Кеча келгумдур дебон... |
![]() |
![]() |
![]() |
Мир Алишер Навойининг ажиб байтларини шу пайтга қадар ҳамма хар ҳил тушуниб келган. Шу боис, собиқ иттифоқ даврида ҳам бобомиз томонидан қолган меросларни тузумлаштириб олганлар бўлди. Ҳатто «Келмади» деб номланмиш машҳур ғазални ҳам ўша пайтнинг юксак севгиси тариқасида талқин этишди. Навоий даврида йигит ва қиз ўртасидаги муҳаббат илоҳий даражага кўтарилган, деб иддао қиладиганлар ҳали ҳам орамизда топилади. Аммо минг таассуфки, аслида Мир Алишер Навоийнинг байтларида умуман бошқа маънолар акс этган эди. Ҳозир биз собиқ иттифоқ даврида «ёр севгиси» деб таърифланган «Келмади» ғазалини тасаввуфий руҳда шарҳлашга уриниб кўрамиз. Кеча келгумдур дебон Ул сарви гулрў келмади, Ўзингиз ўйлаб кўринг, Навоий яшаган даврда бир қиз ҳозиргидек йигитнинг кўзига тик қараганмикан? Ёки ҳаё ва андишали замон вакилаларининг «севгилиси»га қарата: Кечқурун келаман, мени кутинг» дейишига ишонасизми? Йўқ, Навоий бобомиз бу ерда йигит ҳамда қиз ўртасидаг ишқий муносабат ҳақида гапирмаяптилар. «Ул сарви гулрў» аслида биз тушунаётгандек маъшуқа эмас, балки тунда уйқуларни ҳам бузиб юборадиган КЎЗ ЁШдир. Ҳа, кўз ёш. Навоий ҳаддан ташқари ҳассо инсон бўлгани боис, ҳар бир мисраларида Аллоҳга бўлган муҳаббатни изҳор қиладилар. Яратганга бўлган чексиз қуллик ул зотни қўлга қалам олишга мажбур айлаган. Шу боис, «Кеча келгумдур» деб ваъда қилган кўз ёшни, Аллоҳ учун сажда пайтида тўкиладиган кўз ёшни тунги ибодатлари даврида кутганликларини айтадилар. Аммо инсон ҳар доим ҳам йиғлай олмайди, ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган, қоп-қоронғу кечада биргина ғофил бўлмаган Зот - Аллоҳ учун йиғламалик бахтини ҳақиқий солиҳ инсонлар тушуниб етадилар. Алишер Навоий шундай инсон бўлгани туфайли ҳам, Аллоҳ таоло учун йиғламаликни «сарви гулрў» деб атамоқдалар. Аммо... одамлар учун риё қиладиган инсонларнинг қалби қотиб кетади, ҳеч ким кўриши мумкин бўлмаган тунги кечада йиғлолмай қолади экан. Шундай надоматни одамларга эслатиш ниятида Навоий «ҳар кеча келаман, деб ваъда айлаб, ул сарви гулрў келмади» демоқдалар. |азалнинг давомида ундан-да ҳайратлари сатрлар оқиб келади: Тонг отгунга қадар Уни кутдим, аммо Унинг келмагани сабабли кўзларимга уйқу ҳам келмади! Лаҳза-лаҳза чиқдим-у, Чекдим йўлида интизор, Ҳар лаҳзада уни, яъни ҳеч ким кўриши мумкин бўлмаган қоп-қоронғу кечада кўзимдан тинмасдан оқадиган кўз ёшни кутдим, кутишим асносида унинг йўлига кўзларимни интизор қададим. Ҳатто жон халқумдан ўтиб, оғзимга ҳам келди, аммо ул ёмон феъллик маъшуқам келмади. Ёмон феъллик маъшуқа- кўз ёш мени алдаб кетди, агар у яна бир неча кун келмаса, менинг дунёда яшамакликдан маъним ҳам қолмайди. Оразидек ойдин эркан-да, Гар етти эҳтиёт Фақат Аллоҳ учун ҳолис тўкиладиган кўз ёшни жуда кутдим, аммо унинг келмаслиги тобора ойдинлашиб борарди. Ҳаттоки, унинг юзини эслагим келади, «Оразидек ойдин эркан-да» деб кечани ёритгувчи юзини эслаб ўтади тунларим. Ҳудди рўзғорим, тирикчилигим сингари уни кундузлари кўриб қоламан, негадир у қоронғу кечада келмайди. Ул париваш хажриниким, Йиғладим девонавор, Энди мен кўз ёшларимни париваш деб номлаяпман, мен уни жуда соғиндим, негадир у мени узоқ-узоқларга ташлаб кетгандек туюлмоқда. Унинг ҳажрида девоналарга ўхшаб йиғладим, аслида Аллоҳ учун тўкишим керак бўлган кўз ёшимни соғиниб йиғладим, бундоқ йиғламакликдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин. Кўз ёшини соғиниб йиғлаётган кишини кўрганлар бу ҳолнинг моҳиятини тушуниб қолиб, ҳатто кулишмади ҳам. Менинг девонавор йиғлаётганлигимни кўриб ул бечораларнинг юзларига кулгу келмади. Кўзларингдан неча су келғай, Деб ўттирманг мени, Тўғри, кўзларимдан кўз ёш, сув оққан. Аммо Аллоҳ учун йиғламаклик ҳақиқий обидлар учун насиб этади экан. Мени маломат қилаверманг «кўзингдан кўп сув оққан» деб. Бу кеча Аллоҳ учун бир йиғлай деб эдим, кўзларимга умуман сув келмади. Нақадар даҳшат! Толиби содиқ топилмас, Йўқсаким қўйди қадам, Мен барибир кўз ёшларимни топиш учун сафарга чиқаман. Ул сафар муборак бўлади. Кўз ёшларимни топишга уринаман. Бу йўлда устоз топаман, унинг ҳар бир топшириғини бажараман. Ҳатто бу йўлда менга толиби содиқ топилмасада, маъшуқимни топиш учун йўлга чиқаман. Эй Навоий, бода бирла Хуррам эт кўнглунг уйин, Бода сўзи классикада «Аллоҳга бўлган муҳаббат» деган маънода ишлатилади. Шунинг учун ҳам ғазалларнинг аксарида шу сўзни ўқисак, уни мажозий маънода тушунишимиз керак. Навоий ҳазратларига ўзларига ўзлари мурожаат айлаб: Эй Навоий, Аллоҳга бўлган ибодатингни кучайтиравер, зеро, бу амал билан ҳар қандай уйни гўзал айламоқ мумкин. Ҳақиқий муҳаббат кирган уйларга ҳеч қачон қайғу келмади. Айнан шу жиҳат билан «ул сарви гулрў»ни уйга таклиф айламакнинг йўли бордир. Навоийнинг хитоби охирлаганда, ғазалдан олинадиган фойдаларни ҳам келтириб ўтамиз: |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |