Facebook
Асотир PDF Босма E-mail

АСОТИР — миф, қадимги кишиларнинг коинот ва табиат ходисаларининг пайдо бўлиши, мохияти хақидаги тушунчалари асосида яратилган хаёлий асарлар. Илк асотирлар кеча ва кундуз, йил фаслларининг алмашиши, зилзила, сел ва бўронлар, сув тошқинлари ва қурғоқчилик каби табиий ходисалар хақида қадимги аждодларимиз тасаввурини ифодалаган. Асотирлар бир неча турларга бўлинади. Булар:
1) этиологик асотирлар — табиат ходисалари, табиатда у ёки бу нарсанинг пайдо бўлиши хақидаги асотирлар;
2) космогоник асотирлар — дунёнинг пайдо бўлиши, коинот жисмлари хақидаги асарлар;
3) этнографик асотирлар — бирор халқ, қабила ёки уруғнинг келиб чиқиши тўғрисида асотирлар;
4) антропогоник асотирлар — инсониятнинг пайдо бўлиши хусусидаги асотирлар;
5) эсхатологик асотирлар — инсоният, умуман тамаддун   келажаги хақидаги асотирлар ва хоказо. Асотирлар ўз тараққиёти босқичларида анимизм, тотемизм, манизм каби илохий қарашлар ва ибтидоий кишиларнинг турли культларига хос ғоялари билан озиқланган. Шунинг учун хам асотирлар жуда мураккаб табиатга ва зиддиятларга эгадир.