Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Саида Зуннунова (1926-1977)
Facebook
Саида Зуннунова (1926-1977) PDF Босма E-mail

Талантли шоира,  жозибали насрий асарлар муаллифи Саида Зуннунова 1926 йили Андижон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келди. Отадан  эрта етим қолган Саида 1941-1943 йиллар Андижон ўқитувчилар институтида таҳсил олади. У Андижон мактабларида муаллима, газета муҳарририятларида    адабий ходим бўлиб ишлаган.

Биринчи шеъри 1935 йили «Пахта фронти» газетасида босилган.  Саида Зуннунованинг бахтли ёшликни тараннум этувчи шеърлари матбуот сафаларида тез-тез кўринади.

Адабиётга муҳаббат шоирани Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги Тошкент Давлат дорилфунуни)нинг филология факултетига  етаклади. Ўқишни    тамомлаб, “Гулхан” ойномасида, «Ўзбекистон маданияти» рўзномаси ва Бадиий адабиёт нашриётида ишлаган адиба Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи  бўлиб ҳам хизмат қилади.

Бахтиёр ёшлик, она-Ватан, эркин меҳнатни тараннум этувчи «Қизингиз ёзди» (1948), «Янги шеърлар» (1950), «Гуллар водийси» (1954), «Қизларжон», «Бир йил ўйлари» (1967) шеърий тўпламлари китобхонларга тақдим этилди.

Саида Зуннупова насрда ҳам сермаҳсул ижод этган адибадир. Унинг  «Гулбаҳор»   (1956)   ҳикоялар тўплами ишчилар ҳаёти, муҳаббат, оила, эскилик қолдиқларвга қарши кураш мавзуларини акс эттирса, «Гулхан» (1958) повестининг асосий қаҳрамони аёллар бўлиб, уларнинг йигирманчи йиллардаги кураши ўзига хос бадиий бўёқларда ифодаланган. «Олов» (1962), «Одамлар орасида», «Кўчалар чароғон» (1965), «Бўйларингдан ўргилай» (1972), «Директор» каби асарларининг қаҳрамонларп ҳам аёллардир.  

Қўшқанотли ижодкор адиб Саид Аҳмаднинг турмуш ҳамроҳи, севимли рафиқаси эди. Уларнинг ёлғиз қизлари, ундан биргииа набиралари бор.

Сўзларга хассослик, сиқиқлик, табиийлик, ясама-сунъий образлардан қочиш Саида Зуннупова ҳикояларига ҳусндир.

Она-Ватанга садоқат, меҳнат ва бахт, муҳаббатни ҳақгўйлик билап куйлаган шоиранинг лирик шеърлари, жозибадор қўшиқлари, насрий асарлари адабий хазинамизни бойитиб келмоқда.

Адиба асарларини рус ва бошқа қардош халқлар китобхонлари ўз она  тилларида  севиб  ўқимоқдалар.

Ҳукуматимиз Саида Зуннунованинг адабиётимиз тараққиётига қўшган салмоқли ҳиссасини тақдирлаб, уни Ҳурмат белгиси ордени билан мукофотлаган.

Ижодкор айни камолот ёшида 1977 йил 51 ёшида оғир хасталикдан бевақт вафот топди. Унинг ҳассос назми, самимий насри ўзбек китобхонларининг маънавий мулкига апланиб қолди.