Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Пиримқул Қодиров (1928)
Facebook
Пиримқул Қодиров (1928) PDF Босма E-mail

Ўзбек насрининг йирик намояндаларидан бири ёзувчи Пиримқул Қодиров 1928 йили Тожикистон республикасининг Ўратепа туманидаги Кенгкўл қишлоғида таваллуд топди

Пиримқул Қодировнинг урушдан кейинги  хўжаликни изга солиш йилларида жамоа хўжалигидан бошланган меҳнат фаолияти йўл қурилиши, Сўнг Бекобод металлургия заводида ишлаш билан давом этди.

1951 йили Тошкент Давлат дорилфунунини тугатиб, М. Горкий   номидаги   жаҳон   адабиёти   институтининг аспирантурасига кирди.  «Абдулла Қаҳҳорнинг урушдан кейинги ижоди» мавзусида номзодлик илмий ишини ҳимоя қилди.

1954—1963   йиллар   давомида   Иттифоқ   Ёзувчилари уюшмаси қошида ўзбек адабиёти бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлади. 1963-1976 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институтининг катта илмий ходими вазифасини бажарди.

Адиб ижодининг дебочаси талабалик йилларида эълон этилиб, толиби илмлар ҳаётини, уларнинг ички оламини бадиий баён қилган «Студентлар» ҳикояси 1950 йилда босмадан чиқди. Кетидан «Жон ширин», «Кайф», «Олов» ҳикоялари, «Беш йилликлар фарзапни», «Дадрим», «Ерк», «Мерос» қиссалари, «Нажот» афсона-қиссаси, «Саргузаштлар» «Яйра институтга кирмоқчи» номли қисса ва ҳикоя-иар тўплами китобхонларга тақдим этилди.

«Уч илдиз», «Олмос камар» романларида адиб ижодий маҳорати   чархланганлигини   кўрсатиб,   ўзбек   насрини бойитди.

Олдин «Юлдузли тунлар»   (Бобур), кейин «Авлодлар довони» романларн билан Пиримқул Қодиров ўзбек тарихий  романини  устоз Ойбекдан  кейин  янги  поғонага кўтарди.

Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида адибнинг уч жилдлик танланган асарлари (И том, 1977, “Олмос камар” романи; ИИ том, 1978, «Қора кўзлар» романи,  «Ерк» қиссаси; ИИИ том, 1979, «Уч илдиз» романи) нашр қилинди.  Мазкур нашриёт  адибнинг уч жилдлик “Сайланма”сини ҳам босди: биринчи жилд — «Уч илдиз» романи, «Қадрим» қиссаси; иккинчи жилд — «Қора кўзлар» романи, «Мерос» қиссаси»; учинчи жилд— «Олмос камар», «Юлдузли тунлар»дан иборат.

Пиримқул Қодиров адабий ижоднинг бадиий-оммабоп услубида   ҳам   қалам  тебратмоқда.   Унинг  илк    очерки “Оиламиз”  1953 йили чоп этилди,  «Халқ тили ва реалистик проза», «Тил ва дил» номли илмий-оммабоп ишиари адиб-олим изланишлари маҳсулидир.

Адиб   ссенарийси   асосида  зангори   олов   заҳматкашлари ҳақида «Сенинг изларинг» бадиий филми қўйилди. «Виждон» —   вилоят  саҳналарида  кетмоқда.  Унинг асарлари мустақил республикалар, жаҳон халқлари тилларига ўгирилди.

Адиб таржимон сифатида Л. Толстойнинг «Казаклар»ини, К. Фединнинг «Дастлабки қувончлар»ини, П. Толисанинг «Из»ини, Х.  Деряевнинг «Тақдир»ини она тилимизга ўгирди.

«Юлдузли тунлар» романи учун Пиримқул Қодиров 1982 йили Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлди. У Ўзбекистон халқ депутати, Республика раёсатининг миллатлараро муносабатлар, тил ва байналмилал тарбия масалалари комиссияси раиси, Халқ ёзувчисидир.