Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Оқилжон Ҳусанов (1932)
Facebook
Оқилжон Ҳусанов (1932) PDF Босма E-mail

Ёзувчи Оқилжон Ҳусанов 1932 йилнинт апрелида Жиззах туманининг Равотлик қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабни битиргач (1940—1949)ъ, Самарқанд дорулфунунида (1949—1954) таълим олади. Сўнгра Самарқанд вилоят газетаси «Ленин йўлида» мусаҳҳиҳликдан масъул котиб даражасигача бўлган лавозимга кўтарилади. 1960 йилда Тошкентга келгач, «Муштум» ойномасида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб сифатида фаолият кўрсатади. 1967 йилдан «Шарқ юлдузи» ойномасига ўтади ва у ерда то 1979 йилгача аввал бўлим мудири, сўнг эса масъул котиб бўлиб хизмат этади. 1980 йилдан то шу кунгача у «Гулистон» ойномасида турли лавозимлардан бош муҳаррир ўринбосари даражасигача ишни давом эттириб келади.

Оқилжон Ҳусанов ижоди талабалик даврларидаёқ бошланган бўлиб, шу кунгача унинг кўплаб шеърий, насрий асарлари, қисса ва романлари чоп этилди. Улар орасида «Қўшиқчининг тақдири» (1963), «Самарқанд булбули», «Меҳри дарёлар» (1971), «Бўлмагапга бўлишма» (1973), «Қашқар гўзали» (1976), «Тоғда ўсган бола» (1975), «Тоғда ўсган бола ёҳуд жияпнинг янги саргузаштлари» (1980), «Сирли одам» (1980), «Булбулнинг гўшти» (1977), «Тақилмаган узук» (1983), «Бахт қаерда»   (1987),   «Қишлоққа   саёҳат»   (1988),   «Учолса  ҳам учолмаган турна» (1990), «Устанинг муҳаббати» (1991) каби китоблари ҳамда «Гўрўғли қиссаси» каби асарлари мавжуд. Ёзувчи мазкур асарларида покиза ва беғубор ёшлик кечинмаларидан, уларнинг ечилган ёхуд ечилмай қолган орзу-армонларидан, муҳаббат саргузаштларидан ҳикоя қилади. Унинг кўп асарлари рус ва қардош халқлар тилларида ҳам чоп этилган.

Ёзувчи   1982  йилда  Ўзбекистопда хизмат  кўрсатган маданият ходими фахрий унвонига сазовор бўлган.