Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Наът»"Бадоеъ ул-васат"дан наътлар
"Бадоеъ ул-васат"дан наътлар PDF Босма E-mail

6

Эй гулшани рухсоринг ўлуб даҳрға оро,
Рухсор уза сочинг гул уза анбари соро.

Гунг этти Масиҳонию тор этти қуёшни,
Ул нутқи дилором ила ул ҳусни дилоро.

Гесуву юзунг сунбулию барги гулидин,
Девона мену шифта лайлан ва наҳоро.

Ул ердаки рахшинг қилибон жилваи парвоз,
Учмоққа фалак қушлариға анда не ёро.

Захм элдин ўлуб зоҳиру сендин бори марҳам,
Эл унф аён айлабу сен барча мадоро.

Лаълингға етиб хора агарчи ушатибдур,
Чун анда етиб лаъл бўлуб қадрда хоро.

Билди чу ҳадисингни Саҳиҳ эмди Навоий,
Маскан чу тилар бўлса не Батҳо, не Бухоро.

7

Эй, санга муқтадолиқ ики кавн аро,
Анта хайрул башар, анта хайрул варо.

Кимки фавқус сурайё эди манзили,
Тобеъинг бўлмағач кирди тахтас-саро.

Зотинга фахр этиб етмиш икки фариқ,
Оразинг шамъидин ёруб икки саро.

Нафсинга раҳмати ҳақ била иқтирон,
Муъжиз отингға сиҳру фусун ифтиро.

Ҳашрға тегру меърожинг афсонаси,
Хайли хайл малойик аро можаро.

Ҳам рафъатингға арши баринда макон,
Ҳам Буроқингға хулди баринда чаро.

Ким касофат била қўйди юз наътингга,
Гар қуёш эрдиким, бўлди юзи қаро.

Ё набийаллох, аҳволима қил назар,
Журму исёну ожизлиғим мо таро.

То анинг бирла бўлғай, Навоий, сенинг
Наъту ҳамдинг баёниға достон саро.

40

Ҳақ ўзин қилди муҳиб, сен ойни маҳбуб, эй ҳабиб,
Ул муҳибқа сен кеби маҳбуб эрур хўб, эй ҳабиб.

Роғиб эрдинг ул муҳиб васлиға, чун шоми уруж
Топтинг, улким хотирингға эрди марғуб, эй ҳабиб.

Бир саримў олам аҳли бўғзидин парвойи йўқ,
Айлаган ўзнн сенинг ҳуббунгға мансуб, эй ҳабиб.

Бўлсалар аҳли муҳаббат ҳар кишининг толиби,
Бизга сендурсен ики оламда матлуб, эй ҳабиб.

Ҳар киши аҳбобинг ичраким ўзин айлар ҳисоб,
Бермайин жон ул муҳибқа қайда маҳсуб, эй ҳабиб.

Чун шафоат дафтари сендин тутармен кўз, не ғам,
Ҳар қўлумға берсалар маҳшарда мактуб, эй ҳабиб.

Чун муҳаббат аҳлиға тоат ҳунардур, раҳм қил
Ким, Навоий келди ул хайл ичра маъюб, эй ҳабиб.

92

Эй жаҳон мулки хирожи санга бир гавҳари тож,
Мулклар шоҳи қўюб даргаҳинга тожу хирож.

Тузубон адл, кўнгул мулкини обод эттинг,
Мулк маъмур бўлур, адлға шаҳ берса ривож.

Тенгрига гавҳари зотинг эди кулли мақсуд,
Сунъ дарёсин азал субҳи қилурдин маввож.

Эҳтиёж айлабон изҳор қуёш раъйингға,
Халқ андоқки қуёш нурига бўлғай муҳтож.

Пайкаринг туфроғиға хайли малойик ҳомил,
Тахти иззу шарафингға тўқуз афлок даввож.

Чун чиқиб тахти хилофат уза ҳақдин, бўлубон
Ҳукми гарданкашига мулкдин амри ихрож.

Буйла мардуд ҳадисин нега қилдинг мақбул
Ким, таназзулға бадал бўлди санга ул меърож.

Не тағофул эдиким, уйла адув макр била
Хоксор этти сени, мулкунга солиб торож.

Рўзғоринг қорариб зулмати исён ичра,
Зор эдинг, афв илки тутмаса оллингга сирож.

Эътироз этма, Навоию фузул ўлмаки, ҳақ
Халқ этиб севди, яна дард бериб қилди илож.

Эл не билсун не эди ҳаққа бу ишда ҳикмат,
Меҳр нурин не билур шаппараки тийра мизож.

100

Чиқти жон, қошима жонон киргач,
Ким ҳалок ўлғон экин жон киргач?

Келурингга ясадим кўнглум уйин,
Ясалур кулба, чу меҳмон киргач.

Ўзни асрармену кўнглум чекар оҳ,
Ногаҳ ул сарви хиромон киргач.

Оҳдин шуъла етишкандек эрур,
Ўқидин кўнглума пайкон киргач.

Юз жунун шуъбаси айлар пайдо,
Ул парий кўнглума пинҳон киргач.

Даҳр уйи ичра иқомат тилама,
Чиқмамоқ анда не имкон, киргач.

Борма кўйига, Навоийки, қочар
Ёр, сен телбаи урён киргач.

114

Қани сенинг кеби маҳбуби оқибат маҳмуд
Ки, зилли отифатинг бўлсун эл уза мамдуд.

Жамол аро мутажалли юзунгда партави зот,
Камол аро муталоло ўзунгда нуру жуд.

Вужудунг икки  жаҳон  хилқатидин ўлди  мурод,
Начукки зотинг ўлуб икки кавидин мақсуд.

Не жуд эрур, не вужуд элга зотинг оллинда,
Санга чу келди мусаллам вужуд бирлан жуд.

Нубувват авжида кўп толеъ ўлди кавкаби саъд,
Бири сен ойдек эмас эрди ахтари масъуд.

Чу сен мушоҳада шоми шуҳуд қозғондек,
Киши не билдики, шоҳид ким эрди — ким машҳуд.

Навоий, ўлса гунаҳ дуди бирла нома сиёҳ,
Ғами йўқ, ўттин эрур чун шафоатинг мавъуд.

393

Борму ул икки ўрулгон гесуйи анбар шамим,
Ё этак солмиш Муҳаммадда ёзилған икки «мим».

Ҳамд важҳида бири сарчашмаи оби ҳаёт,
Ҳадди лутф ичра бири сархалқаи аҳли наъим.

Ул биридин руҳпарвар топти анфоси Масиҳ,
Бу бирисидин асосин аждаҳо кўрди калим.

Жаҳл аро ўлган кўнгулларга дами Исо бўлуб,
Чун эсиб танлар қубуриға риёзингдин насим.

Кўрмаган бўлсанг ато, маъни анга бу бўлдиким,
Сен кеби чиқмай нубувват баҳридин дурри ятим.

Турфа буким, бул башар келди атоларға ато,
Лек Булқосим деди фарзанд ани беваҳму бийм.

Қидмат ичра барчадин бўлдунг муқаддамроқ, валек
Улки сендиндур муқаддамроқ, эрур ҳаййи қадим.

Ё набииллоҳ саломатдин бўлуб мен мунҳариф,
Бир иноят бирла аҳволимни қилғил мустақим.

Тонг эмастур, гар наво бўстонида топқай мақом,
Чун Навоий ўзни наътинг кўйида қилди муқим.

438

Эй, келиб минбаринг уч поя била сидрағасен,
Сен чу анда тутуб ором, бўлуб сидранишин.

Ул сафар ичраки сен сидра сари айлаб азм,
Маркабинг руҳи равон, пайкинг ўлуб руҳул-амин.

Сидрани минбар этиб, нукта десанг эрди, русул
Жамъи бўлған эди эшиткали оёти мубин.

Уйлаким, сидра кеби минбар уза гоҳи ҳадис,
Йиғилур ҳар сари асҳоби рисолат ойин.

Даргаҳинг аршдурур, анда малойик, не ажаб,
Зикру тасбиҳ дебон суртса ҳар сари жабин.

Сен чу арш узра чиқиб, чарх нисорингға ясаб
Бу тўқуз хон ичида анжум ила дурри самин.

Журму исён кўпидин бўлди Навоий бехуд,
Бир назар айла анинг сарики, бор асру ҳазин.