Асосий қаҳрамонларим — ҳақиқат |
Лев ТОЛСТОЙ Лев Николаевич Толстой [1828.28.8 (9.9), Тула губерняси Ясная Поляна қишлоғи — 1910.7 (20).11, Липецк вилояти, ҳоз. Лев Толстой бекати; Ясная Полянада дафн этилган] — рус ёзувчиси. Россиядаги кадимий дворянлар сулоласидан, граф. Петербург Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1873), фахрий академиги. (1900). 1844—47 йилларда Қозон университетининг араб-турк ва ҳуқуқшунослик факультетларида ўқиган. 1851—53 йилларда Кавказда бўлиб, жангларда иштирок этган. 1854 йил Дунай армиясига юборилган; илтимосига кўра, қамалдаги Севастополга ўтказилган. Қрим урушида қатнашган. Толстой 1855 йилда Петербургга бориб, Н. А. Некрасовнннг «Современник» («Замондош») журнали ва журнал атрофидаги ёзувчилар (И. С. Тургенев, И. А. Гончаров, Н. Г. Чернышевский ва б.) билан ҳамкорлик қилган. Болалик кезларида рус ва араб халқ эртаклари, А.С.Пушкин шеърлари, шунингдек, Юсуф ҳақидаги Инжил ривояти таъсирида шеърлар ёзган. Биринчи йирик асари — «Инсон камолотининг тўрт даври» автобиографик асари («Болалик», 1852; «Ўсмирлик», 1852-54; «Ёшлик», 1855-57; «Йигитлик», ёзилмай қолган). Уруш лавҳалари ва аскарларнинг маиший турмуши Толстойнинг «Севастополь ҳикоялари» (1855) тўпламига кирган ҳикоя ва очеркларида ўз ифодасини топган.
1897 йил С.А.Толстойга (жўнатилмаган) Азиз ва қимматли Соня. Сенинг Танеев билан муносабатларнинг менга ноқулайлигидан ташқари даҳшатли даражада азоблидир. Шундай шароитда яшашда давом этар эканман, ўз ҳаётимни заҳарлаб, ўзим умримга завол бўламан. Мана, бир йил бўлдики, мен одамга ўхшаб яшаб, ишлай олмайман, фақат қийналаман. Сен буни биласан. Мен буни сенга аччиқланиб ҳам, илтимос қилиб ҳам айтдим, сўнгги пайтларда эса бутунлай индамай қўйдим. Мен ҳамма нарсани қилиб кўрдим, аммо ҳеч қандай нафи тегмади: сенинг яқин муносабатларинг давом этмоқда, ҳатто кучайиб бормоқда, кўриб турибманки, охиригача шундай бўлаверади. Мен бунга ортиқ чидай олмайман. Охирги хатингни (1) олганимдан кейинги дастлабки кунларда уйдан бош олиб кетишга қарор қилдим. Уч кун давомида ана шу хаёл ичида яшадим ва сендан ажралиш не чоғли қийин бўлмасин, ҳар ҳолда бундай тубан шубҳалар ичида ўтаётган даҳшатли кунлардан, юракни бурдалаб ташлайдиган изтироблардан қутуламан ва умримнинг охирида барибир қилишим зарур деб ҳисоблаган ишни адо этиб, хотиржам яшашга муяссар бўламан деган қарорга келдим. Мен жўнаб кетишга аҳд қилдим, аммо сени ўйлаганимда, сендан ажралиш мен учун қанчалик оҚир бўлишини эмас, аксинча, сен қанчалик куюнишинг, азоб чекишинг, қийналишингни ўйлаб, сени розилигингни олмасдан туриб, бу ишни қилолмаслигимни англаб етдим. Аҳвол шундай: ҳозирги ҳолатда жимгина яшайверишнинг деярли иложи йўқ. Нима қилиш керак? Буни ўзинг ҳал қил. ўзинг ўйла ва нима қилиш ҳақида бир қарорга кел. Менимча, бу аҳволга чек қўйиш йўллари қуйидагича: 1) энг яхшиси, бизни бир йилдан бери бўғиб келаётган даҳшатли расвогарчиликдан бира тўла қутилиш учун барча муносабатларни, ким нима дейишига эътибор бермасдан, бутунлай тўхтатишимиз керак. Учрашувлар, хатлар, болалар, портретлар, Анна Иванованинг (2) қўзиқоринлари, Померанцевлар фойда бермайди, Маша Зандердан, Таня Поповдан озод бўлгани каби, биз ҳам тўла озод бўлишимиз керак. Бу энг яхши йўллардан бири. Яна бир йўли шуки, сендан бутунлай ажралиб, чет элга кетишим керак ва ҳар биримиз ўзимизча мустақил ҳаёт кечиришимизга тўҚри келади. Бу йўл жуда қийин, аммо уни амалга ошириш мумкин ва у бизни бир йил ичида бошимиздан кечирганларимизга қараганда мен учун минг марта енгил туюлади. Учинчиси шуки, Танеев билан барча алоқаларни йиҚиштириб қўйиб, иккимиз биргаликда ҳорижга кетишимиз ва ҳамма дилхираликлар йўқолиб кетгунча у ёқда яшашимиз лозим… Тўртинчиси йўл эмас, даҳшатли синов бўлиб, мен бу ҳақда ўйлаганимда ваҳимага тушаман ва қаттиқ афсусланаман, бу шундайки, ўтган йилдаги каби буларнинг ҳаммаси ўтиб кетади, бу ерда ранжийдиган нарсанинг ўзи йўқ, деб ўзимни ишонтиришим ва ҳозиргидек яшайверишим керак, сен ҳам буни сезмагандек, бизни боҚлаб турадиган ҳамма воситаларни излаб топиб, мен билан учрашишинг, мени назорат қилишинг, фаҳмлашинг ва азоб чекишинг лозим бўлади — бу ерда рашкка ўрин қолмайди, аслида шундай туйҚу ҳам бор, аммо у асосий нарса эмас. Энг асосийси, бу ҳақда сенга айтганман, буларнинг ҳаммаси сен учун ҳам, мен учун ҳам уят, шармандаликдир. Бу туйғу мен Таня, Попов, Стаховичларга нисбатан бошимдан кечирганимга қараганда юз марта азоблироқдир. Сен таклиф қилаётган бешинчи йўл буларнинг ҳаммасига ўткинчи нарсалар деб қараш ва сен айтганингдек, бирон гап бўлган бўлса, ҳаммаси жойига тушиб кетишини кутишдан иборат. Бу бешинчи йўлни мен синаб кўрдим ва азоб чекишимга сабаб бўлаётган омиллар бутунлай йўқолмасдан туриб, бу оғир ўйлардан қутула олмаслигимга қаттиқ ишонч ҳосил қилдим… С.А.ТОЛСТОЙГА Қимматли Соня, …Агар буни очиқчасига қилай десам, илтимослар, баҳслар, шикоятлар кўпайиб кетиб, кўнглим бўшашади ва аҳдимдан қайтиб қолишим мумкин, ниятимни эса амалга оширишим муқаррар. Шунинг учун хатти-ҳаракатларим дилингизга азият етказса, марҳамат кўрсатиб мени кечирасизлар, энг муҳими, сен Соня, ўз хоҳшинг билан кетишимга рухсат бер ва мени қидирма, қарғама, қоралаб ўтирма. Ҳузурингдан кетганим сендан кўнглим қолгани учун эмас. Биламанки, сен айнан менга ўхшаб, кўриш ва ҳис қилишга қодир эмассан, ҳа, шунинг учун ҳам турмуш тарзингни ўзгартириб, ўзинг англамаган мавҳум нарсалар учун ҳаётингни қурбон қилишга қурбинг етмайди. Шу туфайли мен сени қоралай олмайман, аксинча биргаликда ўтган 35 йиллик умримизни биринчи ярмида сен ўз табиатингга мос оналарча фидойилик кўрсатиб, бутун куч-қувватингни сарфлаганингни миннатдорчилик ва муҳаббат билан эслайман. Сен фидокорлик билан менга ва дунёга оналик муҳаббатини баҚишладинг, бунинг учун сени қадрламаслик кўрнамаклик бўлади. Аммо ҳаётимизнинг кейинги даврида, 15 йил ичида биз бегоналашиб кетдик. Бунга ўзимни айбдор деб билмайман, сабаби мен ўзимни ёки одамларни ўйлаб эмас, балки бошқача яшай олмаганим туфайли ўзгардим. Бу масалада менга ҳамдард бўлолмаганинг учун сени айбламайман, аксинча менга бағишлаган меҳринг учун миннатдорлик билдираман ва ҳамиша муҳаббат билан ёдда тутаман. Алвидо, қадирли Соня. Сени севгучи Мазкур мактуб Толстойнинг хотинига берилмасдан кабинетдаги креслолардан бирининг қопламаси тагига яшириб қўйилган. 1901—1902 йиллардаги оғир касаллик пайтида у Мария Львовнадан хатни олишни илтимос қилиб, конверт устига: “Таржимаи ҳолимга доир бу лавҳа кимнидир қизиқтирса, вафотимдан эллик йил ўтгандан кейин очилсин”, — деб ёздирган. 1907 йил май ойида Толстой хатни сўраб олиб ўз қўли билан: “Мен томонимдан махсус буйруқ бўлмаса, вафотимдан кейин Софья Андреевнага берилсин”, — деб ёзиб қўйган ва куёви Н.Л.Оболенскийга берган. У марҳумнинг топшириғини бажарган. Д.П.МАКОВИЦКИЙГА Қадрли дўстим Душан, Сизни оғаларча қучиб, 1898 йил Л.Л. ва Д.Ф.ТОЛСТОЙЛАРГА Азизларим Дора ва Лёва, мен сизларни жуда кўп ўйлайман ва буни сизларга билдириб қўйишни хоҳлайман. Доранинг саломатлиги яхшими? Оилавий ҳаётингиз қандай ўтмоқда? Машғулотларинг-чи? Чамаси, яхши бўлса керак? Биздаги шаҳарга хос ғала-ғовурлар жонга тегди. Тоза қор ва тиниқ ҳаво қўйнида бўлишни доим қўмсаб юраман. Биз аҳил яшаяпмиз. Таня Петербургга кетди…(3) Азизим Маша, мендан бошқа ҳамма сени унутди. Тинимсиз сени ўйлайман, ёнимда йўқлигинг доим билиниб туради… Фақат ўзингга яхши қара, мабодо касалланиб қолсанг, тантиқланиб кетма, ҳеч кимга аччиқ қилма, аксинча, бемор бўлганинг учун ўзингни айбла. Танянинг Петербургдаги саргузаштлари мана бундай бўлди: самаралик молоканлар(5) ҳузуримга келган пайтда, у уйга қайтиши лозим эди. Мен унга телеграмма жўнатиб, яна бир оз қолишга даъват этдим. Телеграммани олгач, у Победоносцев(6)нинг ҳузурига боришга қарор қилади. Телефонда гаплашади, у эртага соат 11 да қабул қилишини айтади. Таня эрталаб қабулга отланган пайтда малоканлар мен подшоҳдан мадад сўраб ёзган хатни унга етказишади. Таня бу мактубни олиб Победоносцев ҳузурига боради. Уни шу заҳотиёқ қабулига киритишади. Таня мақсадини айтади ва подшоҳга ёзилган илтимосномани ўқиб беради. У: “Дар ҳақиқат Архиерей ҳаддидан ошиб кетибди. 