Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Йўлдош Сулаймон (1935)
Facebook
Йўлдош Сулаймон (1935) PDF Босма E-mail

Самимий ва беғубор туйғулар билан адабиётимиз хазинасини бойитаётган адиблардан бири Йўлдош Сулаймондир. У 1935 йилда Қўқоннинг Ойдинбулоқ қишлоғида таваллуд топган.   Ўрта мактабни битиргач, ёшлар  етакчиси,   муаллим бўлиб   ишлаган.   1960   йилларга келиб Фарғона Давлат педагогика институтини   тугатган. Шундан сўнг уч соҳада — мактабда,    маданият   ўчоқларида, рўзномаларда    турли  лавозимларда   фаолият    кўрсатган.  

У Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Фарғона бўлимини ҳам бошқарган. Ҳозирги кунда эса «Адолат» рўзномасида масъул вазифани бан«аради. Унинг ижоди 50-йиллардан бошланган бўлиб, шу кунгача ўн бешдан ортиқ шеърий, насрий тўпламлари ҳамда «Субҳидам» (1973), «Вафо» (1979) каби романлари чоп этилган.

ЙЎлдош Сулаймон аввало болалар шоири сифатида адабиётимиз қутлуғ даргоҳига кириб келган. Уиинг «Биз саёҳатчилармиз», «Ҳамма ҳавас қилади», «Раҳима-чи, ваҳимачи» каби шеърий мажмуалари, беғубор болалик, беғараз дўстлик, самимийлик, табиатга меҳр-муҳаббат туйғулари билан тўлиб тошгандир.

ЙЎлдош Сулаймон публитсист, очеркнавис ва ҳикоянавис сифатида ҳам баракали ижод қилиб келади. Унинг «Катта йўлга чиққунча», «Даъватингни эшитяпман, ҳаёт»   (1967—1971)   каби    очерклари ва  «Боқий    умр» каби ҳужжатли қиссалари ўзининг бадиий пухталиги, ҳаётийлиги, эҳтиросли ҳис-туйғуларга бойлиги билан ажралиб туради. Айниқса, адибнинг «Сен менинг қуёшимсан» номли очерклар тўпламига кирган асарлари ўзининг тарихийлиги, реаллиги билан эътиборлидир. Унда асрлар мобайнида сув, эрк, ер, Ватан учун олиб борилган жангу жадаллар қатнашчиси бўлган она халқ ҳақидаги самимий туйғулар китобхон қалбига чироқ тутади.

ЙЎлдош Сулаймон қайси жанрда, қандай мавзуда ва ким учун ёзмасин, унинг ижод тажрибалари адибнинг «Субҳидам» ва «Вафо» романларининг яратилишида бир маҳорат мактаби бўлиб хизмат этди, десак хато бўлмас. Шу жиҳатдан унинг ҳар икки романи адабиётимиз тараққиётида ҳам, ёзувчи ижодида ҳам сезиларли из қолдирди. Ҳар икки асарда ҳам юртимизнинг, халқимизнинг Октябр тўнтариши даври ҳаёти, кураши, қурбонлари, орзу-умидлари, интилишлари кенг жабҳада ифодасини топди. Хусусан, «Субҳидам» ромаиидаги воқеалар анча тирбанд, мураккаб, сюжет чизиғи ҳам шунга яраша жиддий. Унда 20-йиллар ўлкамиздаги сиёсий-ижтимоий ҳаёт фонида икки севишганларнинг жудолик азобида, айрилиқда эзилиши, руҳий драмалари умумлаштирилган. Ундаги бош қаҳрамон Қўлдошали мана шу ижтимоий кураш йилларида ўз севгилиси Саодатни йўқотиб қўяди. Қўлдошали душманлари эса Саодатни ўз бой отаси билан хорижга ўтиб кетган деб алдашади. Қўлдошали ҳам севикли ёри дарди билан Афғонистонга ўтади. Ёзувчи Қўлдошалининг мусофирчиликда тортган азоб ва изтиробларини, ёр дардида куйганлигини ишончли тасвирлайди. Қўлдошали мусофирчиликда бўлса ҳам ўз эли, юрти, она Ватани, ёрига бўлган муҳаббати ва садоқатига содиқ қолиши вафо жиловини тута олганлигини кўрсатади.

Ҳамиша хушчақчақ, чеҳрасидан табассум аримайдиган беғубор ва самимий қалбли адиб ҳозирги кунда янги ижодий эжалар билан банд.