| Кийик билан кади (эртак) |
|
|
|
|
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан. Бир кийик бор экан. У кийикнинг тоғ камарида уяси бор экан. Уясининг ёнида бир терак бор экан. Бир одам келиб шу теракка кади осиб қўйибди. Кади шамолдан кунин тарақлаб, тунин тарақлаб турар экан. Кади осилган кундан бошлаб кийик уясидан чиқа олмай қолибди. Кийик ҳар куни аста уясининг оғзига келиб қараб, яна кадининг тарақлаганини эшитиб, «Мерган бўлса керак» деб қўрқиб, уйнинг тўрига қочиб кириб кетар экаи. Шундай қилиб кийик ҳафта — ўн кунгача чиқа олмай, очликдан ҳоли кетиб: «Кел-э, очдан ўлгунча мерган отса ҳам ёруғ дунёни кўриб ўлай» деб, аста уясининг оғзидан чиқиб қараса, шамолдан дарахтга урилиб тўқ-тўқ этиб турган кади экан. «Эй, бу кади кўпдан бери ишимни қилди-ку. Буни теракнинг бошидан олиб тушиб билганимни қилай» деб терак бошига чиқиб кадини олиб тушибди. Кадини қуйруғига боғлаб, жони борича чопиб тоғу тошларга уриб тарақлатибди. Охири ўзи чарчаб: «Энди сени бир бўлдиқлатай» деб кадини қуйруғига маҳкам боғлаб, булоқ ёнига келиб секин булоққа солибди. Кадининг ичига сув тўлиб, кийикни сув тагига торта бошлабди. Кийик юқорига тортибди. Кийикнинг қуйруғи шартта узилиб кетибди. Кийик бир чеккага бориб: «Воҳ, менинг қуйруғим узилмаганда, кади мени сувга чўктириб ўлдирган бўлар эди. Энди бир наҳор қилиб олай», деб турганида, ёнига еттита кийик келиб қолибди. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Кўнгил сен гар вафо истар эсанг…Кўнгил сен гар вафо истар эсанг, дилдор топилмасму? Жудолик д... |
![]() Аввалғиларға ўхшамасКўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас Ким, ул ойнинг ҳ... |
![]() Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» маснавийсидаги эшак (хар) рамзи ишлатилган байтларҲарчанд ки хар қолса кўчар,Ҳар кўчада бўлса ҳам у хардир бароба... |
![]() Шайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хуморШайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хумор,Соҳибидир риёнинг, з... |
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Абдулҳамид Чўлпон. Тараққий (ҳикоя)Шунинг билан тараққий қилиб бўлурми?Ҳали кун буткул ётиб кўрунм... |
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |




























