Facebook
Мақсуд Қориев (1926) PDF Босма E-mail

Журналист ва адиб Мақсуд Қориев 1926 йилда Тошкентда туғилган. Уруш йилларида Тошкент тумани Юнусобод қишлоғи жамоа   хўжаликларида  оддий  меҳнат билан  шуғулланган.  1947 йилда   эса Тошкент  юридик  институтини   тугатиб,  ўша ерда аспирантурада қолади. Кейинчалик юридик фанлари номзоди деган илмий даражага ҳам эга бўлади. У кўп йиллар Ўзбекистои Олий Кенгаши ноиби бўлган.

Адибнинг журналистик фаолияти 1949 йил «Қизил Ўзбекистон» рўзномасидан бошланади. 1952—1954 йилларда эса «Ўзбекистон коммунисти»  ойномасида бўлим бошлиғи,  1954—1963 йилларда “Тошкент ҳақиқати” рўзномасида аввал бош муҳаррир ўринбосари, сўнг бош муҳаррир бўлиб ишлайди. 1963—1984 йилларгача «Совет Ўзбекистони» рўзномасига бошчилик қилади.  1984—1988 йилларда  «Муштум»  ойномасининг,  ҳозирги  кунда   «Меҳригиё»   рўзномасининг  бош муҳарриридир.

Мақсуд   Қориев   адиб   сифатида   60-йилларнинг   60-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб маҳаллий матбуотларда кўрина бошлайди. Унинг «Ойдин кечалар» (1968), «Жийда гуллаганда» (1970), «Афросиёб гўзали» (1974), «Туналар баланд учганда» (1976), «Сиз узатиб борганда» (1978) каби ҳикоя ва қиссалар тўплами ва «Спитамен» тарихий романлари ўз китобхонига етиб борган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими ҳамдир.