“Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир” ҳақида илк таассуротлар |
Мен кўпгина ёш ижодкорлар қатори Нажмиддин Эрматов ижодини ҳам кузатиб келаман. Унинг “Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир” мазмунидаги, умуман, туркий элнинг армонию орзу-умидлари тўғрисидаги, бошқача айтганда, Шавкат Раҳмон, Ҳалима Худойбердиева шеърлари руҳидаги шеърларини аввал ҳам қониқиш билан ўқиганман. “Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир” шеърида акс этган мазмун бугун ўзбек жамиятининг катта бир қатлами ўйу ҳисларига ҳамоҳанг. Шеърнинг бирданига машҳур бўлиб кетишининг сабабларидан бири – шу. Бироқ энг катта сабаби – унинг Ўзбекистон телевидениесида намойиш этилиши, деб биламан. Шов-шув шу ерда. Йўқ, шеър бунга арзимайди, демоқчи эмасман, асло. У жуда ҳам арзийди. Гап шундаки, Нажмиддиннинг бундай оловли битикларини олдин ҳам ижтимоий тармоқларда ўқиганман-да. Лекин улар яхши шеър бўлишига қарамай, бунчалик эътиборга тушмаган. Демак, яхши шеърни (умуман, ҳар қандай асарни!) қачон, қандай шаклда етказишда ҳам гап кўп экан. Шу маънода, агар шоир бу шеърини ўз “фб” саҳифасида ёзма равишда эълон қилиб қўйганда эди, у нари борса, ўн ё ўн бешта баҳам кўриш (перепост!) билан чекланарди. Ҳолбуки, у телевидениедан эълон қилинди. Эълон қилинганда ҳам шоир томонидан “бас” овозда ифодали тарзда ўқиб берилди. Ўзбекистон телевидениесини фақат “жаннат”дан репортажлар қилишнигина билади”, деб ишониб юрган томашабин бундай танқидий руҳдаги шеър намойишидан ҳайрону лол бўлиб қолди.
|
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |