Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Раззоқ Абдурашид (1936)
Facebook
Раззоқ Абдурашид (1936) PDF Босма E-mail

Раззоқ Абдурашид тошкентлик. У 1936 йили    таваллуд топган. Ўрта  мактабни  тугатгандан сўнг, 1953—1958 йилларда  Тошкент Давлат дорилфунуни филология  факултетининг журналистика бўлимида таҳсил кўрган. Сўнгра, 1958—1964 йилларда «Гулхан» ойномасида, 1964—1966 йилларда эса «Ленин учқуни» рўзномасида, 1961—1969 йилларда «Ёш гвардия» нашриётида ишлаган. 1969—1971 йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида маслаҳатчи, Республика Радиосида муҳаррир, 1979 йилдан то шу кунгача Ғафур Ғулом нашриётида етакчи муҳаррирдир. Унинг биринчи шеърлар тўплами 1962 йилда «ЙЎл бошида» номи билан чоп этилган. Шундан буён ўндан ортиқ шеърий тўпламлар, кўплаб достонлар ҳамда болалар учун шеърий асарлар яратган,

Унинг «Кафтимда олам» (1969), «Қалбим қўлингда” (1970), «Юлдузлар ҳаёли» (1975), «Сукунат», «Ёруглик” (1983), «Оталар чироғи» (1986), «ЙЎл ўртасида» (1988) каби тўпламлари чоп этилган. Шунингдек, шоирнинг «Юлдузлар хаёли», «Тошфарёд», «Умрдан лавҳалар» каби бир қатор достонлари ҳам мавжуд.

Болалар учун эса «Бувимнинг эртаклари» (рус тилида), «Қуёнполвоннинг эртаклари» каби китоблари ҳам; яратилган. Шунингдек, шоирнинг «Приток»  (1979) тўплами рус тилида Москвада чоп бўлган. У таржимон сифатида С. Вурғун, М. Жалил ва Е. Исаев асарларини ўзбек тилига ўгирган. Шоир барча асарларида Она Ватан мадҳи, меҳри, ёр васли ва согинчи, гўзал табиат манзараларини куйлайди.