Facebook
Ҳамид Ғулом (1919) PDF Босма E-mail

Ҳамид Ғулом таниқли шоир, лирик ёзувчи, драматург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбобидир. У Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Республика ва Иттифоқ Давлат муфотлари совриндори ҳамдир. Ҳ. Ғулом 1919 йилда тошкентлик музика муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал ииститути (1935—1937) ва Низомий номидаги Тошкент Педагогика институти (1938— 1941) да таҳсил олди.

1954 йилда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасииинг йўлланмаси билан Москвага, М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти институтига ўқишга боради. Сўнг «Литературиая газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасииинг котиби (1958—1971) ва Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат наглриётииинг директори лавозимларида ишлади.

Ҳамид Ғулом адабиётга ўттизинчи йилларнинг бошларида «Бизнинг лагер», «Одам», «Қуёш каби чароғон» (1936) шеърлари билан кириб келди. Ёш шоирнинг ижоди ўзбек адабиётининг катта вакиллари Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода таъсирида камол топди.

Ватанпарварлик, душманга нафрат руҳи ифодаланган “Қасосим   бор”  (1942),   «Катерина»   (1942),   «Украина еллари»  (1943) каби шеър ва балладаларини шоир Улуғ Ватан уруши йилларида яратган.

Ҳамид Ғуломнинг кейинчалик яратган «Қўшиқларим» (1949—1956),  «Днепр бўйида»   (1949), «Ғалаба йўлида” (1952—1956)   асарларида  халқимизнинг  фашизмга  қашши   курашидаги   қаҳрамонликлари  тасвирланган.     «Олмос   қизи»    (1956),   «Тошкентликлар»    (1967)   асарлари асосан  урушдан  аввалги  давр  ўзбек   пахтакорларинжн фидокорона   меҳнати,   уруш  давридаги   фронт   орқасида кўрсатган   қаҳрамонликлари   ва   ўзбек   жангчиларининг фронтдаги мардликлари ва жанговар курашларж ҳақидадир. Икки  китобдан  иборат  бўлган   «Машъал»   (1959) романида Октябр тунтаришининг дастлабки йилларидаги ўзбек халқининг ҳаёти ва қишлоқ советларининг шаклланиши ва уларнинг дастлабки фаолияти, коллектив хўжаликнинг   тузилиши   ва   маърифатнинг   ёйилиши   каби ҳаётий масалалар бадиий таҳлил этилган.

Ёзувчининг   «Сенга   интиламан»    (1963),   «Бинафша атри»  каби романлари Мирзачўлда ташкил этилган биринчи   жамоа   хўжалиги   ҳақида   ҳикоя   қилади.   Ҳамид Ғуломнинг ўзбек аёлининг янги ҳаёт қуришдаги фаолиятини улуғловчи «Тошкентликлар»   (1974)  романи Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлди. Унинг «Мангулик» романи (1981) Иттифоқ Давлат мукофотини олди.

У очеркнавис ва публитсист сифатида ер курраси, рўй бераётган воқеалар, жаҳондаги халқларнинг озодлик учун курашлари, тинчлик ва халқаро дўстлик темаларини ёритувчи «Қитъалар уйғоқ», «Куба ҳақида ҳикоялар», «Уй», «Хиросима балладалари», «Европа таассуротлари», «Жазоирда тонг» каби асарлар яратди. Адибнинг «Вафонинг узун йўли» номли бир неча қисмдан иборат хотиралар тўплами ҳам китобхон томонидан қизғин кутиб олинган. Адиб асарлари қирқдан ортиқ жаҳон халқлари тилларида нашр этилган. Биргина «Мангулик» романи хитой тилида ярим миллион нусхада чоп этилган. Бу тилда бор-йўғи Ойбекнинг «Навоий», О. Ёқубовнинг «Улуғбек  хазинаси»   романларигина  чоп  этилган.   Шунингдек, Ҳ. Ғулом   А.С.Пушкин,    М. Лермонтов, В. Шекспир, Т. Шевченко, А. Сурков, Лопе де Вега каби ёзувчиларнинг  асарларини  ҳам  ўзбек  китобхонлари ва томошабинларига  ўз  таржимасида  тортиқ  этган.  Унинг «Фарғона ҳикояси»,  «Тошболта ошиқ»,  «Ўгил уйлантириш», «Ажаб савдолар» каби замонавий мавзуларда яратилган музикали ва комедия асарлари республика театрларида намойиш қилиниб, томошабинлар ҳурматига сазовор бўлди.

Енг сўнгги «Муҳаббат навоси» номли икки парда беш кўринишли музикали драмасида эса ХВИ аср Уйғуристоннинг Хўтан шаҳрида яшаган Омоннисо билан Рашидхон ўртасидаги муҳаббат можароси ҳақида ҳикоя қилинади.

«Машраб» тарихий романи ҳам Ҳ. Ғулом қаламига мансубдир.

Ҳамид Ғулом замондошларимиз поетик образини яратиш устида изланаётган замонавий ўзбек адабиётининг истеъдодли намояндаларидандир.