| «Қаҳрамон» бўлмаётган қаҳрамонлар |
|
|
|
|
Яқинда Ўзбекистон кулги ва ҳажв журналининг бир сонида шундай бир суратни кўрдим. Унда ўқитувчи ўқувчиларидан сўрамоқда: «Тарихий шахслардан кимларни биласиз?» Ўқувчилар жавоб қайтаришмоқда: «Жанг Бого, Жумонг, Тангем, Император аёл». Кимлар учундир бу кулгили бўлиши мумкин, аммо мен изтиробга тушдим. Негаки мен ўқитувчиман, тарих фанидан дарс бераман. Лекин Ўзбекистон телевидениеси, «Ёшлар» ва вилоят телеканалларида бериладиган сериалларнинг аксарият қисми Корея ва Туркия киноижодкорлари фильмлари бўлганидан кейин болаларда нима айб? Ўзимизнинг сериалларимиз «ўлдим-куйдим»лардан нарига ўтмаса...
Газеталарни варақласангиз, «кино юлдузлар» ҳақидаги олди-қочдилар саҳифаларга сиғмайди. Яратилаётган кино асарлар сон-саноқсиз. Бироқ таҳлил қилсангиз, кишига ахлоқий-руҳий озуқа берадиган, маънавий камолотимизга ҳисса қўшадиган фильмлар йўқ ҳисобида. Айниқса, тарих соҳасида. Нима, бизнинг ўша Корея, Туркия фильмларида тарғиб этилаётган қаҳрамонлар каби тарихий шахсларимиз камми? Бор, бор бўлганда ҳам улар бир олам! Ҳар бирининг ибратли, қаҳрамонликларга тўлиқ ҳаёти ўнлаб сериаллар қилинишига арзийдиган Широқ, Тўмарис, Спитамен, Нажмиддин Кубро, Темурмалик, Жалолиддин Мангуберди, Маҳмуд Торобий, Амирзода Абдумалик тўра, Намоз Пиримқул ўғли каби кўплаб қаҳрамонларимиз бор. Лекин бу учун режиссёрларимиз маиший, бақириқ-суронли фильмлар, олди-қочди мавзулардан чекиниб, тарихий мавзуларга қўл уришлари керак. А. МАМАТҚУЛОВ, Самарқанд вилояти |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Кўнгил сен гар вафо истар эсанг…Кўнгил сен гар вафо истар эсанг, дилдор топилмасму? Жудолик д... |
![]() Аввалғиларға ўхшамасКўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас Ким, ул ойнинг ҳ... |
![]() Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» маснавийсидаги эшак (хар) рамзи ишлатилган байтларҲарчанд ки хар қолса кўчар,Ҳар кўчада бўлса ҳам у хардир бароба... |
![]() Шайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хуморШайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хумор,Соҳибидир риёнинг, з... |
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Абдулҳамид Чўлпон. Тараққий (ҳикоя)Шунинг билан тараққий қилиб бўлурми?Ҳали кун буткул ётиб кўрунм... |
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |




























