“Шаҳнома”нинг туркча таржумаси. Чўлпон |
![]() |
![]() |
![]() |
Эрон-форс адабиётининг отаси бўлғон улуғ Фирдавсий ёлғуз биргина асари, яъни “Шаҳнома” си орқасида бутун ер юзига танилди. Оврўпо тилларининг кўпига назм ва наср билан таржума қилиниб “Тус”ли Абулқосимнинг шуҳратини офоққа ёйғон — ўша “Шаҳнома”дир.
Фақат таассуфлар бўлсунким биз, шу чоққача Фирдавсийнинг у улуғ асарини турк шеваларининг ҳеч биттасида — тугал ва назм билан таржума қилинғон ҳолда — кўра олмадиқ. Мундан 10—15 йиллар илгари Тошкент шаҳарида босилғон бир ўзбекча таржумаси бордирким у ҳам наср билан ва фақат моддий манфаат кузатиб — таржима қилинғон. Тош босмада босилғон у таржума ҳали ҳам меҳмонхоналаримизни обод қилиб турадир. Ўзбек шевасида назм билан бир-икки парча бўлса ҳам таржума қилинғонлиғидан хабаримиз йўқ. Бошқа турк шеваларида ҳам назм билан тугал таржума қилинғони бизга маълум эмас. Фақат, Озарбайжон шевасида машҳур Собир томонидан тажриба шаклида бир нарса бошланғон бўлса ҳам, унинг бемаҳал ўлими билан чала қолиб кеткан эди. Яна Озарбайжон шевасида «Шаҳнома»нинг «Суҳроб»га тааллуқли қисми назм билан таржума қилиниб, Тифлисдаги «Ғайрат» босмахонасида босилиб чиққан эди. «Мулла Насриддин» мажмуъасининг бурунғи суратчиси (рассоми) «Рўттер» томонидан у таржумага иккита сурат ҳам тортилиб берилган эди. Ўша вақтларда форс ва рус адабиётларидан хабардор бир кишига ҳалиги таржумани кўрсатиб фикрини сўрағонимда — «бу таржумадан кўра, рус шоири Жукуфский томонидан қилинган таржума яхшироқ; лекин «Рўттер»нинг тортқон расми уларнинг икковидан ҳам яхшироқ», деган эди. У одамнинг шу фикри тўғрими, йўқми — бу тўғрида ақли бўлғон одамлар ўзларича бир ҳукм чиқара олсунлар деб, ҳалиги назмли таржумадан тўрт йўл мисол кўрсатиб ўтамен: Фирдавсийники: «Маориф ва ўқитғувчи» журнали, 1925 йил 5—6 қўшма сони. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |