Facebook
Ойдин (1906—1958) PDF Босма E-mail

Ўзбек хотин-қизлари орасидан етишиб чиққан талантли адиба Ойдин (Манзура Собирова) 1906-йили Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Ойдин 1919 йили Тошкент хотин-қизлар билим юртига ўқишга кирди. Уни 1923 йили тамомлаб, ўқитувчилик қилади. Ёшликдан адабиётга ҳавас қўйган Ойдин кичик-кичик шеърлар билан матбуотда кўрина боради. Самарқанд Педагогика академиясида ўқиб юрган пайтларпда (1927— 1933) Ҳамид Олимжон, Уйғунлар билан яқиндан танишуви Ойдин ижодида катта рол ўйнади. Унинг ўтмиш бидъатларини фош этиб, хотин-қизларни озодликка чақирувчи «Янгиликка қадам» номли биринчи пъесаси 1925 йилда босилиб чиққан.
Унинг «Тонг қўшиғи» (1931) тўплами, «Майса узилди» (1931), «Машина қучоғида» (1932), «Кўприк устида» (1933), «Бу кеча» (1933) каби поемалари, «Чечан йўллар» (1932), «Ойдин шеърлари» (1937) каби тўпламларига кирган асарлари ўзбек шўро поезияси тараққиётига маълум ҳисса бўлиб қўшилди.
Адиба 30-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳикоячилик жанрида талай асарлар яратди. Ойдиннинг дастлабки «Еслаш ёки виговор» (1933) ҳикоясида озод меҳнатнинг янги инсонни тарбиялаб етиштпришдаги роли меҳнат жараёнида ўзбек хотин-қизлари онгида рўй берган ўзгаришлар ифодаланади. Унинг «Чақалоққа чакмонча», «Ширин-шакар», «Уялди шекилли, ерга қаради», «Садағанг бўлай, командир» ҳикояларида янгича оила, севги-муҳаббат, садоқат мотивлари акс эттирилган. Аризанинг ўтмишга бағишланган «Ямоқчи кўчди», «Ҳазил ўтмиш», «Гулсанам» (1938) асарларида ўзбек халқининг ҳаёти, эскилик урф-одатларпга қарши кураши чуқур нафрат билан тасвирланган.
Ойдиннинг Улуғ Ватан уруши ва ундан кейинги тинч қурилиш йилларида ижод этган «Қизлархон» (1943), «Мардлжк мангулик» (1947), «Ҳикоя ва очерклар» (1952), «Ҳикоялар» (1954) каби тўпламларида замона кишисининг ватанпарварлиги, қаҳрамонлик фазитатлари, фронт ва мамлакат ичкарисидаги жонбозликла, тинч яшаш давридаги меҳнати ўз ифодасини топган.
Ойдин бу даврларда кучли очеркнавис сифатида ҳам танилади. Унинг М. Горкийга бағишланган «Ҳамон ёдимда ўшал улуғ зот», «Чўллари обод, қўллари озод бўлган элда», «Ел қувончи», «Қора уйлар оқарди», «Муборак», «Катта кишилар», «Менинг қаҳрамоним», «Ватан учун жон фидо» каби очерклар туркумидаги Ватан мадҳи, меҳнати туфайли бахтга эришган колхозчи ва ишчи аёллар образи зўр маҳорат билан тасвирланган.
Ойдин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг масъул котиби, Ўзбекистон Коммунистик Партияси Марказий Комитетининг масъул ходими (1946—1953), «Ўзбекистон хотин-қизлар» журналининг муҳаррири лавозимларида ишлади.
Ойдин ўзбек насрининг тараққиётига қўшган салмоқли ҳиссаси учун икки марта Ҳурмат белгиси ордени ва медаллар билан тақдирланган. У бор йўги 52 йил умр кўрди, 1958 йилда вафот этди.