИРИН

Хавотирли, шошилинч, ширин илк бўса,
Борлиғимни титратган лаҳза!
Кейин ундайини тополмадим, аммо
Ҳануз юрагимда яшар шу ларза.
Қайта кўролмадим етим ҳаётимда,
Сира унутмадим бир онни лекин:
Устозимнинг қаттиқ кўзларида
Ота меҳрин кўриб йиғладим секин...
Бир қушча чурқ этиб, олам уйғонганда
Шабнам қатрасида кўрдим юзингни.
Сўнг бир умр кутдим, қайтиб келмади,
Бир умр изладим шу зумни.
Шундай ноёб, олтин лаҳзаларнинг
Қадрин билмас экан одамлар.
Ўтиб кетар экан, такрорланмас экан
Умрда ягона бебаҳо дамлар.
Ўтиб кетмаса-чи?
Бирдан тўхтаб бари
Музлаб қотиб қолса нима бўларди?
Йўғ-э, кимга керак музлаб қолган ҳислар!
Орзую пушаймон — бари ўларди...
Асли шундайлиги жуда оқилона,
Балки ҳаёт сири шунда яширин.
Балки такрорланмас бўлгани учун
Умр ҳам шунақа бебаҳо, ширин.

ОНА МЕҲРИ КАБИ...

Саратон ловиллаб қуёш кўраснда
Ёнар эди кунлар—кеча эмасми?
Яна кириб келди қалбларимизга
Олтин фасл, оқ олтин фасли.
Сарин еллар билан,
Кумуш тоғлар билан,
Мисли бўйга етган бетоқат сулув,
Ёниқ, ҳаяжонли юракларимизга
Илк муҳаббат каби кириб келди у.
Ғалати туйғу бу: кўҳна, ширин, янги...
Илк бор кўргандайман кузни, далани
Ҳамма нарса сендан ёш кўринар,—
Ё шундай ширинми шунинг алами?
Боладикда қўл узатсам бирдан
Қуёшдек кўриниб очилган чаноқ
Бутун софлиги-ла қалбга уриларди
Она меҳри каби илиқ ва юмшоқ...
Ҳозир кенг далалар қайнаб ётса ҳам,
Тонгдан агрегатлар солса ҳам ғулув,
Шу катта ҳаётнинг ўтли юрагида
Сира эскимабди шу сокин туйғу.
Ҳа, шовқинли мотор қудратидан,
Энг нозик туйғулар, эзгу армонлар,
Ҳарир толалардан, оғир тонналардан
Уйилади бизнинг хирмонлар.
Ватан ҳам, биз кутган бахтли кун келиб,
Тоғ-тоғ пахтамизни қабул этган чоғ
Каттакон қалбида бир ҳис сезса керак:
Она меҳри каби илиқ ва юмшоқ...

МУКОФОТ

Мукофотга «Волга» олди
Салим бобо, бригадир.
Қайтар экан, ўтмишини
Эслаб қолди негадир.
Омоч судраб, қўш ҳайдарди,
Азоб эди у ҳаёт.
Қаримасди ўша маҳал
Қани бўлса битта от!
...Юрган сари юрагида
Хотиралар ортарди.
Оғир ўйин юз от кучли
«Волга» зўрға тортарди...

ТОНГЛАР ИЗСИЗ ЎТДИ

Яшади у, мисли бир ҳужайрали,
Жўн яшади.
Сокин ва осон.
Дилига чўғ солмас на ўйин, на иш.
Висол орзиқтирмас, ўртамас ҳижрон.
У еб-ичар, лаззат топар эди.
Роҳат топар эди уйқудан.
Қувончдан юраги ёрилмади унинг,
Сочи оқармади Қўрқувдан.
Ҳар нарсани эплай олар эди,
Қилиб ўзи учун ёқимли, ўнғай.
Ёниб-куйиб юрмай уйланиб ҳам олди,
Пижамаси юмшоқ, ҳовлиси кунгай.
Юрагига унинг из солмади қайғу,
Изсиз ўтиб кетди тонглар, баҳорлар.
Ҳайратга солмади инсон жасорати,
Шунчаки сув эди сойлар, анҳорлар...
Уни қийнамасди хаёл, муаммо,
Бир нафас ловиллаб дили ёнмади.
Аста шимиб ётди кунлар ширасини,
Ҳаёт лаззатига лекин қонмадн.
Бирдан...
ўлим келди рўпарасига.
Ўтмай қолди томоқдан ёвғон.
—Тузалиб кетасиз...—деб танишлари
Тасалли берарди.
(Яна бир ёлғон!)
Ҳеч бири ўлимнинг буюк моҳиятин
Этгиси келмасди рўй-рост тасаввур.
Наҳотки ёлғонсиз ўла олмаса,
Унга етмасмиди бир ёлғон умр?!
У азобда қолди, даҳшатга тушди:
«Ўлим нима ўзи, одамзод?!
Наҳотки у ёғи тубсиз зулмат бўлса,
Наҳотки, наҳот...»
Ҳой, ўлим нима, деб бош қотиргандан,
Ҳаёт нима, дея қилсайдинг ташвиш...
Ҳаёт ахир нечоғ саёз, майда бўлса,
Ўлиминг шу қадар совуқ ва мудҳиш..

ОЛИЙ БУТУНЛИК

О, она табиат!
Сен билан як сонман,
Сен менинг эркимсан, менинг қафасим.
Жоним ширинлиги, тириклигим сендан,
Соф ҳаводан олган нафасим.
Туғишганлик ҳисси йўл қўймайдими,—
Одатмас қуёшга айтмоқ ташаккур.
Ҳар тонг қаршисида тиз чўксам арзирди,
Ёруғ дунём менинг, кўзимдаги нур.
Сезаман экинлар танасидаги
Шарбат бўлиб оққан ризқимни.
Найкамалак, гуллар—менинг ҳисларим,
Баҳор янгилайди ҳаёт ишқимни.
Ер иссиқ, ер юмшоқ, ўзим ҳам ердан,
У кўринмас менга бир маррасимон.
Йўқ, мен абадийман.
Менга ўлим йўқ.
Тирик табиатнинг бир заррасиман.
О, ҳаётнинг олий бутунлиги!
Инсонга уфқларни кенгроқ оч,
Жамики дардларга малҳам ўзингсан,
Азобли ўйларга ёғду соч.
Азобли ўйларга ёғду соч...

БИЛСА ЭДИМ ШУНИ

Орамизда зилол бир кўл бор,
Кузнинг тиниқ зангор кўзича.
Фасллардай қувлашамизу,
Қиш ўзича экан, баҳор ўзича.
Бир-биримизга ета олмаймиз,
Бир-биримиздан кета олмаймиз,
Тонг баргида салқин бир томчи,
Кекса қуёш уни ютади.
Шу томчи эртага яна туғилиб,
Мўлдираб қуёшни кутади.
У бўлмаса гўё қуёш ёнмасмиш.
Чин эҳтирос сира қонмасмиш.
Бир-биримизни қўя олмаймиз.
Бир-биримиздан тўя олмаймиз.
Капалакми, тош ҳайкалми менинг
Ўт ичида ўтган уч туним?
Ўт ичида ўпган юлдузимда
Қолса эди тирик учқуним!
Қолса агар тирик учқуним,
Хотирангда яшаб қолардим.
Билса эдим шуни, мангуликни ҳам
Мана шу оқшомдай кутиб олардим.

ҚИЙНАЛИШ

Китобларим варақ-варақ,
Сиз қайларда сарсари?
Умрим эди яшил дарахт,
Сизлар унинг барглари.
Мен сиз билан нафас олдим,
Дард билан яралдингиз.
Ҳар гал ўксиб қолди қалбим,
Еллар-ла таралдингиз.
Оппоқ булут сузиб ўтди,
Яна томчи томмади...
Наҳот бунга ҳам кўникдим,
Дардли ўйлар қолмади?
Майли, агар тўймаса
Дилимнинг қақроқлари,
Довул турсин, тўкилсин
Умримнинг япроқлари...

АСЛИГА ТЎҒРИ

(Ҳиссиёт тўғрисида рационалистик шеър)
Тармашиб олади баъзан ўйларнинг
Ёпишқоқ, бекорчи, машъуми,
Шунда таъкидлаймиз биз ўзимизга:
«Ўйлама, ўйлама, ўйлама шуни!»
Одам ҳамон ўйлар, ўйни қуволмай,
Ўзи биладики, йўқдир кераги,
Ажаб, ҳаёт билан сингишиб кетмоққа
Ақлу идрок халал беради.
Баъзилар уйқуда ойдин кечалар
Томнинг бўғотига чиқиб юради.
Шу маҳал бир зумга уйғонса борми —
Йиқилар, ёрилар балки юраги.
Ажаб, ҳаёт билан бир бутун бўлмоққа
Ақлу идрок халал беради.
Маст қилганда бўса лаззати,
Дилни фавқулодда қувонч яйратса,
Ёки йўлда бир зум тўхтаб турсак
Тонг ҳуснига қолиб ҳайратда,
Соғинганда, висол дамларида
Бебош ҳислар билан юрак орзиқса,—
Бундай маҳалларда бирдан келиб қолган
Ҳар қандай ақлли фикр ортиқча.
Ҳаёт моҳияти тўғрисида бизга
Саволлар беради ақлимиз яккаш.
Ҳислар эса яшаш керак дейди,
Жавоби ҳам шудир: яшаш ва яшаш.
Фожиани тан олмайди ҳислар,
Қуёш кўланкани кўрмайди абад,
Худди шундай, ҳаёт ҳам ўзининг
Маҳкум эканини билмайди албат.
«Чин ақлдан» эмас, «чин кўнгилдан» деймиз.
Фақат юрак билан севамиз,
Ва муҳаббат деган ўша кўҳна сўзга
Ҳамон сиғинамиз ва бош эгамиз.
Мен дунёда минг жилд китоб ўқиб,
Топмадим бир кўнгил рисоласини.
Фарзандлар мақсадсиз, режасиз,
Қасамёдсиз севар ўз онасини.
Ҳиссиёт ҳаётнинг аслига тўғри,
Идррк гоҳо яқин, гоҳо йироқдир.
Ҳаётга муҳаббат ва яшашнинг ўзи
Ҳаёт маъносидан улуғроқдир.

УЛАР УЛГУРДИЛАР

Не-не савоб топиб, не гуноҳ этди
Тўқсонида тетик, ҳаёт бўлганлар.
Ҳеч нарсага улгуролмай кетди
Йигирма ёшида ҳалок бўлганлар.
Йўқ, йўқ, улгурдилар ёш бўлсалар ҳам,
Инсон қодир бўлган энг буюк ишга:
Улар улгурдилар энг муқаддас дам
Ўзни Онаюртга қурбон қилишга.

ОНАНИ КОЙИМАЙДИЛАР

Орамизда узоқ-узоқ йўллар;
Сенга интиламан боғлар гулласа,
Аммо йўллар... йўллар майли эди,
Орадаги йиллар бўлмаса.
Сени ўйлаганда ўша йиллар гўё
Секинлатар қалбим зарбини.
Улар мени беҳудага чорлар,
Ярадек оғрийди ҳар бири.
Лекин мен уларни койимам, чунки
Тақдир бўлиб қолган замона.
Орқамдан кузатар мени, онамдек,
У мени туққандир, чиндан ҳам Она.

ЖИМЛИК СУРОНИ

Яйлов оқшомининг эпкини илдам,
Юлғун керагалар аста ғирчиллар,
Кун бўйи эгардан тушмай, толса ҳам,
Тун яна безовта ёш йилқичилар.
Олонда оқ, қизил кийган қиз-жувон
Шов-шов шопиради бия сутини.
Оқшом тинч, босилмас дилдаги сурон,
Неларни эслатар тезак тутуни?
Вақирлаб гўшт қайнар қора қозонда,
Ўтов атрофида итлар санқиган.
Қизлар шивирлаган ўша олонда
Янги қимиз хиди анқиган...
Оқшом кўринишда осуда, сўлим,
Лекин у бир олам ўй, сир сақлайди.
Ингичка кишнаса узоқда қулун,
Биянинг кўзида юлдуз чақнайди..

Орзуларнинг мангулигин ўйлаб,
Юрагимга ғулув тушади.
Кун бағридан чиқиб бизнинг экипажлар,
Зим-зиё коинот сари учади.
Ерда эса ҳамон қадимгича
Эртаклар куйлайди ғиротларини.
Қоронғи бурчакдан чиқиб парвона
Шамда куйдиради қанотларини...

ЯЙЛОВ ТОНГИ

Кел, жонгинам, бирпас ўлтирайлик
Жимликнинг сеҳрида мастона.
Бу тун гўё фақат иккимизники,
Бу тун мангуликка гўё остона.
Қирда сурувларнинг дупури тинган,

Қўйчивонлар ёққан гулхан ўчибди.
Саксовул чўғкнинг учқунлари эса
Юлдуз бўлиб кўкка кўчибди.
Яйлов туни мунча улуғвор,
Мунча сокин бу дала-тузлар!
Бир сескансанг гўё шу зумда
Дув тўкилар ерга юлдузлар.
Тиззамга бошинг қўй.
Ойнинг кокиллари
Уфқларга тушди таралиб.
Кўзларинг сеҳрида менинг тақдирим,
Сочларингга қолгай ўралиб.
Яйлов денгизини кечар оппоқ тонг,
Нега қалбинг жиндак энтикди?
Ана, оқ нур тушди: майсада кимдир
Рўмолчасин унутиб кетибди...
Қадимий ҳисларни чорлаб уйғотар
Узоқда кишнаган той-дўнан.
Соғинишлар, нозлар такрорланар,
Ёзлар такрорланмас, жонгинам.
Кел, жимгина бирпас ўлтирайлик,
Қўзларингга яна тонг ҳуснидан ол.
Тонглар...
Тонглар ҳали олдимизда кўп,
Лекин мунақаси бўлмас эҳтимол.

УМИД

Куз эртаси. Намгарчилик,
Ҳазон биқсиб, тутун таралар.
Оёқ ости—«чилип-чилип»,
Зирқирайди эски яралар...
Бор умрингни ўйлайсан қайта,
Нимадир юракни эзадй».
Имони сустроқлар мана шундай пайтда
Яшашдан безади.
Аммо сен боқ ҳаёт денгизига:
У ўжарлик билан қилар ишини.
Разм солсанг, ҳар дам ўзига
Минг-минг иплар билан боғлайди сени.
Фасллар алмашар, долғаланар ҳаво,
Қарғалар товуши—қишнинг дараги.
Тротуарда
букчайган бир бобо
Ёш кўчат кўтариб ўтиб боради.
Ниҳолни авайлаб маҳкам ушлаган
Томири бўртиб чиққан титроқ қўллари
Хаёлида балки оламни хушлаган Баҳор,
бодроқ-бодроқ ўрик гуллари.
Кўм-кўк шовуллаши балки қулоғида,
Кўкси билан сезар соя-салқинин.
Совутгиси келар кўнгил булоғида
Саратоннинг лов-лов ёлқинин.
Бобонинг умрида кўп бўлгандир бахт,
Лекин бахт ўткинчи,
Умид — абадий.
Кекса қўллардаги мана шу дарахт—
Эртага кимнингдир толеи каби.
Бобонинг кўзида умид ялтирар,
Кўчатни кўтариб шошиб боради.
Маҳалла устида ҳамон қалтирар
Бебош болаларнинг қоғоз варраги.

АДОЛАТ

(Янги йилда чоллар гурунги)
—    Мана, умримиздан яна бир йил кетди.
Бандаси билмай ҳам қолади.
—    Шу кунга еткизди, шукр қилайлик,
Эгам ўзи берган, ўзи олади.
—    Олиб, нима, еб кетармиди?
Фаҳминг етмадими ё шунга:
У умрингдан олган ўша бир йилни
Тўкмай-сочмай қўшар ёшингга.

ҚАЛБИМ НОЗИКЛАШДИ

Янги йилнинг яқин оппоқ туни
Болалар орзиқиб тунни кутади.
Ўтган йили учган нафис қор учқуни
Янги йил сарҳадин бузиб ўтади.
Болалар ҳовлиқиб янги йил кутади,
Менга эса йил кузатиш — ғам:
Қилт этиб узилган битта япроқ ҳам
Нақ қалбимга тегиб ўтади...

Ҳаёт шундай мўъжизаки,
Қанча жабрин тортсанг оз.
Ўлим эса унинг учун
Арзимас бождир, холос.

ЭКСКАВАТОРЧИ

Экскаваторчи тупроқ ағдаради,
Қум дарёдай оқар пўлат ковшидан.
Унинг роторлари шундай дағдағали,
Саҳро уфқлари титрар товушидан.
Тортади метиндек қатламлар таги,
Кўзлардан ўт чақнар чағирлигидан.
Томирлари бўртар узоқ цехлардаги
Олтин мисқолларнинг оғирлигидан.
Ер тугамас, ҳамон қазир ошнам.
Ўн йиллардан бери шундай ковлайди.
Гўё она-Ердан аждодларнинг ҳам Ҳаққи-ҳуқуқини довлайди.
Олтин унга, чоғи, муҳиммас унча,
Мен тушунгандайман гоҳ ниятига:
Ковлар моҳиятга токи етгунча...
Инсон ҳаётининг моҳиятига.

ИНСОН

Сен кашфиёт ёлқини, оташ,
Асрий зулматларда бир ёруғ нуқта.
Барча мавжудотлар қалбингга туташ.
Бир оддий гиёҳнинг олдида тўхта.
Ариқ шилдираши, барглар шивири
Сенга жон озуғи, руҳингга дардкаш.
Гуллар билан сўраш, ҳидлаб ҳар бирин,
Капалаклар билан суҳбатлаш.
Жавоб бермасалар гапингга, майли
Совуқ юлдузларга тикилганда гоҳ,
Билгинки, қалб қўри жонлилар туфайли,
Жонлилар жонлига доим хайрихоҳ.
Кўп суздим, биламан денгиз шукуҳин.
Ғойибдан тинглайман теран сасини.
Терс туриб сезаман улуғвор руҳин,
Кўраман кўркини, жозибасини.
Мен сени ўйладим бугун соҳилда,
Ҳеч кимга тенгламам, тенгсизсан.
Кетгансан. Аммо сен доим ёнимда,
Денгизга ўхшайсан. Денгизсан.

Уфқлардан қалқиб кўҳна Амур
Оҳиста, чўяндай эшилиб оқар.
Нариги соҳилда ҳали қуёш ёнур,
Кекса нанай унга энтикиб боқар.
—Биз озмиз. Тириклар—кўзнинг нуридай,
Улганларни доим ёдда тутамиз.
Туғилмаганлар ҳам дилнинг тўрида,
Тараддудлар билан кутамиз...—
Мен шундай ўйладим: «Бундай элатни
«Кичик» дея аташ керакми?»

Тегирмон тошининг ўқида ором.
Ором гирдибоднинг қоқ ўртасида.
Жозиба теграси—саъйи бадавом,
Шундай бир ҳолат бор ишқ ўлкасида.
Ишқ—ором излаш, мушкул ва ширин,
Чархи гирдон, хулласи калом.
Сенинг кўзларингда ором яширин,
Атрофингдагилар шундан беором.

ИНСОН ЭРТАГИ

Ўтиб кетди. Ўтиб кетди лаҳза.
Ўтиб кетди, мен қараб қолдим.
На ҳаяжон менда, на оламда ларза,
Нега аччиқ фарёд чекмайди қалбим?
Ўтиб борар зумлар, ўтиб борар,
Бири—буюк, қай бири оддий.
Бири учар мангуликка қараб,
Бири вазмин ва қарийб моддий.
Ўтиб борар, елиб борар тикка,
Барини баробар елдирар бир куч.

Бири тўппа-тўғри учар йўқликка,
Шуурсиз ва аянч, салмоқсиз ва пуч.
Пучми-тўқми — ҳар ким баҳоласин,
Чунки бу аслида инсон эртаги.
Учаётган планетада одам боласи
ундай, ё бундай ўтиб кетади.

ТУШ

Мен бир туш кўрибман.
Ажаб замонлардан.
Жаҳл устида ўша сўз айтилмаганмиш.
Ҳали кўнгил ҳоли пушаймонлардан,
Аҳду ваъдалардан қайтилмаганмиш.
Висол зориқтирар, зардалар ширин,
Ёлғизлик алами ҳали нотаниш.
Билмай қовушувнинг мангулик сирин,
Диллар бир-бирига қувонар эмиш.
Кўзларнинг кўзгудек бегуноҳлиги
Тирик эмиш, тирик ва абад.
Менинг инсонлигим, сенинг илоҳлигинг
Ва бизни тенг этган ўша муҳаббат.
Олдинда узоқ йўл, узоқ умрнинг
Аччиқ-чучуклари хаёлда ҳам йўқ.
Ҳали иссиқ эмиш ёнимда ўрнинг,
Ҳаёт мўъжизалар сеҳрига тўлиқ.
Билмасмишман яқинлигин жўнгина турмуш,
Бутун бир умрни ямлаб ютган он,
Ва сўнгра... вақтнинг, худди енгсимон,
Астарин ағдарган бу ғалати туш...

ТУН УЙ СУРАР

Бизнинг боғда оқшом пайтлари,
Ииғиб олганида кун шуъласини,
Ўтлар орасида яшил чигиртка
Бошлайди тинимсиз ашуласини.
Бу кичкина жоннинг сўзсиз қўшиғин
Асли фидойилик деса бўлади.
«Ҳаёт бор...»—тун бўйи ўжар бир таъкид
Катта сукунатнинг жонли бўлаги.
Шу чириллаш борки, назаримда,
Тун ўй сурар, табиат тугал.
У бўлмаса сўқир кечалари
Руҳимиз ҳувиллаб қоларди ҳар гал.
Қашшоқроқ бўларди тун манзараси,
Бундай сеҳрий таъсир этмасди
Ҳам умумжаҳоний гармонияда
Бир азалий оҳанг етмасди...

Бизнинг боғда чиқсанг оқшом сайрига,
Ё оралаб юрсанг сен ишкомларни,
Чўчитмагил севишганларни,
Осмонларда сезсин ўзни, майлига.
Бу лаҳзалар бир умрга татир,
Бу лаҳзалар синар ёшлик сабрини.
Биз шуларни кўриб биламиз ахир
Тунги юлдузларнинг қадрини.

ОЛМА ТЎКИЛДИ

Мева тўкилади. Боғлар димиққан.
Тунлари «топ» этиб олма тушади.
Тонгги ўиларимдай тиниб-тиниққан
Оғир сукунатнинг бағрин тешади.
Бўғиқ, узуқ товуш. Унда нимадир
Сўзлайди ҳикматдан, қисматдан.
Кимнингдир уйқусин бузар, кимгадир
Заминнинг жозиба кучин эслатган...
Мен сезаман унда сеҳрий аломат,
Шошқин, эҳтиёткор товуш...
Сен мудраб Кутасан...
Одамнинг ҳаёти узра
Нимадир туради шундай омонат.
Қачондир сарфланган куч уни аввал
Аста кимирлатар... Узар бандидан.
«Топ-топ» деган сари йўқотгандай ҳар гал,
Она айрилади бир фарзандидан.
Узуқ, бўғиқ товуш...
Унда нимадир бор
Қадимий дунёдан, қисматдан.
Етилиш, паймона, муддатдан...
Олма тўкилади. Уйлар беқарор.
Хай, тўкилиш учун ҳар зот пишади.
Олмадек сеҳрий чарх айланар.
Фасллар давраси яна тугалланар...
Тонглари «топ» этиб олма тушади.

Азизим Александр Удаловга
Боғда, узоқлардан келтириб, дўстим
Бир қайин ўтқазиб қўйганди.
Шу меҳмон ўз тенгги чинор ёнида
Эрта баҳордаёқ аста уйғонди.
Уйғонди-ю, ҳамон кўм-кўк уйқусини,
Майин уйқусини қувлаётгандай.
Эс-эс хотирлайди ўрмонларни гўё,
Тушда кўрдимми, деб ўйлаётгандай.

Бизнинг боғда ҳар тонг аста янграр
Муҳаббат қисмати тўғрисида куй.
Ҳорғин кўзларимни ювар оҳанглар,
Назаримда, куйчи жиндек художўй.
Куй ғамгин бўлса ҳам, бечора нетсин,
Уйқусиз тунларим ёлғиз эмасман,
Раҳматдан ўзгани унга демасман,
Шунча орзиқтирган васлига етсин.
Бизнинг боғда биринчи қор ёғди.
Уйга ёмонликлар келмайди сира.
Сен менинг қоримсан, биринчи қорим,
Гўё бутун олам сендай бокира.
Бутун олам шундай оппоқ тинлик,
Баҳор гулларининг ҳиди келади.
Баҳор гулларидек, қор тагида мудрар
Одамларнинг эзгу тилаги.

Бизнинг боғда тун чўккан маҳал
Қалбни увиштирар укки ноласи.
Биров дер, у чорлар бадбахт қисматини,
Биров дер, қарғармиш ўгай боласин.
Мусибатдай совуқ, узоқ, гоҳ яқин,
Балки гадо фолбин, балки жиннидир.
У ўзи бегона кўздан яширин,
Лекин чақиради ҳамон кимнидир.
Бетиним саннайди, назаримда тунни
Қора бўлакларга бўлиб чиқади.
Нимага ўхшатсанг, нима десанг ҳам
Бир ғамгин афсона бўлиб чиқади.
Оқлолмаган эмиш она сутини,
Оқ сут тилар эмиш, деган гап...
Бу ҳам—эртак. Шундай сўлим тунда
Эртак рўпарангдан чиқса не ажаб!
Ҳаёт шу экан-да: ёғду ва зулмат,
Қишу ёз, ўнгу туш, тирик ва ўлик...
Шусиз бўлмас экан тугаллик сира,
Ҳатто қуш наъмаси: гўзал ва хунук.

Бизнинг боғда шифобахш ўт бор,
Халқ унинг отини баргизуб демиш.
Чунки ўша ўтни тунлари бедор
Юлдузлар нур билан суғорар эмиш.
Сиз биласиз менинг ёнишларим,
Сатрларга кўчган қалб чўғимни,
О, юлдузлар, тунги танишларим,
Нур билан суғоринг шу қўшиғимни.
Эҳтимол, шунда у бирон кимсанинг
Юрак ярасига малҳам бўларди.
Гулдек очиларди замин . инсоннинг
Атиги бир зумга ариса дарди.

Қайним Аҳмад ҳалок бўлган қишлоқда
Шаббода овулни оралаб ўтди,
Сўнгги рутубатни боғлардан қувлар,
Яна гуркиратар қалбдаги ўтни.
Оқ йўл сизга, эй тошқин сувлар!
Эрталабки туман вазнсиз, ҳарир,
Ундан нари—қирлар, сенинг қирларинг.
Ёшлигинг тентирар қирлардан нари,
Сенинг яшамаган эсиз йилларинг.
Унда тошлар ёниб кул бўлганди.
Яна бошоқ унди, салмоқли, йирик.
Баҳор бу ерларга яна ўрганди,
Сен ардоқлаб қолган мўъжиза тирик.
Ўша ёқдан келар ёшлик далдаси,
Дардли хотирани дилдан таратган.
Ўша ёқдан келар баҳор шаббодаси,
Ҳислар, куйлар оқар ўша тарафдан.

Найкамалак, сизча, спектрлар холос,
Вибрация, дейсиз, қушлар наъмасин.
Шеър эса, мана қалам билан қоғоз,
Программалашган ҳарфлар йиғмаси.
Ҳаёт-чи, оқсилми, кислотами, нима?
Юрак—насос, ҳилол—оддий кул...
Гилосдай лаб эмас, ҳужайра, тўқима,
Гулни нима дейсиз, гул-чи, гул?
Балки формуладан иборатдир дунё?
Нима дейсиз тонгни, туманни?
Ундай бўлса, мен-чи, мен ҳам ё
Модда алмашиниш объектиманми?
—Йўқ!—дегим келади, қисилади юрак,
Менга сир қолдиринг, ҳаққим довлайман
Менга гўзал, сеҳрий дунё керак,
Сирру мўъжизасиз яшай олмайман!

ДАРБАДАР

Юлдуз бўсасига Ер кўкси очиқ,
Абадий қовушган денгиз-ла осмон,
Ҳатто чақмоқ зулматларга ошиқ:
Фақат шамол ёлғиз, беошиён.
Фақат шамол ёлғиз, ерда дарбадар,
Фақат шамол ҳамон жуфтин излайди.
Дараларда изғиб, тунга нақадар
Озор берганини ўзи сезмайди.
Кезади тоғу тош, чангалзорларни,
Кимнидир чақирар ҳамон телбадай.
Дарғазаб юлқиниб, гоҳ зорланиб
Гоҳ нордай қутуриб, гоҳ елвагай,
Боғда, соҳилларда, қирлардан пастда
Сулувларнинг сочин сийпаб тарайди.
Ўтли сийналардан сирғалиб аста,
Хумор кўзларига тўйиб қарайди.
Яна кетади у, кимнидир истаб
Ва қўрқиб қалбларнинг ёнишларидан.
Бегона ётоқлар ҳидини искаб,
Мўралар дераза тирқишларидан.
У маскан тополмас маскан тарк этиб,
Руҳи ҳеч қаерга сиғмайди.
Кейин, Мажнун каби, саҳроларга кетиб,
Узоқ-узоқ ёлғиз йиғлайди.
У мингларни чорлаб ялинган эмнш,
Аммо қалбида йўқ ҳеч кимга вафо.
Шундан, у топилмас ишқнинг бедаво
Мангулик дардига чалинган эмиш.

УЧИШ

Узоқ замонларда Ирғай тол эгиб,
Ёй ясади одам,
Ўқ отди.
Шунда илк бор Учиш дарди тегиб,
Оромини буткул Йўқотди.
Уни чақирарди Ўзга оламлар.
Кейин, Калугада Тунлар беуйқу,
Планетани уйғотмасдан,
Аста қадамлаб,
Йўлнинг ярмини Босиб ўтди у.
Ўйларида униб Идрок атоми,
Фазо бирдан Гўё кичрайди.
У учди.
Оламни тутди шовқини.
Уфқ
худди ёйдек Ҳамон титрайди...

ЎТАР-КЕТАР...

«Ин ҳам мегузарад!»
Донишмандга балли.
Демак, ҳеч нарсадан бўлмайлик хафа.
Қандай аллаловчи, осон тасалли,
Қандай юпатувчи, ўнғай фалсафа!
Ин ҳам мегузарад... ором, ором қучинг.
Ҳаяжондан сақланг юракни.
Лекин ҳаяжоннинг ўтиши учун
Ахир жиндек фурсат керакми?
Ин ҳам мегузарад.
Тугиб олинг дилга,
Чиндан, ҳамма нарса, сўзсиз, ўтади.
Лекин ҳамма нарса ўзи билан бирга
Умрнинг бир қисмин олиб кетади.
Умр? Ин ҳам мегузарад, балли.
Бундан ҳам ҳеч бўлманглар хафа.
Қандай аллаловчи, осон тасалли,
Қандай юпатувчи, ўнғай фалсафа!
Ахир, «ўтар-кетар», бу—вақт ҳақида,
Бир нима ўтгунча фурсат кутамиз.
Умргузаронлик кўҳна ақида.
Аслида, вақт ўтмас, бизлар ўтамиз...
Тезроқ етсайдим, деб, йиллар йўқотамиз,
Гўё вақт тез ўтса ютамиз шунча.
Ранжитамиз, сўнгра юпатамиз,
Аммо фурсат керак дил ёзилгунча.
Алам босилгунча фурсат керак, фурсат,
Оғриқ тузалгунча фурсат кутамиз.
Фурсат керак бахтимизни кутсак;
Орзу ушалгунча фурсат кутамиз.
Мевани ўйлаймиз дилларда минг-минг
Хушбўй капалаклар қурганда маскан.
Биз висол кутамиз гоҳ ёлғизликнинг
Дардчил лаззатини қадрламасдан.
Куннинг чала-чатти қуроқларини
Йиғиб, эртагача учмоққа шаймиз.
Доимо календарь япроқларининг
Ҳазонрезгисида яшаймиз.
Саховатданмикин «ўтар-кетар» деб,
Умрни бемалол бундай улашсак?
Олдинда мангулик бизни кутардек,
Ҳозирги ҳар лаҳза учун курашсак.

ЕР

Ерга мен ўзимни жондош сезаман,
«Тупроқдан бўлган»им туфайли эмас.
Шунчаки, мен учун ҳамма нарсадан
Инсонга марҳамат ҳисси—муқаддас.
Ернинг ташвишлари битмас ҳеч маҳал,
Ҳаловат истасак биз ундан топдик.
Бир кифтин силкиса—гул, мева, асал,
Бир кифтин силкиса—қор, бўрон, софлик.
Истардим, инсон ҳам Ерга фақат дон,
Мурувват, саховат уруғин экса.
Ҳеч ким ўксимаса, ҳаммага етса
Кўк гумбаз остида тўкин дастурхон.
Назаримда, мен ҳам ерни деҳқондай
Ҳайдаб, ҳар қадамда маъно изладим.
Эҳтимол мендан сўнг бир томчи қондай
Ёнар марзаларда қолган изларим.
Ерга мен ўзимни қондош сезаман;
Тупроқдан бўлган»им туфайли эмас.
Шунчаки, мен учун ҳамма нарсадан
Инсонга марҳамат ҳисси—муқаддас.
Ҳатто, тўғри бўлар қалбдошман десам.
Тошни қайга отсанг ерга тушади.
Шунга ўхшаш, дўстим, кимга озор берсанг
Қалбим ачишади.

КОНДА

Қуёш тафти,
Кўк денгизда елкан,
Қаҳратон софлиги,
Баҳорги томчи...—
Буларнинг астойдил қадрига етган
Ягона инсондир, наздимда, кончи.
Бунда на куну тун ва на фасллар,
Бош узра қора ер, залварли, қат-қат.
Ундан ҳам оғирроқ зулмат, сукунат,
Фақат тирговучлар аста қисирлар...

Бир-бирини йўқлаб, недир сўзлагандай
Манглайларга қўнган карбит юлдузлар.
Шоир ҳар бир сўздан ўт излагандай,
Кончи ер қаърида тошдан ўт излар.
Мен бунда билдимки, ҳар юлдуз—одам,
Юлдуз замйрида бир инсон шахси.
Билдимки, кўмирдан яратилсанг ҳам
Зулматда нур бўлиш нақадар яхши!
Билдимки, меҳнатда, сўзда ва куйда
Олов—теранликда. Ундан ҳам нари!
Билдимки, кончини кутарлар уйда
Кўкдан космонавтни кутган сингари.

У БАҲОРДА КЕТДИ...

У баҳорда кетди, сени йиғлатиб,
Хуш буйга тўлганда боғлар, қўралар.
Умид томчилари аччиқ ва латиф,
Бошда олча гули тинмай бўралар.
Узоқ кўз ўнгингда турди ўша дам,
Ёз ўтди шу дамнинг -ҳисларин синаб.
Лоқайд эди унга кунлар, ойлар ҳам,
Куз ўтди ёнидан ётсираб.
Қиш келди, қор босди ярим оламни,
Қор остида қолди боғлар, қўралар.
Ёлғизлик тунлари совуқ, аламли,
Қор эса бўралар, ҳамон бўралар.
Шунда у кўринди кетган йўлида.
Меҳр излаб қайдадир балки тиланган,
Тавбадир, умиддир балки дилида,
Ўзи бошдан-оёқ қорга беланган.
Ёдга келмай қийнар унутилган қўшиқ;
Останада турди. Қор юз-кўзида.
Қор эригач, кўрдинг: ўрнида—бўшлиқ
Жиндак кўлмак қолди оёқ изида.

АЯЖОНИМИЗ

Титраб янграр эди уфқлар тонгда,—
Гўзал куйлар эди аяжонимиз.
Булутлар тўлғанар эди осмонда,
Жажжи юракларда — ҳаяжонимиз.
Қуйни қари-қартанг мукка тинглаган,
Бунда ожиз эди ҳар қанақа сўз.
Уруш мўраларди қўлсиз енглардан,
Юпун хирмонлардан — бебарака куз.
Аям кўкка қушдай интилар эди,
Этагидан ушлаб дийдирардик биз.
Яшил кўсакларда мўлтиллар эди
Чала қолган куйдек болалигимиз.
Булутлар безовта эди осмонда,
Жажжи юракларда—ҳаяжонимиз.
Дадамизни эслаб шунда ҳар тонгда
Мунгли куйлар эди аяжонимиз.
Куй бўлиб учмоқни қиларди орзу
Дадамни бир кўриш қасдида.
Аммо қанотларин ёзолмасди у,
Чунки биз бор эдик қанот остида.

БОЛАЛИК

Илк тонг нури кипригингга қўнар,
Кўкдан ювиб кетар қора уйқуни.
Қаердадир сўнгги юлдуз сўнар,
Шабнамларда қолар учқуни.
Сен оламни илк бор кўраётгандек,
Туғилиш чоғига бўласан гувоҳ.
Ҳаёт эндигина куртак отгандек,
У ҳали бир гўдак, соф ва бегуноҳ.
Лекин бирпасдан сўнг буларнинг бари
Худди болаликдай қолади ортда.
Болаликда кўрган тушлар сингари
Хотираларгина қолар ҳаётда.
Унга кириб келар тутун ва ғулув,
Тердатар ташвишлар, терлатар қуёш.
Олам яна ўша чалкаш ва улуғ,
У яна қадимий, унга миллион ёш...
Орзу олға ундар, хотира—ортга,
Булар бир-бирига, албат, зид нарса.
Лекин, оҳ, қанийди ҳар тонг ҳаётда
Чиндан болаликка бизни қайтарса!
Ҳой-ҳой, келинг,—дея,—ўша кунларим!—
Яхшию ёмонин бирга тўплардим.
Муштлашган, дўстлашган жўраларнинг барпн,
Таниш қушларимни йўқлардим.
Чангли сўқмоқларим таниб олар эдим,
Чашмалар, оқшомлар, лолазорларим,
Таниб олар эдим гулингизнинг ҳидин,
Қирққокил синфдош дилозорларим.
Кўрардим ёшгина онажонимнинг
Юзлари ажинсиз, дилбар чоғини.
Ғамли, ҳаяжонли ҳар бир онимнинг
Янгилаб дилдаги ёғду, доғини.
У билан чиқардим—далалар гилам,—
Яна узоқларга бир кўз тутардик.
Ҳамон жиндаккина илинж қўри билан
Дадамизни жангдан кутардик...
Болалик... умрнинг сеҳрли дами;
Ким билади дейсиз бу ҳолнинг сирин:
Аччиқ-бўлса ҳамки лабларда таъми,
Қалбда хотираси шу қадар ширин!

ҚИРДА

Ойдин жимлик кумуш жарангсимон
Яна бошоқларни шуълага чайди.
Тушиб қолган дондек, мен ҳам бир замон
Шу она тупроқда униб чиқсайдим.
Коинотда порлаб кўринади
Сомон йўл сингари инсон хаёли.
Инсон ўзи ҳамон ерда уринади,
Водийда анқийди арғувон боли.
Инсон кузатади мовий денгизни:
«Қайси сунъий йўлдош, қайси сайёра?»
Аммо қўшни кападаги ўроқчи қизнинг
Нозли кулгисидан қалби чилпора.
Авф этинг уни, порлоқ юлдузлар,
Инсон Ерда худди дарахт сингари:
Дарахтлар юксакка интилган сари
Чуқурроқ кетади ерга илдизлар.

БЕЗОВТАЛИК

Бола эдим. Ойижоним ёш,
Зебигардонлари ярқирар эди.
Сизни йўқлаганда, аста эгиб бош,
Менинг исмим айтиб чақирар эди.
Билмадим, исмимнинг йўқ эди сеҳри,
Менда фахр этгулик нима бўлгандир,
Балки юрагингиз оила меҳри,
Илиқ ҳислар билан тўлгандир.
Ҳар ҳолда, у сизни йўқлаган чоқда
Менинг исмим айтиб чақирар эди.
Сизнинг кўзларингиз эса узоқ-узоқда
Чақнаган юлдуздай ялтирар эди.
Ёшим, эслолмайман, нечадайдикин,
Оёқ яланг чиқдим кузатиб наврўз.
Умид юлдузингиз сўнмади, лекин
Сиз сўндингиз, дада, бемавруд.
Окоплардан яна қалқиди дунё,
Мерос қилиб олди уни наслимиз.
Планетанинг чакка томири гўё,
Ҳамон тепиб турар нотинч асримиз.
Кеча бирдан кимдир мени илк марта
Исмимга исмингиз қўшиб чақирди.
Ёшим энди сиздан бўлса ҳам катта,
Бутун вужудимда чақмоқ чақилди.
Мени чулғаб олди безовта туйғу:
Хўп, мағрур юрарман эслатиб сизни,
Лекин айни дамда дилга тушар ғулув—
Оталар исмига муносибмизми?

ТУҒИЛИШ

Тонг олдидан ёмғир севалаб ўтди.
Кейин кўк очилиб, ёғди юлдузлар.
Ердан ҳовур кўтарилди, худди
Қимирлаган каби зимдан илдизлар.
Қимгадир муқаддас бир зум яқинлади
Қоровул ўчирди сўнгги фонарни.
Июль қуёшининг илк ёлқинлари
Япроқларга сачраб ёнарди.
Ер ёш; софлик жимирлатар этни,
Зориққан ғунчалар очилди боғда.
Панжарадан ошиб чиқиб кетди
Майсазорда юрган яшил шаббода.
Эшикдан эшикка югуриб еларди,
Суюнчи сўрарди, суюнчи.
У гўё тақдирни олдан биларди,
Гўё йўқ дунёнинг ғами, куюнчи.
Ийманиброқ турар ота пойгакда,
Кўксида юлдузи, бир қўли майиб...
Ичкарида эса, оппоқ чойшабда
Жаҳоннинг умиди ётар жилмайиб.

Билмадим, йўлингга кимлар бўлди ғов,
Безиди кулбамдан файзу фаришта.
Кўнгил мулким менинг алғов-далғов,
Қайт, дунёмни қилгил саришта.
Бари ўлда-жўлда—рўзғор, ҳис, хаёл...
Сенинг қўлларингга ҳаммаси муштоқ:
Қувонч гулларимга сув сеп. соҳибжамол,
Қайтиб, кўзларимнинг юлдузни ёқ.
Тонгдек балқи эшигимдан кириб,
Сўнган ўчоқларим ёнсин меҳрингдан.
Бунда ҳамма нарса сенинг билан тирик,
Бунда ҳар мўъжиза сенинг сеҳрингдан.
Хаёл зулматига сочинг чулғанар,
Қийнар илк нигоҳинг мангу лаҳзаси.
Деворда соядек эс-эс тўлғанар
Тунги бўсаларнинг сирли лаззати.

Айтсанг-чи, йўлингга кимлар бўлди ғов,
Безди-ку кулбамдан файзу фаришта.
Кўнгил мулким менинг алғов-далғов,
Қайт, яна дунёмни қилгил саришта.

НОМАЪЛУМ СОЛДАТ

Жасорат майдони—саҳна эмас, ҳа.
Бўлиши шарт эмас гувоҳлар.
Баъзан жасоратга гувоҳ шунчаки
Номсиз тепаликлар, тонглар, гиёҳлар
У тонг каби балқиб туғилади
Пинҳона, ҳар кимнинг қалбида.
Халқ балки билмас, у содир бўлар
Фақат виждон, виждон олдида!
Бугун гул кўтариб келганлар—унга
Бободир, сингилдир, онадир...
У тарих қаърида қолса-да ўзи,
Бизни келажакка чорлаб ёнадир!
Цезарь эрталабдан нохуш эди боғда,
Дунё кўз ўнгида бегона, эриш.
Хунук бир туш кўрди.
Руҳи алағда.
Тушда ўз онасин зўрлаган эмиш...
Дарҳол чорлади у кулли уламо,
Мунажжимлар, фолбинларини.
То таъбир этилсин бу мудҳиш рўё,
Истиқболими бу, олдинларими?
Улар жаҳонгирни танг қолдирдилар,
Туш эмас, бу омад ситораси, деб.
Заминга ҳокимлик ишораси, деб,
Ботин ниятларин ўт олдирдилар.
Ҳа, Замин...
Она-Ер! Чексиз оламда
Тирикликни туққан ягона манзил.
Уни таҳқирлайман деган ҳар банда,
Ҳар худо—разил...

ИККИ ГУЛ

Энди айтсам айта қолай,
Анча бўлди бу гапга.
Бир ёш сулув қизча билан
Ўлтирардик эгатда.
Лов-лов ёнар, камгап экан,
Мен сўзини кутардим.
У ийманиб ерга қарар,
Мен саволга тутардим.
Хаёл кетиб қолар эди:
«Кўзлари мунча тийрак...»
Аммо бугун мен у ҳақда
Хабар ёзишим керак.
Шунинг учун ишга ўтдим,
Тийиб бебош ўйларни.
Жавоблари чала-чулпа,
Рўмол учин ўйнарди.
«Ҳа, жўякка йўл соламиз
Шабнам кўтарилганда...»
«Ҳа, штурвал оғир, лекин
Қийин эмас билганга».
Қуёш тапти ёноғида,
Манглайида — сепкили.
Нафасидан сезилгандай
Сирли тонглар эпкини.
Узоқларга тикилади,
Узоқларда қорли тор.
Гап ололмай қийналаман,
Қиз ҳам менга хайрихоҳ.
«Ҳа, чарчайман... лекин, қаранг,
Оқ булутлар қалқиди... »
У турганда изларидан
Чақмоқ ҳиди анқиди.
Бирга турди пахтазорнинг
Тароватли еллари.
Кўз ўнгимда комбинезон
Сиқиб турган беллари.
...Ёзолмадим мақолани,
Чиқмаслигин билгандим.
Лекин ўша учрашувда
Бир нимани ўргандим.
Меҳнат қилган ўзи билар
Унинг ички зиёсин.
Сўзлаб бериш мушкул экан
Меҳнат поэзиясин.
Дерлар: шеъру меҳнат гули
Дил тўрида битибди...
Шеъриятнинг сирларини
Ким ҳам баён этибди?
Уни баён этиб бўлмас,
Қанча куч сарфламанг.
Гул атрини ҳидлаб билинг,
Гул атрин таърифламанг.

ДЕРАЗА ЁНИДА

Сильва Капутикяндан
Сенга интизорман.
Хира дарпардалар...
Тунги чорраҳадай дунёйим бўм-бўш.
Жимликни сеҳрлаб кўчар шарпалар,
Ҳар қадам товушидан қалбимда жунбиш.
Ҳамон умидворман,
Қалбим маликаси!
Соғинч ва аламдан тун ҳам зим-зиё.
Яна узоқларда шошқин қадам саси,
Бу ҳам ўтармикин, тўхтармикин ё?..
Эвоҳ,
Бу ҳам тўхтамади, ўтди.
Қалбга зардоб бўлиб томди ўкинчи.
Қалб зирқирар,
Чунки уни худди
Топтаб ўтар эди ҳар бир ўткинчи...

КУЗ

Кузги булут келиб оқшом асноси
Боғлар этагида кўздан йўқолди.
Силкитиб уфқнинг ўтли тасмасин,
Чинор тагларида кўлмак сув қолди.
Чинор сўнг бор сезди танида илиқ,
Пилдираб тушганда охирги япроқ.
Сувни чайқадию бир зумлик титроқ
Сўнг яна жим бўлди, осмондай тиниқ
Кўлмакда шафақнинг бир томчисидек
Ёнарди чинорнинг сўнгги туҳфаси...
Бежизмас, шоирнинг илҳомчиси деб
Сени атайдилар, эй ўйчан фасл!

ШАМОЛ

Тунлари интизор кутасан хабар,
Эшик ғирчилласа уйқунг қочади.
Билмасмидинг ахир шу пайтга қадар:
Баъзида эшикни шамол очади...
Билмасмидинг, шамол—енгил, дайди;
Унга муҳаббат ҳам, тақдир ҳам арзон.
Бугун сочларингни силаб эркалайди,
Эртага боғларни этади ҳазон.

ЯПРОҚ

Очил бува юзга қўйди қадам.
Чинор чорлар уни, ёлғиз умрдош,
Фақат чинор унинг дардига ҳамдам.
Қолган ҳамма нарса, ҳатто водий ҳам,
Ундаги денгизлар, дарёлар ҳам ёш.
Турди, ҳар кунгидай, элдан илгари.
Ҳувиллаб ётарди кимсасиз гузар.
Ҳазонга бурканмиш сайҳон чимлари.
Бува кўнглидаги ўйлар сингари
Кўкда паға-паға булутлар сузар.
Кеч куз, совуқ. Чинор яланғоч.
Шохлари қизларнинг сийнасидай оқ.
У тайёр, у кутар, у қишга муҳтож;
Фақат бир бутоқда, гўё ноилож,
Қалтираб турибди ягона япроқ.
Бува, титраб оқ киприклари,
Тихилиб қолди, гўё ўз тақдирига.
Ёнида йўқ яшил, тириклари,
Узилиб учган минглаб шериклари,
Нега шафқат қилган шамол бирига?
Изғиринлар уни юлиб кетмабди.
Бу йилги баҳорнинг сўнгги мероси.
Аёзларнинг унга кучи етмабди,
Ҳамон илиниб турар.
Демак битмабди
Томирлардан келган ҳаёт шираси.
Бува илк бор сезди ғалати тўйғу.
Ёлғизлик... Сариқ барг сал шитирларди.
Қузнинг оч шамоли кезарди ғув-ғув.
Изғиринда чолга чинорнинг мангу
Яшил шовуллаши эшитиларди...

ЧАШМА

У кетди. Қишлоқнинг бўз болалари
Уни бир кўрмоққа ҳамон ташнамиз.
Узоқ эмас чоғи кент оралари—
Бир кун чорлаб келди ойдин чашмамиз.
Қайтиб кетар экан, чашма сатҳида
Юлдузлар безовта тебраниб қолди...
Турмаган эди-ку бу қиз аҳдида,
Нега чашмамиздан яна сув олди?

ЮРАК
Қалб, чида! Сендаги бу янги туйғу
Утдай хавфли, бемавруд ва ёш...
Сир бўлиб қолсин у қаърингда мангу,
Ғаму шодликларга бергансан бардош.
Тасаввур қил, ахир, ҳаммага ҳамма
Сўзласа дардини, шикоятини,
Айтиб бераверса ҳар бир қадамда
Эзгу муҳаббатин ҳикоясини.
Айтиб бераверса барчага барин—
Омаду жудолик ва ёнганини,
Рашк, умид, алами ва афсусларин,
Алдагани, қувонганини.
Юрак сирларини ёйса оламга,
Ғусса уммонида ғарқ бўлар эдик.
Бахт қувончда сузган барг бўлар эдик,
Жой ҳам қолмас эди балки одамга...
Хайрият, бу—ҳар кимнинг ўз иши,
Ҳар ким ўз ичига ютиб юради.
Ишқилиб, мард бўлсин бу ишда киши,
Дарёдай кенг бўлсин инсон юраги!

ЭРКИН

Совуқ эди, оқ қувоқлар шумшук;
Қушлар бўғотларга кириб беркинган.
Фақат битта ҳурпайган чумчуқ
Нимадир кутарди бизнинг Эркиндан.
Нимаси биландир унга ўхшаган
Эркин ҳам қўл чўзди, кафтида ушоқ.
Бехос эҳтиётлик қочди қушчадан,
Эски ошнасини топгандай шу чоқ,
Шохдан шохга тошдай отилди,
Тўкиб қувоқларнинг кумуш нинасин.
Совуқ юмшаб, изғирин ҳам тинди,
Дегандай: орада ноз ҳуркимасин.
—    Мен булбул эмасман, ёки мусича,
Майлими? — дегандай чумчуқ ўзича,
Чурқиллаб, гоҳ қараб унинг афтига,
Учиб келиб, қўнди кафтига.
—    Дадил бўл... — деб
Эркин, баланд тутди,
Эриш қитиқ сезди бармоқларида,
Саховат қуёши ёнарди худди
Совуқдан қизарган ёноқларида.
Ҳар бир ишчан, серсавлат киши,
Шу ерда қадамин секинлатарди.
Тўхтаб хотин-халаж, унутар ишин,
Боболар соқолин селкиллатарди.
Тўхтаб қолардилар.
Чумчуқ эмас, гўё
Мўъжиза топгандай бола кафтидан,
Кўзларида қувонч бир дунё
Жиндак эзгуликнинг оддий тафтидан.

ҚУЁШ

Офтоб чиқди оламга,
Яна ёниқ, яна ёш.
Шундай сахий, шундай сахий
Ҳар томчида—бир қуёш!
Ҳар қорачиғ тубида у
Қувонч бўлиб ёнади.
Қуёш менинг боғларимда
Шарбат бўлиб томади.
Чарақлайди ойналарда,
Ҳамма унга интизор.
Ҳали унинг иши кўпдир,
Ҳали кечга анча бор.
Чарчайди у, чанқайди,
Уни йўлда кутаман.
Қиров қўнган гулбаргни
Кафтларимда тутаман.
Олов ёлларини силкиб
Толиққан отдай ювош,
Иссиқина кафтларимдан
Шабнам ичади қуёш!

МАНГУЛИК

Ўзини денгизга бағишлаб, дарё,
Жилғалар ўлади.
Узоқ-узоқ янграб замонлар аро
Қўшиқлар сўлади.
Ёруғ ёниб,
Шон-шуҳратга қониб,
Юлдуз ўчади—
Йўқлик дунёсига кўчади.
Гоҳ ҳавас қиламан...
Лекин аслида:
Мен у ҳам бўлмасам,
Бу ҳам бўлмасам.
Табиатдай бўлсам: сўлсам-да фаслида,
Сира ўлмасам!

Биламан: йилларнинг оқими
Қонимни совутар қалбимда.
Лекин йилларимнинг асили
Бари бир—олдинда.

Ҳужайрамнинг ҳар бир бўлагида
Аждодлардан мерос қоним бор.
Саҳродаги карвон йўлларида
Ёзилмаган эзгу қонун бор:
Олислардан келган ташна мусофир
Ногоҳ бир манзилда қудуқ топади.

Тўйиб ичгандан сўнг, геолог, шофёр,
Ирғай, ёвшан билан устин ёпади.
Токи қум босмасин қуюнлар келса,
То ямлаб кетмасин қуёш ёлқини.
Ундан кейин келган нотаниш кимса
Топсин қатраларнинг жонбахш салқинин.
Мен билишим керак, билишим керак,
Бир савол қалбимга ларза солади:
Аждодлардан мерос қонимдан бўлак,
Мендан издошларга нима қолади?

 
“… Дардингға Навоий ҳолин истишҳод бил” PDF Босма E-mail
17.01.2014 12:10

Навоийнинг ошиқона, орифона, риндона дея, нисбий жиҳатдан тасниф этилган лирикасида соф маънодаги илмий-маърифий ёки таълимий-ирфоний асарлар ҳам мавжуд. Бунга унинг ғазалларидан ва кичик лирик жанрлардаги асарларидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ҳазратнинг ушбу тарздаги асарларида маърифат тушунчаси изчил мазмун-моҳиятга эга бўлган ҳолда, баъзан тадрижли тарзда баён этилади.

Бизни чуқур мушоҳадага чорлаган бир ғазалда шоир ҳақиқат асроридан сўз юритар экан, мажозий маънода қўлланиладиган май, маъшуқа, соқий каби бадиий тимсолларга мурожаат этмайди. “Ғаройиб ус-сиғар” девонига киритилган мазкур ғазалда ҳаёт ҳақиқатини изловчи, истовчи билан (кўнгул, солик, дўст, пири дайр) маърифий суҳбат қурилади. Ғазал чуқур мушоҳадавий, ирфон асрори сабоқларидан иборат.

Эй кўнгул, ер-кўк асосин асру бебунёд бил,
Ул кесакни суда кўр, бу саҳфани барбод бил.

“Ул кесак” – ер курраси, “бу саҳфа” – кўк, осмон. Демак, баъзан абадийга ўхшаб кўринган ҳаёт ниҳоятда омонат, сувда эриб, йўқ бўлиб кетадиган кесакдан ҳам, йиғиб олиниб, ғижимлаб ташланадиган қоғоздан ҳам хор, субутсиз экан.
Ғазалда ўз даври ижтимоий масалаларига, муаммоларига муносабат тўғридан-тўғри баён этилмаганлиги боис, уни соф ирфоний мазмунга эга, дедик. Аммо, ислом шариати ва тасаввуф таълимоти шоир яшаган даврнинг етакчи мафкураси бўлганлиги аён-ку. Шундай экан, жамиятнинг энг чуқур фикрловчи аъзолари – сўфийлар тарбиясига киришган шоир, аввало, ўз илми, ижоди ва пирлик фаолияти билан жамият поклиги ва барқарорлиги учун хизмат қилади. Ушбу ғазалида Навоий пир сифатида намоён бўлади.
Навоийнинг ўз даври ижтимоий ҳаёти масалаларига сўфиёна нигоҳ билан қай тариқа муносабат билдирганлиги диққатга сазовор. Маълумки, шоир илмий ва бадиий ижодида, давлат арбоби сифатидаги ижтимоий фаолиятида ислом сарчашмалари бўлмиш Қуръони карим ва Ҳадиси шарифлардаги умумбашарий илғор ғояларга таянади, тасаввуф назарияси, унинг илмий-ғоявий асоси бўлмиш вужудуюн таълимотини чуқур ўрганади ва тарғиб этади. Унинг фалсафий-бадиий тафаккури тараққиёти ислом маънавиятини кенг идрок қилиш ва уни ўз ижодий ҳамда ижтимоий фаолиятида тарғиб этиш ғоялари билан бевосита боғлиқдир.
Ғазалнинг дастлабки уч байтида шоир калом олими сифатида намоён бўлади. У Қуръони карим оятларига асосланиб ер қиёмат кунида титроққа тушиб, текис ёйилиб қолиши, тоғлар майдаланиб кетиши, осмон ер устидан сидириб олиниб, ғижимланиши ҳодисаларига ишора қилади. Албатта, инсон жисми ҳам худди шундай бебақо:

Жисм уйи чунким, эрур фоний, тафовут йўқ ани
Гар фано сайлобидин вайрону гар обод бил.

Жисм уйини йўқлик сели вайрон қилса ҳам, обод қилса ҳам фарқ йўқ. Тўрт унсур – ҳаво, сув, тупроқ, оловдан яратилган вужуд ўзидаги нафс юкидан қутулмас экан, ҳатто, тўрт илоҳий китоб – Таврот, Забур, Инжил, Қуръони каримни ёд билса ҳам ҳеч қандай фойда кўрмайди:

Тўрт унсур қайдидин то чиқмагайсен, нафъ эмас,
Осмоний тўрт дафтарни тутайким ёд бил.

Ғазалнинг бундан кейинги байтларида, Навоийни, энди, тасаввуф олими сифатида кўрамиз.
Лирик қаҳрамон навбатдаги байтда сўфиёна мушоҳадага берилиб, тангри таолони таърифу васф билан идрок этмоқчи бўлади. Аммо, бунинг ҳам имкони йўқ. Оддий кўз билан қуёш синоатини кўриб бўлмаганидек, оддий тил яратгучи сифатларини муносиб тарзда васф этишдан ожиз:

Эйки дебсан, ҳақни не таърифу васф ила билай,
Васфдин мустағнию, таърифдин озод бил.

Дунё неъматларига майл этмайдиган покиза хилқатлар – фаришталарнинг руҳий озиғи тангри таоло зикридир. Ҳақ йўлига қадам қўйган эл поклар сафига қўшилмоқ учун худди шундай озиққа рағбат этмоғи даркор:

Тенгри зикриким, малойикка ғизои руҳ эрур,
Бу ғизони ҳақ йўлиға кирган элга зод бил.

Ҳар қандай тариқат тарбиясининг асосларидан бири зикрдир. Тариқатларни бир-биридан фарқловчи унсур ҳам зикр. Пир эътиқодига кўра дил покизалиги зикр биландир. Зикр – ботин сабоғи бўлиб, зоҳирий сабоқлардан кўра муҳимроқдир. Зикр меваси эса маърифатдир. “Маърифат лаззати дилда бўлади, – дейилади шайх Муҳйиддин Ургутийнинг “Мактубот”идан жой олган бир мактубда. – Маърифат лаззати ҳамма лаззатлардан яхшироқ ва хушроқдир. Маърифат самараси эса муҳаббатдир”. (Шайх Муҳйиддин Ургутий. Мактубот. Тошкент. Мовароуннаҳр нашриёти. 2006 йил, 73-бет).

Гар ҳабибим қилса изҳори калом, эй пири дайр,
Исойи Марямни ул дам гунги модарзод бил.

Фард бўлмоқ – нафс юкидан, ўзлигидан ажралмоқ демак. Нафс кетгач, руҳ қолади. “Билсинларким, – дейди яна Шайх Муҳйиддин Ургутий ўша “Мактубот”ида, – илм руҳнинг таъсиридан ҳосил бўлади. Аммо, ҳақ субҳонаҳу ва таоло оинадай пок қалбга назар қилади”. (79-бет). Ҳақ таоло юзи зуҳур этган қалб эса чин ошиқ қалбидир:

Мантиқи ишқ ичра ошиқни тасаввур айла навъ,
Фард бўлганларни бу йўлда анга афрод бил.

Май кўҳанпири – тавҳид асроридан соликни огоҳ этгувчи пири тариқат, муршид. У соликни бу дунёда эл оёғи остида тупроқ каби ястаниб ётишидан авлиёуллоҳ даражасига етиб олгунига қадар тарбиялаб, сўнгра рухсатнома беради:

Эл оёғиға тушардин бошқа чиқмоқ рамини
Май кўҳанпиридин ушбу дайр аро иршод бил.

Эй сулук аҳли, қачон мақсуд топқумдир десанг,
Мосиваллоҳни фано кўрган куни мийъод бил.

Худодан бошқа барча борлиқ йўқ бўлиб кетган муддатда солик мақсадига етади, яъни, ваҳдат ҳосил бўлади. У вужудан ҳақ вужудида сингиб кетади. Аммо, солик илм истовчи эмасми, тавҳид асрорини идрок этишга интилади:

Эйки дебсенким, билай тавҳид сирин хабар,
Шаръдин неким тажовуз айлади илҳод бил.

Тавҳид масаласида шоирнинг дунёқараши қандай? Тасаввуф таълимотининг назарий масалаларидан бўлмиш “тавҳид” тушунчаси Навоий шеъриятида анча чуқур ифодасини топган…
Ғазал мақтаъсида шоир ўзининг камолот йўлида ҳамон йўлчи эканлигини таъкидлайди. Унга кўра, «эй дунё ва жаннатдан кечиб ягона беҳамто дўст васлини топа олмаган толиб, бу дардингга бир далил, исбот келтирмоқчи бўлсанг, Навоий ҳолига боқ, у тасдиқлаб беради».

Дўст васлин топмаған дунёву уқбодин кечиб,
Ушбу дардингға Навоий ҳолин истишҳод бил.

Бу ғазал “ёшлик даври шеърияти” деб номланган девондан ўрин олган бўлса-да, аслида, шоирнинг ўрта ёшлик даври ижоди маҳсулидир. Чунки, Навоий ғазалларида маърифий мавзу шоир ҳаётининг турли даврларида ўша давр мазмуни билан ҳамоҳанг равишда намоён бўлади. Чунончи, ёшлик даврида анъанага эргашиш («Илк девон» мисолида), йигитлик даврида ҳаётсевар фалсафий моҳият касб этади («Бадоеъ ул-бидоя» мисолида). Ўрта ёшликда шоир сўфиянинг назарий масалаларига мурожаат этиб, таълимий-дидактик асарларга майл кўрсатади. Бу ҳодисани унинг таржебанд, таркиббанд, соқийнома ва қитъа жанрларида яратган асарлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Қарилик лирикасида эса, ғазалларда мавзу-ғоя ифодаси, тасвирланмиш ва тасвирий имкониятлар турлича бўлса-да, пировард натижада, якуний фикр, хулоса бир маънода, яъни, ўзликдан кечиб, фанога юз тутиш мақсади ифодаси билан интиҳо топади.
Юқорида қайд этган мулоҳазаларимиздан келиб чиқадиган хулоса шуки, Навоийнинг ҳар бир ғазали чуқур маънолар хазинасидир. Биз бу хазинанинг бир кичик нуктасига эътибор қаратдик. Аммо, шуни ҳам тўлиқ тушундик, дея олмаймиз. Бу ҳақда унинг ўзи ҳам таъкидлаб, «менинг нукталарим жуда нозикдир, улардаги рамзий маънолардан бир заррасини изҳор этиш учун мени тушунадиган бир киши бўлса эди, кошки», дея умид қилади:

Нукта нозук бўлди асру бўлғай эрди, кошки,
Шаммае бу рамздин зоҳир этарға маҳраме…

Дилором САЛОҲИЙ,
филология фанлари доктори

 
Антиқа қурбақа. Марк Твен PDF Босма E-mail
28.10.2013 16:29

Жим Смилей гаров ўйнашни жуда ёқтирарди. Ит уриштирса ҳам, хўроз уриштирса ҳам дарров гаров боғлайди. Деворда иккита қуш кўрса ҳам: «Қайси бири олдин учиб кетади?», деб гаровлашаверади.
Бир куни Жим Смилей қурбақа тутиб олди ва: «Мен уни қўлга ўргатаман», деди. Қурбақасига Даниел Вебстер деб от ҳам қўйди. У қурбақаси билан фахрланар, уни кичкина қутичада сақлар, гоҳо қўшни қишлоқларга қурбақа пойгаларига олиб борарди.
Даниел Вебстер уқувли чиқиб қолди. Смилей уни узунликка сакрашга ўргатди. Вебстер барча қурбақалардан узоққа сакрайдиган бўлди. Бироқ Жим Смилей жуда содда одам эди. Кунларнинг бирида бир ажнабий қутича ушлаган Смилейни йўлда учратиб:
— Қутичангизда нима бор?—деб сўради.
— Қурбақа,— деб жавоб қилди Смилей. Ажнабий  Даниелни  қўлига олди,  уни  айлантириб томоша қилди, сўнг оҳиста сўради:
— Айтинг-чи, у қандай каромат кўрсата олади?
—Ҳм,— деди Смилей,— ягона каромати шуки, у бу яқин-атрофдаги истаган қурбақангизни узунликка сакрашда ортда қолдиради. Гаровга қирқ доллар тикиб айтаманки, у сакраш бўйича чемпион бўлади.
— Мен бир мусофирман,—дея жавоб берди йигит,— кўриб турибсизки, қурбақам йўқ. Қурбақам бўлганида сиз билан гаров боғлашардим.
— Э, бу жуда осон,— деди Смилей хурсанд бўлиб.— Қутичамни ушлаб туринг, ҳозир мен сизга қурбақа тутиб келаман.
Ажнабий йигит қутичани олди, чўнтагидан қирқ дол-лар чиқариб, Смилейнинг долларига қўшди ва ўтириб кута бошлади. Смилей кўздан йўқолгач, Даниелни қу-тичадан олди-да, оғзини сочма ўққа тўлдириб, ерга қўйди. Бу орада Смилей қурбақа топиб келди.
— Қани,— деди ажнабийга,— қурбақангизни Да-ниелнинг олдига қўйинг-чи. Олди оёқлари манави чизиқда турсин. Ҳа, балли. Учгача санайман: бир, икки, уч. Олға!
Улар қурбақаларнинг орқасига туртишди. Янги тутилган қурбақа чиройли сакради. Даниел эса фақат елкасини учириб қўйди, холос. Ажнабий йигит пулни олиб жуфтакни ростлади. Смилей хайрон эди: «Нега қурбақам сакрамади-а?» У Даниелни бўйнидан ушлаб кўтардию қичқириб юборди:
— Уҳ, намунча оғир бўлмаса бу?..
Даниелнинг оёғини осмондан қилганди, оғзидан бир ҳовуч сочма ўқ тушди. Буни кўриб Смилей ҳамма гапга тушунди. Қурбақани итқитиб, йигитнинг кетидан чопди. Бироқ унинг қораси ҳам кўринмасди.

Ўроқ Равшанов таржимаси

 
Мирий (1830-1899) PDF Босма E-mail
20.03.2014 18:04

Мирий (тахаллуси; асл исм-шарифи Очилдимурод Неъматилла ўғли) (1830 — Каттақўрғон—1899) — шоир ва хаттот. Каттақўрғондаги Нақибхўжа ва Бухоро мадрасаларида ўқиган. Каллиқўрғон мавзеида қозилик қилган (1888). Мирийнинг мукаммал девони, иккита баёзи, қатор эпик асарлари сақланган. Мирий ижодининг асосий қисмини унинг достонлари эгаллайди. «Раъно ва Зебо» (1884) достонини форсийда ёзган. Мирий тарихий воқеалар асосида романтик услубда «Қиссаи Салим Жавҳарий» (1887), «Рустам ва Суҳроб» (1898), «Маждиддин ва Фахрунисо» (1899) достонларида адолатли тузум, фаровон турмуш, комил инсон ҳақидаги илғор фикрлари акс этган. «Гулнома», «Чойнома» каби маснавийларида ҳаёт ҳақидаги фалсафий-эстетик қарашлари ўз ифодасини топган.
Мирий Фирдавсий «Шоҳномаси»нинг бир қисмини ва Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Анвори Сухайлий» асарини шеърий йўлда туркийга таржима қилган. Навоий, Жомий, Саъдий ва бошқа шоирларнинг айрим асарларини насҳ ва настаълиқ хатларида кўчирган.
Мирий ғазалларида ҳаёт зиддиятлари, турмушдаги тартибсизликлар, ноҳақликларни тасвирлаган. Ҳажвий шеърларида эса риёкор қозилар ва миршабларни фош этган. Шоир лирикаси, ҳажвиёти ва эпик асарлари юксак бадиий хусусиятлари билан ажралиб туради. Мирий асарлари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Самарқанд давлат университетининг асосий кутубхонаси фондларида сақланади.
Бегали Қосимов.


ҚИССАИ САЛИМ ЖАВҲАРИЙ

(Достондан парча)

Бу достон жавҳари Салим Жавҳарийнинг ахборотидан Ҳажжожга изҳори бобида

Ким эмди айлайин бир қисса оғоз,
Салими Жавҳарийдин нуктапардоз.
Ким ул Ҳажжожи зулм ичра ягона,
Тилар эрдики, бир яхши фасона.
Топиб Фаттоҳ олиб боргач Салимни,
Фасоҳат бобида йўқ-йўқ калимни.
Буюрди шаҳ сўзунг оғоз айла,
Фасонангға мени дамсоз айла.
Дуо айлаб Салими нукта ошуб,
Етурди шоҳлиғ расмида услуб.
Деди, эй шаҳриёри рубъи маскун,
Мутеи хидматинг бўлсун Фаридун.
Эшит бу қулни кўрган саргузаштин,
Кезиб оламға юрган кўҳу даштин,
Отамға бор эди моли фаровон,
Ҳисобу сондин ортиқ гавҳару кон.
Эрам монанд боғу бўстонлар,
Биҳиштосо таажжуб гулситонлар.
Қамар заррин эшикда қул туман минг,
Қанизаклар неча симинбадан минг.
Зару сим ончаким имкондин ортиқ,
Дуру лаъл ул сифатким кондин ортиқ.
Шиори базл ўлуб, андешаси жуд,
Гадолар хони лутфидин топиб суд.
Ялангғоч тўн топиб, очлар наво ҳам,
Ани асрида эрди бенаво кам.
Жаҳон эҳсонидин андоғ бўлуб шод,
Бўлубон мулки Восит завқобод.
Акобирларга поси ҳурмат андин,
Лозимларга шавқи шафқат андин.
Демишлар они Абдуллои тожир,
Жавоҳирға фузунроқ эрди моҳир.
Қўюб эл они исмин Жавҳарий от,
Етуб зотиға жавҳардин мубоҳот.
Бўлубон мояси дурру гуҳардин,
Бадахшонға бориб, гаҳ Қошғардин.
Дегил ҳар важҳ дунёлиғда хурсанд,
Вале боғида бутмай нахли фарзанд.
Берибон симу зар дарвешларга,
Ўғул умедида дилрешларға.
Ҳадаф топгач баногоҳ тири уммед,
Ҳамоно топғон ўлса умри жовид.
Йиғибон мажмуе жамъи касире,
Тузуб жашне йиғиб барною пири.
Бериб Воситға зийнат боғлаб ойин,
Хўтан бедил бўлуб, шармандаси Чин.
Менга ҳам тангри айлаб лутф ёвар,
Чу бўлдум лутфи ҳақдин етти ёшар.
Муаллимға бериб қилди хитобе,
Ярайдур айласа илм иктисоби.
Ўқуб ҳар илмдин топдим камоҳи,
Ўлуми фикҳу тибдин интибоҳи.
Бўлуб оз чоғда ҳар фан ичра моҳир,
Акобир расмиға кўз тикдим охир.-
Муборизлиғда, тирандозлиғда,
Ҳам андоғ нарду шатранжбозлиғда.
Фариди вақт бўлдум ҳар фан ичра,
Қилурдим кўп ўюнлар жавшан ичра,
Уқумдин каркадон бош тортар эрди,
Қиличим шер бағрин йиртар эрди.
От устида ўюнлар айлар эрдим,
Масоф ичра баҳодир сайлар эрдим.
Киши размим учун майл айлай олмай,
Уруб сафлар бузар эрдим паёпай.
Менга бўлмай биров бу ишда ҳамто,
Масофимдин қочарди ҳар тавоно.
Ёшим ўн еттига еткурди зийнат,
Топиб ўн тўрткунлик моҳ талъат.
Карими ихтилотимға бериб зайн.
Фалак хуршеди янглиғ қурратулайн.
Никоҳ айлаб киюрди хилватимға,
Кавокиб кўз тикарди ишратимға.
Отам роҳатда, мен ишратда машғул,
Неким амр айлабон мен анга маъмул,
Отамға етти чун азми зарурий,
Етушти заъфи тан, кетти шуури.
Танини нотавонлиғ зўр қилди,
Тушуб беморлиғ ранжур қилди.
Қулоғиға етушти кўси реҳлат,
Менга айлар эди неча васият,
Ки эй умрумни боғини ниҳоли,
Гулистонимни сарви эътидоли.
Таним ранжурлиғ бирла сўлубтур,
Магарким умр савдоси бўлубтур.
Жаҳон савдосиға елдим-югурдим,
Неким истаб муродим онча кўрдим.
Улусни шодком айлаб ўзумдин,
Етурдим баҳралар элга тузумдин.
Не ким тақдир этиб эрди худованд,
Ҳам ўзни айладим, ҳам элни хурсанд.
Бу қолғон моллар эмди сенингдур,
Қаро туфроғ аро манзил менингдур.
Егил, ичгил, худованди таборак
Бу давлатни сенга қилсун муборак.
Ва лекин тўрт ишни қилғум изҳор,
Ани берк ушлағил зинҳор-зинҳор.
Бири бу: яхшилик кунни унутма,
Маишат моясин исроф тутма.
Бири бу: тонг-ла фикрида ема ғам,
Бу ғамдин етгулук ризқинг бўлур кам.
Бири қилма кишини айбини фош,
Бу атворинг етургай бағрингга тош.
Бири бу: яхши ишдин қилма номус,
Ани қилмоқлиғида бўлма маъюс.
Улуғлар туфроғини тўтиё қил,
Аларни суҳбатини кимиё бил.
Хусусан илм эли бўлсун анисинг,
Алардин пур айла завқи жалисинг.
Отадин чунки бу посух эшиттим,
Етуштум кўзларин ёшин ориттим.
Дедим: «Эй қиблагоҳим, узрхоҳим,
Сўзингдин кўкка етгай дуди оҳим.
Ҳаётингдин гулистонимғадур ранг,
Замирим кўзгусин юқтурмағил занг.
Қолиб сендин қачон мен шод бўлгум,
Агар гулмен бу мотам бирда сўлгум.
Бошимда сояи иқболинг ўлсун,
Рафиқим лутфи моломолинг ўлсун.
Ҳаётингдиндурур жонимға миннат,
Бошимдин бўлмасун зилли раофат.
Ва лекин ҳукми ҳақни чораси йўқ,
Ажални жалласидин отилур ўқ.
Отам ичти ажални жомидин май,
Самуми марг йиқитти лаҳза қўймай.
Қилиб дафн айладим оши азосин,
Солиб устумға ҳам мотам либосин.
Атодин ҳарнаким қолмиш зару сим,
Бориси ўз қўлумға топти таслим.
Ғурури нақду мулку молу асбоб,
Ҳам андоқ хидматимда хосу наввоб.
Тушуб ҳушумға ошуби йигитлик,
Қилиб худройликда нафсим итлик.
Тутуб қавми арозил бирла улфат,
Шарорат хайли бирла базму суҳбат.
Аларга сарф этиб бору йўқумни,
Ошуруб осмондин ғулғулимни.
Фалакка еткуруб ошуби мастим,
Бу мастимда бўлуб кўк тоқи пастим.
Бўлуб исрофға шуғли мизожим,
Ишим лавҳу тараб бермак ривожим.
Тамизим англамай суду зарардин,
На тинмоқ, не таянмоқ шўру шардин.
Мизожимга етушуб сифлахўлиғ,
Шарорат аҳли ичра комжўлиғ.
Димоғим жўш уруб бебоклиғда,
Демак бебок, беидроклиғда.
Бўлуб беҳудалиғда элдин ортиқ,
Ямонлиғда аёғим тилдин ортиқ.
Атодин ҳарна қолғон молларни,
Зару симу туман амволларни.
Бериб оз чоғда онча молу амлок,
Талаф қилдим борини чусту чолок.
Мани бехудлиғ айлаб ул сифат маст,
Бериб сармояни бўлдум тиҳидаст.
На қул қолди эшигимда, на доя,
Йўқотдим борчасини поя-поя.
Бу бехудлиғда билмасдимки ғам ким,
Ситам қайси бўлур, билмай алам ким?
Дирам қайдин келиб қойда бородур,
Маишат тўшаси қойдин етодур?
Ямон йўлға қилурдим сарф чандон,
Кўнгулға тушмас эрди жуду эҳсон.
Бу янглиғ симу зар кетгач қўлумдин,
Қочиб эл қўрқар эрди шумлуғимдин.
Узуб дўстлар таноби дўстлиғни,
Муҳаббат синасидин пўстлиғни.
Қўюб отим Салими кўртолеъ,
Бу от ул мамлакатға бўлди шоеъ.
Кўзум оқу қароси меҳрибонлар,
Қочиб мендин бурун ул истагонлар.
Мени истар кишиларни мен истаб,
Алар юз қайтарурди очмайин лаб.
Салом этсам, алар қилмай жавобе,
Салими кўрбахт, айлаб хитобе,
Қариндошимға мендин ору номус,
Алар топмай бурун бўлмоқға побўс.
Матоу моя барча кетди қўлдин,
Анингдек сирру сомоним кўнгулдин.
Дедим жуфтимга: «Эй кулбам чароғи,
Аниси хилватим кўнгулни боғи.
Чу мендин қилди суду моя падруд,
Зару симу нуқудим бўлди нобуд.
Хазойин емрулуб кўнглум уйидек.
Нишотим қасри вайрон бум уйидек.
Бузулди хотирим ёнглиғ нишотим,
Қўлумдин кетти нақди инбисотим.
Бурунғи шодмонлиғ бўлди барбод,
Замони ишратим бермас биров ёд.
Ҳама аҳбоб узди тори шафқат,
Уруб балки бағирда хори зиллат.
Аларким хони лутфимдин эди шод,
Юзумга таъна теғин қилди бунёд.
Салими шўрбахт, ёд айлаб отим,
Халойиқ ичра афзунроқ уётим.
Бу хижлатдин бошимни кўтаролман,
Улус рухсориға тиклаб боқолман.
Бу авлодурки, сен тушмай ғамимга,
Ўзунгни қўймагил бу мотамимга.
Отанг лутфида юз зевардадурсен,
Туман ҳурмат била парвардадурсен.
Димоғинг бенаволиғ кўрган эрмас,
Мизожингға тааб еткурган эрмас.
Наботу қанд гуфторингға банда,
Шакар лаъли гуҳарборингға банда.
Ниҳолинг нозу неъмат бирла бутган,
Камолинг шаҳду шарбат хўп тутган,
Вужудинг боғи нузҳат бўстони,
Юзунг кўзгуси акси комрони.
Юзинг ойинаси завқу сафода,
Кўзингнинг орзуси тўтиёда.
Маишат бирла хушзавқ ҳаётинг,
Ҳужуми фоқа кўрган йўқ сифотинг.
Ки яъни кўрганинг йўқ бенаволиғ,
Қадингға ор эрур шоли гадолиғ.
Отанг базмида бўл шамъи шабистон,
Отангни кулбасин қил Юсуфистон.
Етушмай шумлуғум тортғил ўзунгни,
Отанг чархида кўрсат юлдузингни.
Мени қўй ушбу меҳнат хонасида,
Бўлай мен ушбу ғам кошонасида.
Бу ошуб ичра сен ўртоғим ўлма,
Боғир доғига сен ҳамдоғим ўлма.
Сени кўрсам бу зулматхона ичра,
Тушар ўт бу дили вайрона ичра.
Кўрунмай ўз ғамим сендин тушар таб,
Ки қути явмия қилсанг йўқ истаб.
Бўлубмен нотавонлиғда тавоно,
Бу маҳзунлиғда не бўлғаймен оё.
Ки сен борғил отанг уйиға, эй ҳур,
Мени деб бўлма муфлислиғда ранжур
Яна ёндурса давлат шамъини ҳақ,
Қора кулбамға тушса нури равнақ.
Касоди ишратимға еткуруб суд,
Кетибон фоқа, етса тарҳи беҳбуд.
Келиб манзилингни обод этарсен,
Бурунғи завқингни бунёд этарсен,
Ки ҳоло мен бўлуб нокомлиғда,
Сен андоқ турфа беоромлиғда.
Ота-онанг била тут ғамзудолиғ,
Аромизда турубтур кадхудолиғ».
Чу жуфтим мендин англаб бу фасона,
Қилибон заҳрханд этти тарона.
Деди: «Будурму тамҳиди мурувват,
Бу қайси расм эрур, қандоғ ҳамият?
Ўзунг инсоф қил, фикр эт каломинг,
Ўзунг андеша қил бу фикри хоминг.
Сени танҳо қўюб бу ибтилода,
Мен анда айш этай, сен бу балода.
Отам базмида мен мастоналиғда,
Сену ҳар шамъға парвоналиғда.
Отам бирла бўлуб мен завқ хирман,
Бўлуб сен ҳар эшикларда салозан.
Бўлуб мен завқ ила ишратда машғул,
Кийиб сен эски шол эгнингда качкўл.
Бале, бозуи ҳушу ҳимматингдин,
Шуурим кетти мундоғ хижлатингдин.
Вафо услубига будурми ойин,
Русуми дўстлиғ будурми эркин?
Керак мендин бу бетоқатлиғ ўлса,
Не дей бир-бирга шафқат ушбу бўлса.
Эру хотинға ойин бу бўлурму,
Эри бемоя бўлса айрилурму?
Бу таврингдин ҳамият элиға нанг,
Шууринг ботил этмиш шўълаи банг.
Демон ожизлик ичра нотавонсен,
Тануманду қави ҳам паҳлавонсен.
Аёғингда эрур юрмоқға ёро,
Алинг ҳар ишни айларга тавоно.
Етар ҳар ишни айларга мадоринг,
Етар ҳар касб қилсанг иқтидоринг.
Қачон ожиз эрурсен касб этардин,
Келур қилмоқ қўлингдин ҳар ҳунардин.
Биров сармояси гар оз бўлғай,
Ўтунчинлиқ қилиб мумтоз бўлғай.
Вагар бўлса қўлида моя чандон,
Очар ҳар растада юз навъ дўкон.
Дема отим Салими Жавҳарийдур,
Жавоҳир бўлса сармоям еридур.
Жаҳон қонунида турмас бир оҳанг,
Чолур юз парда ичра нағмаснн чанг.
Тузотиб зеру бам шарҳида овоз.
Гаҳе пасту гаҳе боло қилур соз.
Ҳаводис барқ янглиғ ўргулуб тез,
Юрур майдони даҳр ичра сабукхез.
Хижолат мулкида кўб бўлма маъюс,
Бу маъюсингдин ортар сенга номус.
Бир иш шуғлин ўзунгға пеша қилғил,
Хижил юрмай бир иш андеша қилғил.
Бурунроқ бўйла кундин қилмадинг ёд,
Саранжомингни бердинг елға барбод.
Пушаймондин топилмас судинг охир,
Илик бир ишга ур беҳбудинг охир.
Тутуб бечоралиғ расмида услуб,
Ўтун қил даштдин ё боғла жоруб.
Ваё муздурлиғда касби кор эт,
Ваё ҳаммомлиғни ихтиёр эт.
Маишат моясида айлагил жаҳд,
Жадалдин коми завқингға етар шаҳд,
Хижолатдин фузун бўлғай забунлиғ,
Етар жонингға тарҳи вожгунлиғ.
Мунингдек мунфаиллиғ ичра ётма,
Сазо тоши била бошинг ушотма.
Харими хилват ичра мен ҳам андоқ,
Ишим бўлсун туну кун чарх ўгурмоқ.
Сен айлаб тошқорининг корсозин,
Қилай ман ичкарининг кўбу озин.
Отамни уйидин етмас менга суд,
Сенинг бирла бўлай ҳар буду нобуд.
Дами айшу нишотингда эдим ёр,
Ҳам андоқ мен ғаминг вақти парастор.
Алимдур доманингда шоду ғамда,
Сенинг бирла бўлай завқу аламда.
Бу янглиғ хотуним кўргузди шафқат,
Замиримга тушуб завқу ҳамият.
Қилиб тангрини шукрини адосин,
Ҳамул мангучаи исмат вафосин.
Шабистоним ёрутмиш бу сифат ой,
Вафо гулзорида сарви сумансой.
Кўнгулни завқи ошиб ҳушу тобим,
Димоғи хуш анингдек жўшу тобим.
Қилурга касб этмоқ жазм қилдим,
Магар ҳаммоллиқга азм қилдим.
Кўнгулга хотунимдин ошти иззат,
Бу журъат кўрдум андин етти ҳиммат.
Белимни боғладим ҳаммоллиғға,
Кўнгулни қўймайин эҳмоллиғға.
Сафи ҳаммолға қотдим ўзумни,
Эшит, эй шаҳриёр, алҳақ сўзумни.
Сари бозори Восит ичра беҳол,
Бурун жавҳар сотардим, эмди ҳаммол.
Кулуб баъзе урубон таънадин неш,
Ҳазин кўнглум қилурди турфа дилреш.
Алар сўзиға солмай илтифотим,
Бошимдин ошуруб ташлаб уётим.
Ҳамоно қилдим иш ҳаммоллиғда,
Уётни ошуруб хушҳоллиғда.
Олиб оз учрасин кўб-кўб кўтардим,
Масофат қатъида элдин ўтардим.
Алар бир борғонича икки бориб,
Алар ўн борғонин бир йўл кўториб.
Қолиб ҳаммоллар пўямга ҳайрон,
Етиб ҳаммоллар муздиға нуқсон.
Ўну ўн беш дирам ҳар кун топардим,
Такопўюмға равнақ кўрсатардим.

 

ДОСТОНЛАР

ГУЛНОМА


Соқий, қадаҳинг мўл эт карамдин,
Қолмиш бу работ жоми Жамдин.

Ковус қани, не бўлди Ҳушанг?
Кўкка чолиб онча кўсй фарҳанг.

Маст айлаки, телбавор ўлай мен,
Йўқлуқ аро бахтиёр ўлай мен.

Бу телбалик ичра онча қил ғарқ,
Бору йўқи даҳр қилмайин фарқ.

Соқий, қадаҳи нашот тўлдур,
Бу бодаға чархни букултур.

Бу хамлиғ ила етолмайин чарх,
Йўқ, дурдини ҳам тополмайин чарх;

Кундуз очибон қуёш нуқудин,
Уй равзани демайин қопудин;

Тун бўлса сочиб нуқуд юлдуз,
Юрсун югуруб тун ила кундуз.

Соқий, тўла айла жому соғар,
Қолмас киши, қани худ Скандар?

Баҳромга гўр манзил ўлди,
Минг гўр қўлида бисмил ўлди.

Жонлар бари фоний — тангри боқий
Кўп мунча тағофул этма, соқий.

Аввал ичу, сўнгра қил ҳавола,
Гардун эса сибқарай пиёла.

Эй соқийи гулъузори гулрў,
Эй кабк хироми, нозбў бў.

Эй қомати сарвинга фидо сарв,
Қаддинг деса бормудур раво сарв!

Ваҳ-ваҳ, не ғалат хаёлдур бу,
Ҳай-ҳай, не деган мисолдур бу!

Ул бир шажареки, меваси йўқ.
Эл кўнглин олурға шеваси йўқ.

Ҳайҳот, бу қадки, сенда бордур,
Ҳар яхши мушаббаҳ ўлса ордур.

Қоматму десам қиёмати бор,
Жаннатму десам худ офати бор.

Қад йўқки, малоҳати шажардур,
Йўқ, йўқ, дегил офати назардур!

Оғзинг бу шажарни ғунчасидур,
Кулку анга, ваҳки, мевасидур.

Фарзан деса мева — кулку воқеъ,
Овозасиға йўқ уйқу воқеъ.

Ширинлиғ аро гумондин ортуқ,
Аччиқлиқ аро худ ондин ортуқ.

Ширин ва ачиқ — фидоси жонлар,
Ул кулкуга садқа хонумонлар.

Эй тоза ниҳоли гулшани жон,
Ҳар узвинга садқа боғу бўстон.

Менким гули нозбў экибмен,
Меҳнатлар анинг учун чекибмен.

Жаъфар гули-ю гули ҳинолар
Ҳам тожихуруси хуш жилолар,

Ҳам кошғарий гулини парво,
Шому саҳар анда худ муҳайё.

Бир сатҳи чаманда ишқи печон,
Чирманмоқ ўлуб иш анга ҳар ён.

Бу барчаси бу жиҳатму эрмас;
Ишрат сари маслаҳатму эрмас.

Ҳар чанд фараҳфизо эрур гул,
Кўп рамзга ошно эрур гул.

Ишқ ичра асиру мубталомен,
Бир сарвга зору бенавомен.

Бир чеҳраси гул асиридурмен,
Ғам кишварини амиридурмен.

Бир ғунча оғиз фитодасимен,
Махмури висол бодасимен.

Ул тош кўнгулму яъни сенсен!
Фўлодға йўлму яъни сенсен!

Кўнглунг қатиғича бўлмагай тош,
Қошинг қиличига кўрмагай бош!

Яндашса бу тош бирла фўлод,
Кўрмас киши сен сифатни жаллод!

Ким они ҳавои ишқи бирлан,
Масжидни қилиб ўзумга маскан

Чархи фалакеки, чархи гардун
Тўкмай сувини бу навъ бир кун.

Масжид ариғига ўтқурубмен,
Йўқ, кўз ариғи аро қурубмен.

Саргашталик анда кўп ўзумдек,
Кундуз-кеча сув тўкар кўзумдек.

Эй зулфунг асири хўбрўлар,
Ҳуснунгга фидо туман накўлар.

Юз фикр ила нозбўлар эктим,
Меҳнат ани тарҳи бирла чектим.

Комим бу десангки кўргулукдир,
Бир дам боришиб ўтургулукдур.

Тарҳидин агар савол этарсен,
Васфин эшитур хаёл этарсен.

Дарвозага киргач ичкарироқ,
Бирдам туру, ўнг бирла сўл боқ.

Ўнг ёнида нозбўи чиний,
Шармандаси Чин нозанини.

Зуҳд аҳли каби қиём айлаб,
Кирган кишига салом айлаб^

Бошини эгиб қилиб тавозуъ,
Илкинг сунарин этиб таваққуъ

Қўл теккач, этиб абирсонлиғ,
Фирдавс гулин иси нишонлиғ.

Минг ноз ила, бўи нозбў, деб,
Бошини эгиб, ниёз бу, деб.

Хизри наби кисвати баринда,
Баъзиси Билол талъатинда.

Кўк атласи баъзидин намудор,
Тун турраси баъзидин падидор.

Баъзини атаб забони гунжишк,
Шохи бўлуб ошёни гунжишк.

Чумчуқ дема, булбул ошёни,
Чумчуқ сифат айламиш макони,

Атрофин олиб хурустожи,
Тожи била ёндуруб сирожи.

Боқған киши кўнглига солиб ўт,
Деб:—Турма бу гулшан ичра, бот ўт.

Боқ манга, қутул асирлиғдин,
Қайдим мени бу далерлиғдин,—

Деб кошғарий гули кулумсуб,
Зебо гулума назарни сол хуб.

Бошим узадур кулоҳи ним тарк,
Хублуқда атаб отимни садбарг.

Кўнглумни шикофиға назар сол,
Бағринг бутун ўлса, бот кадар сол.

Сўл ёниға лутф этарсен изҳор,
Турфа чамани ғариб — толор.

Ер бағриға чок томуридин,
Ой доғи таноб узотуридин.

Чарх азми учун каманд ташлаб,
Бўлмоқда Масиҳ бирла ҳамгап.

Исоки мақом қилди тўртунч,
Элдинму эди худ анга қўрқунч!

Анфосини тангри пок қилди,
Афлок уза завқнок қилди.

Жон топти ўлук дамидун, алҳақ,
Йиллар ўтуб ўлганича мутлақ.

Толорга ҳам бу поклиғ бор,
Май нашъасидин бировки хуммор,

Ул кимса ўлук эмасму охир?
Махмурни ўлук демасму охир?

Раз қизидин ўлса баҳраварлиғ,
Ул бодаға коми юпса тарлиғ,

Бермасму худ анга руҳи тоза,
Топмасму ҳамул футуҳи тоза!

Бас, ток Масиҳ дам эмасму?
Исо нафас они худ демасму?

Ток ёнида неча нозбўлар,
Шому саҳар ул хужастурўлар

Қизлар киби юзлари қизиллик,
Ҳар кунда тилаб неча биҳиллик.

Деб:— Боқма юзум қизорғаниға,
Минг зийнат ила очилғониға-

Ким, бўи вафо гулумда йўқтур,
Сўлмоқлиғима маҳал ёвуқтур.

Жаъфар гули дебки: — Ҳушманд ўл,
Гуллар исин исла, баҳраманд ўл.

Қўйма оёғингни беҳаёвор,
Солғил назаринг, адаб билан бор.

Бизни бу чаманда солма кўздин,
Инжилма бу заъфароний юздин.

Белларда бўғун солиб ҳинолар,
Тийғ ўрнида баргдин наволар.

Жаллод киби боқиб ҳаросон,
Бир нечаларин босиб қизил қон,

Деб кирган улусга:— Бохабар бўл,
Беҳуда гулумга сунмағил қўл...

Ё раб, бу макони хулд тазйин,
Фируз маҳаллу жаннат ойин,

Файзу караминг ҳамиша ёр эт,
Ким айни иноятинг нисор эт.

Аҳлига ҳам, эй карими довар,
Ниятни накўсин эт муяссар.

Кўнгулларин айла бу макондек,
Ҳимматларин айла осмондек.

Аҳлига бу ер муҳаббатин сол,
Илм аҳлига бори шафқатин сол.

Кўнгулларин эт бу ерга побаст,
Завқи бу макондин айла сармаст.

Ғарби бу маконни обшоре,
Жаннат суви, йўқки жўйборе.

Жаннат ичидин оқар ариғдек,
Йўқ, кавсардин чиқар ариғдек.

Ҳар кимсада бўлса ҳубс зоҳир,
Ул сув-ўқ, этиб ҳам они тоҳир.

Оқиб туну кунда, тутмай ором,
Баҳра топиб онки хосу ҳам ом.

Мавжи етуруб фалакка шавқун,
Завқи кетурур малакка шавқун.

Шавқун дема балки шавқи ортиб,
Ҳам савтлиғин нафири тортиб.

Чархи фалак анда ўла сойир,
Қўк чархидурурким даҳра дойир.

Ўқ жавфида ўйла қутри афлок,
Ўргулмоқ ишида чусту чолок.

Тахта анга каҳкашонму бўлғай,
Ё коҳкашон нишонму бўлғай.

Ҳар кўзалари ситора янглиғ,
Сув сочмоғи абри пора янглиғ.

Ул чархи фалакни жўйбори,
Ердин юқоридур икки қори.

Масжид туби бирла жорий бўлғай,
Толор ила гул нисори бўлғай.

Ҳожат анга сувдин ўлмаган чоғ,
Айлониб оқарда давраи боғ,

Гўёки зилоли зиндагоний,
Ҳайвон сувидин бериб нишони.

Боқған кишини сафоси ортиб,
Кўнгул уйини жилоси ортиб.

Шаҳсуфани тўрт жонибидин,
Жониб не деган, бўлур тубидин,

Оқиб бу назокату сафода,
Ҳайвон сувивор софу сода,

Ул манзили пок ҳавзи сори,
Кавсар ариғимисол жорий,

Гулларга бериб абирсонлиғ,
Гуллар тубидин этиб равонлиғ,

Юз навъ сафода суви оқиб,
Фарҳод таҳайюр илки қоқиб.

Шарбат топибон сув истаганлар,
Ширин ариғи йўқ эрса, кавсар,

Жайҳун киби субҳу шом жорий,
Уммон бўлуб они шармсори.

Қилғач биров ул ариғда юрмоқ—-
Селоб йўлинда бор ўтурмоқ.

Қуш ўтса, ўчуб ҳаёти онинг,
Мўр ўтса, бориб нажоти онинг.

Гуллар неча юз лабида бутган,
Кўрган муни ўзгани унутган.

Лаъли лаби дилрабому оё!
Хатму лаб уза гул анга гўё!

Ё навхатларни сайри чоғи,
Тушмиш кўзи анда бу булоғи.

Қилмишму ўзин аларга монанд,
Бермишму ўзин аларга пайванд.

Ким қилса ўзин наку шабиҳи,
Неку била йўл топар қабиҳи.

Ул суфаки жавфи гулшан эрди,
Доно элига нишиман эрди.

Ғарбида гулу шимоли гулшан,
Шарқи-ю жануби сарву савсан.

Меҳроби-ю неча муттаколар,
Меҳробида соҳиби дуолар.

Ул суфа шимоли бор гулзор,
Булбуллар ўқуб худ анда гулёр.

Бир неча муғаннийи навосоз,
Булбулга қилурга ўзни дамсоз.

Ул суфада рост сози ушшоқ,
Марғуласи мушкбези офоқ.

Ул гулшани тозанинг шимоли —
Бир ҳужраи чордар хаёле;

Очғанда эшикни, тўрт жониб
Гул бирла анор қўзғолониб.

Ҳар ён чу назарни сен очарсен,
Гул кўргайсену, гул сочарсен.

Хуш манзил эрур, ҳавоси марғуб,
Булбулларининг навоси марғуб.

Хуш ҳужраи дилкушо, фараҳбахш,
Ҳавз ўртасида жудо фараҳбахш.

Ғарбида зилоли зиндагоний,
Телмуртуруб ўзига самони.

Яъни ҳавзи сафода кавсар,
Бўлмасму биҳишт арода кавсар.

Ул манзили поки жаннат осор,
Кавсар киби ҳавзини десанг бор.

Ҳар саҳнида суфаи ажибе,
Ашжор ила суфаларда зебе.

Бир саҳнида ғулғули самовор,
Асрорини айлаб элга изҳор...

Аммо не дейин гужум сифотин,
Не деб қилайин худ они отин.

Бир-бирига барги онча пайваст,
йўл топмайин отсалар анга шаст.

Соя самаридин эл тануманд,
Шаҳр истамай, они деб Самарқанд.

Зоҳид кишилар амомасидек,
Шаҳр аҳлини зеб жомасидек,

Усмоқда чунон солиб таку пў,
Утмай бири-биридин сари мў.

Бевосита қибласин олиб ҳавз,
Сояси аросида қолиб ҳавз.

Остидин ариғ магар самовий,
Ул чархи фалак сувини нови.

Ваҳ-ваҳ, не дедим, не қилдим авсоф,
Астағфирулиллаҳ, ўлмасун лоф.

Ё раб, караминг нисор айла,
Лутфунгни ҳамиша ёр-айла,

Лофимни ўзунг маоф қилғил,
Миръоти кўнгулни соф қилғил...

Очилдии зори бенавони,
Нафс илкида мубтало гадони,

Оламни ҳаводисиға қолган,
Нафси бадидин балоға қолган,

Эл таъну маломатига ботган,
Шармандалиғ уйи ичра ётган,

Яъни лақаб ичра Мирий оти,
Бу шеър ила айламай уёти,

Кўп ёвау ҳарза сўзни тортиб,
Ул ҳарзада сафҳани қарортиб,

Не рамзу ишорату не тамсил,
Билмай не далилу қайси таъвил,

Ким назмни худ шиори айлаб,
Бу ҳол ила турфа коре айлаб,

Мен киммену мунча беҳаёлиқ,
Маъни гуҳариға ошнолиқ!

Найлай, нетайин бу ўлса тақдир,
Йўқса манга қайда мунча тақдир!

Бу хост чу сендин ўлса бори,
Бўлғайму бу қулни ихтиёри!

Ё раб, караминг паноҳим этғил,
Лутфунгни худ узрхоҳим этғил.

Файзинг бу макон сари фузун қил,
Лутфунгни танобини узун қил.

Аҳлига ҳам айла шавқин афзун,
Ақвомини айла завқин афзун.

Утган кишиларки пок эдилар,
Хўблуқ била завқнок эдилар.

Бўлганларимизни қил алардак,
Кўнглимизи равшан эт саҳардак.

Ўтганларимизга нури иймон,
Бўлганларимизга хайру эҳсон.

Ўтганларимизни айла масрур,
Бўлганлара бер сурурдин нур.

Соқий, тўла айла соғари гул,
Гул юз уза ташла зулфи сунбул.

Гулдек очилиб, пиёла тутғил,
Кулку қила, йўқ, уёла тутғил.

Гул мавсуми маст айла бизни,
Гул ёнида паст айла бизни.

«Гулнома»га истасанг чу тарих,
Тут ҳушу хирад, эшит бу посих.

Ким, ушбу нигорхонаи Чин,
Гулзору гули биҳишт ойин.

Бўлғач, бу нидо етушти ногаҳ,
Тарихига бўйла қилди огаҳ:

Гул чеҳраси-ю аёғ юздин,
Яъни учни унут ўтуздин.

Олдинг гулу юздин ул нишони,
Тарих: биҳишти гулситони.

Таммат, тамом ёфт ва ба ихтитом анжомид «Гулнома»и Очилдии хоксори бемиқдор.

Эшитмоқлиғ учун афсонадур бу,
Деманг Мирийни сиз:—Девонадур бу!

На гул қолғай жаҳонда, не гулистон,
Ҳаво қилган қушумга донадур бу!


ЧОЙНОМА

Аблаҳи нону ошу чой талаб,
Кона фи кулли боб ман ярғаб.

Одамийлиғ ишида беидрок,
Бедилу бетамизу бас бебок.

Аямай андин эзиди доно,
Барча беҳушлиғ анга пайдо.

Машраби бетакаллуф андоғ кенг,
Мазҳаби йўқ бағайри «енгу ичинг».

Бўйи ҳушдин думоғи бас бебарг,
На тириклик ғами тушуб, не марг.

Уйини кунжини олиб қаро мол,
Бавлу саргин ёнида моло-мол.

Мол тапписидин думоғ очған,
Мушк исидинму чорбоғ очған.

Мушк иси гар етиб думоғиға,
Нафаси пур келиб тамоғиға,

Деб: Не бадбўй бадмашом эрди,
Елға завқи фароғатим берди.

То қазонини боши узра тезак,
Бал тезакдин маишига газак.

Ўзи деҳқон, одам авлоди,
Булбашар наслидин, ғам авлоди.

Турфа озода фикри уқбодин,
Ғами дунёлиғ эрди дунёдин.

Чарх аноси топмай ҳамсанги,
Айламиш отини Шукур ганги.

Ғами дунёда ончунон эди тўқ,
Фикри уқбоси зарра кўнглида йўқ.

Емак-ичмакка эрди бас машғул,
йўқ эди хотирида жуз маъкул.

Даҳрдин соҳиб фароғ эрди,
Бу фароғатда хуш думоғ эрди.

Бетамиз эрди-ю тамиз талош,
Бешуур эрди-ю, шууршунос.

Табъи ҳайвонда ўзни одам деб,
Одамий аро мусаллам деб.

Тутубон ўзни соҳиби фитрат,
Чой ичар эрди ҳар кун уч навбат.

Ичиб уч чойнакни субҳ дами,
Пешину шом ҳам бу эрди ғами.

Бедумоғу думоғдор эрди,
Суҳбат ичра аёғдор эрди.

Чойидин бир пиёла ичса бирав,
Нотавон жисмға етарди алав.

Яна бир чойнакни олиб дамлаб,
Якка ерда махавлара ўхшаб,

Ичибон ялғузин ўлум ҳолат,
Нафси бадга балои жон роҳат.

Мингбозорни сориға гузарим
Бир куни эрди, бўлди ҳамсафарим.

Кўтариб тумшуғини бод бурут,
Ўқумай бир йўли дуои қунут.

Савлати бесалоти савлатлик,
Давлати беуёти давлатлик.

Иккимиз ҳамсафар бўлуб ҳамроҳ,
Нашъаи чойдин деди ногоҳ.

Деди:— Эй чойдин аёғингда,
Нашъаи кайфият думоғингда.

Қулқули чойдин равон ҳушинг,
Чойжўшунгда завқ ила жўшинг.

Қадр аҳлини аҳли қадр билур,
Дейин оллингда нукта мен қурғур.

Халтаи чойдин кеча чойим
Келмади, соф бўлди парвойим.

Эрта бозор эрур, дедим, ғам эмас,
Дам чойим гар ўлмади, дам эмас.

Дами субҳ урмай офтоб қадам,
Мен урай илгари қуёшдин дам.

«Ҳай» деганча қачан қуюб фурсат,
Чой бозорига солай диққат.

Халқ то жамъ бўлганича ичиб,
Қим думоғимга завқу ком бериб.

Суду савдога сўнгра айлаб жазм,
Нима даркор эрур анингсари азм.

Ётдим ул кеча бу таманнода,
Хом савдода, фикри яғмода.

Нашъаи чойдин думоғим танг,
Чойға етдим, нечаки қилди гаранг.

Нашъанинг печтобидин юз ранж,
Нотавон жисмим ўлди меҳнатсанж.

Бошим оғриб, кетиб кўзумдин нур,
Эсим оғиб, таним бўлуб ранжур.

Тонгға тетру ишйм фиғон этмак,
Нола бирла замон-замон кетмак.

— Эйки сен, чой учун маошинг бор,
Чойдин завқу интиошинг бор.

Мени ҳам фикратимға етди вуқуф,
Чойхўрликда бўлмишам мавсуф.

Чойхўр жоддасида топдим жой,
Жойи амниятим бўлубтур чой.

Чораи айш чой ўлмиш бас,
Зарра йўқ нону ош сари ҳавас.

Кечани елга бердим уйқудек,
Уйқу кўздин йироқ кўзгудек.

Бу сифат кеча тонгға еткурдим,
Чой шавқи била қадам урдим.

Толпина-тирмана югурдум зор,
Жони безор бирла Мингбозор.

Заъфи тан сустликда маҳкамроқ,
Чой барқи танимда йилдамроқ.

Чой махмури, нашъа ранжури,
Нотавон жонима тушуб зўри.

Юмуб очғунча кўзни еткурдум,
Дами Исога ўзни еткурдум.

Чой дам айладим дами Исо,
Тани бежоним этти-ўқ иҳё.

Бир-ики тўлдуруб қадаҳ ичтим,
Гўиё шарбати фараҳ ичтим.

Улуб эрдим, магарки топдим жон,
Зулмати танга еткуруб иймон.

Куфри хумморни кесиб бошин,
Маст майдонида тўкуб ёшин.

Қони душман тўкуб суроҳийдек,
Ғам бошини узуб мубоҳийдек.

Маст бўлдумки, янги жон топтим,
Тоза жону завқи комрон топтим.

Билдим эмдики, чойхўр эканим,
Ичмасам они, носабур эканим.

Чойсиз йўқ магар нажот манга,
Бу эрур мояи ҳаёт манга.

Дедим:— Эй нўши жонинг ўлсун чой,
Чойсиздин ўлуб алам фарсой.

Неча йилдурки, чой ўлуб хўйинг,
Тар думоғ айладинг лаби жўйинг.

Қуруғ оғзинг қўруғ мисол бўлуб,
Қуруғ оғзингда бу мақол бўлуб.

Бурут оғзингда шўразор киби,
Очуқ оғзинг бузуғ мазор киби.

Қайси гўр, ўйла юмрулан ғоре,
Тилинг ул ғор аросида море.

Мор йўқ, мору мўр маъвоси,
Қайси маъво, улус тамошоси.

Булъажаб бу оғизга нашъаи май,
Нашъаи май топиб лабинг, ҳай-ҳай.

Бу оғиз қандни қилур намакоб,
Нўшдору лабингдадур зардоб.

Ниши ақраб танингга қилмас асар,
Ҳайя заҳриға қайда сенда хабар.

Не аламдин санга малолатдур,
Не фароғатда иститоатдур.

Молсен, қайси молсен, қара мол,
Хўрду хобинг ҳамиша шоли фахол.

Ичмоғунг сув топилмаса кўлмак,
Магар ул дам келиб яқин ўлмак.

Чойхўрликни қилма даъвосин,
Чойхўрни чиқарма расвосин.

Чой уч ҳарфдурки, чиму алиф,
Охир исмини ё тутуб мунсиф.

Жимидур жомеи ҳавоси хамс,
Уч ададдин топиб асоси хамс.

Моддаи жамъи аҳли ҳуш эрур,
Ҳуш элига дами хурўш эрур.

Алифи хаймаи арабга сутун,
Сарв қад қомати киби мавзун.

Улфат асбобини тутиб боши,
Уқ киби ё қўлида ёнбоши.

Айламакда ғазоли маъни сайд,
Уқу ё чой ичида бўлмиш қайд.

Ями роҳатни «ё» эрур ариғи,
«Ё» эрур баҳри завқнинг балиғи.

Балиғ ар йўқ, алиф не деб манзил
Тутти ул чашма ичра, филҳосил.

Сурати ичра алиф балиғ янглиғ,
Маю ям қалб аро ариғ янглиғ.

Хоҳ май, хоҳ ям ба ҳар тақдир,
Ташна комиға кўп этар таъсир.

Сенки бу кайфиятда бебўсен,
Бу табиат била қилиб хўсен,

Чой кайфиятин қачан билгунг,
Кўрсанг афъи, ани расан билгунг.

Топмиш озор агар тани лошинг,
Нашъаи чойдин эмас бошинг.

Балки дарди шақиқадин бу бало,
Боши бемағзинга бўлуб пайдо.

Ул касалдин танинг бўлуб ранжур,
Билмай они, ўзунг ясаб махмур.

Мени чой нашъаси, деб, этти гаранг,
Лаку фак сўзлар ила сен калфанг,

Лофи бемаъни бирла айлаб жўш,
Турфа афсоналарда жўшу хурўш.

Кўзи ўйнаб, очилди оғзи кенг,
Оғзидин очти ҳикматидек енг.

Деди:— Мен чой ичарга дономен,
Нашъаи чойга тавономен.

Олти ойдурки, одат айлабмен,
Шурб соат-басоат айлабмен.

Мени ҳам ўзгача думоғим бор,
Пок равған, қаро чароғим бор.

Мол тапписидин тўла бир уй,
Ёқаман меҳмонлара беўй.

Чойжўш ўтни бир яқосида,
Лақу луқ нукталар аросида.

Қайнагач чой, қайнаб оғзим ҳам,
Бақ-бақу савтидин тўлуб олам.

Чойнинг нашъаси бу эрмасму?
Нашъаи чой ганги билмасму?

Дедим: —Оре, бале тамизингга,
Офарин, бу тамизи тезингга.

Наъшаи чойдин топибсен завқ,
Чой маънисидин олибсен завқ.

Аҳли тақлидга қачан таҳқиқ,
Жилва кўрсатти чеҳраи тавфиқ.

Бўлма тақлид эли била ҳамроз,
Ел куни зоеъ айлама овоз.

Бир шағоле бор эрди пурнайранг,
Ранги найранг ила фалак фарҳанг.

Макр бобида эрди бемонанд,
Ҳийла бобида шайтанат фарза-нд.

Кундузи сайр этиб биёбонда,
Кеча бўлса келурди қўрғонда.

Эл кўзи бўлса уйқуга моил,
Сайр айларди кў-бакў соил.

Кимниким ош ўлуб қазонида,
Ёшурун ухлаган замонида,

Топиб ул ош, нўши жони эди,
Нўши жон оши, балки нони эди.

Ўткарурди бу навъ муддатлар,
Халқ бўлмиш эди басе музтар.

Эл қилиб ҳийла, қўлға тушмади ҳеч,
Кимса бирла бирар тўқушмади ҳеч.

Яна бир кеча келди ғоратга,
Тўъма истаб ғизои қувватга.

Кўрди бир кулбаи эшик маҳкам,
Бир тешик топти, урди уйга қадам.

Кўкчихона эди кўмулган хум,
Нилуфар ранги бирла тўлган хум.

Деди:— Бу хум бори таом эрур,
Бахту толеъ манга ғулом эрур.

Топтим ўхшар таоми бесоҳиб,
Деди-ю, урди тўъмага роғиб.

Нили хум бас амийқ эди беҳад,
Чиқмоқ андин жадал била не ҳад.

Ғўта урмоқ била бўлуб беҳуш,
Ўзини қилди нилуфар манқуш.

Қилди рангини нилуфарга бадал,
Чиқти, ҳосилки, беҳад этти жадал.

Дашт сорига нилуфар малбус
Бўлубон, бўлди хайлига маҳсус.

Ори-ори, гуруҳи даштий аро
Бўлмаган бўйла жонваре пайдо.

Кўрдилар нилуфар либосин ани,
Каркидонлар тутуб ҳаросин ани.

Олди хайли шағолларни йиғиб,
Қилди огоҳ, жумласин чақириб.

Деди: «Ҳақ манга берди султонлиқ,
Ҳукмронлиқ била Сулаймонлиқ.

Фил бўлсун ва гарна шери дамон,
Айлади барчага мени султон.

Лек пинҳон қилинг шағоллиғим,
Билмасун шер бемажоллиғим.

Азм этинг шер сори бо суръат,
Шакли аъжубада қавий ҳайбат:

Турфа тунде, ажаб қавий бозу,
Даъвии шоҳлик қилиб як сў.

Олди фармонга туюру вуҳуш,
Сизни истаб, хурўшу айлар жўш:

Ёки ҳукмумга бош индурмас?!
Шер кимдур, ёнимда тўдаи хас!

Раъди савтимдин айлагай парҳиз
Ғайратим барқга урар маҳмиз!

Не учун келмагай саломимга,
Қўл қовуштурмагай каломимга.

Ҳайбатимдин қилинг ҳикоятлар,
Савлатимдин солинг сиёсатлар.

Қелса, келтурмангиз мақомимга,
Бал йироқроқдин эҳтиромимга.

Бош қўюб хизматимга, бўлсун қул,
Мени билсун ато, ўзини ўғул,—

Деб юборгач шағолдин пайғом,
Шер эшитгач, юқусин этти ҳаром.

Деди:— Ё раб, бу қайси ҳайвондур?
Ҳукмронлиғда қайси султондур?

Қодиру носир ул эрур, ори,
Улдур албатта, холиқал бори.

Пашшани филзўр қилса, не кам,
Шерни шўр агар қилур, не ситам...


КАКИ КУҲЗОД
(Фирдавсий «Шоҳнома»сининг таржимасидан парча)

Навоийни руҳидин ўлса мадад,
Яна қилмаса лутф Фирдавсий рад„

Солай кишвари қиссаға рустахез,
Қалам найзаси бирла сўзға ситез»

Ҳикоят майидин қилай элни маст,
Қилай базм элин ўйлаким майлараст:

Карам қилса Фирдавсий «Шоҳнома»син,
Ки туттурса шафқат била хомасин.

Чу Фирдавс боғига солсам хурўш,
Ки Фирдавсийдин олса комим улуш.

Бу майдонни азмиға айлаб сутуҳ,
Қалам найзаси бирла Рустам шукуҳ,.

Буким назм размин тутуб бедарак,
Забун айлайин сўзни андоқки Как.

Фалак золи топса ишимдан хабару
Дегай:— Офарин!— ўйлаким Золи зар.

Бу тарих учун кимсаким чекти жон,.
Ки гулзори маъниғадур боғбон.

Бу янглиғда бўлмиш тараннумсаройр
Ки Фирдавсий руҳиға фирдавс жой.

Ватан Золға Зобилистон эди,
Атодин ато шоҳи достон эди.

Яқин анга уч кунчилик буъди роҳ
Улуғ тоғ эди, бас бийик боргоҳ.

Улуғ дашт ул тоғни ёнида,
Бисоти фалак вусъати сонида.

Ки афғону лочину хайли булуж,
Ватан тутмиш эрди қўюб анда кўч.

На бир тоғ эрди фалак иртифоъ,
Етиб кўкға боши малак истимоъ.

Етиб кунгури чархи мийноғача,
Каманд ушлатиб сақфи болоғача.

Бийикликда пасти бўлуб осмон,
Анга йўл ясаб осмон каҳкашон.

Ҳамул тоғни устида бир ҳасин,
Туман халқ ўлуб анда маъво гузин.

Қўюб қалъа отини Мирбод лум,
Тутуб маскан анда ҳама хайли шум

Ажаб бандаре эрди дарбанди сахт,
На бир қўрғон ўйлаким қўҳи лахт.

На душмандин эрди аларға зарар,
На лашкардин эрди аларға ҳазар.

Анга киргали эрди дарвоза бир,
Магар маҳкам этмиш тўкуб анга қир,

Қуш ул қалъа азмида қилмай даранг,
Булут шўриш этмай, қочар бош яланг.

Бўлуб хайли афғонға ул ҳисн жой,
Бари тийрандозу жанг озмой.

Ҳисоб ичра минг, барчаси роҳзан,
Урушда бири мингға йиртиб кафан.

Тутуб тоғ бағрин саропардаси,
Каки кўҳзод анда саркардаси.

Ўзи кўҳзоду оти эрди Как,
Ажаб бадраг эрди у (боҳайбат саг).

Бўлуб пайкари филу қомат баланд,
Буким тоғдек жисми хоро писанд.

Уруш чоғи гардунға тортиб хурўш,
Бало ёлқунидек солиб оғзи жўш.

Солиб наъраси шер жисмиға тоб.
Шукуҳидин аждарға минг изтироб.

Узуб зўр этарда камар тоғдин,
Олиб ҳуш девона йўқ соғдин.

Қавий ҳайкалу кўҳ пайкор эди,
Сипаҳдору пурзўру солор эди.

Урушда олурди алам марддин,
Ки гурзида Албурз этиб гарддин...

Ўтуб умри бунёди бедод этиб,
Ҳама умри бедод бунёд этиб.

Наримонға андин етиб гўшмол,
Қутулмай ани размидин Сому Зол.

Тушуб бийми Гаршасп жониға ҳам,
Бўлуб хираси Золи зар дам-баДам.

Неча Сом размиға боғлаб камар,
Қилиб зўри бозуси зеру забар.

Бўлуб Сому Зол анга пархошжўй,
На бир размидин бўлдилар комжўй.

Мадоро тилаб, тутти билъахир
Тарийқи итоат, тутуб ногузир.

Берурга анга йилда ўн жирм гов,
Муқаррар зару сийм учун божн сов,

Олур эрди Как ҳар йили Золдин,
Яна ҳадялар Золи кўполдин.

Бу маънидаким, Зобилистонға йўл
Очилғай фароғатда корвонға йўл.

Тижорат элин тор-мор этмагай,
Сафар аҳлиға йўлни тор этмагай.

Тилаб халқ осойишин Золи зор,
Зар ул шум учун айламиш ихтиёр.

Бу ғам Золи зарни қилиб нотавон,
Қаронғу эди кўзга Зобилситон.

Хирадманд улдур балият чоғи,
Дуруст этса иш фарру ҳиммат чоғи.

Чу душман қавий бўлса, тадбири хўб,
Ки тадбир асар ишни таъсири хўб.

Шарар оздурур, сув била барҳам эт,
Улуғ бўлса, туфроғ сепиб, ўт кам эт,

Ул эрдики, Золи зари кийнакор
Забун этти зар бирла ул нобакор.

Чу аъдо қавийдур мадоро керак,
Бале, дўсту душман мувосо керак.

Таҳамтанки, Зол ангга эрди ато,
Қелиб зўри бозу атодин ато.

Ўгўруб Зол Рустамға бу китфу ёл,
Хулистониға истар эрди камол.

Кўз ичра тутуб гўиё мардумак,
Ҳадис этмай оллиға кўҳзоди Как.

Тушуб бийм Какдин замириди ажўш,
Деди хайлига Зол тортиб хурўш:

Бу фарзандким, бас эрур аржуманд,
Жавонмарду ҳушёри дониш писанд.

Шижоатда, қувватда ҳамтоси йўқ,
Кўдакдур, адувға мадороси йўқ.

Топиб мавсуми умри ўн икки ёш,
Қилур гард аччиғланиб тутса тош.

Қавий ҳайкал, аммо кичик ёши бор,
Неча паҳлавонлиғда кенгоши бор.

Ани кўнглида шердин йўқ ситам,
Қачан пилдин хотири ичра ғам.

Ғурури йигитликни ғавғоси кўп,
Ҳамиятда майли тақозоси кўп.

Мабодоки кўҳзод ишидин хабар,
Қулоғига ул паҳлавонни етар.

Кичик ёшида қилса разми ирик,
Улуб ул, буким қолмагаймен тирик.

Бало тийриға ўзни айлаб ҳадаф,
Замони тараб бермасун бартараф.

Карам тангридин бўлса, бир-икки йил
Ўтуб, топса қувват, топиб зўри фил.

Умидим будурки, туман кўҳзод
Ҳаётига андин қилур хайрбод.

Ани қуллиғини тилаб шум Как,
Мисоли ул итдурки, тишлар кесак.

Буким ҳолиё тифлдур нарра шер,
Бўлунг воқиф андин сағиру кабир,—

Дебон қилди таъйин ики паҳлавон,
Жавон ҳушу паҳлў қавий навжавон.

Туну кун рафиқ этти Рустам била,
Таҳамтан ҳамул икки ҳамдам била.

Насаб бирла Рустамға эрди яқин,
Ҳасаб ичра ондоқки, соҳиб нигин.

Бириға лақаб эрди Кашводшоҳ,
Яна бири Милоди заррин кулоҳ.

Хирадманд эди икки дониш пажуҳ,
Алардин фалак шери топмиш шукуҳ.

Ул иккисиға Зол айтиб:— Зинҳор
Ки Как ишларин айламанг ошкор.

Ани олдиға Какдин айтманг паём,
Мабодо менга қўймангиз нангу ном.

Деманг Рустам оллиға Какдин ҳадис,
Дарак қилманг ул бедаракдин ҳадис.

Эшитгач мабодо, солиб кўнгли шўр,
Йигитлик думоғиға айлаб ғурур,

Яна қилмагай азм майдониға,
Ситамдур манга, зулм ани жониға.

Чақиртиб маҳаллоту бозор ҳам,
Бу сирдин қилиб элни ҳушёр ҳам.

Буким, қилмасун ҳеч киши Какни ёд,
Башар ё пари деб Каки кўҳзод.

Сўзидин биров гар қилса ошкор,
Талов молу жонин қилур тору мор.

Ки чун топти бу навъ фармони Зол,
Эл оғзида йўқ бўлди андин мақол.

Аёғчи, йигитлик шаробини тут,
Ғурури йигитликда бир дам овут

Ҳавас жоми хушдур йигитлик чоғи,
Замони хўришдир йигитлик чоғи.

Рустамнинг бозор сойриға азимат қилганда, икки раҳнаварддин Каки кўҳзод ҳикоятин эшитгани ва унинг аҳволидин хабар сўргани ва Қашвод илан Милод чора топмай андин сўз қилгани

Бу тарихға улким Рустам шукуҳ,
Ки «Шоҳнома» роқим, Таҳамтан пажуҳ.

Бу янглиғ тузар сўзни майданини,
Ки фирдавс қилсун шабистонини.

Тутуб расми мардоналиғ филтан,
Кичик ёш, улуғ ҳиммати филфан.

Амуде олиб илкига говсар,
Камоне тутуб, новаки жонгузар.

Қилич белда, фил бошини тенг ёриб,
Ўқидин фалак фили бош қайториб.

Ани размидин каркидон нотавон,
Бўлуб шер майдонидин нимжон.

Кулоҳ бошида Сомдин ёдгор,
Сипаҳ Золи андин бўлуб номдор.

Бу ҳашмат аро Рустами доругир,
Магар чиқти бозор аро ул далер.

Улус кўргач. ул нахли зебосини,
Кичик ёшда бозуи болосини,

Шукуҳи солиб ерни бағриға чок,
Лаби соғаридин бўлуб маст ток.

Тушуб духтари разға кайфияти,
Лабин ўпмакиға тилаб нияти.

Қади сарв, бозуси аммо қавий,
Фалак паҳлавонин қилур мултавий.

Тани тоғ, тоғ узра тоғ бош анга,
Агар тутса туфроғ ўлуб тош анга.

Боқиб халқ бир-бирга ҳайрат қарин,
Дер эрди:— Бу қаддингға минг офарин!

Бу аснода икки пиёда магар,
Таҳамтан била бўл»дилар ҳамсафар.

Хабарсиз магар Зол эъломидин,
Сўз айтмиш магар Какни пайғомидин.

Кўруб бўйла бозуи пайвастини,
Шукуҳи қавий, қомату бастини,

Дуосида тилни санохон этиб,
Тамошо ҳамул сунъи яздон этиб.

Дебон:— Офарин, қадду бастинг учун,
Амуди гарону зўр дастинг учун.

Мусаллам йигитлик камолингга ҳам,
Сафобахш файзи жамолингга ҳам.

Қачан тўрт ано топти сендек ўғул,
Ки етти атодур эшикингда қул.

Бу суратда бермас жаҳон золи ёд,
Десанг, йўқ ажабким, Каки кўҳзод.

Шижоатда, суратдадур анга тенг,
Йигитликда ортуқ эмас, тенг денг.

Шижоатда тенг гарчи қўҳзодға,
Эмас тенг(у) бу сарви озодға.

Агарчи тануманду пурзўр эрур,
У бир шуми бадраг, бу бир ҳур эрур.

Бу янглиғ жаҳон золидин Золи зар
Фароғатға етмиш олиб баҳру бар.

Чу Рустам алардин топиб бу сурўш,
Думоғи топиб жўшу тортиб хурўш.

Уруб шуълаи ғайрати тунду тез,
Ул икки пиёдаға айлаб ситез:

— Не сўздур, бу кимдур Каки кўҳзод?!
Башарму, малакдинму ул девзод?

Начук пил пайкар, тануманд эрур?!
Не пайванд ила манга монанд эрур?!

Ки ҳамто менга Сому Зол айтмайин,
Наримон киби қийлу қол айтмайин.

Чу Гаршаспу Утрутға қилмай мисол,
Недин Как била бердингиз гўшмол?!

Демай ҳамсарим шери нар ё паланг,
Ва ё аждаре, ё диловар наҳанг?

Ватан анга сувдурму ё тоғдур,
Билолмонки, қайси қурумсоғдур.

Уёлмай деюрсиз мени Как киби,
Қачан гурз эрур элға калтак киби?Ғ

Агар тоғ эрур йўқса туфроғдин,
Недур асли, барҳам берай боғдин!'

Нечук зот эрур ул Каки кўҳзод,
Менинг бирла айларсиз ул телба ёдР

Мени тенгу тушим эмас ҳар хасис,
Малак бирла хушдур Масиҳо анис!

Ики раҳвар англаб Таҳамтан сўзин,
Жавонмард Рустамға боғлаб кўзин.

Учуб ранг рухсоридин, чекти ғам,
Қуруб оғзи-ю, ҳалқидин кетти нам.

Пушаймон бўлуб ул ики раҳнавард,
Бўлуб музтариб, оғзида оҳи сард.

На фикри такаллум, на ҳушу жавоб,
Тушуб узв-узвиға минг изтироб.

Таҳайюрда қолғач, бўлуб гунгу лол,
Аларни кўруб бу сифат пури Зол,

Карам илкини асру айлаб аён,
Аларға зар этти карам ул замон.

Чу Рустам овутғач зару сиймдин,
Қутулмиш ул икки қатиғ биймдин..

Деди паҳлавон:— Рост денг ҳар нима,
Ёри гургдин фориғ ўлсун рама.

Дедиларким:—Эй паҳлавон номвар,
Равонингга ҳақ лутфи берсун зафар.

Бу аснода бор бир ажаб кўҳна гург,
Ажаб кўҳна гурге, ишидур сутург.

Ажаб бадраге, бадниҳодедур ул,
Лақаб Қак, магар кўҳзодедур ул.

Наҳангедурур шўри дарё ситез,
Наҳанг новакидин тополмас гурез.

Нажод анга афғону навкар булуж,
Сипаҳ ёнида барча лашкар булуж.

Қуруб йўлни устиға хиргоҳлар,
Ҳарос ичра андин гадо, шоҳлар.

Бўлуб ўғрилиғ фикри ул хайли шум,
Ҳазар қилғай андин бари марзу бум.

 


50 дан 63 сахифа