11.04.2014 05:07 |
Минг йилларким, курраи заминда яшовчи жамики одамзод, ҳатто қай бирлари дунёнинг қайси бурчагида жойлашганини билмасалар ҳам, Муҳаммад ал-Хоразмий боис, ўзларининг талаффузида Хоразмни, медицина дея Ибн Синони тилга оладилар. Бу ўзбек деб аталмиш миллатнинг ғурури, шуҳратидир. Билҳақ, шарқона маданият, улуғвор маънавият, санъат, адабиёт, ёзув ҳам жаҳон миқёсида жуда қадимийдир. Асрлар давомида сайқаллашиб келаётган маданий мулкка ворислигимизни нечун бошимизни баланд кўтариб айтмаслигимиз керак. Минг йиллар муқаддам туркийда ижод этган забардаст шоирларнинг давомчилари — Ҳофиз Хоразмий, Қутб Хоразмий, Сайфи Саройи ва бошқалар ўзбек тилида баракали ижод этганлар. Демак, Хоразмийнинг 1353 йили ёзиб тугалланган “Муҳаббатнома”сида:
Сенинг ишқингда Хоразмий йўқолди, Ва лекин Ер юзинда оти қолди. —
дея қайд этилганидек, она тилимиздаги адабиёт илдизлари биз ўйлагандан ҳам теран. XIV — XV асрларда яшаб ижод этган шоирлар, айниқса, Алишер Навоий ҳазратларининг мулкидан баҳрамандлик ила баракали ижод этган шоирлар бениҳоя кўп. Дарвишали Чангийнинг мусиқа рисоласида Хивада (XV аср) туғилган Девонаи Ҳисобийдан кўпгина нақшлар, пешравлар ва шеърий достонлар қолгани таъкидланади. Девонаи Ҳисобий Абдураҳмон Жомийга мусиқадан сабоқ берган экан. Ҳам давлат арбоби, ҳам шоирликда донг чиқарган бобокалонимиз Шермуҳаммад Мунис, Огаҳий, Рожий, Нишотий, Равнақ, Роқим ва бошқалар ўзбек адабиётининг юксалишига катта ҳисса қўшганлар. Аждодларимиз арабий ва форсийда ҳам мукаммал асарлар яратганлар, не-не дурдона асарларни она тилимизга ўгирганлар. Барча халқларга насиб ҳам этавермайдиган ноёб истеъдод — ижодда серқирралик бизга ота-боболардан мерос ва бебаҳо мулк, уни биз ҳамиша меҳр ила эъзозлаймиз. Муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” китобида таъкидланганидек, “Агарки мана шу муқаддас заминимизда таваллуд топиб, вояга етган, ўз ҳаёти ва фаолияти билан нафақат тарихда, айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган буюк мутафаккир ва алломаларимиз, азиз авлиёларимизни таърифлашда давом этадиган бўлсак, ўйлайманки, бу борада узоқ гапириш мумкин. Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир. Бундай ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи галда, зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ўйлайман. Нега деганда, ўзимиз — бугун шу юртда яшаётган ватанпарвар инсонлар бу вазифани зиммамизга олмасак, четдан келиб ҳеч ким ҳеч қачон бу ишни қилиб бермайди”. Юртбошимизнинг бу даъватларини биз ўзимизга дастуруламал қилиб олмоғимиз лозим. Дарҳақиқат, назм гулшанининг 22 жанрида баракали ижод қилган, қарийб 20 минг мисрадан ортиқ назм дурдоналарини ўзида жамлаган “Таъвиз ул-ошиқин” девонини, амакиси бошлаган “Фирдавс ул-иқбол” ва яна бешта мустақил тарихий асар яратган, 20га яқин асарларни таржима қилган атоқли шоир, тарихнавис олим, моҳир таржимон, давлат ва сиёсат арбоби, Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий Юртбошимиз назарларида тутган халқимизнинг буюк намояндалари сирасига киради. Муҳаммадризо Огаҳий шеъриятининг ўқ чизиғи — ошиқлик, ҳалоллик, ростлик, элга-юртга, Оллоҳга меҳр-муҳаббат, эътиқод, иймондир.
Тангри таваккул аҳлига бўлғай тараф бўлса қачон, Хайли тамаввул бир тараф, аҳли таваккул бир тараф.
Аҳли таваккул — Тангридан умидворлар, хайли тамаввул — мулкдорлар, бойлар. Аниқ ва тиниқ ифода — ҳар қачон Тангри ўзига умидворлар тарафидадир. Бу:
Боғ ичрадур гул бир тараф, девона булбул бир тараф, Нозу тағофул бир тараф, фарёду ғулғул бир тараф —
дея бошланувчи ғазалнинг ичида тасаввуф илмига эътиқод намунаси сифатида битилган, ва яна, ғазал охирида шоир қўш маънолик ила шундай дейди:
Гар сўрса ҳолинг, Огаҳий, ёринг келиб кетгай эди, Тандин такосул бир тараф, жондин такоҳул бир тараф.
Худди шундай, ҳазратнинг машҳур “Феруз” куйи билан айтилувчи “устина” радифли ғазали:
Мушкин қошининг ҳайъати ул чашми жаллод устина, Қатлим учун нас келтирур нун элтибон “сод” устина —
деб бошланади-ю, охирроғида шундай панду насиҳат янграйди:
Э шоҳ, карам айлар чоғи тенг тут ёмону яхшини, Ким, меҳр нурин тенг сочур вайрону обод устина.
Чунки:
Хоки танинг барбод ўлур, охир жаҳонда неча йил, Сайр эт Сулаймондек агар, тахтинг қуруб бод устина.
Ва, энг ҳайратланарлиси, буларни айтишдаги журъатлилик дил тубидан отилиб чиққан вулқонга менгзайди:
Не журъат ила Огаҳий, очқай оғиз сўз дерғаким, Юз ҳайли ғам қилмиш ҳужум ул зори ношод устина.
Шоирнинг халқчил, бир қарашда содда ва лекин тагмаъноли, ўйноқи ғазаллари ҳамма даврда ҳам баланд пардаларда жаранглайверади. Ижодкор — замон одами. У замон нафаси билан яшайди, тирикликнинг ғаму шодмонлиғига вобаста умргузаронлик қилади.
Зару хилъатдин этти Огаҳийни ийдаро шодон, Илоҳи, шоҳга еткур ики оламда шодонлиғ —
дея ҳайит байрами муносабати ила халқ шодмонлиғига қўшилиб хурсандчилигини изҳор этади. Ҳамда дунёнинг пасту баландини, ёруғ-у қоронғусини борлиқ вужуди ила идрок этганидан одам ҳаёти олам кенгликларида зарра янглиғ ўткинчилигига иймон келтиради.
Истабон айш, Огаҳий, ғам бошинга келтурмаким, Даҳр базму айши андуҳи ғамиға арзимас —
дейиш билан, келгуси давр хушбахтлигига ишонч шоирни бошқалардан айри, яъни улкан Шахс мақомига муқайяд этади. Яратганга илтижо ва умидворлик туйғуси уфуриб турган ғазаллар ҳамма замонларда ҳам худди куни кеча битилгандай илиқ тахайюлларга тортаверади:
Эй қуёш, юзинг очким, ғам тунида зорингман, Сидқ ила нафас урғон субҳи беғуборингман.
Сан жамолу ҳашматда ҳусн мулки шоҳисан, Ман малолу кулфатда бандаи назорингман.
Қилма айб агар қилсам ишқинг ичра ожизлиқ, Қарилик юки босғон зору бемадорингман.
Гарчи ўзгалар ёнглиғ айлай олмоғум хизмат, Лек олар қаторида бир умидворингман.
Неча умрлардурким фурқатинг ғами ичра, Йиғлабон кеча-кундуз зору беқарорингман.
Марҳамат кўзи бирла ҳолима назар қилғил, Кўйинг ичра ер тутғон бир дуогузорингман.
Истасам азиз ўлмоқ тонг йўқ илтифотингдин, Чунки Огаҳий ёнглиғ ишқинг ичра зорингман.
Огаҳий ҳазратлари “Таъвиз ул-ошиқин” девони дебочасида шундай лутф қиладилар: “Эмди донишманд фузало ва диққатпайванд шуаронинг лутф ва мурувватларидан тарассуд ва таваққуъ (умид) улким, фақирнинг узриға қулоқ солиб ва ҳолиға тараҳҳум қилиб, айбпўшлиғ кўргузгайлар ва бу нусханинг ҳар сатрида бузуқ иборат кўрсалар, ислоҳ бериб, қоидаға мувофиқ тузгайлар ва фақирни дуойи хайр била ёд ва руҳимни ҳамул дуо такроридин масрур ва шод қилғойлар. Қитъа:
Ҳар ким ўқуса, дуо била ёд этгай, Руҳимни бу ёд этмак ила шод эткай.
То Тангри анинг бу карами борасида, Жойини икки жаҳонда обод эткай”.
“Дебоча”даги бу сўзларни қайта-қайта ўқиб, бундан қарийб 150 йил муқаддам шам ёруғида авлодларга узрхоҳлик ила қайдларини таҳрири рақам этаётган ҳолатдаги Огаҳий сиймоси кўз ўнгимда гавдаланди. Беихтиёр хаёлимдан шоирнинг камтарлиги, дуо исташи баробарида дуогўйлиги, содда ва фақирона илтижосида асрлар оша ўқувчи ила ҳамсуҳбатлик, ҳамнишинлик умиди қанотланди. Бугунги қалам аҳлига ҳам шу янглиғ камтарлик саодатидан баҳраманд бўлишликни тилагим, абадиятга дахлдор шоири даврон Муҳаммадризо Огаҳий ҳазратларига: “Уммон янглиғ тўлқинли, чуқур фалсафий шеъриятингиз замон адоғигача боқий қолғусидир”, дея дуоларига мушарраф бўлгим келди.
Комил Аваз |
Шеър санъати. Абу Али ибн Сино |
|
|
|
26.12.2010 17:59 |
Энг аввало биз шуларни айтмоқчимиз: Шеър одатда образли сўзлардай иборат бўлиб, у бир-бирига тенг ҳамда вазнли гаплардан тузилади. Арабларда эса шеър қофияли, бундан шеърларда маълум ҳисобда ритм бўлиши тушунилади. Бир-бирига тенг бўлишнинг маъносига келсак, бунда ундаги ҳар бир гапнинг ритмли қисмлардан тузилганлиги тушунилади.
ШЕЪР ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА, ШЕЪРИЙ ФОРМА ҲАМДА ЮНОН ШЕЪР НАВЛАРИ ҲАҚИДА
Энг аввало биз шуларни айтмоқчимиз: Шеър одатда образли сўзлардан иборат бўлиб, у бир-бирига тенг ҳамда вазнли гаплардан тузилади. Арабларда эса шеър қофияли, бунда шеърларда маълум ҳисобда ритм бўлиши тушунилади. Бир-бирига тенг бўлишнинг маъносига келсак, бунда ундаги ҳар бир гапнинг ритмли қисмлардан тузилганлиги тушунилади. Одатда бунда сўзнинг аввалги ритми билан кейинги ритмининг вақтлари бир хил келиши керак. Шеърнинг қофияли бўлиши маъносига келганда шуни айтиш керакки, ҳар бир қофиядош сўзларнинг охири бир хил ҳарф — товушлар билан тугалланиши керак. Шунинг учун мантиқшунос назари аслида шеърнинг хусусиятига қаратилиши керак эмас, бордию унга қаратиладиган тақдирда ҳам, у фақат шеърга образли айтилган сўзлар бўлгани учунгина, фақат у шу нуқтаи назардангина қарамоғи мумкин холос. Аммо шеърдаги вазн нуқтаи назаридан қарашга келганимизда, у ҳолда мусиқашунос вазнга мусиқавийлик назарияси ва гармония нуқтаи назардан қарайди, арузшунос эса унинг бўлак-бўлакка ажраладиганлиги ва ундай нарсалар дунёдаги ҳар бир халқда қандай усулда ишлатилаётганлиги нуқтаи назаридан эътибор беради, қофия илми билан шуғулланувчи — қофияшунос эса шеърга қофияни қандай қўйилганлиги нуқтаи назаридан қарайди. Шунинг учун мантиқшунос шеърга уни образлилиги жиҳатидангина диққат қилмоғи керак. Образли қилиб айтилган сўз киши руҳини ўзига бўйсундирадиган бир ҳолат касб этади. Бу шундайки, маълум бир ишлар кишига кўринмасдан, улар ҳақида бирор фикр юритилмасидан ва уни эътироф этилмасдан туриб, улар кишига хуш келади, баъзиларидан эса киши ўзини тияди. Бир сўз билан айтганда, бундай нарсадан одам безовталанади, лекин бу безовталик онгли равишда бўлмай, балки нафсоний — руҳий таъсирланганлик натижасида бўлади. Бундай ҳолатда ўша айтилган сўзлар тўғрими ё нотўғрими унинг учун бунинг аҳамияти бўлмайди. Чунки асли — табиатида рост сўз ҳеч маҳал образли айтилган ва ё образли айтилмаган сўзларга ўхшамайди. Бордию ундай сўзларга ишониладиган тақдирда ҳам унинг таъсир кучи сезилмайди. Бунда у нарса иккннчи марта, ҳатто бошқа бир йўсинда айтилса ҳам шундай бўлади. Кўпинча шеър ўз таъсир кучини кўрсатиб, кишини безовта қилолган тақдирда ҳам, бироқ шеър бу таъсири билан одамда ҳали ишонч ҳосил қилолмайди. Баъзида шеърда айтилганларнинг ёлғондан иборатлилиги очиқ-ойдин сезилиб туради. Агар муҳокот — тақлид икки нарса ўртасида бўлиб қолгудай бўлса, гарчи у ёлғон бўлса ҳам нафс ҳаракатга келади. Шунинг учун бир нарсашгаг тавсифи нафсни ҳаракатга келтирадиган нарса хусусида бўлса, бунга ажабланиш керак ҳам эмас, чунки у тўғри бўлган бўлади, ҳатто шун-дай бўлиши зарур ҳам туюлади. Шуниси ҳам борки, одамлар тасдиқ — ишончга қараганда ҳам, ўз табиати бўйича, образли фикр қилишга мойилроқ бўлишади. Одамларнинг кўпчилиги мабодо тасдиқни эшитиб қолгудай бўлса, уни ёмонлайдилар ва ҳатто уни рад этадилар. Тақлид қилишда одамни таажжубга келтирадиган бир нарса бор, лекин бу таажжуб рост учун бўлмайди, албатта. Чунки ростнинг ўзи машҳур нарса, у бамисоли ҳаммага мутлақ маълумга ўхшаб кетади, унинг унчалик таровати — қизиғи ҳам йўқдай туюлади. Мажҳул сидқ — номаълум рост эса унчалик диққатни ўзига тортадиган ҳодиса ҳам эмас. Мабодо тўғри сўз сал ўзгартирилсаю, одатдагидай айтилмайдиган бўлса ва бунинг устига унга унча-мунча нарсалар қўшилган бўлса, у ҳолда бу нарса инсон руҳига хуш келади. Балки бундай сўзларни образли қилиб ва рост айтиш ҳам мумкин. Эҳтимол, шу билан образли гаплар орқали эътибор рост ва туйғулар томонга қаратилган ҳам бўлади. Натижада, образли гап ҳам, рост ҳам маъқул бўлади. Бундай ҳолда образли гаплар таажжубга сазовор бўлади ва ундан киши руҳи лаззатланиб, енгил тортади. Нарса ёки ҳодиса айтилганга мувофиқ келгудай бўлса, уни рост деб қабул қилинади. Образли гап эса, сўз қандай айтилган бўлса, ўшандай ҳаракат қилишга қаратилган бўлади. Рост эса, гап нима хусусида бораётган бўлса, ўшанга қаратилган бўлади, яъни у гапнинг асосидаги ҳолатнинг руҳи ҳақида фикр юритади. Шеър фақат одамларни таажжубга солиш учунгина айтилиши мумкин. Яна шуниси ҳам борки, шеър ижтимоий бурч мақсадлари учун ёзилади. Юнон шеърлари ҳам худди шу мақсадларни рўёбга чиқарган. Ижтимоий бурч мақсадлари эса уч хил жинсдаги иш-ларнинг биридан иборат: яъни машварат — маслаҳатлашиш, келишмовчилик ва қарама-қаршиликдир. Шеърдаги хитоба — риторика шу мақсадларни амалга ошириш учун қатнашади. Бироқ шуниси ҳам борки, хитоба тасдиқ — тўғрини қўллайди, шеър эса образли фикрлашни ишга туширади. Эҳтимол тутилган рост чекланган ва чегараланган бўлади. Уларни навларга бўлиб, ўз жойларига жойлаштириш мумкин. Аммо образли гаплар ва тақлидлар чекланмайди ҳам, уларнинг чегараси ҳам бўлмайди. Нимаики чекланган бўлса у ё машҳур бўлади, ё бўлмаса у яқин — таниш бўлади. Бунда машҳур ҳам, таниш ҳам шеърда таҳсинга сазовор бўлмайди, таҳсинга фақат бадиийлик ва ижодийлик сазовор бўлади, холос. Одатда хаёл сурилиб образли қилиб айтилган гаплар кўп нарсаларни бажаради, улардан бир хиллари сўзларнинг айтилган вақти ва бу вақтнинг муддати билан алоқадор бўлади. Вақтнинг муддати эса вазн деганидир. Бошқалари эса сўзлар мусиқаси, оҳангидан эшитилган товушлар билан, ундан бошқалари эса мавҳум тушунчалар билан боғлиқ, яна бошқалари эса ўша эшитилган товушлар ва тушунчалар ўртасида айланиб юради... ...Таажжубли бўлишининг боиси шуки, айтилган сўз —- мулоҳазаларда ҳийла — усул ишлатилмаган бўлади, хатто фасиҳ сўзининг ўзи ҳам ҳеч қандай сунъийлик ишлатнлмай талаффуз қилинса гўзал чиқади. Ё бўлмаса ҳеч қандай сунъийлик ишлатилмаса, шу сўзнинг маъноси таажжубли ҳолда ғариб кўринади. Маънода бўлган одатдан танг қари ҳайратланиш ўша тақлид ва образли фикр қилишдан, ундан юзага келадиган таажжубланиш эса маънода қўл келган ҳийла — усулдан келиб чиқади. Бу эса ё жумлада мавжуд бўлган жўн — соддалик ва ё ундаги мураккаблилик натижаси ўлароқ содир бўлади. Лафзда қўлланиладиган усталиклар сажъда, вазн ўхшашликларида, сўзларни нафис қилиб тизишда, тарсиъ, унинг маъно-лари ўзгариш кабиларда ва «ал-Хитоба»да айтилган ҳолатлар орқали юз беради. Бу ерда бўладиган барча ҳийла усуллар сўз бўлакларининг ўзаро муносабати, уларнинг бир-бирига бўлган нисбатида содир бўлади. Бу нисбат ё уларнинг шаклан бир-бирига ўхшашлиги-да, ё бир-бирига тескари — мухолиф келишлигида кўринади. Бир-бирига ўхшашлиги эса ё тўла-тўкис бўлади, ё нуқсон — камчилнги бўлади. Бир-бирига тескарилик ҳам худди шунга ўхшаб ё тўла-тўкис, ё бўлмаса нуқсонли бўлади. Буларнинг ҳаммаси ё лафзларга қараб, ё унда келган маънога қараб бўлади. Лафз — сўзлар бўйича содир бўлса ё сўзларда бирор нарсага ишора қилишга ноқислик сезилади, ё бўлмаса бу сўзлар бирор маънога далолат қилишдан маҳрум бўлади. Чунончи, адавот — бўлак ва ҳарфларни олсак, булар сўзларнинг бўғинлари саналади ё бўлмаса бу лафзлар жўнгина бир нарсага, ё мураккаб бир лафзга далолат қилади. Маънога қараб бўладиганлари эса ё маънолари жўнлиги, ё маънолари мураккаблиги билан бўлади. Буларни биринчи қисмидан бошлаймиз. Дастлаб шуни айтиш керакки, биринчи қпсм бўйнча бўладиган сийгаларда сўз бўгинларининг ё олди, ё охири ўхшаш бўлади. Тизим — муроссаъ деб аталган тартиб худди мана шундай бўлади: Дами кетгач кесмайди қилич, Тиғи бўлмас борганда кунинг. Бу ерда адавот — частицалар уйқашиб келадилар, улар ё шаклда бир-бирига ўхшайдилар, ё бўлмаса бир-бирига қарама-қарши маънода бўладилар. Масалан, араб тилидаги «мин» (дан) ва «ила» (га) бир-бирига қарама-қарши маънода бўлса, «мин» (дан) ва «айн» ҳамда «нун»дан иборат «ан» (дан) бир-бирига ўхшаш шакллардаги частицалар саналади. Аммо иккинчи қисм бўйича келадиган ва бир-бирига шакл жиҳатдан тўла-тўкис ўхшаш сийға — шаклларга келсак, улар байтларда такрорланадиган сўзлар бўлиб, улар, грамматик жиҳатдан бир-бирига мос келса ҳам, бироқ асл маъно жиҳатидан тескари келадиган сўзлардир, ё бўлмаса маъно жиҳатдан тўгри келса ҳам, грамматик жиҳатдан бир-бирларига мос келмайди. Бир-бирига ноқислиги билан ўхшаш бўлган шаклларга келсак, булар ё негизи бир-бирига яқин бўлган сўзлар, ё бўлмаса ҳам маъно жиҳатдан, ҳам грамматик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган сўзлар бўлади. Биринчисига мисол қилиб «айн» (булоқ) ва «айн» (кўзлар)ни келтирсак бўлади. Иккинчисига мисол қилиб «шамл» (гуруҳ, бирлик) билан «шимол» (томон)ни олсак бўлади, учинчи ва тўртинчига мисол қилиб «ал-фориҳ» (хушқомат, тезюрар от) билан «,ал-ҳориф» (ўткир, моҳир), «азим» (буюк) билан «алим» ёки«ас-собиҳ» (янги, тоза) билан «ас-собиҳ» (сузувчи) ва ёки «ас-сиҳод» (уйқусизлик) билан «ас-суҳо» (мудраш, эътиборсизлик, кичик айиқ юлдузи)ни келтириш мумкин. Булар сўзларда учрайдиган ҳамоҳанглик жиҳатидангина бир-бирига ўхшайди. Мана шундай ўхшашликлар сўзларда маъно жиҳатидан ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолда улар бир-бирига мутародиф — синоним бўлган икки сўздан иборат бўлади. Уша икки сўзнинг бири бошқа сўз муносабати билан айтилган ёки бўлмаса, унга ўхшаш бўлганлиги жиҳатидан ай-тилган ва янгича ,муносабат-ла бу сўз ундан бошқа-роқ маънода истеъмол қилинган бўлиши ҳам мумкин. Чунончи, «кавкаб» (юлдуз) билан «нажм» (юлдуз, ўт)яи олсак, кейингисида унинг «ўсимлик» маъноси назарда тутилган бўлиши ва бу еўэ аввалгисига синоним бўлиб келиши ҳам мумкин. Ё бўлмаса ўқ билан камонни олайлик. Баъзан булар билан осмон жисмлари — маъдан ҳам назарда тутилади. Шакли бир хилу маъноси бир-бирига ўхшамаган сўзларга келсак, у ҳолда бундай сўзлар ўзининг сўзлиги жиҳатидан бири иккинчисидаи фарқ қилмайди. Бу ҳолда у ўша ўзи донг чиқарган маънода келган бўлади. Бу усулда ишлатилган сийга — шаклларда сўз бирикмаси ё икки сўз келса, уларнинг бири муайян бир маънога, иккинчиси унинг тескари маъносига ёки унга ўхшаш маънога тўғри келади, бу унга муносиб ҳам келади, ҳатто унга яқин маънода бўлади. Бу ҳолатда у ўз айтилмоқчи бўлинган маъносидан ўзгароқ маънода истеъмол қилинган бўлади. Чунончи, «Савод» (қоронғулик) деганда қишлоқлар тушунилади. «Баёд» (оқ), «ар-Раҳма», «жаҳаннам» ва шунга ўхшаш сўзлар ҳам худди шундай кўчма маънода ишлатилади. Учинчи қисм бўйича келадиган шаклларга келсак, улар бир-бирига ўхшаш сўзлардан иборат бўлади. Бу хил сўзлар якка ҳолда турланадиган бўлаклардан тузилган бўлади, улардан тартибли жумлалар яратилади ва улар ўзларига ўхшаганлар билан таққослана-ди, ё бўлмаса уларнинг сўзлари содда— жўн бўлган шаклларнинг биридан тузилган бўлади ва ўзига ўхшагани билан таққосланади. Бир-бирига ўхшамаган жумлаларга келсак, улар-да иккита мураккаб жумла ўртасидаги бўлаклар тартиби бир-биридан бошқа-бошқа йўсинда келади, бунда ё гап бўлаклари қатнашади, ё бўлмаса бўлаклар бу шпда қатнашмайдн. Тўртинчи қисм бўйича келган шаклларга келсак, уларда бутунлай бир-бирига ўхшаган шаклларда келадиган байтдаги бир маъноли сўз турли шаклда такрорланиб ишлатилади. Ухшашликлари тўла бўлмаган сўзларга келсак, улар алоҳида ва бир-бирига қарама-қарши бўлган ҳол-да, ё бўлмаса мутаносиб бўлган ҳолда келади. Ву худди камон билан найза — ўқ ҳамда ота билан ўғил маънолари каби. Булар бир-бирининг нисбатида, мутано-сибликда бир-бирига ўхшаб кетади ҳамда улар истеъмол қилиниш нуқтаи назаридан ҳам бир-бирига муносиб келади, бир-биридаги мавжуд маънони юзага чиқаришда, шу билан бирга ҳам исмда, ҳам нисбийликда иштирок этади. Биринчи мисол: Малик — подшоҳ ва ақл, иккинчи мисол, камон ва найза, учинчи мисол, қуёш ва ёмғир. Шеърда буларнинг бир-бирига ўхшаш бўлганликлари сабаблари кўрсатилади, балки кўрсатилмайди ҳам. Бордию унинг сабабларига ишора қилинган (яъни кўрсатилган) бўлса, эҳтимол, у ўзича шундай чиқиб қолгандир ёки зарурат тақозоси билан шундай бўлгандир. Сўзлар бир-бнрига зид маънода келадиган бўлса ё улар бутунлай тескари маънода, ё бўлмаса шунга ўхшаш бўлади. Бордию қарама-қарши маънода келиши ноқис — тўла юзага чиқмаса, у икки нарса ўртасида — унинг аксига ўхшаши ё бўлмаса шунга муносиб келадигани билан ўхшаш бўлиши керак. Ёки иккита аксига ўхшаши ва ё шу икковига муносиб бўладиганларга ўхшаши лозим. Баъзан шеърдаги зид маънолилик сабаблари айтилган, баъзида унинг сабаблари айтилмаган, яъни сўзнинг ўзида бўлади. Бешинчи қисмдагиларга келсак; улар бир-бирига ўхшаш жиҳатидан мураккаб маънолардан тузилган бўлади, лекин уларнинг бошқалари эса тартиб нуқтаи назаридангина бир-бирларига ўхшаб кетадилар ё икковининг ҳам сўз бўлаклари бунда иштирок этади. Бир-бирига тескари бўлиб келадиганларга келсак, улар тузилиш жиҳатидангина бир-бирига тескари келади ё бўлмаса сўз бўлаклари иштирок этгандан кейин тартибда тескари келади. Ё бўлмаса бўлакларда иштирок этмаган ҳолда ҳам тескари келиши мумкин. Бу тақсимотга кирганлар, худди ўша айтилгандек ё ундай, ё бундай, бўлмаса у бундай, бу ундай бўлганлар қаторига киради. Бунда худди жам ва ажратиш-да «сен, фалончи ва биз» ибораси ишлатилганидек ҳолат содир бўлади. Гўё сен «гимора» (ичиладиган, тотли сув) сану, лекин анови киши бўлса, «зиоқа» (ичиб бўлмайдиган шўр сув) дейилганидек. Бу худди яшаш учун у нарса орзу этилади-ю, лекин унинг яшинидан чўчиб туриладиган нарса нима, дейилганининг баё-нида ишлатиладиган «юражжи» ва «юттақий» сўзлари билан мақсад ифодаланган кабидир.
Қисқа килиб айтганда, бир қанча шеър шакллари мана шулардан иборат. Юнонлар ўзларининг муайян бир истакларини шеър билан ифодалашга интилганлар. Улар ҳар бир мақсадни алоҳида-алоҳида вазн билан чегаралаганлар. Ана шундай шеър турларининг бирини трагедия деб атайдилар. Унинг гўзал ва ёқимли вазни бор, у ўзида яхшилик ва яхши одамлар билан инсоний фазилатларни қамраб олган бўлиб, унда ўшалар куйланади. Бу барча тавсифларнинг устига устак бошлиқ бўрттирилиб мадҳ этилиши назарда тутилади. Бу вазнлар билан подшоҳларнинг ҳузурида ана ўшалар куйланган. Кўпинча, асарда подшоҳлари ҳа-лок бўлса аза тутишганда навҳа тортиб — ўкириб йиғлашган ва марсия (элегия)ларига нагмалар қўшиб кучайтиришган. Юнон шеърияти навларидан яна бири дифирамба деб аталади. Уни ҳам мисоли трагедиянинг ўзидек деса бўлади. Бироқ унинг ўзига хос алоҳида хусусияти бор, у ҳам бўлса шуки, бу нав шеър муайян бир инсон ё бўлмаса муайян бир халқни мақташгагина қаратилган бўлмай, балки умуман одамларни куйлайди. Шеъриятнинг яна бошқа навларидан бири комедия деб аталади. Шеъриятнинг бу навида ёмонликлар, разилликлар ва ҳажв қилинадиганлар зикр қилинади. Баъзан эса унга нағмалар — мусиқа ё ашула қўшилиб, шеъриятнинг бу навида одамлар ва турли-туман ҳайвонлар қатнашиб, қабиҳ одамларнинг хулқ-атвори зикр этилади. Шеъриятнинг яна бир тури ямб деб аталади, унда жамиятнинг ҳар бир соҳасида машҳур бўлган воқеалар, элга таниқ бўлган масалалар зикр қилинади. Бу нав шеърлар ўзида тортишувли масалаларни ифодалайди, унда уруш, жанжал, ғазабланиш, ғижиниш каби кайфиятлар тасвирланади. Шеър навларидан яна бирини драма деб аталади. Бу нав ҳам худди ямбнинг ўзи, фақат шуниси борки, бу нав — жанр воситасида эл аро танилган бир шахс ёки маълум кишилар ҳақида ҳикоя қилинади. Шеъриятнинг яна бир тури диақрама дейилади. Бу қонуншунослар томонидан ҳаётда ёмон ишлар би-лан машғул бўлган кишиларни нариги дунё тушунчаси билан қўркитиш учун ишлатилган жанрдир. Шеъриятнинг яна бир тури эфи деб аталади. У якка навлардан бўлиб, бу нав ўзида олижаноб ва одатдан ташқари қизиқ ҳамда қувноқ воқеаларни баён қилади. Бошқа бир шеър навига эпик-риторик дейилади. Бу нав шеър сиёсат, қонуншунослик ва подшоҳлар ҳақидаги хабарларни баён қилишда ишлатилади. Яна бошқа бир шеър нави сатира (сатура) деб аталади. Буни мусиқорлар ўз ритмлари, куй ҳамда бу билан боғлиқ бўлган нарсаларни бир-бирига уйқаштириш учун махсус ихтиро қилганлар. Одамларнинг айтишларича, мана шу навда ашула куйланганда уни эшитган ҳайвонларда одатдан ташқари бўлган ҳаракатлар юз берар эмиш. Шеър навларидан яна бирини фиюмута — поэма дейишади. Бунда яхши ва ёмон шеърлар битилади. Бу нав шеър ҳам ўзи ҳамжинс бўлганларга ўхшаб кетади. Шеър навларидан яна бири эфижонасовус дейи-лади, буни Эмпедоқлус (Эмпедокл) ихтиро қилган. Бунда табиий ва бошқа тур илмлар ҳақида фикр юритилади. Шеър навларининг яна бирига акустика дейилади. Бу нав шеър билан музика санъати ўргатилади. Бундан бошқа жойларда унинг фойдаси тегмайди.
ШЕЪРДАГИ УМУМИЙ ҒАРАЗ ТУРЛАРИ ВА ТАҚЛИДЛАР ҲАҚИДА
Энди биз бирннчи таълимдан тушунпб улгурган нарсаларимизни бу срда ифодалаб ўтамиз. Юнонларга хос бўлган шеър ва расмлар ҳақида кўп гаплар гапирилди. Юнонлар орасида бу гаплар тушунарли ва маълум бўлгани учун бу ҳақда кўп гапириб, уларни шарҳ ва ифодалаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Бизга етиб келган хабарларга қараганда, юнонларда маълум саноқдаги шеър навларида ўзига хос маълум ғаразлари бўлган. Ҳар бир мақсаднинг ўз вазни ҳам бўлган. Арабларда худди диёрини эслаш, севгили ёрини куйлаш, чўлу биёбонлар васфини битиш ва шунга ўх-шаш кайфиятларни ифодалашда бўлган одатлари каби, юнонларда хам шеърларни рўёбга чиқаришда ҳар бир навига тегишли махсус одатлари бўлган. Шундай бўлиши маълум ва тушунарли бир ҳол. Энди Аристотель айтган фикрни келтирамиз. Шеър ҳақидаги сўзлар ва унинг турлари, апниқса у турларнинг ҳар бирида шеър ижод қилишдаги масалалар, шеърий афсона (миф)лар — ҳаммаси образ-ли қилиб айтиладиган сўзлар саналади. Ундан ташқари, ҳар бир жанр бўлакларини қанчалиги ва улар қандай сифатлардан иборатлиги гапирилади. Энди бу борада сенга айтсак, шеъриятдаги ҳар бир масал ва афсона ўзидан бошқа бир нарсага ташбиҳ қилиб олинган бўлади, ё бўлмаса ўша нарсанинг ўзини қандай бўлса, ўша тарзда олмасдан, балки аксинча, уни бирмунча ўзгартирилган ҳолатда олинади. Нарсанинг ўзи қандай бўлса, ўшандайлигича олмасдан, уни сал ўзгартирилган тарзда олинганига истиора ё мажоз дейилади. Шеър мана шу истиора билан мажознинг таркибидан ҳосил бўлади. Чунки тақлид қилишнинг ўзи инсондаги табиий бир хусусиятдир. Тақлид нарсанинг ўзи бўлмай, балки ўша нарсанинг ўхшашидир. Шунинг учун инсон табиий бирон-бир ҳайвонга тақлид қилганида, у кўринишда худди ўша ҳайвонга ўхшаган ҳаракатлар қилади. Баъзи одамлар ўз юриш-туришларида бошқа бирларига тақлид қиладилар. Баъ-зилари бошқа бирларига тақлид қилишса, ўз навбатида улар ҳам яна бошқа бировларига тақлид қиладилар. Мана шундай санъат — маҳоратдан нимаики содир бўладиган бўлса, тақлид содир бўлади, шунингдек, одатга бўйсунган тақлидлар ҳам юз беради, яна хатти-ҳаракат билан бўладиган тақлидлар ҳам бўладики, булардан гап — ёзув билан бўладиган тақлидлар юзага келади. Шеър уч хил нарса билан хаёлга таъсир этади163 ва тақлид қилннади; уларнинг биринчиси лаҳн — гармония бўлиб, бу билан шеър куйланади. Гармония эса, шак-шубҳасиз, инсон руҳига таъсир этади. Ҳар бир мақсаднинг ҳолатига қараб лаҳн мос келаверади. Бунда фақат унинг гализлиги ё майинлиги, ё бўлмаса, ўртамиёна бўлишлигига қаралади. Худди шу тахлитда тақлид — ташбиҳнинг ўзи ҳам киши руҳига таъсир этади. Шу таъсир натижасида киши руҳи ё ғамли, ё ғазабли, ё ундан бошқа бир йўсиндаги ҳолатга тушади. Иккинчисн сўзлар таъсирида содир бўлади, фақат бунда сўзлар образли ва ташбиҳли айтилган бўлиши шарт. Учинчиси вазни билан бўладиган тақлид. Чиндан ҳам бунда енгил, шу билан бирга виқор билан эшитиладиган вазнлар бўлиши мумкин. Баъзан буларнинг учалови бирлашиб, ё бўлмаса вазн билан образли қилиб айтилган сўзлар алоҳида-алоҳида келиши ҳам мумкин. Мана шу нарсаларнинг ҳаммаси бир-биридан фарқли бўлиши ҳам мумкин. Бир-бирига муносиб келган нағмалар билан ритмдан гармония тузилади, бу овоз эса қўшнай билан уд асбобларида мавжуд бўлса эҳтимолдан холи эмас. Ритми бўлмаган якка гармониялар эса, муносабат тўғри келиб чолғувчи қўшнайни чалаётганда унинг тешиклари устига бармоқларини қўймасдан чалганда чиқадиган овозда учрайди. Гармониясиз ритм эса рақсда учрайди. Шу сабабдан рақсни киши руҳига таъсир этишини мўлжаллаб, уни гармония — лаҳн билан бирга тузадилар. Образли сўзлар насрнй, шу билан бирга уларнинг вазнлари хаёлга таъсир этмайднган бўлиши ҳам мумкин. Зеро бунда вазннинг ўзи сўзи бўлмаган жўн ва маъносиз бир нарсага ўхшаб қолади. Шеърда эса об-разли айтилган сўз билан вазн бирга келади. Аммо бир қанча файласуфлар вазнли сўзлар туздилар, бундайлардан бири Суқрот бўлди. Бунда сўзлар ўн тўрт бўғинли шеърдан иборат бўлган элегия триаметридан тузилган ё бўлмаса туркий рубоий — тетраметр вазни билан ўн олти бўғиндан тузилган ва шунга ўхшаш каби. Ҳақиқатни олганда, бундайлар ҳеч маҳал шеър бўлолмайди, балки шеърга ўхшаш тизма сўзлар бўлиши мумкин. Бу ҳолат худди Эмпедоклнинг табиат ҳақида асар ёзиб, вазнга солган йиғма сўзларига ўхшаб кетади. Бунда вазндан бошқа ҳеч қандай шеърий аломат йўқ. Эмпедокл билан Гомер иккаласп ўртаси-да ҳам вазндан бошқа ҳеч қандай ўхшашлик бўлмаган. Эмпедоклнинг ёзганлари вазннинг мавжуд бўлишига қарамай табиий гаплардан иборат бўлиб қолган, холос. Гомернинг вазнли гаплари эса, шеърий сўзлар тусини олган. Шунинг учун Эмпедокл сўзлари ҳеч қачон шеър бўлолмайди. Шунингдек, яна шу нарса ҳам борки, кимда-ким сўзларини назмга тизмоқчи бўлса, у ўз гапларини биргина вазнга солиб қўя қолмайди. Унинг гапларининг ҳар бир бўлаги бошқа вазнларда келади, бу ҳам ҳали шеър бўлмайди. Шунинг учун кимда-ким шеър айтиб куйламоқчи бўлса, албатта, уни оҳангли лаҳн билан бажо келтиради. Шу сабабдан ҳам юнонларнинг бир хил шеъри дифирамб деб аталган. Менимча, дифирамб юнон шеъриятининг бир тури бўлиб, унда муайян бир одам ё бўлмаса маълум бир гуруҳ мақталган эмас, балки умуман яхши ва олижаноб одамлар мақталган. Бу эса йигирма тўрт бўғинли туроқлардан тузилади. Худди шунингдек, юнон қонуншуносларининг одамларни нарнги дунёдаги ёмон руҳлардан қўрқитиб, уларнинг юрагига ваҳима солиб туриш учун қўллайдиган шеърлари ҳам бўлган. Менимча, буни диақрамма деб аташган. Трагедияда ҳам худди шундай йўл тутганлар. Трагедия — мадиҳ бўлиб, унда тирик ё ўлик бирон одам ҳақидаги тавсиф битилган бўлади. Бунда жуда ажойиб қўшиқлар куйланган. Улар дастлаб бир қўшиқни куйлашга киришганлар, унга яхши фазилатлар, хулқ-атворлар билан зеб берганлар, кейин буларнинг ҳаммасини бир кишига нисбат берганлар. Бордию у одам ўлган бўлса, у ҳолда байтни узайтириб, байтга байт қўшганлар ё бўлмаса, нағмаларини орттирганлар, шундан бўлеа керак, бу нагма марсия ва ниёҳа эканлигини кўрсатади. Комедияга келсак, у шеърнинг бир нави бўлиб, унда ҳажв қилинадиган нарса ва воқеаларга истеҳзо ва масхара уйгунлашган бўлиб, уларнинг устидан куладилар. Бунда ҳажв қилишдан муддао, кўзлаган мақсад инсон бўлади. У трагедияга қарама-қарши саналади, чунки трагедия, мелодия ва назмга ўхшаш воситаларнинг барчасини ўзида бирлаштириб иш кўрса, комедия эса ўзига мелодияни сингдиролмайди, чунки истеҳзога куй мос тушмайди. Ҳар бир тақлиддан ё таҳсинни кўрсатиш кўзлана-ди, ё бўлмаса қабиҳликни акс эттириш назарда тутилади. Зеро, бир нарсага ташбиҳ қилинганида ё таҳсинга сазовор этилади, ё унинг қабиҳлиги кўрсатилади. Бироқ шуниси ҳам борки, юнон шеъриятида ташбиҳ кўпинча феъл-атвор ва ҳол-аҳволга қараб қўлланади, ундан бошқа мақсадни кўзламайди ҳам. Юнонлар ташбиҳ қўллаганларида ҳеч вақт арабларга ўхшаб ишлатмаганлар. Араблар шеърни икки мақсадни кўзлаб ёзганлар: уларнинг бири киши руҳига таъсир этиш; бу билан уларни муайян бир йўналиш ва эмоцияга чоғлаш, инфиолга шеър айтишдан, иккинчи мақсад эса, одамларни таажясубга солиш бўлган. Чунки, араблар ҳар бир нарсага ташбиҳ ишлатиб, бу билан одамларни ҳайратга солмоқчи бўлгамлар. Юноплар эса, ўз сўзлари (яъни шеър воситаои) билан одамлар феъл-атворига таъсир этишни мақсад қилиб олганлар ё бўлмаса шу сўз ёрдами билан ножўя ҳаракатдан тийишмоқчи бўлишган.
Буни юнонлар гоҳ хитоба — риторика, гоҳ шеърда ифодалаш йўли билан амалга оширмоқчи бўлишган; Шу сабабдан юнонларда бўлган шеърий ўхшатиш ҳаракат ва аҳволларнинг тақлиди бўлган, холос. Бу нарсалар ўша хатти-ҳаракат ва унга боғлиқ бўлган ҳолатга қараб бўлган. Зеро хар бир хатти-харакат ё қабиҳ, ё гўзал бўлган......Ҳар бир ташбиҳ ва тақлид уларча ёмонлаш ва яхшилаш, бир сўз билан айтганда, мақташ ва мазаммат қилишдай нақд гап эди. Юнонлар худди рассомлардай иш тутганлар. Маълумки, рассомлар подшоҳни чиройли, шайтонни эса хунук қилиб чизганлар. Худди шунингдек, рассомларнинг бир қисми мисоли моний тарафдорлари ғазаб ва раҳмат аҳволини тасвирлагандек чизишга уринганлар. Чунки монавийлар ғазабни хунук — қабиҳ, раҳматни гўзал шаклда чизганлар. Юнон шоирлари орасидан чиққан баъзи бирлари бу ишга берилиб, гарчи қабиҳ ё гўзал шаклда хаёл қилинса ҳам, бари бир, улар фақат мутобақа учунгина ташбиҳни ҳаракатга айлажгирмоқчи бўлишган. Кўринишича, ташбиҳ фасллари уч хил бўлган: таҳсин, тақбиҳ, мутобақа. Бу уч хусусият содда куйларда ҳам, содда вазнларда ҳам, содда ритмларда ҳам бўлмай, фақат сўзлардагина бўлади, холос. Буларнинг учинчи фасли саналган мутобақа воситаси билан шоир хунукликни ҳам, гўзалликни ҳам васф этиши мумкин. Бу тақлиднинг нақд ўзгинасидир. Чунончи, шоир ғазабли нафс шавқини шернинг сакра-шига ўхшатмоқчи бўлса, бу ҳолда мутобақани икки йўсинда қўллаши мумкин. Масалан, «золим йиртқич шер сакради» ё бўлмаса «довюрак шер сакради», дейилганда, олдингисида мазаммат қилиш, иккинчисида мақтов тушунилади. Мутобақа бирикмадаги салгина бир ортиқчалик билан ҳам яхшига, ҳам ёмонга айланиши мумкин. Бу Гомернинг типидир. Бордию унга на довюрак ва на йиртқичлик сифатини қўшмай, ўзи қандай бўлган бўл-са, шундайлигича қўлланса, у ҳолда мутобақа мутобақалигича қолади. Мана шу юқорида тилга олинган уч хил тақлидлар ҳақида ўтмишдагилар керагича айтиб ўтишган. Баъзи юнон шоирлари эса уларга фақат ўхшатишмоқчи бўлишган. Гомерга ўхшаган баъзи бир шоирлар эса кўпроқ инсоннинг яхши фазилатларита тақлид қилишган. Баъзи бирлари иккаловига ҳам, яъни инсоннинг яхши ва қабиҳ фазилатларига тақлид қилишган. Кейин Аристотель ўша даврда юнонларда бўлган характерларни эслаб ўтади. Тақлиддан кузатилган мақсадни ифодалаш учун битилган фасл мана шулардан иборат. Тақлидлар уч хил — ташбиҳ, истиора ва таркибдан, ғаразлар ҳам учта — таҳсин, тақбиҳ ва мутобақадан иборатдир.
ШЕЪРНИНГ ДАСТЛАБ ПАЙДО БЎЛИШ КАЙФИЯТИ ВА ШЕЪР ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
Инсон қувватида шеър туғилишининг икки сабаби бўлади: уларнинг бири таклид — ташбиҳ билан лаззатланиш, иккинчиси эса ёшликдан бошлаб шу тақлиднинг инсон фаолиятида ишлатилиб келиниши. Мана шу хислат билан инсон барча тилсиз ҳайвонлардан фарқ қилади. Шу бнлан бирга инсон тақлид борасида тирик мавжудотларнинг энг қобилиятлиси саналади. Уларнинг баъзиларида ҳеч қандай тақлид бўлмайди, баъзиларида эса мутлақ кам учрайди. Ву ё нағма билан чунончи, тўтиқуш каби ва ёки маймунга ўхшаб лаёқат ҳосил қилиш билан бўлади. Инсонда бор бўлган тақлид фойдалидир. Бу билан инсон бирор нарсага ўхшатма қилиб, маълум бир маънога ишора қилади. Уша ишоралар эса таълим ўрнини эгаллайди. Ҳатто агар ишораларга ибора (интерпретация) жўр бўлса, у вақтда киши онгида ёрқин ритмли мазмун пайдо бўлади. Бу ҳолатнинг сабаби шундаки, руҳ бундан енгил тортади, шавққа тўлади ва тақлид билан лаззатланади, демак, тақлид лаззатланишга сабаб бўлади, шундай ҳолда ишора энг ўринли жойга тушган саналади. Одамлар жирканч ва ифлос ҳайвонларнинг суратларини кўрганда, у ҳақда ўйлаб, фикр юритиб бу манзарадан завқланадилар. Ўша суратларни кўраётган одамлар ҳайвонларнинг асли ўзини кузатганларида, улардан жирканишиб юз ўгирган бўлишарди. Бу ўринда завқ берадиган нарса, чизилган суратнинг ўзи, чизилганлиги ҳам эмас, балки уларни бошқа нарсаларга жуда моҳирлик билан тақлид қилинишидир. Шу сабабдая билим эталлаш фақат файласуфлар учунгина эмас, балки, умуман, кўпчиликка завқ бахш этади. Тўгри билим эгаллаш тақлид воситасида юзага келяпти. Бу билим киши руҳида мавжуд бўлган муайян бир фаолиятнинг акси саналади. Шунинг учун ҳам одамлар бу чизилган расмларга қараб, тасвир ҳам ўша аслига ўхшаш қилиб яратилганлигини ҳис этишгач, кўпроқ, яна ҳам кўпроқ қизиқадилар. Бордию улар аслини олдинроқ кўришиб, уларни пайқашмаганида завқланиш тўла-тўкис бўлмас эди. Шундай экан, улар ўша чизилган расмлар сифати, ҳолати ва ҳоказоларни кўриб, улардан олинадиган лаззат олдингисига яқинроқ бўлган тақдирда ҳам завқлана оладилар. Иккинчи сабаб эса, одамлар табиатидаги компо-зиция ва куйлар таълифига бўлган муҳаббатдир. Сўнгра асосий гап куйларга муносиб вазнлар топиш-да қолган. Уларга эса кишиларнинг руҳлари майл этади. Нафслар уларга мойил бўладигина эмас, ахтариб топади ҳам. Мана шу икки сабаб юз бергач, шеър туғилади. У киши табиатига аста-секин сингиб, уна бошлайди. У кўпроқ табиатан шоир бўлганларда кутилмаганда ва табиий равишда яратилади. Уларнинг ҳар бирида бўлган табиий сезги ва ўзига хос бўлган қобилиятга, ўз хулқи ва одатига кўра шеър яратиш хусусияти пайдо бўлади. Қайси шоир иффатли ва покиза бўлса, у яхши хулқ-атвор ва шунга ўхшаш фазилатлари билан тақлидга майл этади; бордию шоирлар табиати паст, тубан хусусиятли бўлса, ҳажвга майл этганлар, шу тариқа улар ёмонликни ҳажв қилишга ўтганлар. Улар бу ёмонларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳи-да ҳажв қилганларида уларни энг яхши хулқ-одоб ва мақтовлар билан мадҳ этганлар, натижада улар қаламида тасвирланган ўша разиллар энг қабиҳ одамлар тоифасидан жой олганлар даражасига тушиб қолганлар. Шуниси борки, кимда-ким фисқ-фужур разолатдир, деган бўлсаю, ундан нарига ўтмаса, бу ҳол одам руҳига заррача таъсир этмайди. Бу иффат ўз олижаноблиги билан кишини безайдиган нарса, деган сўзларнинг таъсирига ўхшаб кетади. Аристотель айтган: — Шуниси ҳам борки, Гомергача шеъриятда бундай фазилатларни ўзида қамраб олгаи бирорта шоирни тополмаймиз. Шу билан бирга, ундан олдин бу фазилатлар борасида шунчалик кенг гапиролган шахсни ҳам эслолмаймиз. Шунингдек, унгача бундай фазилатларни битган бошка шоирлар бўлганини инкор ҳам этолмаймиз. Шунга карамай, Гомер биринчи ва бошловчи шоир эди. Бунга ҳажвия ёзган кадим шоирларнинг шеърлари таржимасини мисол қилиб олсак бўлади: «Фоҳиша ва бузгунчилик муайян бир ҳолдир», дейилганидек. Шу кабиларга ўхшаш гаплар ямб деб машҳур бўлган шеър турида ҳам айтилган. Ямб ўзига хос бир шеърий вазн бўлиб, у мужодала — тортишувлар, истеҳзо ва зажар (172-б.)лардан баҳс этади, лекин бунда муайян бир инсонни асосли мақсад қилиб олинмайди. Бу вазн ўн икки бўғинли туроқдан иборат. Унда шоирлар асосан дилозо ва пародиялар яратганлар. Энди Гомерга келайлик. Трагедияда энг аввал қойил қилиб сўз айтган киши ҳам, ўша фазилатлар ҳақида жуда кенг гапирган киши ҳам Гомер эди. У драмотраёнотда — бу ямб маъносида келяпти — дастлаб ижод қилиб, қўриқ очган эди. Бундан кузатилган асо-сий мақсад ўзига ўхшаш муайян инсон ё ўзларига ўхшаган бир қанча одамларнинг тасвири эди, холос. Шунинг учун «Одиссея» трагедияга қандай нисбат берилган бўлса, комедияга ҳам шундай нисбат берилган эди. Бу ҳар иккаласининг ҳам ҳар бири бошқа ўзига ўхшаган шеър навларига қараганда умумийроқ ва қадимийроқ эканлигини кўрсатади... Бундан сўнг Аристотель бу навларнинг тарихига кўра, бир турдан иккинчисига ўтиш жараёнига тўхтаб ўтади. Буларнинг барчасини Аристотель навма-нав изоҳлаб, ҳатто унинг ёзган трагедия ва комедиялари бошқа навлардан ажралиб чиққунгача юзага келди ва шу билан у асар мукаммал бир тус олишга муваффақ бўлганини таъкид этади. Трагедия қадимги дифирамбдан келиб чиқди. Комедия эса паст — тубан ҳажвий шеърлардан юзага келди... Трагедия пайдо бўлган кезларда уни эътиборсиз ташлаб қўйишмади, у баъзи ўзгаришлар билан тако-миллашаверди, унга қўшимчалар қўшилиб, унинг табиатига сингиб борди. Кейин унга ижро этиш санъати келиб қўшилди. Сўнг эса шоирлар ижро этишни сўз билан қўшиб юбордилар. Ҳатто бир нарсанинг ўзини икки нуқтаи назардан тушуна бошладилар: бири сўз нуқтаи назаридан бўлса, иккинчиси ўша сўзни ижро этиш жараёнининг шакли нуқтаи назаридан эди. Кейин ўша қадимги Асхилос (Эсхил) майдонга келди. У трагедияга куйни мослаштирди. Натижада трагедияларда куйни иясро этиш ашулачи ва раққослар зиммасига тушди. Бу киши, яъни Эсхил рақибни шеър билан дафн қилишни, яъни саҳнадаги айтишув ва тортишувларни худди «ал-Хитоба»да айтилганидек расм қилган. Софокл бўлса, трагедияга кеча — тантаналарда ҳазил-мутойиба ва масхара тариқасида ижро этиладиган ҳар хил куйларни қўшади. Бу аввалги трагедиянависларда камдан-кам учрайдиган воқеа эди. Кейин буларга сатира яратганлар келиб қўшилди. Сатира ҳам ямб рубоиётларидандир. Сўнг сатира ҳазил мутойибасиз ишлатиладиган бўлди... Менимча, унинг рубоиёт — тетраматрлари — вазнлари қисқа бўлиб, унинг ҳар бир байтида тўртта асоси бўлади. Ҳар бир мисрада нккита асос бор. Бордию рубоийларда вазн тўрт марта орттирилади, деган гап учраб қолса, бу таржима бўлган гапга унчалик эътибор берманглар, тўғри таржимада, аксинча, бунга ҳеч қандай) зидлик бўлмайди. Бу нақл ўша рубоиётларнинг қадимийлигини ва сотуриқо деб аталган рақс ўшанга нисбат берилганини кўрсатади. Шеърларнинг қади-мийси энг қисқа ва энг кам учрайдиган бўлади. Шеър қачон энг енгил бўлса, у рақсда иш беради. Аристотель айтган: — Шеърнинг бу навини сатира деб аталганининг сабаби шуки, сотуриқо деб аталган рақсга бу вазнда айтиладиган шеър тасодифан мос келиб қолган... Шу билан у куйга солинган. Байт бўлакларининг ҳар бир бўлаги маълум оҳангга мос вазн билан чегараланган... Комедня нимаики ёмон деб тан олинса, уни қоралайвермайди балки бузуқликка олиб борадиган ёмонлик турларини қоралайди. Бундан кузатилган мақсад ундай ҳолатни истеҳзо қилиш ва менсимасликдир. Ко-медия ана шу истеҳзо турига киради... Сен буни масхара қилиб куладиган одам юзида юз берган ўагаришларда кўришинг мумкин. Шунда, у қуйидаги уч турли истехзоларнинг тўпланишидан шаклу шамойилини ўзгартиради: биринчиси, қабоҳат бўлиб, унинг қандайлигини кўрсатиш учун ижро этаётган одам ўзининг табиий юз кўринишлари-ни бемаъни тусга солиб ўзгартиради, иккинчиси, на-кад — бебахт бўлиб, бу билан одамлар орасида шалвираб ва лоқайдлигини билдирмай, бу хусусиятларини яшириб юрган шахслар башарасидан пардаларни очиб ташлаш ва уларнинг ўясарликларини фога этиш мақсад қилиб қўйилади. Шунинг учун накадни ижро этувчи санъаткордан юзида истеҳзо юзага келтириш аломатларини бажаролиш тақозо қилинади. Учинчиси эса хилв — бўшлик бўлиб, у ғам-қайғудан бўш ва боқибеғам бўлиб, ғазабдагига ўхшамайди, чунки ғазаб қайғули ва ҳақоратланган бўлиб кўринадиган юз тусларини ўзида бирлаштирган афт-ангор саналади. Истеҳзони ижро этаётган кишининг юз кў-риниши ҳаётдан мамнун киши кўринишини ифодала-ши керак. У қайғусиз хурсанд ва ўз қайғусини яширган ёки азият чеккан қилиб кўрсатилади. Энди комедияга келганимизда унинг қачон пайдо бўлгани номаълум бўлиб, ҳатто унинг тарихи ҳам ва яратилиш кайфиятлари ҳам унутилди. Усус подшоҳи комедиядан фойдаланишни тақиқлаб, уни қўймас-ликка фармон берганидан сўнг яна қайта қўйишга рухсат берилгач, куйловчилар чинакам шеърий қонун-қоидага риоя қилишмаган, ўзлари ихтиро қилган нарсалардан фойдаланишга уринганлар... Улар тасодифан шеърни оладиларда, унга ашула ва ритм қўшадилар. Баъзи кўринишларда топган шеърларидаги қадимги вазнли сўзларни қисқартирадилар. Буни ижро этиш санъатига ёрдам бўлсин деган андишада амалга оширганлар. Улар ўз даврида комедия ҳақида мавжуд бўлган билимларни суриштиришга уринмаганлар ҳам. Ўз давридаги билимни ўрганишга киришмаганидан ке-йин, комедия борасидаги илгариги тадқиқотлар олдида улар қандай аҳволда бўларди дейсиз?!
БАЙТЛАР МИҚДОРИНИНГ ҒАРАЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ, ХУСУСАН, ТРАГЕДИЯ ҲАКИДА, ТРАГЕДИЯ БЎЛИМЛАРИ БАЁНИ
Эпос қофияли яратилади, кўпинча узун арузларда шаклланади. Юнонларда бир ўлка билан иккин-чи ўлка ўртасида жанг бўлиб, бир қавм иккинчиси юртини эгаллаб олса, улар қадимги қисқа вазнларда шеър айтишни ўзларига эп кўрмай, унинг ўрнига узун ва чўзиқ шеър айтиб жавоб қилганлар. Шу билан улар эпос ва масалларни анчагина кенгайтирганлар. Шу сабабдан улар ямб вазнини танламадилар, чунки бу вазн ундай фикрни ифодалашга уларча қисқалик қилган, ҳатто қисқа бўлганлиги учун ямб вазнидан воз кечганлар. Эпопея вазнига келсак, у ҳам ўша қисқа вазн саналади, ўн олти бўғинли туроқдан иборат. Буни кўп-роқ трагедияга ўхшатганлар ва узунлигини яна орттирганлар. Бу ҳам шеър навларининг бир тури бўлиб, унда жуда ҳам гўзал ва камёб, беназир ва хуштаъб, кўнгилочар қувноқ ва нафис фикрлар зикр қилинади. Бунда диалог ва насиҳатлар ишлатилган бўлса ҳам ажаб эмас. Бу содда ва енгил вазндан иборатдир. Унинг ритми содда тузилган бўлиши керак. Шундай бўлса. у мураккаб ритмдан ҳам таъсирлироқ бўлади. Ҳар бир жўн ва содда вазнинг талаффузи учун ўзига хос маълум бир муддати ҳам бор. Уларнинг ҳар би-рининг ўзига хос мазмуни бўлгани учун, ўз навбати-да, уларнинг ўзига хос муддати ҳам бўлади. Бу икки вазндан бошқасига келсак, баъзан бу вазндаги асар воқеасининг узунлигини бир кеча-кундузга етказиш ҳоллари ҳам учраб қолади. Шунга қарамай, эпопеянинг вазн миқдори ҳеч чегараланган эмас, шунинг учун бўлса керак, у орта-орта, ниҳоят, орттириб бўлмайдиган даражага етиб қолган. Шу сабабли вазнлар орасида ҳажм борасида номутаносиблик юзага келган. Аристотель айтади: агар эпопеянинг вазни орттирилган бўлса, бу орттиришлар кейинги даврда пайдо бўлган. Трагедиялар эса, қадимдаёқ ўша юқорида айтиб ўтганимиздай эди... Эпопея ва трагедиянинг баъзи бир қисмлари уларнинг ҳар иккаласи учун ҳам умумий, баъзилари эса фақат трагедияга хос бўлган. Шуниси ҳам борки, трагедияга яроқли ҳар қандай нарса ҳам эпопеяга мос тушавермаган. Гексаметр — олтиликлар ва комедиялар хусусидаги гапни кейинга қолдирамиз. Зеро трагедия ва у орқали тақлид қилинадиган фазилатлар ҳақида гапириш ҳажв ва истеҳзолардан муҳимдир. Энди трагедияга таъриф берайлик. Трагедия бу афзаллиги мукаммал бўлган юқори даражали муайян бир ҳодисага тақлид қилишдир. Бу тақлид ўта муло-йим сўз ва шеър билан ифодаланган бўлиши керак. Бу сўз бўлаклари ўзининг оралиғи билангина ажралиб турмайди. У бўлакларга малака жиҳатидан таъсир этган бўлмай, балки хатти-ҳаракат ва феъл-атвор жиҳатидан таъсир қилади. Бу ўринда тақлид киши руҳини раҳм-шафқат ё хавфдан чўчитишга олиб борадиган ҳаракатни бажаради. Бу таъриф трагедиянинг вазифасини аниқ тавсифлаб беради. Кўринадики, трагедияда барча кўтаринки фазилатлар вазнли, таъсирчан сўзлар билан ифода этилади. Бу одамлар руҳи майлини назокатли ва эҳтиёт-кор қилиб тарбия этади. Унинг тақлидлари ҳаракатларга қаратилган бўлади... Юнонларда трагедия хулқ-атворларни ритм билан мукаммал қилишни мақсад қилиб олган ва куйни ниҳоясига етказиш учун нағма билан ҳамоҳанг қилинган. Шу сабабдан трагедиянинг ўша вазн навларига қараб қўшимча ритмлар ишлан-ган. Юнонлар трагедиянинг яратиш жараёнида содир бўлган бир қанча бошқа ишларни бажариш ва ижро этиш масалалари устида ҳам ишлаб, тақлидни тўла-тўкис ниҳоясига етказганлар. Трагедия бўлакларида энг авзал образли қилиб айтилган сўз маъноларидан кўзланган мақсад асосий саналади. Кейин ўша маънога куй ва сўз ишланади.
Мана шу куй ва сўз йигиндиси билан тақлид қилина-ди. Сўз — вазнли жумладир, куй эса, шеър ёзиш учун пайдо бўладиган ва маънога боғлиқ бўлган кайфият кучидир... Куй қандайдир бир таъсирли ҳаракатдан дарак беради. У ўзига хос маъноси бўлган ҳаракатга ўхша-тилади... Худди шунингдек, куй бўлаклари гоҳ у ҳолатга, гоҳ бу ҳолатга мос келаверади. Одамлар наздида бу куйлар билан янги ишлар содир бўлади, улар худди ўша хулқ эгаси мажбуран қандай қилиб шу ҳолга тушган бўлса, булар ҳам ўшандай кўринишда куйлайдилар, ўшандай ҳолатга тушиб ашула айтади-лар. Ўша ҳаракат унда муайян тушунчани пайдо қилади. Шунинг учун фалънчи худди ўша ҳолат ўзида содир бўлган кишидай таъсирланиб куйлайди, ё бўл-маса худди ўша ҳолга тушадиган одамдай кулади, дейишади. Шеър айтувчи икки хил бўлади, бири ўз табиатидан келиб чиқиб ғазаб ёки мулойимлик билан гапира-ди... Бошқа бири эса ўзидагн ишончни кўрсатади, чунончи, таҳқиқли — чин ё бўлмаса гумон, шубҳага ишора қилувчи жумлаларни айтади. Ижро этишда булардан ўзгача кўриниш бўлмайди. Ижрочи таъбири билан ифодаланаётган эпос сўзлари шу йўсиндаги тақлид билан кўрсатилади. Бунда ҳар бнр ижрочи ўзининг ҳақиқий тушунчасини чинакам ижро этаётганлардек ҳаракат қилади. Мабодо ижрочи уни ҳазил тариқасида ижро эта-ётган бўлса ҳам, у буни ростдан ҳам жиддий, худди шундай эканлигини юзага чиқариши лозим... У нарсани кўрсатганда тушунарли, маъқул бўлган мазмунни ҳаётда учрайдиган оддий бир хабар тарзида намойиш қилмаслиги керак, балки уни ифодалаб кўрсатаётган одам бу аҳволни жуда теран тушунган ва у воқеадан ўта хабардор бўлиши ва унинг оқибати нималарга олиб боришини ёрқин ифодалаши керак, ...Трагедия амалга оширадиган энг улуғ ишлар шундан иборатки, у ҳам бўлса трагедия фақат одамларнинг ўзларига тақлид қилиш учунгина эмас, балки уларнинг характерлари, ҳаракатлари ҳаёт тарзлари ва бахт-саодатларига тақлид қилишдан иборатдир. Бу ўринда сўз кўпроқ ахлоққа қараганда ҳаракатлар ҳақида боради. Вордию ахлоқни гапиришганда ҳам, аслида яхши ҳаракатларни айтмокчи бўлишган. Шунинг учун трагедия қисмларида ахлоқ эмас, балки характерларни ўз ичига қамраб олган ҳаракатлар ҳам эслатилган. Ахлоқ эса ташқаридан кўринадиган нар-саларни ўзида қамраб олган. Чунки «ахлоқ» дейилган сўзнинг ўзида феъллар қамраб олинмайди, юнонлар ўз трагедияларида феълларни зарурий равишда гапирганлар. Лекин ахлоқни эса унда ғайризарурий равишда гапирганлар. Улар трагедияларида, кўпинча, уларнинг янгиларида шундай қилганлар. Лекии улар бу орада феълларнигина зикр қилганлар. Лекин у билан ахлоқни ўйламаганлар. Шуниси ҳам борки, ҳар бир киши ҳам хулқни фазилат эканлигини сезавермайди, балки у феъллар-нинг фазилатлигини тушунади. Фазилатлар ҳақида ёзган кўп муаллиф ва шоирлар ахлоқ ҳақида битмаганлар, балки биз айтгандай баён қилганлар. Агар эпос, характер ва алоқа-муомалалар ва бошқа нарса-ларни намойиш қилиш ё ифодалаш керак бўлса, у ҳолда илгарилари бу нареаларни трагедияда жамлаганлар. Бордию трагедияда қамрашга олдин айтганларимизнинг қурби етмаган бўлса ва орқада қолиб ниҳоят, булар муаллими аввал — Аристотель замонида бўлган ҳолатга тушган. Аристотелдан кейингилар бўл-са ҳақиқатдан ҳам трагедия билан бош қотирмаганлар, трагедик асар ёзмаганлар. Валки улар ўша нарсаларнинг қандайдир бир таркиби — синтези бўлиб, ҳў ўша комил трагедия кўринишига келтиролмаганлар. Буларнинг ҳаммаси қадимда ёзилган трагедияларда бажо келтирилган бўлиб, унда воқеий эпослар ва трагедия шуғулланадиган бошқа қандай нарса бўлса, ҳаммаси бўлган. Улар киши руҳига жуда кучли таъсир кўрсатар эди, ҳатто унда мусибатга учраганлар сабр этган, қайғудорлар эса тасалли топган. Эпос бўлаклари икки хил бўлади: биринчиси иштимол — ривожланиш бўлиб, бу қарама-қаршиликлар-нинг ўзгаришидир. Бу эса бизнинг давримизда «мусобақа»— қарама-қарши қўйиш деб аталаётган нарсага яқин, лекин бу нарса юнон трагедияларида тадрижий равишда, аста-секин гўзал бўлмаган ҳолатдан гўзал ҳолатга кўчишда ишлатилади. Шунда ёмон ҳолатни ёмонлаш билан яхши ҳолатга айлантирилади. Иккинчи бўлаги далола (маъно) бўлиб, ўз муқо-билидагини ёмонлаш ҳисобига гўзал ҳолдагини яхшилаш — мақташни ўз олдига мақсад қилиб олади. Қадимги юнон шоирлари бу ишда вазн ва куйга зўр бўлганлар. Кейинги шоирлар эса вазн ва куй ижод қилишда улардан ҳам кучлироқ бўлганлар. Бунда уларнинг кучлилиги эпоснинг иккала турида ҳам образли фикр юритишда, ўйлаб иш қилишда бўлган. Бунда энг биринчи ва асосий нарса эпосдир. Ундан кейин ўша эпосдаги характерлар орқали яхшилангунга ва бунга қаноат ҳосил қилингунга қадар ҳаётга яқин бўлиб тушади. Чунки тақлид кишига хурсандчилик бахш этади. Бунга далил шуки, сен қандайдир бир одамни кўриб, ундан хурсанд бўлмайсан, санамга ибодат қилувчи ҳам ўзи ўрганган санамини кўриб, ундан севин-майди, гарчи у санъат ва зийнатда етук суратда иш-ланган бўлса ҳам, буларда сен худди бир нарсага ўхшатилиб, тақлид қилиниб чизилган расмга тикилиб хурсанд бўлганингдай севинмайсан. Бу борада кўплаб масал ва ҳикоялар тўқилган. Бу бўлакларнииг учинчисида раъй — фикр юритиш келади. Чунки образли қилиб фикр юритиш характерлардан энг узоғи саналади. Чунки образ билан фикрлаш киши руҳини маълум ҳолатда тутиб туришга, уни туширмаслигига қобил нарса. Бу эса инсон кўп ишларни қилиш учун интилганига ўхшайди. Юнонлар-да шеърий йўл билан фикр ифодалаш мақтозга сазовор бўлар экан, у ҳолда улар ўз фикрларини шеърий тақлид билан ифодалашга қодирдирлар. Бу шеър эса мавжуд бўладиган нарсанинг энг яхшисига мос келадиган сўздир. Ва ниҳоят, аввалгилар одамлардаги руҳий тушунчаларни образли қилиб яратилган шеърий йўл билан аниқлаганлар. Вундан кейин хитоба санъати— риторика келиб чиққан, шу билан улар одамларни ўз тушунчаларига ишонтиришга интилганлар. Шеърий тақлид ва хитоба — иккаласи ҳам сўз — иборага тааллуқлидир. Раъй — фикрдаги сўз билан характер, хулқдаги сўз бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг бири иро-дани қўзгайди, бошқаси эса бир нарсанинг мавжуд ва мавжуд эмаслиги ҳақидаги фикрни қўзғайди, уни исташи ё бўлмаса, ундан четланишидан қатъи назар шундай қилади. Ундан кейин унда бир нарсанинг бор ё йўқлигидан қатъи назар сўз характер ва хулққа тааллуқли бўлмайди, балки агар оддий бир ишда бирор тушунча эсланилса, унда муаллиф бирор нарсага чақирган бўлади ё бўлмаса ундан чекинишга даъват қилган бўлади. Лекин раъй фақат нарсанинг мавжуд-лиги ё мавжуд эмаслиги, ё шунга ўхшашлиги хақида бўлган тушунчасини ойдинлаштиради. Тўртинчисига келсак, у муқобала — қарама-қарши ҳолда бўлишдир. Бунда ҳар бир мақсад ўзининг маъ-лум вазни билан ифодаланади. Бу вазн эса унга муносиб келади. Бу вазнга оид ўзгаришлар бўлса, унга тўғри келади... Тўртинчидан кейин таҳлил — куйга солиш келади. Бу ҳамма нарсанинг энг улкани ва киши рухига жуда қаттиқ таъсир этади... Санъаткорлик эса шеъриятнинг энг олий даражасидир. Чунки санъаткорлик шундай нарсаки, у трагедияни безашга (декорациясига) хизмат қиладиган асбобларнинг фойдасидан иборатдир. Ундан трагедия манфаат топади. Ундан кейин унга шеър қўл келади. Чунки санъаткорлик шундайки, унинг ёрдами би-лан яхшиланадиган асбобларга унинг фойдаси тегади ва бу ўринда у бу ишга қўл келади... Шеър бўлса. Шуни билгинки, образли фикр қилпш аслида «Ал-Хитоба»дан олинган, чунки у хитобада тасдиққа хизмат қилиши ва унга бўйсуниши керак. Кейин ундаги хизмат қилиш аслида у шеър бўлгани ва айниқса трагедия бўлгани учунгина шундай, холос, йўқса ундай бўлмайди хам.
А. Ирисов таржимаси |
|
Исажон Султон. Интернет адабиёти |
|
|
|
21.07.2014 01:42 |
Йигирма биринчи аср сўнггида инсониятга тақдим этилган ҳайратланарли восита – Интернет маданиятимизга, санъатимиз ва адабиётимизга қай даражада кучли таъсир қила олади, у таъсир яхшими-ёмонми деган баҳслар анчадан бери давом этиб келмоқда.
Модомики, гап Интернетнинг адабиётга ва адабий муҳитга таъсири ҳақида борар экан, у ҳолда мазкур ҳодисанинг таҳдидли томонлари билан бирга, яхши томонларининг кўплиги, бошловчи ижодкорлар учун ҳам, профессионаллар учун ҳам ўнғай восита экани ҳақида гапиришимиз керак.
Адабиёт интернетга кўчиб ўта бошлаганига бир неча йил бўлди, холос. Лекин шу ҳолатнинг ўзиёқ келажакда босма нашрлар ва Интернет адабиёти орасидаги чегара йўқолиб, адабиёт Интернетга тамомила кўчиб ўтса нима бўлади, деган хавотирларга олиб келди.
Мазмунан қарасак, Интернетнинг адабиётга таъсири, бор-йўғи, икки омилдан иборат. Биринчиси – кўп йиллардан бери яккаҳокимлик қилиб келаётган қоғоз ва матбаа саноатининг четга сурилиши. Иккинчиси, адиб билан ўқувчи орасидаги масофанинг (шунингдек, нашриёт ва китоб савдоси номи остидаги тижорий воситачининг) йўқолиши.
Интернет адабиётидаги барча янгиликлар, асосан, мана шу икки омил туфайлидир. Яъни интернет – адабиёт учун янги бир мавжудлик ҳудуди, ёзувчини-асарни-ўқувчини айни онда бир жойга келтира оладиган янги макондир. Интернетга кўчган адабиёт янги жанрларни ёки маданий ўзгаришларни пайдо қилмайди, замонавий технологик имконлар туфайли адабиёт маконини ўзгартиради, холос.
Бизлар кўп йиллардан бери китоб ортидаги ижодкорни ва гоҳо телевизор экранида кўриниб турадиган ижодкорни таниймиз. Лекин Интернетдаги ижодкор тамомила “бошқа”, имконлари чексиз ижодкордир. У асарини ўзи хоҳлаган шаклда, ранг ва дизайнда, хоҳлаган безаклари билан эълон қила олади, изоҳлар киритади, айни вақтнинг ўзида таҳрир ҳам қила олади. Айни вақтда ўқувчининг фикрларига, ижтимоий ҳодисаларга муносабат ҳам билдиради, масалан, шу дамда нимани ўйлаётганини ҳам билдира олади. Ўқувчи эса муайян асар юзасидан истаган вақтида адиб билан мулоқотга киришиши, мулоҳазаларини баён этиши, ҳатто махсус дастурлар орқали юзма-юз мулоқотга ҳам киришиши мумкин. Мулоқотнинг ривожи шу тарзда юз беради ва “фаол ўқувчи”ни пайдо қилади. Бунинг яхши томонини кўра олишимиз керак. Айнан шу боис “йўқолган ўқувчи”ни топиш имкони пайдо бўлади. Чунки, жамиятда рўй берган турли ижтимоий метаморфозалар оқибатида ёзувчи ўзининг ўқувчиси ҳақидаги аниқ тасаввурини йўқотиб қўйди. Ёзувчи феноменининг бетакрорлиги айнан унинг истеъдодида, дунёни “учинчи” (яъни басират) кўзи билан кўра олишида бўлгани ҳолда, оммавий тижорат адабиётидан (детективлардан, ишқ-муҳаббат қиссаларидан ва б.) “қочиб”, асосан, “ўзлари учун”, тор адабий давра учун ёза бошладилар. Баъзан мана шу ҳолат умумий қоида тусини олиб, поп-маданият ҳамда санъатнинг агрессивроқ бошқа турлари томонидан сиқиб чиқарилаётган адабиёт умрининг тугаши ҳақидаги тахминларни ҳам келтириб чиқармоқда. Лекин бу ерда гап адабиётнинг тамом бўлишида эмас, ўқувчидан узилиб қолишида кетмоқда. Чунки, ёзиш жараёнида адиб ўқувчини, мутолаа жараёнида ўқувчи адибни тасаввур қилади. Муаллиф бўшлиққа хитоб қилиши сира мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан қарасак, адабиётнинг Интернетга кўча бошлаши янги ҳодисаларни, ўз ёзувчиларини кутаётган янгидан-янги ўқувчилар қатламларини очиши мумкин. Тўғри, ўқувчиларнинг асосий қатлами ҳозирча Интернет билан унча таниш эмас. Лекин тараққиётнинг бугунги суръатига қараб, бир неча йилдан кейин Интернет худди телевидение каби кундалик эхтиёжга айланиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилиш қийин. У ҳолда, ҳозирги Интернет қўлланувчиларни сираям “олақуроқ оломон” деб атаб бўлмайди, улар – эртанги куннинг постиндустриал жамиятининг илғор қисми, йигирма-ўттиз ёш орасидаги бугуннинг ёшлари эртанги куннинг профессионалларидир.
Шунингдек, интернет янги, ҳали нотаниш муаллифларнинг пайдо бўлиш маконига айланиб бораётир. У – ўз услубини ва сўзини айтишни эндигина ўрганаётган ёшлар учун машқ майдони, шунингдек, машаққатли шу юмушни эплай олмаганлар учун ҳам тинчгина, беташвиш бир макон ҳамдир.
Интернетдаги асар босма асардан бошқача қиёфага эга. Китоб бир неча ой ичида босилиб, шундан кейингина адабий мутахассисларга ва ўқувчиларга етиб боради. Бунинг учун орада катта маблағ сарфланади, у сарфнинг охирги ҳалқаси ўқувчи ёки танқидчидир. Ўқувчилар китоб янгиликларидан хабардор бўлишлари учун муттасил китоб дўконига кириб туришлари ёки ўша янгиликлардан хабардор қилиб турадиган бошқа нашрларни сотиб олишлари зарур. Етти юз миллиондан ошиқ кишини бирлаштирган Facebook ёки Twitter каби ижтимоий тармоқларда китоб рекламаси жуда осон иш. Киши ўтирган жойидан жилмасдан у китоб билан танишиб чиқиши, мутахассисларнинг ёки ўқувчиларнинг фикрларини ўрганиши, муносабат билдириши мумкин ва ҳоказо.
Юксак адабиётга келсак, бу ўринда аҳвол бошқачароқ. Фаоллик нуқтаи назаридан қарасак, Интернет ўқувчилари кўпроқ “иккинчи даражали” адабиёт эканини, тақдим қилинаётган асарларда дилетантлик, такрорлар ва тақлидлар кўплигини кўрамиз. Лекин кимдир қайсидир саҳифага нимадир ёзса, бу ҳали уни кишилар ўқийди ва юксак санъат намунаси сифатида қабул қилинади, дегани эмас. Мўътабар нашрларнинг электрон саҳифаларидан ёки кутубхоналардан ўрин олиш учун ўша нашр талаблари асосида саралаш босқичидан ўтиш лозим. Яъни адабий ҳаётнинг асосий марказлари – журналлар, танловлар ва ҳоказолар Интернетга кўчиши билан уларнинг аҳамияти камайиб қолмайди, балки ортади.
Шундай экан, у ҳолда нашрларнинг умри нечук ниҳоя топсин?
Интернет ҳозирча китоб ва нашр индустрияси билан жиддий рақобат қила оладиган кучга эга эмас, аксинча, босма адабиётни тўлдириб, уни тарғиб қилиш вазифасини бажармоқда. Буни Интернетда параллел равишда мавжуд адабий нашрларнинг сайтлари мисолида кўрса бўлади. Масалан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг, “Шарқ юлдузи” журнали интернет “клон”лари ҳам расмий саҳифа кўринишида, ҳам Facebook ижтимоий тармоғида муваффақият билан фаолият олиб боряпти. “Шарқ юлдузи” журналининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига уч ойда икки минг киши аъзо бўлгани бунинг исботи. Турли нашриёт-ижод уйларининг Интернет-саҳифаларида чоп этилган китоблар ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда, булар қаторида “Ўзбекистон”, “Шарқ”, “Ғафур Ғулом”, “Чўлпон” ва хусусий нашриётларни санаш мумкин. “Ziyo.uz” (Нигора Умарова иштирокида) сайти олиб бораётган ва ўзбек адабиёти тарғибу ташвиқига қаратилган фаолият ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдириш мумкин ва керак.
Аммо, модомики, рақобат мавжуд деган фикр бор экан, у ҳолда ноширлик фаолияти ва Интернет ўртасида эмас, балки юксак санъат ва турли-туман виртуал ўйин-кулгилар орасида рақобат бор, деб қараш керак.
Шу ўринда Интернет нафақат ўқувчига, балки адибга ҳам ўзга қиёфа бахш этиши ҳақида тўхталмоқчиман.
Бугуннинг шиддати аро муаллифнинг ўзи жанрга айланмоқда. Бу – ҳақиқатан ҳам ғалати ва фавқулодда бир ҳодисадир. Ҳаддан ортиқ қўпайиб кетган ахборотлар аро маълум бир авторни танлаш учун асар жуда оригинал ва жозибадор бўлиши шарт. Жанр цензурасининг йўқолиши бугунгача кўрилмаган бошқа шаклларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Асарда нима ҳақда гап кетаётгани, фалсафами, публицистиками, поэтиками – жанри эмас, балки айнан адиб – унинг тафаккури, тасаввури, услуби, ҳаётни такрорланмас йўсинда бадииятга айлантира олиш қобилияти биринчи ўринга чиқмоқда.
Автор ҳатто ўзини-ўзи кўпайтириши, ўз электрон журналини ёки кутубхонасини ҳам яратиши мумкин. Интернетдан ташқарида бу ишларни амалга ошириш мушкул иш. Энг асосийси, у асарини ўзи қандай истаса, шундай тақдим қилиш имконига эга. Истаса, изоҳлар, суратлар ва ҳатто видео билан. Интернетда авторнинг бутун ижоди битта катта китобга айланади. Реал ҳаётда ижодни тартибга соладиган икки омил бор, бу – китоб дўкони ва кутубхона. Интернетда эса китоб дўкони, кутубхона, уй-музей, фотосуратлар, замондошларнинг ёки танқидчиларнинг таассуротлари, шахсий ҳаёт… ҳаммаси қўл етадиган яқин бир жойда, компьютер, планшет ёхуд (ҳатто!) қўл телефонида турибди.
Нашриётнинг устун томони халқаро ISВN код бера олишидадир. ISВN коди муаллифнинг бутун дунёда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қиладиган унсурдир. Фақатгина шу нарса Интернетдаги асарларнинг расмий тус олмаслигига сабаб бўлиб турибди. Чунки Интернетда ҳозирча шундай имконият йўқ.
Эндиликда асарнинг кенг тарқалиши учун нашр тизими бирдан бир йўл бўлмайди, табиийки, адабиётнинг ортида турган ва гоҳо “адабиёт – менсиз яшай олмайди” деб даъво қиладиган тижорий муносабатларни янгилайди, асарни тақдим қилишнинг янги усулларини белгилайди.
Бу – нашр тизими тамомила маҳв бўлади дегани эмас, сифатли қоғозга босилган залворли, гўзал китоб элитар маҳсулот бўлиб қолаверади ва хос кишиларнинг жавонларидан жой олади.
Бу тезкор мулоқот воситасининг ажабтовур меваларидан ҳозирданоқ баҳраманд бўлмоқдамиз. Масалан, “ziyo.uz” сайтида 3 мингдан ортиқ китоб бор. Ғафур Ғуломнинг танланган асарларини, Эркин Воҳидовнинг ёки Абдулла Ориповнинг илк тўпламларини ҳозир ҳеч қайси дўкондан топа олмайсиз, аммо Интернетда бор, марҳамат.
Ҳа, хавотирга ҳам ўрин йўқ эмас, чунки Интернет – ҳар ким ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга бўлган умумий демократик макондир. Лекин келажакнинг мулоқот технологияси ҳозирча мана шу. Барибирам, Интернет бир томондан янги феноменни ҳосил қилгани билан, ёзувчи ёки ўқувчисиз мавжуд бўла олмайди. Шу сабабдан ҳам президент Ислом Каримов “Модомики, шундай экан, энди одамлар, ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб фақат нолиб ўтирмасдан, ана шу таъсирчан замонавий ахборот воситалари орқали адабиётимизни кенг тарғиб этиш, хусусан, Интернет имкониятларидан фойдаланиб, етук бадиий асарларни ёшларга етказиш устида ҳам жиддий бош қотириш зарур, деб ўйлайман. Бу ҳақда сўз борганда, ўзбек тилидаги Интернет адабиётини шакллантириш, шоир ва ёзувчиларимизнинг ўз веб-сайтларига эга бўлишига эришиш нафақат адабий жараёнга, керак бўлса, бутун маънавий-маърифий ҳаётимизга кучли таъсир ўтказишини сизлар албатта яхши тушунасиз. Айни вақтда, ана шундай замонавий воситалар ёрдамида мумтоз адабиётимизни, жумладан, Алишер Навоий асарларини халқимизга яқинлаштириш, бу ноёб меросни ҳақиқатан ҳам маънавиятимизнинг ҳаётбахш манбаига айлантириш барчамиз, аввало, адабиёт аҳлининг вазифаси, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди”, деганида, шулар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Хулласки, таҳлиллар ва кузатишлар сўнггида шуни тўла ишонч билан айта оламанки, Интернетда бўладими, бошқа нетдами, ҳар қанақасига ҳам, олди-сотди муносабатларига асосланган тижорий ёзмалар эмас, балки бетакрор, гўзал ҳодиса бўлмиш Инсон фикру тафаккури, қалбининг фавқулодда гўзал ва такрорланмас баёни, инсоният орзуларию изтироблари, миллат тилининг ва руҳиятининг ақл бовар қилмас ажойиб гўзалликларини акс эттира олган адабиёт, яъни ҳақиқий Адабиёт мангу яшайверади! |
Кишанланган “қўллар”. O’Генри |
|
|
|
17.01.2014 11:44 |
Асл номи Уилям Сидни Портер бўлган америкалик ёзувчи. Аптекачи, сотувчи, китоб безакчиси, ношир ва бошқа касбларда ишлаган; асар, фельетонлар ёзишни машқ қилган (1896 йилгача), қамоқдалигида (1897—1901) ёзган ҳикояларини O’Генри тахаллуси билан яширин чоп эттирган. 1904—10 йилларда 9 новеллалар тўплами («Ёнаётган шам», «Ғарб қалби», «Ёқимтой ўғри» ва б.), вафотидан кейин яна 7 таси босилиб чиққан. «Қироллар ва карам» (1904) романи саргузашт-юмористик новеллалардан ташкил топган. O’Генри америка ҳикоячилигининг ўзига хос типини яратди. Юморнинг кучлилиги, киноя, қиёс, пародия каби усулларнинг кўп ишлатилганлиги, энг муҳими, муаллифнинг оддий меҳнаткаш — «кичик инсон»га самимий муҳаббати, олижаноблик ва софдилликни мадҳ этиш ва бошқа O’Генри ҳикояларига оламшумул шуҳрат келтирди («Тўрт миллион», 1909). Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Ғ. Ғулом («Менинг ўғригина болам»), А. Қаҳҳор («Анор») ва бошқа ўзбек ҳикоячилигини O’Генри ижодининг илғор томонлари билан бойитдилар.
Кишанланган “қўллар”
Денверда Балтимор йўналишидаги экспрессга йўловчилар бир-бирига навбат бермай, шошилганча чиқишарди. Одатдаги шинам вагонларнинг бирига нозик дид билан кийинган, хушрўйгина қиз ҳам жойлашди. Эндигина поездга ўтирганлар орасида иккита ёш йигит ҳам бўлиб, бири – келишган, дадил, очиқ юзли; иккинчиси – нимадандир ташвишланаётгани юзидан билиниб турган, бадқовоқ, бесўнақай, оддий кийимда эди. Бирининг ўнг қўли иккинчисининг чап билагига кишанланган ҳолда турарди. Икковлон соҳибжамолнинг рўпарасидаги бўш ўриндиқларга дуч келмагунларича вагон бўйлаб юришди. Ажралмас дўстлар қизнинг рўпарасига, поезд йўналишига қарама-қарши тарзда ўтиришди. Қизнинг ётсираган, лоқайд нигоҳи улар томонга сирғалди, бирдан унинг чеҳрасида гўзал табассум жилваланди, юмалоқ ёноқларига қизиллик югурди, кулранг қўлқопдаги нозиккина қўлини олдинга чўзди. Унинг ёқимли ва қатъий овози кишини ўзига ром қилар ва барча уни жимгина тингларди, қиз ҳам бунга одатланиб қолганди. – Хўш, жаноб Истон, рухсатингиз билан биринчи бўлиб сўз бошласам. Агар сиз эски дўстларингизни Ғарб томонларда учратиб қолсангиз, уларни атай танимаганликка оласизми? Унинг бу гапидан йигитларнинг ёшроғи сесканиб тушди, саросимадан бир зум қотиб қолди, бироқ ўша заҳоти ўзини қўлга олди ва қизнинг қўлини чап қўли билан ушлаб сўрашди. – Қандай танимай, –деди у тиржайиб. – Мисс Ферчайлд! Чап қўлим билан сўрашаётганлигим учун маъзур тутинг, ўнг қўлим айни дамда банд. У ҳамроҳининг чап билагига ажойиб “билагузук” билан кишанланган ўнг қўлини салгина кўтариб қўйди.Қизнинг кўзларидаги қувонч кучли ҳайрат билан алмашди. Ёноқларидаги қизиллик ҳам қочди. Лаблари пирпираб кетди. Истон қизиқ ҳолатни кўргандай мийиғида кулиб қўйди, энди гап бошламоқчи эди, шериги унинг сўзини оғзидан олди. Шу пайтгача бадқовоқ йўловчининг ўткир, зийрак кўзлари қизнинг юз ифидасини зимдан кузатиб келарди. – Авф этасиз, мисс, кўриб турибманки, сиз шериф билан таниш экансиз. Балки, ундан қамоқхонага етиб борганимизда мен учун енгиллик беришларини сўраб кўрарсиз. У илтимосингизни рад этмайди. Ахир, у мени Ливенуорд қамоғига олиб кетяпти. Етти йилга, фирибгарлик учун. – Ҳа, гап бу ёқда экан-да!- деди қиз чуқур тин олиб, унинг юзи бироз қизарди.- Мана нималар билан машғул экансиз! Шериф бўлибсиз-да? – Мисс Ферчайлд, азизам, нимадир қилишим керак-ку,- деди Истон хотиржам.- Пулларни ҳавога совуриш жуда ҳам осон. Вашингтонда сиз ва мен кабиларни ақчасиз бирор нимага эришиши даргумон. Ғарбда шундай тасодифлар юз берди-ки, мана мен бу ерда…албатта, оддий шериф учун булар…еҳ-ҳе…лекин, ҳар ҳолда… – Бунинг бизга кераги ҳам йўқ.-тезда жавоб қайтарди қиз. – Буларни билишингиз керак эди. Демак, энди сиз ёввойи Ғарбнинг чинакам қаҳрамони, от чоптирасиз, ўқ узасиз ва ҳар бир қадамда сизни хавф-хатар кутиб ётади. Ҳа, Вашингтонда ҳаёт ўзгача. Эски танишлар орасида фақат сиз етишмаяпсиз. Қиз яна сеҳрлангандек ярқираётган кишанга тикилди. – Сиз бу кишанлар ҳақида ўйламай қўя қолинг, мисс, -деди Истоннинг ҳамроҳи.- Шерифлар доим ҳибсга олинганларни қочиб кетмасликлари учун ўзлари билан кишанлаб юришади. Мистер Истон ўз ишининг устаси. – Вашингтонга қачон қайтасиз?- сўради қиз. – Тез орада эмас, деб қўрқаман,- деди Истон.- Кўриб турибсизки, беташвиш ҳаёт мен учун тугади. – Ғарб менга жуда ёқади – деди қиз. Унинг кўзлари мулойим йилтиради. Қиз нигоҳини вагон ойнасига қаратди. У тўғридан-тўғри, сода ва равон оҳангда сўзлай бошлади: – Бу ёзни ойим билан Денверда ўтказдик. Бир ҳафта аввал ойим уйга қайтиб кетди, чунки, отамнинг тоблари қочиб қолди. Ғарбда маза қилиб яшашим мумкин эди. Менимча, бу ернинг ҳавоси соғлиқ учун жуда фойдали. Қолаверса, баъзи одамлар шунчалик аҳмоқки, улар нотўғри ўйлашади… – Қулоқ солинг, бу инсофдан эмас, шериф, – тўнғиллади махбус, – Томоғим қуриб кетди, бунинг устига эрталабдан бери чекким келяпти. Наҳот, суҳбатларинг ҳали-бери тугамайди. Мени чекувчилар вагонига олиб ўтсангиз бўларди. Тамакисиз ўлиб қоламан. Бир-бирига кишанланган ҳамроҳлар ўрниларидан туришди. Истоннинг юзида аввалгидек енгил табассум пайдо бўлди. – Бундай илтимосни рад этиш гуноҳ,- деди у бепарво.- Барча нарсадан маҳрум бўлганлар учун тамакидан яхши дўст топилмайди. Кўришгунча, мисс Ферчайлд. Нима ҳам қилардик, хизматчилик. У хайрлашиш учун қўлини узатди. – Афсус, йўлингиз Шарқ томонга эмас экан, — деди қиз мулойимлик билан.- Лекин, сиз, албатта, Ливенуортга боришингиз шартми? – Ҳа, — деди Истон,- боришим шарт. Икковлон елкадош бўлиб кашандалар вагонига ўта бошлашди. Орқа ўриндиқдаги икки йўловчи суҳбатни деярли бошдан-оёқ эшитиб ўтиришарди. Улардан бири деди: – Бу шериф жуда самимий экан. Бу ерларда – Ғарбда яхши одамларни кўплаб учратиш мумкин. – Бундай лавозим учун ёшлик қилмасмикан?- сўради иккинчиси. – Нима учун ёшлик қилар экан?- овозини баландлатди шериги. – Менимча…Тўхтанг, сиз наҳот тушунмадингиз? Ўзингиз ўйлаб кўринг, қайси шериф маҳбусни ўзининг ўнг қўлига кишанлайди?
Рус тилидан Саиджалол Саидмуродов таржимаси. |
|