16 нафар болани тортиб олган экан. Мен ҳозироқ болалар қайтарилсин деб губернаторга хат ёзаман”, — дейди. Столга ўтиб: “Исмлари нима?”— деб сўрайди. Таня: “Мен билмайман аниқлаб келаман”, — деб жавоб бериб, кетишга чоғланади. Шунда у: “Кимлигингизни айтмадингиз-ку”, — дейди, Таня: “Татьяна Львовна” деса, у: “Левнинг қизи, демак, сиз машҳур Татьяна экансиз-да”, — деб хайратга тушади. Таня эса машҳурлигимни билмас эканман, деб ўрнидан туради. Победоносцев у билан бирга келган молоканларга болаларни қайтаришга ваъда қилади ва бу ҳақда ёзиб ҳам беради (7) . Таня бу хатни муҳим ҳужжат сифатида сақлаб қўйган. Болалар қайтарилгани ҳақида ҳалигача хабар топмадим…(8) С.А.СТАХОВИЧГА Қимматли Софья Александровна. 1909 йил В.Г.ЧЕРТКОВГА Перно жўнаб кетганидан фойдаланиб бир-икки оғиз сўз — айнан бир-икки оғиз сўз ёзгим келди, сабаби ҳар куни олдингизга боришга имкон излайман. Бу икки-уч кундан кейин амалга ошса керак. Менга алоқадор одамларни ташвишга қўйишни хоҳламайман. ўз аҳволимни мендан кўра минг марта ёмонроқ аҳволдаги одамлар билан қиёслаб кўриб, ўзимдан уялиб кетаман. Кеча қаттиқ бетоб эдим. Шу аҳволда Перно (11) билан учрашдим. Ҳозир ҳар доимги ҳолатимдаман. Шу кунлар ичида — беш кундан бери жиддий иш қилганим йўқ. Турли-туман режалар кўп — кўп нарсалар айтгим келади, аммо қувватим кам, бу ҳол ҳалақит бермайди-ку, аммо ўз хоҳишимга ҳам қўймайди. Саша ёзув-чизувлар ва бошқа ишларимда яхши ёрдам беради. Бу ерга Буланже келди, уни кўрганимдан хурсанд бўлдим. У Конфуций(12) ҳақида китоб тайёрламоқда. Мен Муҳаммад(13)дан ташқари Лаотзе(14)нинг ҳикматларини ҳам кичик муқаддима билан нашрга тайёрладим. Биз Иван Иванович билан биргаликда барча донишманд руҳонийлар ҳақида кичик китобчалар тайёрламоқчимиз… 1910 йил С.А.ТОЛСТОЙГА 28 октябрь. Ясная Поляна. Марҳамат қилиб, буни тўғри тушун ва қаерда эканимни билганингдан кейин ҳам мени излаб борма. Сенинг шундай ташрифинг ҳар иккимизга ҳам зарар етказиб, аҳволимизни оғирлаштиради холос, аммо қароримни асло ўзгартирмайди. Мен билан 48 йил ҳалол яшаганинг учун сендан миннатдорман ва сенинг олдингда гуноҳларим бўлса, ҳаммасини кечиришингни илтимос қиламан, шу билан бирга, менинг олдимда биронта гуноҳинг бўлса, уларни чин дилдан кечираман. Менинг кетишим туфайли вужудга келадиган янги шароитга кўникишингни маслаҳат бераман, бунинг учун мен ҳақимда ёмон хаёлларга бориб ўтирма. Менга биронта гапинг бўлса, Сашага айт, у қаердалигимни билади ва дарҳол менга етказади; аммо қаерда эканлигимни айта олмайди, чунки буни ҳеч кимга билдирмаслик ҳақида онт ичган (16). А.Л.ТОЛСТОЙГА Яхши етиб келдик. Чамаси, Оптинага борамиз (17). Хатларни ўқи. Чертковга айтиб қўй, агар бир хафта ичида 4-числогача мен фикримни ўзгартирмасам, газеталарга эълон бераверсин (18). Азизам, марҳамат қилиб, мен қаерда эканлигимни билганингдан кейин, уни яқинда билиб оласан, — жўнаб кетишимни қандай қабул қилишгани ва бошқа ҳамма ҳодисалардан хабар бериб тур — қанча батафсил бўлса, шунча яхши (19). А.Л.ТОЛСТОЙГА Менга русча, сиёҳ ва ўқиётган китобларимни: Монтень, Николаев (20), Достоевскийнинг 2-жилди )21), Мопассаннинг “Ҳаёт” романларини бериб юбор ёки ўзинг олиб кел. ——————————-
1895 йил 3 январь. Никольское Олсуфьевларникида (1). Мўлжалланганидек 1-да йўлга чиқдик. Мен сўнгги дақиқагача “Хўжайин ва хизматкор” устида ишладим. Бадиий жиҳатдан эпақага келди, аммо мазмуни ҳамон заиф. Фотосуратга боғлиқ воқеа жуда мунгли. Ҳаммаси камситилган (2). Мен чертковга хат ёздим. Йўлга чиқишдан олдим тобим йўқ эди, тузалмай, дармонга кирмай туриб жўнаган эдик. Яхши етиб келдик. Кейинги кунда ва ҳозир ҳам ҳеч қандай иш қилмадим — фақат ўқидим, сайрга чиқдим, ухладим… 29 январь. Москва. Уч ҳафтадан кўп бўлдики, ёзаман. Олсуфьевларникида яхши яшадим. Кўпроқ ҳикоя билан банд бўлдим. Корректураси чиққанига қарамай, ҳали тамомлаганим йўқ. Мени ёмон аҳволга солиб қўядиган бир ҳодиса юз берди — бу подшоҳнинг кескин нутқи (4). Шаховский ўтказган йиғинда қатнашдим. Бекорга борган эканман. Ҳаммаси аҳмоқлик, бу ташкилот айрим одамларнинг шахсий иродасини фалаж қилиб қўяди. Уни ҳам корректурасини тузатдим. Яхши хатлар (5) ҳамда “Ватанпарварлик ва насронийлик” мақоласини олдим. Нималарнидир қораладим, ҳозир вақтим зиқ, кечқурун ёзишга ҳаракат қиламан. 7 февраль. Москва. Шу куни кечқурун ёзишга улгуролмадим. Бир хафтадан бери шу аҳвол. Бу вақт ичида Дрожиннинг таржимаи ҳолига кичкина сўзбоши ёздим (6) ва ҳикоя устидаги ишни давом эттирдим. Омадсиз ҳикоя. У кеча Сонянинг дарғазаб бўлиб, шиддатли бўрон қўзғашига сабаб бўлди. У соғлом эмас, мадордан қолган, ёқимтой Ванечка касаллангандан бери ҳаловатини йўқотган, менинг ҳам тобим келишмаяпти… Ёзувчилик, айниқса бадиий ижод, мен учун тўғридан-тўғри маънавий зарар етказади. Мен “Хўжайин ва хизматкор”ни ёзаётган пайтимда шуҳратпарастлик майлига берилган эдим. Ҳозирги мақтовлар ва муваффақият буларнинг ҳаммаси бетайин иш эканини яхши кўрсатиб берди. Ҳозир мен маънавий жаҳатдан бир қадар уйғонгандайман. Бу уйғониш бундан икки кун аввал юз берди… 27 март, Москва. … Кеча Лесковнинг “Васият”и (7) ҳақида ўйлаб қолдим ва ўзим ҳам шундай нарса ёзишим кераклигини ҳис қилдим. Бунга ҳали эрта деб уни орқага суриб келаяпман, холбуки жуда яқин қолди. Бу шунинг учун ҳам яхши ва зарурки, у яқин кишиларни мурдага қандай муносабатда бўлиши ҳақидаги ташвишлар ҳамда иккиланишлардан халос қилади, айни замонда тобутдан чиққан товушни яхши эшитадилар. Яқинларига айтиладиган гаплар бўлса, дастлабки дақиқаларда билдириб қўйган яхши. 1) Мени вафот этган жойимда — энг ғариб қабристонга, агар шаҳарда бўлса, энг арзон тобутда, энг қашшоқ одамлар каби дафн қилишингизни сўрайман. Гуллар, гулчамбарлар керак эмас, нутқлар сўзлашга ҳожат йўқ. Иложи бўлса, руҳонийларсиз, жанозасиз қабрга қўйинглар. Мабодо бу дафн этувчилар учун ноқулайлик туғдирса, ҳамма қатори жаноза ўқилса ҳам майли, аммо у арзон ва дабдабасиз бўлсин. 2) Вафотим ҳақида газеталарда ёзилмасин ва некрологлар эълон қилинмасин. 3) Қоғозларимни кўздан кечириш ва саралаш учун хотинимга, В.Г.Чертковга, Страховга (қизларим Таня ва Машага) берилсин (кераксизларини ўзим йўқ қилганман қизларим овора бўлиб юришмасин). ўғилларимга бу вазифани топширмаганимга сабаб — уларни яхши кўрмаганимдан эмас (худога шукур, айниқса мен сўнгги пайтларда уларни жуда яхши кўриб қолдим), улар ҳам мени яхши кўришларини биламан, аммо улар мени банд этган ўй-хаёлларни етарли даражада билишмайди, уларнинг қандай пайдо бўлиб, қандай шаклланганини кузатган эмаслар, бу ҳақда ўз фикрлари, қарашлари бўлишига шубҳа йўқ, шу туфайли улар кераксиз нарсаларни олиб қолиб, сақланиши зарурларини йўқ қилиб юборишлари мумкин. Бўйдоқлик даврида ёзган кундаликларимдан энг зарур жойларини олиб қолиб, бошқаларини йўқ қилишларингизни илтимос қиламан, айни шу тарзда оилавий ҳаётим давомида ёзган кундаликларимдан ҳам, улар эълон қилинса, кимларгадир малоллик етказадиган ўринларини йўқотиш зарур. Чертков мен ҳаётлигимдаёқ бу ишни бажаришга ваъда берган. Унинг менга нисбатан улкан муҳаббатини вақтида қадрлай олмадим, юксак маънавий фазилатлар соҳиби бўлган бу инсон юқоридаги вазифани виждонан адо этишига ишонаман… Умуман олганда, кундаликларимни шундай қолдирса ҳам бўлади. Ҳеч бўлмаганда, улар ёшлигимдаги ярамас, бемаъни ишларимдан ташқари оз бўлса-да худо ярлақаган одам бўлганимни ва жилла қурса кексайган йилларимни кўрсатишга хизмат қилади. Бошқа қоғозларимни саралаб олиб, ҳаммасини эмас, одамларга нафи тегадиганларини нашр этишни илтимос қиламан… 5 август, Ясная Поляна. Бир ой деярли ёзмадим. Ой яхши ўтди. Далада озгина меҳнат қилдим. Сули ўрдим. Коневский устида кўп ишладим. Қимирлаяпти. Бу вақт ичида Киднинг “Social Evolutsion”ини (8) ва ўзим ҳақимда “Wahrheit”да(9)ги мақола ва ҳоказоларни ўқидим. ўзинг ҳақидагиларни ўқиганда бутун дунё фақат сен қилаётган ишлар билан шуғулланаётгандек туюлади, аммо бу нотўғри Хилковнинг духобор таъқиб қилинадиган ҳақидаги мактуби келди. Мен инглиз газетасига мақола ёзиб жўнатдим. Ҳозир таржима қилинмоқда… …Колпнеда бўронда қолиб кетдим. Мужикларнинг уйида ҳордиқ олдим. Улар бой экан, кечки овқат келтиришди: картошка, нон, бодринг иштаҳа билан ейилди. Рахитга чалинган болалар, оғир меҳнат чақиб ташлаган эркаклар, чойшабсиз ўрин-тўшак, пашшалар, ифлослик. Энг ёмони ,маънавий хотиржамликка ишонмаслик. Келажакдаги ҳаётини ўйламаслик, Исо Масиҳ сингари яшаш мумкинлигини тан олмасликдир… ————————————
1908 йил 2 июль. Ясная Поляна. Василий Морозовнинг ҳикоясини таҳрир қилдим (1). Кўнглим азоб-уқубатга тўла. Бу дилимга ҳаловат беришини биламан, аммо бари бир оғир. Ўз-ўзимдан сўрайман менга нима керак? Фақат қочиб қутулиш. Қаерга? Худога. Ўлимга. Ўзимга азоб бериб, ўлим тилайман. Мана шу мулоҳазаларни ёзганимдан кейин Чертков мени суратга туширди (2) ва оқибатда англаб бўлмайдиган, қўпол, ваҳший томоша бўлиб ўтди. Индамай юраверганим яхши иш бўлаяптими ёки Буланже(3)га ўхшаб қочиб кетиб, яширинганим маъқулми, деган фикр миямга келади… 3 июль. Ич-этимни еб, ўзим билан курашяпман, аммо ёмон курашаяпман. Бу ердаги — Ясная Полянадаги ҳаётим бутунлай заҳарланган. Қаерга борсам — уят ва шармандалик. Гоҳ қамоқхонадаги грумондлик мужиклар, гоҳ қоровуллар, гоҳ қария В.Суворов: “Гуноҳ, граф, оҳ, гуноҳ, графиня хафа бўлди”, дейишади. Ўйламасдан солинган йўл сабабли шундай бўлаяптими? (4) Оғир, билолмайман, кайфиятим шунинг учун ёмон ёки ҳаёт даҳшатлари туфайлими О, менга мадад бер, менинг сийратимга мадад бер… 4 июль. Аҳвол сал яхшиланди, аммо ҳамон оғир. Саша билан яхши гаплашдик. Жуда ғалати ҳолат — эркакларга отасининг ақли, онасининг феъл-атвори ўтади ва аксинча. 6 июль. Булар даҳшатли тақдир синовларими ёки ишқпарастлик учун берилган жазоми? Даҳшатли даражадаги оғир жазо. Ҳозиргина Чертков у билан бўлиб ўтган суҳбатни айтиб берди: “У дабдабали ҳаёт кечиради, яна буларни ортиқча ҳашамат деб ҳисоблайди”. Мен эса, ўзимни қурбон қилаяпман… ва ҳ.к. Менга мадад бер, раббим. Яна кетишни хоҳлаяпман. Аммо журъат қилолмайман. Воз кечолмайман ҳам. Энг муҳими: кетсам ўзим учун кетаман. Агар қолсам, бошқаларни деб қолган бўламан, буни яхши биламан. Фақат худодан мадад сўраш керак. Энди шундай қиламан. 7 июль. Кечаги кун жуда азоб билан ўтди. Пулларни тахлаб қандай кетишимни тасаввур қилиб кўрдим. Унга очиқ кўнгил билан қарай олмайман. Ҳозир аҳвол сал ўзгарди… 9 июль. Унга хат ёзишни ўйлаяпман. Худога шукур, ёмон ниятим йўқ. Фақат бир нарса: мен яшаётган муҳитдаги тасаввурга сиғмайдиган телбаларча ортиқча хашаматлар ва аслида йўқ қашшоқликдан шикоятлар. 18 июль. Ёмон ўйлардан қутулдим. Кўнглим ёришди. Кеча иккита қочқин денгизчи келди (5). Пул бердим, дуо қилдим. Яхши ўйлаяпман. Кўнглим қувончи — Саша тўйдан қайтиб келди. Уни жудаям яхши кўраман. Оёғим оғрийди. Ҳамма нарсага бефарқ қарайман. ——————— |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |