Facebook
Миртемир (1910-1972) PDF Босма E-mail

Ўзбекистон халқ шоири Миртемир Турсун ўғли 1910 йили Қозоғистон республикаси, Туркистон шаҳрининг Иқон қишлоғида туғилди. У ибтидоий эски мактабни битиргач, 1921-1923 йилларда Тошкентдаги «Алмаий» номли болалар намуна иш мактабида тарбияланади.
Миртемир 1925 йили ўзбек Эрлар билим юртига ўқишга кириб, уни 1929 йилда тамомлаб, Ўзбекистон Давлат педагогика академиясида ўқийди. Айни ватстда у Ўзбекистон  Марказий  Ижроия  қўмитасининг раиси  ЙЎлдош Охунбобоевнинг шахсий котиби бўлиб ишлайди.
Миртемир  Самарқандда  Ҳамид  Олимжон,  Уйғун ва бошқа шоирлар билан яқиндан танишади. Шоир А. Безименский, М. Светлов каби рус шоирларининг шеърларини  она  тилига  таржима  қилади.   Миртемир оз   муддат олий мактабларда ҳам дарс беради, муҳарририятларда ходим,  театрларда  адабий  эмакдош,  Ёзувчилар  уюшмасида маслаҳатчи, нашриётларда муҳаррир бўлиб ишлади.
Унинг биринчи шеъри 1926 йилда «Танбурим овози» номи билан «Ёш ленинчи» рўзномасида босилади. Шоирнинг   «Шуълалар  қўйнида»   номли  биринчи  китоби  эса 1928 йилда чоп этилган. Унда Ватан мадҳи, меҳнат гашти ва ёш замондошларнинг маънавий дунёси асосий мавзу сифатида тараннум этилади.
Шоир   халқ   поезиясидан   илҳомланиб, «Дилкушо», «Сув  қизи»,  «Ойсанамнинг  тўйида», «Владимир Илич Ленин»  каби достонларни яратди.  Бу асарлар  30-йилларнинг иккинчи ярмидаги ўзбек лирикасининг ривожланишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.
Унинг Улуғ Ватан уруши йилларида яратилган «Вабо»,  «Ўч», «Бу—менинг Ватаним», «Она шаҳар», «Денгиз бўйида», «Мард йигит ёринг бўлай», «Пилла», «Кўзларим йўлингда» каби шеърларида душманга нафрат ҳислари жанговар руҳда ифодаланган.
Урушдан  кейинги йиллар  Миртемир ижодида замон билан ҳамнафаслик, даврнинг энг муҳим масалаларини замондошларимизнинг   баркамол   образларини  яратиш кенг ўрин тутади.
Миртемирнинг таржимонлик  санъати ҳам таҳсинга лойиқдир. У А.С.Пушкин шеърларини, Н.А.Некрасовнинг «Русияда ким яшайди», Ш. Руставелининг «ЙЎлбарс  терисини   ёпинган  паҳлавон»,   Бердақ  асарлари ва қирғиз халқ эпоси  «Манас»ни ҳам таржима қилган.
Миртемирнинг “Қорақалпоқ дафтари” туркуми ўзбек поезиясининг 60-йиллардаги ютуқларидандир. Шоирнинг «Сурат» поемаси шўро даври ўзбек поемачилигжнжнг энг нодир намуналарждан биридир. «Мен сени...», «Чағалай», «Қирғизистон», «Маҳтумқули тўйида», «Онагинам», «Қозоғим», «Қайдадир булоқ» кабж шеърларж халқлар дўстлигини куйловчи энг яхши асарлардандир. 1979 йилда Мжртемирга «Тоғдай таянчжм» шеърий тўплами учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган. У 1972 йилда вафот этган.