Facebook
Морфология. От сўз туркуми PDF Босма E-mail

1.    Морфология ҳақида умумий маълумот.
2.     Грамматик сон категорияси.
3.    Эгалик категорияси.

Ҳозирги ўзбек тилида бўлганидек, эски ўзбек тилида ҳам сўз туркумларининг йирик уч гуруҳи қайд қилинади. Булар мустақил сўзлар, ёрдамчи сўзлар ва ундовлар. Лекин бу сўз туркумларининг ички категориялари узоқ даврлар мобайнида ўзига хос равишда тараққий этиб келди. Профессор Ш.Шукуров бу тарихий тараққиётни уч босқичга ажратади:
Биринчи босқич. Бу босқични XIV асрнинг охиригача бўлган давр ташкил этади. Бу давр эски ўзбек адабий тилининг шаклланиш арафаси бўлиб, бу давр тилида қадимги туркий тилга оид кўпгина формалар янги формалар билан параллел қўлланиб келган ҳамда ёзма ёдгорликларда диалектал ҳодисалар кўплаб акс этган. Шунингдек, бу давр тилида бошқа туркий тилларга оид бўлган сўз формалари ҳам истеъмолда бўлган.
Иккинчи босқич.  Бу босқич XIV асрнинг охири ва XIX асрнинг 2-ярмигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда эски ўзбек адабий тили вужудга келди ва маълум даражада адабий меъёрга эга бўлди.
Учинчи босқич. XIX асрнинг 2-ярмидан бошланади. Унинг характерли хусусиятлари адабиётда демократик оқимнинг пайдо бўлиши, вақтли матбуотнинг вужудга келиши, китобларнинг нашр этилиши ва шуларнинг натижасида эса адабий тил билан халқ сўзлашув тилининг яқинлаша боришидир. Демак, ўзбек адабий тили халқ жонли сўзлашув тили ҳисобига бойиб борди.
От ва унинг ички категориялари.
Маълумки, от предмет ва предметлик тушунчасини ифодалайдиган сўз туркуми бўлиб, у грамматик сон, келишик ва эгалик категорияларига эга бўлади.
Грамматик сон категорияси. Эски ўзбек тилида ҳам ҳозирги ўзбек тилидагидек, бирлик сон сўз негизига мувофиқ келади. Кўплик эса махсус грамматик кўрсаткичлар билан ифодаланади. Эски ўзбек тилида кўплик маъносини қуйидаги қўшимчалар ифодалаган:
-лар\\-лЎр. Бу қўшимчанинг қўлланиши ҳозирги ўзбек тилидагидек, кенг бўлган: Ул кеннддаги кишилЎр келиб турур (ҚР). Ташларны тамам  бу тағдын элтЎрлЎр (БН).
Бу қўшимча эски ўзбек тилида ҳам айрим ҳолат ва мавҳум тушунчани билдирувчи отларга қўшилганда кўпликни эмас, балки кучайтириш, таъкидлаш каби маъноларни ифодалайди: Аны¦ душманлары кЈп қайғулар тапты (ЎН).Аҳмад Юсуф бег ызтыраблар қылыб айтадур ким... (БН).
Шу билан бирга, бу қўшимча ҳурмат маъносида ҳам қўлланган: Аталары эзгµ киши эрди (Таф.). Қабрлары Балхдадур (МН).
-ат\\-Ўт. Маълумки, қадимги туркий тилда бу қўшимча -т вариантида (қыйын (азоб)- қыйыт (азоблар)) қўлланиб, кўплик ва жамлик маъноларини ифодалаган. Эски ўзбек тили ёдномаларида, хусусан, «Бобирнома»да бу қўшимча –ат\\-Ўт тарзида қўлланиб, худди шу маъноларни ифодалаган: Маҳаллат, бегЎт, туманат, бЈлµкЎт, бағат.
Шуни айтиш керакки, қадимги туркий тилда  оғлан, эрЎн сўзларида  учрайдиган кўплик маъноси эски ўзбек тилида кўплик маъносида эмас, балки бирлик маъносида қўлланган: Йығғғғы¦ыз беглЎрµ оғланларны (ШБ).ЭрЎнлЎр айтурлар (Таф.).
Маълумки, ҳозирги ўзбек тили лексикасида араб сўзлари маълум ўрин тутади. Бу ҳол эски ўзбек адабий тилида кучлироқ бўлган. Шу муносабат билан кўплик шаклида ўзлаштирилган сўзлар кўплик маъносида қўлланган: шуарā (шоирлар), улама (олимлар), салāтын (султанлар). Айрим ҳолларда бундай сўзлар бирлик маъносида ўқилиб, уларга –лар\\-лЎр қўшимчаси қўшилаверган: Йолда ажайыблар кЈрдилЎр (ҚР). Бурунғы шуарā ва акāбирлар зайлыда мазкур болғайлар (МН).
Эгалик категорияси. Предмет ва предметлик тушунчасининг нутқдаги уч шахсдан бирига тааллуқли эканлигини билдирувчи қўшимчалар жами эгалик категориясини ташкил этади. Эгалик қушимчалари негизнинг тил олди ва тил орқа хусусиятига ҳамда негизда лабланган унлиларнинг қатнашишига қараб, турли фонетик кўринишларда қўлланган:
-м қўшимчаси. Унли билан тугаган ҳар қандай негизга қўшила олади: атам, ЎкЎм.
-ым қўшимчаси. Ундош билан тугаган тил орқа унлилари мавжуд негизларга қўшилади: Фурқққаты¦дын заъфарāн узра тЈкЎрмен лалалар \\ Лалалар эрмЎски бағрымдын эрµр паргалалар (Нав.).
-им қўшимчаси. Ундош билан тугаган тил олди унлилари мавжуд негизларга қўшилади: Меҳрим отын ҳушу сабру ақлу ҳис йашурмады \\ Меҳри ламиэъ тЈрт бурқаъ кейнидин пынҳан эмЎс.
-µм қўшимчаси. Ундош билан тугаган ва тил олди унлилари қатнашган негизларга қушилади: Ул лаби унабгун кЈнлµмгЎ эккЎн тухмы меҳр \\ КЈнлµм ичрЎ йашурун дурданадек унаб ара.
-ум қўшимчаси. Ундош билан тугаган тил орқа лабланган унлилар қатнашган негизларга қўшилади: Болмадым умрумда бир дам хатыры хуррам билЎ \\ Гар иликдин келсЎ бир дамни кечµрма¦ ғам билЎ.

I шахс кўплиги, II шахс бирлик ва кўплигида ҳам юқоридаги қоида ўз кучини сақлайди. I шахс кўплигида эгалик қўшимчалари –мыз\\ -миз,-ымыз\\ -имиз, -умыз\\ умиз ва –умуз\\ -умуз тарзида;

II шахс кўплигида –¦ыз\\-¦из, -ы¦ыз\\-и¦из,-у¦ыз\\-у¦из,-у¦уз\\-у¦уз тарзида;III шахс бирлик ва кўплигида – сы\\-си (унлилардан сўнг), -ы\\-и (ундошлардан сўнг) қўшимчалари қўшилади.         

Савол ва топшириқлар:

1.    Тарихий морфологиянинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
2.    Кўплик маъносини ифодаловчи морфологик шаклларни сананг. Арабча кўплик шаклидаги сўзлар луғатини тузинг.
3.    Эгалик қўшимчаларининг ҳозирги ўзбек тилида қўлланмайдиган вариантларига манбалардан мисол келтиринг.      

Таянч тушунчалар:

Сўз туркуми – сўзларнинг лексик- грамматик хусусияти бўлиб, сўз маъноси, морфологик категорияларга эгалиги, синтактик вазифаси жиҳатдан гуруҳланишидир.
Грамматик категория – бир тизимдаги шакл (форма)лар жами, у одатда шаклланмаган ва шаклланган сўз шаклларининг зиддиятидан (оппозициясидан) ҳосил бўлади.