Насиба Бозорова. “Нафс ила руҳни зинҳорки қилма махлут” |
Шарқ шеъриятида ишқ, ирфон, гўзаллик, дин ва ахлоқ хусусидаги қарашларнинг бари бир нуқтада бирлашади, бир мавзу доирасида умумлашади. Бу нафс ва руҳ масаласидир. Нафс ва руҳ инсон зотида бирлашган, бир-бирини тўлдириб, айни чоғда, бир-бирини рад этувчи икки қарама-қарши қутб. Нафсда ҳам, руҳда ҳам чексиз қудрат яширин. Уларнинг моҳияти ҳеч қачон бир-бирисиз аёнлашмайди. Нафс руҳнинг мавжудлигини далилласа, айни чоғда, руҳ ҳам нафс борлигини тасдиқлайди. Ҳар иккаласининг вазифаси зоҳиран бир хил бўлса ҳам, ботинан мутлақ фарқли. Айни шу фарқланиш асосида, уларнинг табиати, хусусияти намоён бўлади. Тасаввуф аҳли нуқтаи назарида руҳ яратилган бир жавҳардир. Фақат у яратилганларнинг энг латифи, жавҳарларнинг энг тозаси ва энг нурлисидир. Ғайб оламидаги нарсалар у орқали кўринади ва ҳақиқат аҳлига кашф унинг соясида билинади. Руҳнинг зидди ҳисобланган нафс эса, барча ёмонликларнинг дояси ҳисобланган. Руҳ қанча нурли ва юксак мавжудлик бўлса, нафс шу қадар чиркин ва тубан борлиқ сифатида эътироф этилган. Тасаввуфда инсон феълидаги бари иллатлар нафсдан, фазилатлар эса руҳдан қайноқланади, деган қараш устувор. Шу боис ҳам, сайру сулукда бутун ҳаракатлар нафсни ислоҳ қилиш ва руҳни камол топтиришга қаратилган. Гар фано расмини қилмоқ тилар эрсанг мазбут, Руҳ ул нурдурким, ҳақ анга бермиш авж, Руҳ раҳмони эрур, нафс эрур шайтони, Руҳга шева калимулло ишин қилмоқ фош, Руҳга дааъб ҳабибулло иши ойини, Ё раб, эт бизни ҳабибинг сифатига росих, Қил Навоийни ҳамул хат била, ё раб, озим Орифона руҳда битилган ушбу ғазалнинг биринчи байтиданоқ, шоир комилликнинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади. Унингча, “фано расми” – ўзлигини маҳв этмоқни истаган одам, аввало, нафс ва руҳни бир-биридан фарқлай олиши, иккаласининг бир нарса эмаслигини англамоғи лозим. Зеро, Шайх Абу Толиб ал-Маккий ҳам ўзининг “Қут ул-қулуб” асарида бу хусусда шундай ёзган: “Руҳ ҳам, нафс ҳам жисмдаги мустақил борлиқдир. Руҳ хайр – яхши ишлар учун ҳаракатланади ва бу ҳаракатдан кўнгилга бир нур зуҳур этади. Нафс эса, шаръ – ёмон ишлар учун ҳаракат этади ва бундан кўнгил зулматга тўлади. Шайтон бу зулматни кўриб кўнгилга иғво солади”. Навоий ҳам худди шундай қарашларни назм ипига тизади. Улуғ шоир илоҳий-маърифий ғоялардан келиб чиқиб нафс ва руҳ хусусида мулоҳаза юритар экан, ўз ғазалида тазод, ташбеҳ, талмеҳ каби бадиий воситалар асосида фикрларини жонли ва ёрқин бўёқларда акс эттиради. Айтиш жоизки, бадиий воситалар ёрдамида шоир сўзларга ўзига хос вазифа юклаган ҳамда ўқувчини сўз зимнидаги сўзни англашга чақирган. Умуман, Навоий бу каби байтлари орқали инсонга нафс шумликларидан ўзни муҳофаза қилиб, руҳ кенгликларини сайр этиш ҳамда бундан келадиган файз билан ҳаётни безаш лозимлигини уқтиради. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |