Хемингуэй портрети |
Лилиан Росс СЎЗБОШИ Эрнест Хемингуэй билан илк бор 1947 йилда Айдахо штатига қарашли Кетчамда учрашган эдим. Мексикадан Нью-Йоркка қайтаётгандим, у ёққа Бруклинлик Америка тореадори Сидней Франклин ҳақида “Нью-Йоркер” биринчи очеркимни ёзиш учун боргандим. Хемингуэй Франклин билан йигирманчи йилларнинг охири – ўттизинчи йилларнинг бошларида, у Испаниядан тореадорлик қилиб юрган пайтларида танишган эди. Мексикада Франклик иштирок этадиган ўйинларга бориб, умримда биринчи марта тореадорлар жангини кўрганимда ўлгудек қўрққаним эсимда. Матадор билан буқалар ўртасидаги кескин тўқнашувларнинг ўзига хос жозибали ва улуғвор жиҳатлари бўлишига қарамай, бу кураш тури менга ёқмади. Флэтбушшлик полиция назоратчисининг ўғли Франклин қандай қилиб тореадор бўлиб қолгани шу пайтларда мени кўпроқ қизиқтирган эди, албатта. Шунда Франклин менга, буқалар жанги ҳақида росмана маълумот берган биринчи америкалик Хемингуэй эди, деб тан олганди. Мен дарҳол Кетчамга – Хемингуэйга телефон қилдим. Хемингуэй ўзининг Гаванага яқинов. Сан – Франциско де Пауладаги фермасидан узоқда бўлган бу манзилда дам олишни ва чанғида учиб, ов қилишни яхши кўрар эди. Кейинроқ у Кетчамдан уй сотиб олди. Мен қўнғироқ қилганимда Хемингуэй хотини Мэри, ўғиллари Жон, Патрик, Грегори ва бирга балиқ овлайдиган кубалик дўстлари билан овчилар уйида турган экан. У, қайтаётганингизда бизнинг уйда меҳмон бўлиб кетинг, деб самимий таклиф қилди. Эрталаб соат еттида поезд келиб тўхтагандан кейин Хемингуэй билан биринчи марта учрашдик. Ҳаво ўн даража совуқ бўлишига қарамай, у қор босган уй ёнида пайпоқсиз хонаки туфли кийган, кумуш уқали ҳиндулар камари тақилган жинси шимда, чўнтакларига ялтироқ тугмалар қадалган, ёқаси кўтарилган юпқа ковбойлар кўйлагида турар эди. Мўйлаби оқара бошлаган, руҳонийларникига ўхшаб кетадиган калта соқоли унга салобат ва соддалик бағишлаб турганига қарамай, қадди-қоматига унчалик мос эмасди. Шу кунги тонгда у улуғвор, тетик, мулойим ва меҳрибон кўринарди. Иссиқ пальто кийган бўлсам-да, совуқ суяк-суягимдан ўтиб кетганди. “Совуқ қотмаяпсизми”, деб сўраган эдим, Хемингуэй “заррача ҳам”, деб жавоб қайтарди. Назаримда бутун вужудидан ҳарорат ёғилиб тургандек эди. Хемингуэй ва дўстлари билан кунни жуда хушчақчақ ўтказдик. Очилиб гаплашдик, магазинларга кириб, мавлуд байрамига совға-саломлар харид қилдик. Мэри Хемингуэй ҳам худди эри каби ўзини ниҳоятда қувноқ, ёқимтой ва хушчақчақ тутди, айни замонда машҳур ёзувчига муносиб хотин ролини ўринлатиб адо этди. Менга улар бир-бирига ниҳоятда мос жуфт бўлиб туюлди. Кетчамга келиб-кетганимдан кейин кўп ўтмасдан Хемингуэйдан хат олдим. У мени буқалар жанги ҳақида мақола ёзишга жуда муносиб муаллиф деб таърифлаган эди. Ўзим ҳам ўйлаб-ўйлаб таваккал қилишга – Франклин ҳақида очерк ёзишга жазм этган эдим. Очерк режаси маъқуллангандан кейин Хемунгуэйга мактуб йўллаб, бир қанча масалаларда маслаҳат сўрадим, у ҳам ўз навбатида саволларимга батафсил жавоб қайтаришидан ташқари мақоламни бетоқатлик билан кутаётганини ҳам маълум қилди. Айни шу кезларда “Нью-йоркер” бир нечта ҳикоямни босиб чиқарганди, Хемингуэй ва хотини журналнинг доимий ўқувчиларидан эди, ҳикояларим чамамда, уларга маъқул бўлди. Ниҳоят, “Франклик портрети” чоп этилгандан кейин мен Хемингуэйдан қаламда битилган хат олдим Италиядан – Кортина д’Ампеццодаги “Вилла Априле”дан жўнатилган эди, хатда Франклин ҳақидаги очерк маъқул бўлгани айтилганди. Хемингуэй бутун умри давомида учратган турли-туман одамларни ёдида сақлаб қолишга уринар, бировлар ҳақида аввал айтган гапини нотўғри деб ҳисобласа, буни мардона тан олар эди. Мақтовлари ҳам астойдил ва чин юракдан бўлар, ҳар доим одамларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиларди. У сизни истиқболи порлоқ ёзувчи деб атаб, Жо Пейжем ва Хью Кейси билан қиёслашдан таф тортмасди, айни замонда мақташ учун бу бейсбол юлдузлари тарихини билиш шарт эмас, деб ҳисобларди Хатларини ўқиганда ҳам у худди ёнингизда гаплашиб тургандек туюлар, бу эса жуда ажойиб ва ёқимли таассурот қолдирарди. У саҳий суҳбатдош эди. Ўз ғояси ёки қарашлари, ҳазил-ҳузуллари, шахсий фикрларини зўрлаб ўтказишни ёқтирмасди. Ўта ҳозиржавоб эди, хулосалари қандай бўлишидан қатъи назар, уларни катта қалб ҳарорати билан баён этишни яхши кўрарди. Масаланинг тагига етиб, қувноқ юмор, ҳозиржавоблик, назокат билан айтган гапларидан жуда кўп нарсаларни билиб олиш мумкин эди. У очиқчасига дангал гапирар, гаплари эса ҳар доим ниҳоятда тетик ва қувноқ бўларди. 1950 йилнинг баҳорида яна шу “Нью-йоркер” учун “Хемингуэй портретини” ёзиб тугатдим. Мен Нью-Йоркда Хемингуэй билан ўтказилган икки кун ҳақида ниҳоятда самимий руҳда ёздим, унда дунёда ҳеч кимга ўхшамаслик учун жасорат топа олган Хемингуэй аслида қандай одам эканини иложи борича аниқ кўрсатишга ҳаракат қилдим; у ишлаётганда, суҳбатлашаётганда, дам олаётганда қандай ҳолатда бўлишини кўрсатдим; бошқача айтганда, мен ҳазил-мутойибани ниҳоятда яхши кўрадиган бу инсоннинг қиёфасини бутун жозибаси, ҳаётсеварлиги билан чизиб беришга уриниб кўрдим. Очеркни эълон қилишдан олдин терилган нусхаларини Хемингуэйларга жўнатдим, айрим тузатишлар киритилган ҳолда уларни менга қайтариб юборишди. Хемингуэй илова тарзида ёзилган хатида “Портрет” қизиқарли ва мароқли чиққанини таъкидлаб, фақат бир жойи олиб ташланса, яхши бўлишини айтган эди. Шундан кейин ёзувчилик ҳаётимда ҳеч қачон учрамаган ғалати ва сирли бир ҳодиса юз берди. Мен ва журнал таҳририяти, ҳатто Хемингуэйнинг ўзи учун ҳам сира кутилмаган тарзда “Портрет” катта тортишувларга сабаб бўлди. Ўқувчиларнинг кўпчилиги уни тўғри қабул қилишда, назаримда очерк уларга маъқул тушганди. Баъзилар унга кескин ва адолатсиз баҳо беришди. Улар орасида Хемингуэй ёқтирмайдиган одамлар ҳам бор эди, улар мени ҳам ёзувчини хуш кўрмайдиганлар қаторига қўшиб, аслида йўқ жиҳатлари учун асаримга мақтов ёғдиришганди. Бошқача айтганда, қаҳрамонимни имкон қадар аниқ тасвирлаш орқали унинг устидан кулган ёки унга ҳужум қилган эмишман. Яна баъзиларга Хемингуэйнинг сўзлаш усули ёқмаганди (Хемингуэй баъзан ҳазил тарзида инглизчани бузиб гапирадиган ҳиндуларга тақлид қилиб атайлаб қўшимчаларни ташлаб кетарди), унинг эркин турмуш тарзи, ўзи ҳам эътиборсиз қарайдиган боксга беҳуда қизиқиш, ҳайвонот боғида сайр қилиш, дўстлар билан суҳбатлашиш, балиқ овлаш каби эрмаклари кимларгадир хуш келмасди. Улар уни одамлар билан гаплашишни севишини, бирон асарини ёзиб тугатмасдан аввал шампан виноси ва увилдириқ билан тантаналар ўтказишини ёқтиришмасди. Хуллас, уларга ҳеч нарса ёқмас, аниқроғи Хемингуэйни Хемингуэй бўлгани учун яхши кўришмасди. У ўзгача бўлишини, очиғи, ўзларига ўхшашини хоҳлашарди. Булардан шундай хулоса чиқарилгандики, очеркда Хемингуэйнинг ҳаёти бузиб тасвирланган ёки у ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, мен у ҳақда умуман ёзмаслигим керак экан. Чамаси, улар улуғ ёзувчи қандай бўлиши ҳақида мешчанларча фикр юритиб, ўзларининг ҳаётдан узилиб қолган қарашларини зўрма-зўраки ҳимоя қилишар ёки Хемингуэйга хиёнат қилишда айблаб, менга беҳуда таъна ёғдиришарди. Баъзи ўта ашаддийлар эса тўғридан-тўғри “Портрет”ни маҳв этувчи асар, деб ҳисоблашганди. Бу ғалвалардан хабар топган Хемингуэй 1950 йилнинг 16 июнида менга таскин берувчи мактуб йўллади. У мени ҳаяжонмасликка чақирган ва сизни тўғри тушунишмабди деб кўнглимни кўтарганди. Баъзилар, деб ёзган эди у, ҳаётга чексиз мафтунлигимга ҳам ғашланиб қарашади. Савлат тўкиб юрмасдан ҳам жиддий ёзувчи бўлиш мумкинлигига уларнинг ақли етмайди. Ўлим нарсаларга бошқача кўз, ўзгача нуқтаи назардан қарашга мажбур қилади. Ўша пайтда “Портрет”ни бузиб талқин қилганлар уни бугунги кунда ўқиса, бошидан охиригача тўғри қабул қилган бўларди. “Портрет”ни ёзаётган вақтимда фақат ўзим кўрган ва эшитган нарсаларнигина баён қилишга интилган ва фактларни ёки ўз фикрлариму, мулоҳазаларимни изоҳлашга ўрин қолдирмагандим. Ишончим комилки, ўз нуқтаи назаримни билдирмаган бўлсам ҳам, хоҳлаган ўқувчи мен танлаб олган деталлар асосида яратилган чизгилар тўла меҳр ва ҳайратга йўғрилганлигини кўриши мумкин. Хемингуэй у Нью-йоркда икки кун ичида менга қандай кўринган бўлса, Портретда уни шундайлигича гавдалантира олганим учун ўзимни бахтиёр санайман… Ҳолбуки, менинг яхши хабарим бор, у то ўлимига қадар ўз эътиқодида собит турди, ҳеч кимга ён бермасдан, қатъият ва матонат билан кучи етганча ижод қилди, имкони қанча бўлса, шунча яхши ёзди. Ҳатто у ёзолмай қолганда ҳам, китоблар орасидаги танаффуслар пайтида ҳам яшаш тарзини заррача ўзгартиргани йўқ. У умрини жўшқин ҳаёт қучоғида ўтказди ва ўзгалар ҳам ҳаётдан завқ олсин деб ўз тажрибаларини саҳийлик билан ҳаммага улашиб яшашини катта бахт деб билди. Хемингуэйга хос саҳоват хилма хил кўринишларда намоён бўларди. Дўстларига ёзган хатларида ва суҳбатларида Хемингуэй берган маслаҳатлар асосида катта-катта асарлар яратиш мумкин эди. Унинг мактублари ўзига хос эркин, қувноқ охангда бўлиб (у ҳамманинг вақти зиқлигини яхши биларди), Хемингуэйча “тезкорлик”да битимлар, бу услубдан китобларига қараганда мактубларида кўпроқ фойдаланар эди. У хат ёзишни яхши кўрарди. “Портрет”ни тамомлагач, фильмлар қандай тайёрланиши ҳақида туркум мақолалар ёзиш учун бир ярим йилга Голливудга кетдим. Бу ерда Хемингуэйдан кўплаб мактублар олдим, уларда у кинофильмлар қандай суратга олиниши ҳақида ўз нуқтаи назарини билдирган, Кубадаги ҳаёти қандай кечаётгани, сўнгги воқеалар ҳақида хабар берган, балиқ ови ва бошқа саргузаштларини қизиқарли баён қилган эди. 1953 йилда ов қилиш учун Африкага кетганда ҳам бу ўлкадаги ажойиботлар ҳақида ёзиб турди. У Африкадаги ҳаёт бошқа жойларга қараганда кўп жиҳатдан яхши деб таъкидлар ва бунга ишонч ҳосил қилиш учун келишга даъват этарди. Мактублар кўпинча албатта жавоб қайтаринг деган илтимос билан тамомланарди. У ёзишмаларни тўхтатишни ёқтирмасди, бу ҳақда бир марта менга очиқчасига ёзган ва мактублар келмай қолса, ўзимни ёлғиз ҳис қиламан деб қўшиб қўйган эди. Баъзан Мэридан ҳам Хемингуэйга хос қувноқлик ва ҳаётсеварлик билан суғорилган хатларни олиб турардим. У Кениядан ёзган мактубида бу ерда тонг отаётганда ухлаш роҳат бағишлайди, қуёш чиққанда ювиниш учун дарёга бориб, баҳайбат бегемотларни кўрганда ҳаётдан чинакамига завқланиш мумкин деб, ёзган эди. Хемингуэйларни менга қараганда яхшироқ биладиган бошқа одамлар ҳам бундай даъватномаларни олганига шубҳа йўқ. Хемингуэйлар ҳамиша қувноқ ва меҳмондўст эдилар. Улар Кенияга, Парижга ёки Кубадаги фермасига чин кўнгилдан таклиф қилишарди. Бундай самимий даъватлардан фойдалана олмаганим учун ачинаман! Хемингуэй қандай ёзиш ёки ёзувчи қандай бўлиши борасида ҳеч қачон янглишган эмас. У ҳар икки ҳолатни ҳам яхши, жуда яхши билар эди. Баъзи ёзувчиларнинг асарлари кўп нусхада босилгани, кинокомпаниялардан катта гонорарлар олгани, номи машҳур бўлиб кетганига қарамай, уларнинг баҳоси қандайлиги, ёзувчи сифатида қайси даражада туришини аниқ-тиниқ кўриб турарди. 1950 йил 8 августда бир умр иложи борича яхши ёзишга интилгани, имкони етгунча кўп ўрганиш ва англашга ҳаракат қилгани ҳақида ёзган эди. Шундай одамлар борки, тинимсиз менинг нуқсонларимга тақлид қилишади, мусиқа ва оҳангларимни такрорлашади ва буни Хемингуэй мактаби деб тақдим этишадию, аммо ҳеч ким менга яхшиликни раво кўрмайди, деб таъкидлаган эди. Кейин гўё фикрини ўзгартиргандай бўлиб, бу борада мен ҳақ эмасман, кўпчилик яхшилик қилишни хоҳлайди, аммо бу ҳақда жиддий гапиришдан тортинади, деб қайд этган эди. Ёзувчилик меҳнатига, адабиётга у катта маъсулият билан қарарди. Ундан нимани кутсалар, шуни амалга оширишга ҳаракат қиларди. Бошловчи ёзувчиларнинг саволларига ҳеч пайсалга солмасдан жавоб қайтарарди.Бир маҳал ўқишга қайси китобларни тавсия қилишини сўрадим. У қуйидаги рўйхатни тузиб берди: Мопассан. “Дўндиқ ” ва “Тельенинг уйи”. Хемингуэй билан нима ҳақида гаплашган бўлсам, у ҳамиша фойдали маслаҳатлар беришга ҳаракат қилди (ёки менга шундай туюлди). Бир куни катта бир нарсани ёзиб тугатганимдан кейин унга қисқа ва енгил нарсаларни ёзганим маъқул экан дедим. У эса менга имкони борича қийин нарсаларни ёзишга ва уни қандай бўлмасин яхши бажаришга урининг, бутун умр бўйи шунга интилинг, деб маслаҳат берди. “Фақат ўлишга шошилманг”, қўшимча қилди ва у дунёдаги энг фойдасиз нарса деб тушунтирди. У энг майда-чуйда ишларда ҳам қарашиб турарди. Калифорнияга борганимда отда юришни ўрганмоқчи бўлдим, Хемингуэй менга йирик яхши боқилган отлардан эмас, кичик, аммо ақлли ва ювош отларда юришни маслаҳат берди. Голливуд масаласида фикри жуда қисқа бўлди: у ерда жуда узоқ қолиб кетманг, деб тавсия қилди. Баъзи донолар уни реалист эмас, романтик ҳисоблашарди. Менга эса Хемингуэй ҳар доим мавжуд ҳаётни холис кузатувчиси бўлиб туюларди ва уни юқори даражада тушунарди. Мактубларимдан бирида ўғли Жон ҳақида яхши гаплар эшитганимни ёзган эдим. Хемингуэй жавоб хатида ўғлини жуда яхши кўришини ва яна қўшимча сифатида учта қитъани, бир неча самолётларни ва кемаларни, уммонларни, сингилларини, хотинларини, ҳаёт ва ўлимни, тонгни, туш пайтини, оқшом ва тунни номусни, ўрин-кўрпани, боксни, сузишни, бейсболни, отишни, балиқ овини, ўқиш ва ёзишни ҳамда барча нодир суратларни севишини маълум қилган эди. ХЕМИНГУЭЙ ПОРТРЕТИ Ҳозирги Американинг буюк романчиси ва ихчам ҳикоялар устаси – Эрнест Хемингуэй Нью-Йоркка кам келар эди. Кўп йиллардан бери у деярли ҳеч қаерга чиқмасдан Гаванадан ўн чақирим узоқдаги Финка Виджиадаги фермасида хотини, тўққизта хизматчиси, эллик иккита мушуги, ўн олтита ити, икки юзта каптари ва учта сигири билан яшарди. Нью-Йоркка сафарга кетаётгандагина бир муддат тўхтаб ўтарди. “Ўзим ёқтирмайдиганларни кўришни, рекламани, вақтни беҳуда ўтказишни хоҳламайман, — деб ёзган эди у. – Броксдаги ҳайвонот боғини, Метрополитен музейини, замонавий санъат музейини, табиат музейини, табиат тарихи музейини ва бокс матчини кўришни мўлжаллаганман. Метрополитенга қўйилган олижаноб Брейгелни кўрмоқчиман. Афсуски, у ерда Гойянинг икки яхши асари ва Эль Греконинг “Толедо”си йўқ, Тутс Шорга бормайман. Шаҳардан кетгунимча оғзимни очмайман. Тунги қовоқхоналарга кирмайман. Матбуот ходимлари билан учрашмайман. Вақтим фақат дўстларимни кўришга етади”. Қалам билан яна “Нима бўлганда ҳам бизнинг вақтимиз зиқ”, – деб қўшиб қўйган эди. Гаванадан келган куни Хемингуэй шошилаётган одамга ўхшамасди. У кечқурун “Айдлуайлд” аэродромига қўниши керак эди. Мен аэродромга етиб борганимда самолёт қўниб бўлган экан. Хемингуэй чиқиш эшигида юкларини олиш учун кетган хотинини кутиб турганди. У бир қўлида эски, титилиб кетган, меҳмонхонларнинг ёрлиқлари ёпиштирилган сумкани бағрига босиб турар, иккинчи қўли билан қора терга пишиб кетган қандайдир кичкина, қотма кишини қучоқлаб олган эди. Хемингуэй қизил катак кўйлак кийиб, гулдор нақшли жун галстук таққан, елкасига енгсиз жигарранг тўқима нимча ташлаганди. Кулранг юпқа шим, носки ва юмшоқ ағдарма чарм туфлида эди. Мулойим, ювош айиққа ўхшаб кўринарди. Орқасига таралган узун сочлари, мўйлаби ва текис кузалмаган калта соқоли бтунлай оппоқ эди. Пўлат бандли кўзойнаги гардишига қоғоз қистирилганди. Умуман, у Манхэттенга шошилмаётганга ўхшарди. Қўлтиғидаги портфелига ишора қилиб унда ҳали битмаган “Дарё ортидаги дарахтлар соясида” романининг қўлёзмаси бор, деб қўйди. Бағрига босиб олган пакана, чайир кишини самолётдаги ҳамроҳим деб таништирди. Исми Майерс, узуқ-юлуқ гапларини тўғри англаган бўлсам, у Кубага муҳим иш билан бориб, қайтиб келаётган экан. Майерс унинг қучоғидан сирғалиб чиқишга уриниб кўрди, аммо Хемингуэй бўшатишни хаёлига ҳам келтирмасди. – Самолётда китобдан бош кўтармади, – деди Хемингуэй. У ҳиндулариннг инглизча сўзлашувига тақлид қилса-да, талаффузида Ўрта Ғарб лаҳжаси очиқ сезилиб турарди. Хемингуэй уни қўйиб юборди. Нозик, серҳаракат, қувноқ аёл – Хемингуэйнинг хотини Мэри олдимизга келди. У ялтироқ сочларини калта кестирган, ёқаси мўйнали узун манто кийган эди. Орқасида чемоданларга тўла аравачани судраб келаётган ҳаммол. Биз аэропортдаги барга кириб, тўсиқ ёнида тўхтадик. Хемингуэй портфелини ялтироқ стулга қўйиб, уни ўзига тортди. Сув қўшилган вискига буюртма берди. Миссис Хемингуэй ҳам бу таклифга қўшилди, мен бир финжон кофе сўрадим. Хемингуэй барменга икки ҳиссадан деб ишора қилди. У вискини сабрсизлик билан кутар экан, тўсиққа иккала қўлини қўйиб, қандайдир тушуниб бўлмайдиган оҳангни хиргойи қилишга тушди. Миссис Хемингуэй Нью-Йоркка қоронғи тушмасдан етиб олсак яхши бўларди, деб истак билдирди. – Буни менга заррача аҳамияти йўқ, сабаби Нью-Йорк қўпол, сохта, кун билан тунни ажратиб бўлмайдиган шаҳар, умуман у ёққа бораётганимдан хурсанд эмасман, Венеция бўлса бошқа гап эди, – деб жавоб берди Хемингуэй,– Ғарбда мен Вайоминг, Монтан ва Айдахога боришни хоҳлайман, яна менга Куба, Париж, Венеция атрофлари ҳам ёқади, Вест-портни кўрганда кўнглим озади. Миссис Хемингуэй сигарета тутатиб, қутини менга узатди. Мен сигареталарни эрига ҳавола қилдим, аммо у чекмайман, чекканда хид билиш туйғуси йўқолади, айниқса, ов пайтида бу жуда муҳим деди. Бармен ичимликларни олиб келди. Хемингуэй бир неча қултум хўплагандан кейин мен одамларга қараганда жониворлар билан яхшироқ чиқиши оламан, деб қўйди. Бир гал Монтанда айиқ билан бирга яшагани, бирга ётгани, бирга овқатлангани, жуда иноқлашиб кетгани ҳақида гапирди. Шундан кейин мендан Брониксдаги ҳайвонот боғида ҳалиям айиқлар борми деб сўради. Мен буни билмайман, аммо Марказий боғда айиқлар борлигидан аниқ хабарим бор, деб жавоб бердим. – Бронксда бўлганимда Гранни Райс билан бирга ҳайвонот боғига бориб турдим, – деди у. – Мен ҳайвонот боғига боришни яхши кўраман. Аммо дам олиш кунларида эмас. Одамлар ҳайвонларни мазах қилишларига тоқат қилолмайман, аслида бунинг тескариси бўлиши керак эди. Миссис Хемингуэй сумкасидан кичкина ён дафтарчасини олиб, эри билан Нью-Йоркдан жўнаб кетгунча қилинадиган ишлар рўйхатини кўрсатди. Улар термос учун қопқоқ, содда итальян дарслиги, қисқача Италия тарихи, Хемингуэй учун эса тўртта жун кўйлак, тўрт жуфт чит, иккита жун турсик, тунги шиппак, камар ва плашдан иборат эди. Бармен келди, Хемингуэй тағин виски келтиришни буюрди. Кейин хотинига: Мен бу таклифдан хурсндлигимни айтдим ва бокс кўрмоқчи эканлигини эслатдим. Бундай томошаларни яхши биладиган танишимдан сўраб, бу ҳафтадаги ягона учрашув бугун кечқурун Сент-Николасдаги рингда ўтказишини билиб олган эдим. Танишимда тўртта чипта борлигини, у жон деб бизни таклиф этишини айтдим. Хемингуэй боксчилар билан қизиқди. Улар кимлигини айтдим, ҳаммаси дангасалар экан, деди у. Хемингуэй менга бир муддат таънаомуз тикилиб турди. У йўталиб қўйди. – Сўнг гапини тамомлади: уйни соғинишни ўрганасан. – Парижда кезишни яхши кўраман, – деди Хемингуэй йўлдан кўзини узмай. – Ҳеч кимга билинтирмай бораман, ҳеч қандай интервью бермайман, ҳеч ким келганимни билмайди. Ва албатта, эски қадрдон кунларни эслаб, соқол-мўйлабимни олмай юраман. Кафега киришни ёқтираман, у ерда мени фақат официант ва шериги танийди. Янги суратларни кўришни ёқтираман, эскиларини ҳам, велосипед пойгалари ва боксга бораман, янги ҳайдовчилар ва боксчилар билан танишаман. Арзон баҳоли кўҳна ресторанларни излаб топаман, у ерда азалдан камёб таомлар тайёр туради. Шаҳар бўйлаб кезиб юришни ҳам ёқтираман: мана бу ерда адашиб қолганмиз, мана бу ерда бизда ёрқин орзулар туғилган, ғира-шира туман ичида сайр қилганмиз ва ҳоказо. Мусобақалар дастурини ўрганамиз ва ким ғолиб чиқишини башорат қиламиз, кейинги куни Отела ёки Энгинага бориб гаров ўйнаймиз. Биз Квинсборо кўпригидан ўтдик, Манхеттендаги осмонўпар бинолар кўзга ташланди. Улар ёғду сочиб турарди. Хемингуей уларга эътибор бермади. Унинг иккинчи уйи Венеция эди. Хотини билан Италияга охирги марта борганида тўрт ой Венецияда ва Кортин водийсида турган, оқ қилган ва ҳозир ёзаётган китобида ҳам бу жойлар, айрим одамларни тасвирлаган эди. Миссис Хемингуэй шу ёқда чанғида учаётганда ўнг болдирини синдириб олганига қарамай, улар яна чанғида учишга ҳозирлик кўришаётган экан. Падуяда Хемингуэйнинг кўзи шамоллаб, касалхонада даволанган экан, аммо у Италияга яна бориш ва кўп сонли қалин дўстлари билан суҳбатлашиш иштиёқида. У шамолли кунларда гондольерларни қайта кўришни, аввалги боришларида турган “Гритти-палас” меҳмонхонасида бўлишни, Торчеллодаги кўҳна мусофирхона – “Локанду чиприано”да тунашни, Венециянинг шимолий-шарқида венецияликлар чодир тикиб яшаган кичик оролчада сайр этишни ниҳоятда хоҳлар эди. Ҳозир Торчеллода бор-йўғи етмишга яқин одам яшайди, бу ердаги эркакларнинг ҳаммаси ўрдак овлаб тирикчилик ўтказишади. Хемингуэй кўҳна мусофирхонадаги кекса боғбон билан бирга кўп марта овга борган эди. – Биз каналларда сузиб учиб кетаётган ўрдакларни отар эдик, сув қайтган пайтларда қамишзорларда кезиб лойхўракларни овлардик, – деб эслади Хемингуэй. – Бу жойлар ўрдаклар ўтадиган йўлга тўғри келиб қолган. Припят ботқоқларидан учган ўрдаклар мана шу ерлардан ўтади. Мен нишонга аниқ урардим, шу сабабдан ҳурматим баланд эди. Бу ерларда қандайдир кичкина қушча макон қурганди, улар шимолдаги узумзорлардан жанубга – бу томонларга учиб келишарди. Маҳаллий овчилар уларни ерда отарди. Мен учиб кетаётганларини ҳам уриб туширардим. Бир марта учиб кетаётган галага ўқ узиб, иккитасини уриб туширганимда боғбон ҳайратдан қичқириб юборган эди. Уйга қайтаётганимизда анча баландда ой гардиши фонида учиб кетаётган ўрдакка ўқ уздим, у тўғри канал ичига қулади. Ҳамроҳим қойил қолганидан ўзини йўқотиб қўяёзди. Шаробдан бўшаган шишаларни ҳам уриб туширардим. Совуқ қотмаслик учун ўзимникини йўлдаёқ ичиб қўярдим. Боғбон эса ҳайратдан тўлқинланиб, лол қолган ва ўзини ортиқча тутиб туролмайдиган пайтларда шишани бўшатарди. – Биз жим тинглар эдик, кейин Хемингуэй хитоб қилди: – Венеция мўъжизалар мамлакати. Хемингуэйлар “Шерри-Недерлэнд” меҳмонхонасига тушдилар. У қоғозларни тўлдиргач, ходимга келганимни ҳеч ким билмасин деб тайинлади. У ҳеч кимни кўришни, мисс Дитрихдан бошқа ҳеч ким билан телефонда гпалашишни хоҳламади. Кейин биз уларга ажратилган меҳмонхона, ётоқхона ва кичик ошхонадан иборат номерга кўтарилдик. Хемингуэй остонада бир оз тўхтаб, меҳмонхонани кўздан кечирди. У XVIII аср услубидаги мебеллар ва гиламлар билан зийнатланган катта хона эди. Сохта каминга қалбаки кўмирлар қаланганди. Миссис Хемингуэй жавон олдига бориб, тахланган китобларни кўздан кечирди. У бўйинбоғини еча туриб: Тугамасини ечиб телефон олдига борди: Яна китоб жавони олдига келиб нима дейишини билмаётгандек хаёлчан туриб қолди, сўнг картон муқоваларга қараб гапирди: Мен шу кунларда адабий давраларда унинг тўғрисида жуда кўп гаплар бўлаётганини айтдим. Фақат у ёзган китоблар ҳақида эмас, ёзилажак асарлари ҳақида ҳам танқидчилар қизғин баҳс бошлаган эдилар. Хемингуэй Нью-Йоркда кўргим келмаётган одамлар орасида танқидчилар биринчи ўринда туради, деб жавоб берди. Хемингуэй танқидчилардан кейин иложи борича учрашмасликни маъқул кўрадиганлар тоифасига умрида порохни ҳидлаб кўрмасдан туриб уруш ҳақида ёзадиган ёзувчиларни киритган эди. Хемингуэйнинг ўзи тўпни оширганда, агар зарурат бўлмаса, бирон марта ҳам рақиб ўйинчисини сафадан чиқармаган экан. Официант увилдириқ билан шампан олиб келди, Хемингуэй шишаларни очишни илтимос қилди. Миссис Хемингуэй ётоқхонадан чиқиб тиш чуткасини тополмаётганини айтди. У қаерга қўйганимни билмайман, янгисини сотиб оламиз деди. Миссис Хемингуэй рози бўлиб, ётоқхонага қайтиб кириб кетди. Хемингуэй икки қадаҳга шампан қуйиб, бирини менга узатди, иккинчисини ўзи ичди. Хемингуэй икки қадаҳга шампан қуйиб, бирини менга узатди, иккинчисини ўзи ичди. Официант ошкора ҳайрат билан уни кузатарди. Хемингуэй бошини елкасига эгди унга испан тилида нимадир деди. Иккаласи кулиб юборишди ва официант чиқиб кетди. Хемингуэй қадаҳни кўтариб бориб қизғиш ўриндиққа ўтирди. Мен рўпарасидаги креслога жойлашдим. – Биринчи жаҳон уруши менда шунчалик кучли нафрат уйғотган эдики, ўн йиллар давомида у ҳақида ҳеч нарса ёза олмадим, – деди у қўққисдан ғазабланиб. – Уруш ёзувчида жуда секин тузаладиган яра синари таассурот қолдиради. Қачонлардир бу борада учта ҳикоя – “Бегона мамлакатда”, “Сиз ундай бўлолмайсиз” ва “Ўзимга хиёнат қилдим” ни ёзган эдим. У уруш ҳақида ёзиб, ўзини иккинчи Толстой деб ҳисоблаган бир ёзувчининг номни тилга олди, аммо у майсазорда ялангоёқ чопгани билангина Толстойни эслатар экан. Хемингуэй янги китоби кичик ҳикоя асосида пайдо бўлганини сўзлаб берди. Хемингуэй қадаҳига яна шампан қуйиб, магнитафон сотиб олганимга қарамай қўлда ёзишни яхши кўраман деди. Назаримда бу савол ўзи учун қандайдир муҳим аҳамиятга эга эди, аммо у буни тушунтириб ўтирмади. У янги китоби иккинчи жаҳон урушидаги командирлар ҳақида эканини айтди. Ўзининг айтишича, янги романида тўпори сўзларни кўп ишлатибди. У янги китоби иккинчи жаҳон урушидаги командирлар ҳақида эканини айтди. – Хўш жентельменлар, нима дейсизлар? Мисс Дитрих мўйнали пўстин кийган эди. Негадир чуқур хўрсиниб пўстинни ечди ва миссис Хемингуэйга узатди. Кейин яна хўрсиниб, юмшоқ ўриндиққа суяниб ўтирди. Хемингуэй қадахга шампан қуйиб, унга узатди. Улар ҳол-аҳвол сўрашиб, дўстларни эслаб кетишди. Театр ва киночилар ҳақида гаплашишди, Хемингуэй улардан бирини “денгиз қароқчиси” деб атади. Миссис Хемингуэй хонадан чиқиб, бир неча дақиқада увилдириқли бутерброд олиб келди. Хемингуэй кичкинтойни бокс чемпионига ўхшатди ва боксчи бўлганим учун соғлом болаларни яхши кўраман деди. Миссис Хемингуэй менга Хемингуэйнинг ўғли армия капитани Жон шундай аталишини, у Берлинда хизмат қилатганини тушунтирди. “Сичқонча” лақабли иккинчи ўғли Патрик Гарвард университетида иккинчи курсда ўқир ёши йигирма бирда, июнда уйланар экан. “Жижи” лақабли Грегори яқиндагина Аннаполисдаги Сент-Жон ҳарбий акадеиясига кирибди. Ёши ўн саккизда. Патрик тўйга миссис Хемингуэйдан ташқари отасининг иккинчи хотини-ўзининг онаси Полика Феймер ва Жижини ҳам таклиф қилмоқчи. Хемингуэйнинг биринчи хотини – Бамбининг онаси Хедли Ричардсон бўлиб, ҳозир у миссис Пол Скотт Моурер деб аталар экан. Ҳаммаси болалар учун, – Хемингуэй унинг қадаҳини тўлдирди. – Қизалоғим, сен буларни ўзинг учун эмас, болалар учун қиласан, – деди Хемингуэй жиддийлик билан. Эшик қўнғироғи чалинди. Алоқачи ходим гулдаста кўтариб кирди. Миссис Хемингуэй боғични ечиб, яшил орхидеяларни олди. Уларни онаси юборган экан. У гулларни вазага солаётиб, кечки таом вақти келганини эслади. Овқат пайтида ҳам Хемингуэй ва Марлен Дитрих уруш ҳақида гаплашдилар. Учаласи ҳам уни яқиндан кўрган эди. У пайтларда Мэри Уэлч бўлган Миссис Хемингуэй Лондондаги “Тайм” газетаси мухбири эди. Шу ерда Хемингуэйни учратган экан. Марлен Дитриз билан ҳам ана шу йилларда дўстлашганлар кейинчалик Парижда тез-тез кўришиб туришган. У фронтдаги актёрлар дастасида хизмат қилган ва Европадаги барча жанггоҳларда концертлар берган. Уруш ҳақида гап кетганда у маъюсланиб қоларди. У аскарларга тамошо кўрсатишни ёқтирар вав ўз юртидан узоқларга тушган бу одамларнинг иссиқ муомаласи, ўзининг айтишича, унга ҳама нарсадан азиз эди. Улар чинакам инсоний фазилатларини сақлаб қолдилар, – деди Марлен. – Улар аблаҳ ҳам, қўрқоқ ҳам эмас, бир-бирини ҳурат қилувчи оддий одамлар эдилар. Хемингуэй унинг соғлиғига қадаҳ кўтарди. Хемингуэй ундан уруш пайтида ёзилган пластнкаларини немис тилига ағдарилган оммавий америка қўшиқларини сўради. Улар менга керак, деди у. Эрта тонгда мени телефон қўнғироғи уйғотди. Хемингуэй зудлик билан меҳмонхонага етиб келишимни сўради. Овозида қандайдир ҳаяжонланиш сезиларди. Тезда бир финжон кофе ичиб, хонасига етиб келганимда эшик очиқ экан. Ичкари кирдим. Хемингуэй телефонда гаплашиб турарди. – Умрим бўйи қуёш чиқишини кузатиб келаман – деди у. Бугунги тонгда қўлёзмасини синчиклаб кўздан кечирибди. Ёзув столи устидаги очиқ портфел ичида хавфсаласизлик билан жойланган қўлёзмалар кўриниб турарди. Хемингуэй қўлёзмаларни қисқартирганини айтди. – Жек Бритон, – қўшимча қилди Хемингуэй – боксчи эди, мен уни ардоқлардим. Жек Бритон ҳар доим хушёр турарди. Рингда тинимсиз ҳаракат қилиб, кучли зарбага йўл қўймасди. Мен ҳам хушёрликда қолишмасдим ва ҳар қандай кучли зарбанинг олдини олардим. Рақибингга зарба беролмасанг, ўзингни ўта-чўққа урушдан фойда борми? Боксчини бурчакка тақаб қўй… – Хемингуэй боксчилар ҳолатига кирди ва ўнг қўлини шампан тўла қадаҳ билан кўкрагига босди. Чап қўли билан кўзга кўринмас рақибига бир неча зарба бергандек бўлди. У қаддини ростлаб қадахга ўйчан тикилиб қолди Сўнг гапга кирди. – Ёшинг улғайган сари қаҳрамон топиш қийин бўла боради. Аммо топиш керак, – деди у. – Мени Буаз деган мушугим бор. У одам бўлишни жуда хоҳлайди. – Оҳиста давом этди. Овозини шивирлаш даражасигача пасайтириб, Буаз одамлар ейдиган ҳамма нарсани ейаверади, у сабур дек аччиқ дармондорисини ҳам бемалол чайнайди. Мен қон босимини пасайтирадиган бу дорини ҳам уйқудан олдин ичиладиган хап дорини ҳам унга бермайман, албатта у мени хасис деб ўйлайди. – У гулдирос овозда кулиб юборди. – Мен тентак қарияман. Хўш, бунга нима дейсизлар, жентельментлар? Хонага миссис Хемунгуэй кирди. У кулранг шим ва оқ калта кўйлак кийган эди. Ўзини ниҳоятда яхши ҳис этаётгани ва олти ойдан бери бугун биринчи марта иссиқ ванна қабул қилганини айтди. Зарур ишлар билан кўчага чиқмоқчи экан Хемингуэйга ҳам ишларини битириш кераклигини эслатди. У тушлик яқинлашиб қолгани, агар шаҳарга чиқиб кетилса, ҳар қайсиси алоҳида овқатланиш учун қаергадир кириши лозимлигини таъкидлаб, вақтни тежаш учун тушликка буюртма берган маъқул деди. Миссис Хемингуэй эри кийиниб чиққунча тушликка буюртма бермоқчи бўлди. Адиб қўлидаги қадаҳини кўтарган ҳолда хоҳламайгина ўриндиқдан турди, шампан виносини охиригача ичди ва ётоқхонага кириб кетди. У айнан кечагидек кийинган ҳолда, фақат кўйлаги кўк, тугмачали ёқаси силлиқ эди. Чиқиб келганда афициант дартурхон ёзиб улгурганди. Хемингуэй “Тавеля” виноси бўлмаса тушлик қилолмаймиз деди. Биз официант вино олиб келгунча кутиб ўтирдик. Хемингуэй денгиз устрицасидан бошлади. Ҳар бирини зўр ҳафсала билан чайнар экан. – Дада, марҳамат қилиб кўзойнагингни тузатиб ол, – деб гап қўшди миссис Хемингуэй. У бош силкиб маъқуллади. Сўнг менга қараб бошини бир неча марта лиқиллатиб қўйди. Хемингуэй шаробни хўплади ва официантга бош ирғаб қўйди. – Ҳозирги барча янги боксчиларни, учқур арғимоқларни, балетларни, велосипед мусобақаларини, ториадорларни, рассомларни, самолётларни, кўргим келади; барча кафеларнинг доимий мижозига айланган қарғиш теккан ўсмирлар, халқаро фоҳишалар билан суҳбатлашишни, ресторанларда ўтиришни, эски шаробларни синовдан ўтказишни, газета хабарларинишқишни ва булар ҳақида ҳеч қачон бирон сатр ёзмасликни хоҳлайман. Мен дўстларимга кўплаб хатлар ёзишни ва жавоб олишни истайман. Айнан Клемансога ўхшаб 85 ёшгача эркак бўлиб қолишни хоҳлайман. Берни Барухга ўхшаб қолишини ёқтирмайман. Мен парклардаги ўриндиқларда мудраб ўтиришни эмас, кезиб юришни вақти-вақти билан каптарларни боқишни орзу қиламан. Узун соқол қўйган Бернард Шоуга ўхшамаган ёлғиз қария бу дунёда сандирақлаб юришини тасаввур қилолмайман. У гапиришдан тўхтаб кафтининг орқаси билан соқолини силади ва хонага хаёлчан кўз югуртирди. Умримда ҳеч қачон мистер Шоу билан учрашмаганман, – давом этди у. – Ниагара шалоласини ҳам кўрмаганман. Аммо жон деб чопиш мусобақаларида қатнашган бўлардим. Ёшинг 78га борган чоғдагини чопиш нималигини англай бошлайсан. Шундан кейин фақат ёшлар ибоат бўлган “Бейсбол” командасини излаб топардим. Фақат мен ўйин йўналишини ўзгартириш учун аввалдан дастурлаштирилган нишондан фойдаланмас эдим. Мен белгиларни ишлатишни ўрганмаганман. Буларнинг ҳаммаси тамом бўлганган кейин мендан чиройли мурда чиқади бунақасини ёқимтой Флоид замонасидан бери ҳеч ким кўрмаган. Фақат чурвақаларгина ўзини аяб яшайди. Қўлингга кирган марраларни бой бера бошлаганингга ақлинг етгандан кейин, жин урсин ўзингни авайлаганингдан фойда борми? Ўлиш қийин эмас. Қўлини чўзиб, узун сарсабил боғламини тортди. Унга маъносиз тикилганича: Шароб ичиб бўлгач, номердан ташқарига чиқдик. Миссис Хемингуэй кўзойнак тузатишни яна бир бор эслатиб, кўздан ғойиб бўлди. Ҳаво одатдагидек совуқ эди. Энг олдин кўзойнак дўконига кирмайсизми, деб сўрадим ундан. У йўқ деди. Миссис Хемингуэй плашни “Аберкромби ва Фитч” магазинидан изланглар деган эди. Шуни айтдим. У яна елкасини қисди-да, оҳиста қадам ташлаб таксига қараб юрди. Биз машиналар оқимига қўшилиб, бешинчи авеню бўйлаб кетдик. 54-кўчада полициячи хуштак чалиб машинани тўхтатди. Хемингуэй норози бўлди. Биз олға юрдик, у бир куни Бешинчи авенюда Скотт Фитжеральд билан учрашиб қолган жойни кўрсатди. Лифтда Хемингуэй ниҳоятда бошқача – вазмин бўлиб қолди, фақат юзи қийноққа солинаётган одамнинг афтини эслатар эди. Ёнида турган ўрта ёшлардаги аёл унга хушламасдан хавотирланиб қаради, айниқса таралмаган оппоқ соқолига қаттиқ тикилди. Олифтанамо кийинган баланд бўйли сотувчи истиқболимизга чиқди, қўлларини шими чўнтагига тиқиб олган Хемингуэй унинг олдига борди. У илгичга осилган сув ўтказмайдиган, белбоғсиз, қопга ўхшаган плашни кўрсатди. Сотувчи плашни узатди ва тавозе билан уни катта ойна олдига етаклаб борди. Бу плашнинг камари бор эди. Хемингуэй уни кийиб кўрди, ўзини ойнага солди ва худди милтиқ отмоқчидек кўлини кўтарди. Хемингуэй ҳафа бўлгандек кўринарди. Плашни “Шерли Недерлэнд” меҳмонхонасига элтишни буюрди ва камар кўрсатишни илтимос қилди. Хемингуэй яна ҳижолат тортди, қўлини силкитди, кулиб юборди, меҳмонхонадан чиққанимиздан буён у биринчи марта қувноқ кайфиятда кўринди. Қўлини мушт қилиб, қорнига қаттиқ урди. Ўн биринчи , – деди Хемингуэй хижолатомуз. Туфлини кўргач, сотувчига уни оламан, деди. Номаълум одам ўгирилиб қаради. Хемингуэй кулиб, муштлари билан оғзини тўсди ва ўз унвонимни ҳимоя қилиш учун ҳали кўп жангга тушаман, деди. Хемингуэй яйраб кулганича унинг елкасига туртиб қўйди. Биринчи қаватга тушганимизда, Гэст деворга қоқилган фил калласини кўрсатди: Эртаси куни эшикни Патрик очди. У ўрта бўйли, кўзлари катта-катта ўсмир бўлиб, юзларида асабийлик сезиларди. Енгил матодан тикилган кулранг шим ёқаси очиқ кўйлак, жун пайпоқ ва юмшоқ ағдарма туфли кийган эди. Миссис Хемингуэй хат ёзиб ўтирарди. Мени кўриб бошини кўтарди: Хемингуэй ички кийимда чиқиб, телефонга қараб юрди. У трубкани қўяр экан, Жижи – моҳир мерган, ўн бир ёшга тўлганда Кубадаги отиши мусобақаларида иккинчи ўринни эгаллаган, деди менга. У яшил орхидеяга тикилиб қолди. У ётоқхонага кириб кетди. Миссис Хемингуэй эри йўқлигида, Эрнест оиласидаги олти боланинг иккинчиси эканини айтди: энг каттаси Марселина, кейин Эрнест, Урсула, Мадлена, Карола ва энг кичиги, яккаю ёлғиз укаси Лестер. Барча сингилларига муқаддас исмлар қўйилган. Ҳаммаси оилали. Лестер Боготода – Колумбияда яшайди, Америка элчихонасида ишлайди. Бир оздан кейин янги плаш кийган Хемингуэй чиқди. Миссис Хемингуэй билан Патрик польто кийишганди, биз пастга тушдик. Ёмғир ёғар эди, такси тутишга ошиқдик. Музейга боргунча Хемингуэй жуда кам гапирди. Ниманидир хиргойи қилиб, кўчага қараб борди. Миссис Хемингуэй қулоғимга у таксида юришни ва ҳайдовчи ёнига ўтириб йўлни кузатиб боришни яхши кўради, деб шипшитиб қўйди. Музей ёнида тўхтадик. Бир гуруҳ ўқувчилар секин юриб боришаётган экан. Хемингуэй бизни уларнинг ёнидан тез олиб ўтди. Даҳлизда тўхтаб, пальтоси чўнтагидан кумушранг сувдон олди, қопқоғини бураб, бир қултум хўплади. Сувдонни жойига қўйгач, миссис Хемингуэйдан олдин Гойяни кўрасанми ёки Брейгелними деб сўради. У Брейгелни кўрамиз деди. – Сичқонча, биз ёзаётган пайтимизда айнан мана шуларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, – деди Хемингуэй суратнинг орқа томонидаги дарахтларни кўрсатиб. – Ёзаётганда уларсиз иш чиқмайди. Миссис Хемингуэй бизни чақирди. У Ван Дейкнинг “Рассом портрети” қаршисида турарди. Хеингуэй унга қараб, “маъқул” маъносида бош силкиб қўйди. Биз Рубенснинг “Исо Масиҳнинг Гуноҳ ва Ўлим устидан ғалабаси” сурати олдига келдик. Унда Исо Масиҳ илонлар ва фаришталар орасида тасвирланган бўлиб, булутлар устида кимдир уни кузатиб турар эди. Миссис Хемингуэй билан Патрик бу сурат Рубенс чизган бошқа расмларга ўхшамайди дейишди. Шу билан баҳс ниҳоясига етди ва биз Брейгель расмлари қўйилган хонага қараб юрдик. Эшик ёпиқ, унда “Таъмир учун ёпилган” деган эълон осиғлиқ эди. Биз Эль Греконинг яшил бўёқларда чизилган “Толедо кўринишлари” сурати ёнига келиб, завқланиб узоқ тамошо қилдик. – Қандай ярамаслик! – бехосдан қаттиқ гапирди Хемингуэй. – Мен санъат танқидчиси бўлгим келмайди. Ҳамма қатори суратни томоша қилишни ундан завқ олишни ва ундан ўрганишни хоҳлайман. Мана бу сурат, мени назаримда, ниҳоятда яхши. – У орқага тисарилди ва кўзини қисиб Рейнольдснинг “Полковник Георг Куссмакер” асарига тикилди. Суратда бу ҳарбий саркарда от миниб, жиловни тортиб, дарахтга суяниб турарди. – Кўринадики, полковник уччига чиққан ярамас одам. У ўз суратини чизган рассомга қанча бўлса – шунча пул беришга тайёр аблаҳлар тоифасидан, – дер экан, Хемингуэй кулиб юборди. У ўзини нақадар димоғдорлик билан ўтирганига қаранг, отининг мушаклари ўйнаб турганини, туёқлари билан депсинаётганини кўряпсизми? Полковник шунчалик ўзига бино қўганки, ҳатто эгарда ўтирганига қарамай, дарахтга ҳам суяниб олган. Биз бир муддат залга тарқалиб, суратларни ёлғиз тамошо қила бошладик. Сўнг Хемингуэй ҳаммамизни ёнига чорлаб, тагига катта ҳарфларда “Катарина Лориллард Вулф”, майда ҳарфларда эса “рассом Кабанель” деб ёзилган суратни кўрсатди: Биз Сезанна, Дега ва бошқа импрессионистларнинг суратларини ҳам тамошо қилдик. Хемингуэйнинг завқу хаяжони ортиб борди. У ҳар бир рассом санъат оламига нима бергани-ю, бошқалардан нималарни олгани ҳақида чуқур мулоҳазалар юрита бошлади. Патрик унинг фикрларини ҳурмат билан тинглаб, чамаси, энди рассомлар маҳорати хусусида баҳслашишга журъат этмаётгандек кўринар эди. Хемингуэй бир неча дақиқа Сезаннинг “Фоктенбло ўрмонидаги қоя тошлар” суратига тикилиб қолди. Хемингуэй сувдондан яна бир хўплаб қўйди. Биз Манэ ингичка қаламда чизган мадемуазель Вальтес де ля Бинь портрети олдига келдик. Бу сочи жуда баланд турмакланган ёш оппоқ қизнинг портрети эди. Хемингуэй бир неча сония жим қараб турди, сўнг ўгирилиб таассуротларини билдирди: Бир муддат залда иккимиз айланиб юрдик. Хемингуэй: – Мен Поль Сезанн суратларига ўхшатиб манзара чиза оламан. Люксембург музейида оч қорин билан минг мароталаб кезиб юрганимда ундан манзара чизиш сирларини ўрганганман. Ишончим комилки, агар жаноб Поль тирик бўлиб, мен чизган манзаларни кўрганида ундан таълим олганим учун ўзида йўқ хурсанд бўларди, – деб дилини очди менга. Яна Хемингуэй Иоганн Себастьян Бахдан ҳам кўп нарсалар ўрганганини қўшиб қўйди. – Дада, қаранг, – деб чақириб қолди Патрик. У Карпаччонинг “Хочга тортилиш азоби” суратини томоша қилмоқда эди. – Диний руҳдаги асар учун тамошабоп ҳайвонлар тўлиб ётибди, деди Патрик. У гапини тўхтатди ва рассом суратни яна нималар билан тўлдирган экан деб синчиклаб тикила бошлади. Ҳаммамиз қайтадиган вақт бўлди деб маъқулладик. Хемингуэй бугун Гойяни кўрмаймиз, хотиним билан Европадан қайтганимиздан кейин музейга яна биргаликда келамиз деб шарт қўйди. Ҳамма лифтга киргандан кейин Хемингуэй дўстига мурожаат қилди: Хонага кириб пальтоларимизни ечдик, Хемингуэй тушликни шу ернинг ўзида қиламиз, – деди. У ресторанга қўнғироқ қилди, миссис Хемингуэй эса хатни ёзиб тугатиш учун ёзув столига ўтирди. Хемингуэй Мистер Скрибнер билан диванга жойлашди ва дарров дўстига китобни ёзиш давомида олти кунлик велосипед пойгасига чиққан спортчига ўхшаб тоза тер тўкишга тўғри келгани ҳақида шикоят қила бошлади. Патрик бурчакда отасига қараб жим ўтирди. Официант таомнома олиб келди. Скрибнер Хемингуэй тўлайдиган бўлса, мен ҳозир энг қиммат таомларга буюртма бераман деб ҳаммани кулдирди. Патрик ҳам мириқиб кулди. Официант таомларни олиб келишга кетди, Скрибнер билан Хемингуэй зарур ишлар хусусида гаплашиб ўтиришди. Скрибнер жўнатган хатларимни олдингми, ҳозир улар ёнингдами? – деб сўради. Скрибнер бош тебратди ва пиджагининг ички чўнтагидан қандайдир қоғозларни – ўзининг айтишича, янги китоб учун тузилган шартнома нусхаларини олди. Шартномада йигирма беш минг доллар бўнак бериш кўзда тутилган экан. Скрибнер уни Европанинг қайси бурчагидан топиш мумкинлигини сўради. Хемингуэй “Гаранти траст” компаниясининг Париждаги бўлими орқали топишдан қулай жой йўқ деб тушунтирди. Хемингуэй куннинг биринчи ярмида ишламоқчиман, иккинчи ярмида италиялик дўстлар билан учрашмоқчиман, тонгги пайтларда ўрдак овламоқчиман, деб жавоб берди. – Суффолкда эрталабки нонуштада ғоз тухуми беришганини яхши эслайман. Кейин биз овга чиқдик. Мен ҳатто тепки босишниям уддалай олмадим. – …Ниҳоят, мен ҳам бир марта нишонга урганман гапини тамомлади Скрибнер. Телефон жиринглади. Хемингуэй дастани кўтариб тинглаб турди ва нималардир деб жавоб қайтарди, сўнг бизга ўгрилиб, “Эндорсментс инкорпорейтед” номли тарғибот идораси қандайдир ичимликларга унинг номини қўйиш учун тўрт минг доллар таклиф қилаётганини айтди. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |