Facebook
Мезон PDF Босма E-mail

(Адабий, маиший танқидий баҳслар)

 

 

Матбуоти жадидамизинг иккинчи йилига кирилди. Ҳозирда ўн уч газетамиз ва ўн турли ҳафталик ва ойлик мажмуайи муаққата(Вақгли тўплам (журнал).)ларимиз чиқиб турипти. Бу ҳол муҳаррир қардошларимиз ва жамоатимиз учун буюк шарафдир. Жаноби Ҳақ давом ва ривожини берсин.
Ўтган йили газеталаримиз қўллай бошлаган «ерли шевалар» тавҳиди лисон(Тил бирлиги.) ва лисони адабия(Адабий тил.) масаласининг ҳал қилинишига тўсиқ бўлади, деган қўрқув бизни бир оз хавотирга солган эди ва шундан кейин бир неча танқидий мақолалар ёзган эдик. Бу йил газеталаримизнинг усул ва услуби таҳририясида шу қадар тараққий борки, матбуоти миллиямиз кутилмаган даражада тавҳиди тил ва лисони адабия йўлида суръат ила ҳаракат қилмоқда.
Ўтган йили «танқид» каби ёзган нарсаларимиз хайри-хоҳона ёзувлар эканлигига қаноат қилинганлиги умиди ила тасалли топмоқдамиз.
«Лисони адабиядан маҳрум миллат — миллат эмасдир» ҳикматига биноан «Таржимон»нинг йигирма беш йилдан бери олиб бораётган кураши бу моддадир! Биргина модда, лекин моддаларнинг асоси, негиз моддасидир.
«Иттифоқ», «илм», «маориф», «тараққий», «адабиёт», «мухторият» қандай гўзал шиорлар. Лекин ҳар қайси учун энг аввало ва энг зиёда лозим бўлган «лисони адабия»дир.
Марҳум Ильминский'нинг собиқ раҳбари вазири Победоносцев(Машҳур миссионер, шарқшунос Н. И. Ильминский (1822-1891).) га ёзган хусусий мактубларининг бирида «Қрим миллатчисининг Сибирия ичкарисига қадар темир занжир узатиб, турли жинс ва шевада бўлган қавмларни бирлаш-тиришга ва жумласи учун усмонли шевасига яқин бир шева қабул қилдиришга қилаётган ҳаракатлари келажакда Русия давлатини мукаддар(Кўнгилни хира қилмоқ.) ва мутазаррир(Зарар етказувчи.) қилади» дегани, бир жиҳатдан, муболаға ва таассуб бўлса, бошқа жиҳатдан ишнинг, яъни умумий лисоннинг аҳамиятини кўрсатмоқда.
Аксар муҳаррир дўстларимиз умумий лисон аҳамиятини билтажриба тушуниб, бу йўлда қадрулҳол хизмат қила-ётганларидан жуда мамнунмиз.
Матбуотимизнинг яна бир яхши жиҳати икки, баъзан уч дўстларимиздан бошқалари «маслаки миллия» доираси-да кураш олиб бораётганларидир. Маслаки миллиядан чиқ-қанларнинг ва қадет бўлганларнинг миллият доирасига қайтганлари бу гўзалликка бир иловадир.
«Қадет» деганим қадетликни ҳақорат, деб ўйланмасин. Фақат миллиятни ҳар нарсадан аъло кўрганим учун «гўзал-лигини» илова қилишга мажбурман.
Мажмуаларимиз орасида гўзал бир шаклдаги нашри ила «Тарбияйи атфол»(«Болалар тарбияси» дегани, 1907 йили Москвада чиққан журнал.) биринчи мавқеъ қозонди. Лисони адабияси ила «Фуюзот»(1906—1907 йилларда Бокуда чиққан журнал, маъноси: файзлар.) пешқадамдир.
«Ад-дин вал-адаб»(Қозонда 1906—1917 йилларда чиққан журнал.)нинг масоили шаръия(Шариат масалалари.) баҳслари жуда диққатга сазовор. «Ал-асрул-жадид»(1906—1907 йилларда Уральскда чиққан журнал.) ҳам гўзал бир суратда чиқарилиб ва бохусус шоир Тўқаев(Машҳур Абдулла Тўқай (1886—1913).) жанобларининг нафис сатрлари ила зийнатланур. «Дабистон(Ўқиш жойи.) ва раҳбар» мажмуаси усули тадрисга жиддий хизмат қилмоқдадир.
Бизнинг «Олами нисвон»(Аёллар олами, 1906 йилда Гаспринский чиқарган журнал.) етарли даражада ёйилмаяпти. Хотин-қизларнинг тил билмасликлари ишга катта тўсиқ бўлмоқда. Бу жиҳатдан, «Олами нисвон» «Таржимон»нинг кечирган мушкулотини бошидан ўтказмоқда.
Ҳажвиётга доир тўрт мажмуамиз орасида «Мулла Насриддин»(1906 йилдан Бокуда Жалил Мамадқулизода чиқарган журнал.) биринчиликни қўлдан бермай келмоқда. Ҳар сони камоли лаззат ила ўқулиб, расмларидан катта бир ибрат олинмоқцадур. Бу каби нашриёт ва расмларнинг оғир кўри-лиши табиийдур. Лекин бир оз вақг ўтгандан кейин «Мулла Насриддин»нинг қадру қиммати маълум бўлади.
Душман кулгуси оғирдир. «Мулла Насриддин» душман эмас, миллий дўст ва хожа6дир. Бунинг кулгусига сабр-тоқат лозимдир, чунки шарр(Ёмонлик.) учун эмас, яхшилик учун кулмоқдадир.
«Чўкич»(1906—1910 йилларда Оренбургда чиққан журнал.), «Қарчиға»(ренбург (1906).), «Ўқиар»(Уральск (1906).) ҳажвиёти «Мулла Насридцин»га солиштирганда, жуда қўпол, жуда содцадир. Расмларини эса, таққослаб ҳам бўлмайди. Ёрдам сўрасалар, бу дўстларимизга айтадиганимиз бир сўз: «назокат ва яна назокат»дир.
Назокат ҳар нарсада лозимдир, қалам ва адабиётда бо-хусус. Ҳажв ва танқид адабиётнинг буюк ва энг фойдали қисмларидир. Лекин танқидчи ва мунтақид(Танқид қилувчи.) сўзи ва дарси ғийбатга ўхшамаслиги учун жуда диққат қилмоғи лозим.
Матбуотимизда таассуф бўлган бир ҳолда бордир: бу Тошкандда чиққан «Тараққий» ва «Хуршид» дўстларимизнинг тақиқпаниши. Ўрта Осиё учун расмий бўлган «Туркистон газети» етарли эмас.

«Таржимон» г., 1907 й., 14-сон
Исмоилбек Гаспринскийнинг
"Ҳаёт ва мамот масаласи" китобидан