Абдураҳмон Пиримқулов. “Аввалгиларга ўхшамас” |
Муайян воқелик, шуурда шаклланган чақмоқдек ҳаяжон, кутилмаган туйғулар ҳосиласи шеър бўлиб туғилиши мумкин. Аммо, шу туғилган шеър шоир қалб дардининг оғриқли мевасими, ўй ва хаёлнинг эстетик натижасими ёки кўрган-кечирган ҳаётий тажрибаларининг йиғма поэтик хулосасими, бу ижод жараёнининг ўзига хос сеҳрли олами. Яна бир жиҳат, муайян лирик кечинма барқарор адабий формулалар негизида қоғозга тушади. Масалан ғазал, мураббаъ ёхуд мухаммас ёзиш учун шоир эркин бўлолмайди. Сабаби, мумтоз лирик турларнинг маълум қоидаси борки, муаллиф ушбу қоидадан четлаша олмайди. Бул жаҳон тун бирла тонг баҳс этар бир ҳужраким, Банддаги “бирла”, “ҳужра”, “савдосиға”, “нечук”, “ҳаким”, “анга”, “ичмаким” сингари ифодалар айни Навоий даври лексик қатламига мансуб сўзлар бўлгани учун мухаммасни тугал даражага кўтарган. Зеро, мухаммас бошдан-оёқ шу услубда – тарихий атамаларни кенг миқёсда қўллаш услубида ёзилган. Омон Матжоннинг бирор-бир мисраси ёки бирор-бир сўзи ўз моҳияти билан ғазал нафосатига зиён етказмайди, аксинча, шоир қўшган мисралар ипдаги маржон шодаларини кўпайтиргандек Навоий байтларини тўлдиради. Масалан, юқорида ўқиганимиз учинчи банддаги Навоий мисраларида маъшуқанинг “ишқ ичра” Ширину Лайлидан фарқланиши, “хўблиқ”да эса, у ўзигача бўлган санамларнинг бирортасига ҳам ўхшамаслиги таъкидланса, Омон Матжон ана шу тенгсизликнинг сабабини яхши билгани учун “нечун қасамлар ичмаким”, дейиш билан тўла асослайди. Аммо, бу асос ундан аввал келадиган ижтимоий-фалсафий ғоялар билан мустаҳкам боғланиб, янада гўзал ва кўркам тасаввур ҳосил қилади. Тўртинчи бандда шоир фалакка мурожаат этиш йўли билан, ундан ўз аламини, айни пайтда, Навоийнинг ҳажр азобида чеккан изтиробини бартараф этишни сўрайди. Чунки, маъшуқа ҳажр азобида қийнашдан ташқари, энди бевафолик расмини тутиб, ошкор хиёнат йўлига ўтади, яъни, бошқа ёр билан учрашишга журъат қилади. Тахмис боғловчининг Навоий овозига жўр бўлиб: “Ўлмишамким бу алам…”, деб нола чекиши, лирик қаҳрамоннинг чексиз азоб ва изтироблар исканжасида эзилган сўлғин қиёфасини кўз олдимизда тўла намоён қилади. Кейинги бандда мантиқ иплари янада мустаҳкамлана боради. Дастлаб, маъшуқанинг ишқ ичра Ширину Лайлидан фарқланиши, “хўблиқ” (гўзаллик)да ҳам аввалгиларга ўхшамаслиги қаламга олинган бўлса, энди, ошиқнинг ҳам ишқ аро Фарҳод ила Мажнунларга ўхшамаслиги, у илоҳий шаробдан сархушлиги – Бодайи Ҳақ масти экани, шу боис, илоҳий ҳажр азобида қийналаётгани, ўз истиқболига ёруғ гўшалар тилаши ички ҳайқириқ ва чексиз ҳаяжон оҳангида жаранглайди: Она Шарқ тожин киюр! Зулматда ушлатманг мени, Тахмис боғловчи, одатда, анъанага мос равишда сўнгги бандда ўз тахаллусини қўллаши лозим. Бу билан тахмисчи ким экани ойдинлашади. Бугина эмас, тахаллус айни мухаммас ёки унинг сўнгги бандидаги ғоя билан чамбарчас боғлиқ бўлиши керак. “Омон”ни ғоявий асосга йўналтирмаслик асарнинг бадиий нафосатига соя солиши мумкин. Шоир худди шу сунъийликдан қочиш эвазига тахаллус эмас, иттифоқ санъатидан моҳирона фойдаланади. Бу санъатнинг ўзига хослиги шундаки, у шакл жиҳатдан бир томондан ўз расмий маъносида ишлатилади, шу билан бирга, асар муаллифининг адабий тахаллусига ёки исмига ҳам ишора қилади. Шу боис, у ҳамиша кичик ҳарф билан ёзилади. Омон Матжон мухаммасда ижтимоий ҳаётда аввалгилардан тубдан фарқ қиладиган тушунчаларни бадиий тавсифлар сирасида ифодалайди. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |