Facebook
Аллитерация PDF Босма E-mail

АЛЛИТЕРАЦИЯ —  шеърий нутқда, қисман насрий асарларда бир хил товушлар такрорига асосланган фонетик-стилистик усул. Аллитерация унли ёки ундош товушлар иштирокида хосил бўлганлигига қараб икки хилга ажратилади: вокал аллитерация унли товушлар ҳамоханглиги натижасида юзага келади; консонант аллитерация ундош товушлар уйғунлиги асосида хосил бўлади. Қадимги туркий адабиётда аллитерация етакчи тасвир усулларидан бири бўлган:
Жалвин анинг кўзи Желкин анинг ўзи Тўлун айин юзи Жарди менинг юрак.
Муаллиф севгилисини таърифлаяпти: унинг кўзи киши (кўнглини) овлайдиган сеҳргардир, юзи тўлин ойдир. Қараши билан у мени отиб, юрагимни ёрди.
Унин утти каклик, кулар қатгура, қизил агзи қантаг, қаши қабқара.
Немис, швед, қирғиз, қозоқ шеъриятида аллитерация таянч унсурлардан бири саналади. У хозирги ўзбек шеъриятида хам тасвир воситаларидан бири сифатида кенг қўлланади.
Масалан:
Жаллод кўзлар, қааттол қарашлар қиличлардай ярақлайдилар... О, бунчалар назокатлидир қилич қўллар, қилич қоматлар!.. (Сирожиддин Саййид)
Баъзан бутун бошли шеър аллетерация асосида яратилиши хам мумкин. Наманганлик шоир
Темурбек қаламига мансуб қуйидаги «Оймомо» шеъри шундай ёзилган:
Ойдиндаги оқ оту Оқшомдаги оҳуми Осмондаги Оймомо?
Ойдиндаги оқ олма, Оқшомдаги овлоқми Осмондаги Оймомо?..